ТОШКЕНТ вил.

Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баходир кўчаси, 44-уй

Телефон:(71) 288-42-12

Электрон манзил:  adolat-tv@mail.ru

Янгиликлар
News

Фаоллик ва масъулият оширилмоқда

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши томонидан “Партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда депутатлик гуруҳларининг ўрни” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, ижрочи котиб-мутахассислари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти, шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирни кириш сўзи билан партия вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров очиб берди. Кириш сўзида партия сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни, партия лойиҳаларини тизимли равишда амалга оширишда халқнинг ишончли вакиллари бўлган депутатлар ва депутатлик гуруҳларининг ўз ўрни ва масъулияти муҳим ва зарур эканлиги таъкидланди. Семинарда сўзга чиққан Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зарифа Эралиева партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгашининг 18 та туман Кенгашларида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ходимлари ва фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан жорий йил мобайнида жами 375 та Маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ва ўрганиш ишлари олиб борилиб, 5835 та хонадон аҳволи ҳамда 120 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти атрофлича ўрганилиб, 564 нафар фуқародан турли-хил мурожаатлар тушиб, улардан 185 таси жойида ҳал этилганлиги тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб ўтди. Шунингдек, семинарда депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан фуқаролардан тушаётган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилаётган муаммоларнинг натижалари хусусида сўз борди. Семинарда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиқ ўринбосари Саиджасур Саидқодировнинг “Фуқаролик жамияти шаклланишида сиёсий партияларнинг роли” мавзусида маъруза қилди. У ўз нутқида мамлакатимизда сиёсий партиялар фаолиятини эркинлаштиришга доир ислоҳотлар натижасида сиёсий партияларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти босқичма-босқич кучайтирилиб, унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб борилаётганлигига тўхталиб ўтди. Айнан кўппартиявийлик туфайли демократиянинг сиёсий плюрализм, қонун устуворлиги, имкониятлар тенглиги каби тамойилларини ўзида мужассам этган сиёсий партиялар ва уларнинг вакиллари ўртасида доимий мулоқотлар адолатли барқарорликни таъминловчи йўл эканлигига эътибор қаратилди. Семинарда олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти авваламбор, мамлакатимизни янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз суръатларига, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятининг юксаклигига ва ўз-ўзидан аёнки, биринчи навбатда, сиёсий партияларнинг етуклик даражасига, уларнинг Ўзбекистонимиз тақдири ва келажагига дахлдор бундай улкан масъулиятли ваколатларни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқ эканлиги хақида сўз юритилди. Қизғин суҳбат ва баҳсга бой ўтган ушбу тадбир сўнггида депутат ва партия фаоллари томонидан мавзуга доир фикр ва мулоҳазалар эшитилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутатларимиз пахта ҳосилига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар

Пахта миллий бойлигимиз эканлигини ҳис қилган ҳолда юртдошларимиз ўзларининг бор куч ғайратларини ишга солиб теримни жадал олиб бормоқдалар. Мазкур жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП Оққўрғон туман Кенгаши ходимлари, депутатлар туманнинг Ўзбекистон жамоа хўжалиги “Зарбдор” МФЙга қарашли пахта йиғим мавсумига ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Мамлакатимизда бу йил пахта йиғим терими ўзгача кайфиятда олиб борилмоқда, бунга сабаб пахта теримига берилаётган этибор десак адашмаймиз. Пахта – халқимиз бойлигидир уни вақтида териб олиш совуқ, ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифасидир. Алишер Қурбонов, Халқ депутатлари Оққўрғон туман Кенгаши “Адолат” СДП депутати: — Ўзини Ўзбекистон фуқароси деб ҳисоблаган ҳар бир инсон миллий бойлигимиз саналган оқ олтинни исроф қилмасдан териб олишда ўз ҳиссасини қўшмоғи ҳамда шижоат кўрсатмоғи лозимдир. Кунлик терим якунида пахта териб юртимиз пахта хирмонларининг кўпайишига ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган илғор теримчи опа – сингилларимиз депутатларимиз томонидан рағбатлантирилди. Мамлакатимиз пахта хирмонларини тўлдириш учун барчамиз ҳамжихат бўлайлик! Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Пленумдан –пленумгача: ҳаракатлар стратегияси эртанги кун самараси

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгашининг жорий йилнинг 9 ойлик якунлари ҳамда истиқболдаги долзарб вазифаларга бағишланган навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, ижрочи котиблар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Пленумда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, келгуси фаолиятнинг асосий йўналишлари ҳамда партиянинг фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича “Қонуннинг асл муаллифи халқ бўлиши керак”, деган тамойилни самарали амалга ошириш мақсадида партиянинг “Марказ-вилоят-туман” тизими асосида жорий йил бошидан буён вилоятнинг туман-шаҳарларида 10 дан ортиқ қонун лойиҳалари жойларда муҳокамадан ўтказилиб, 50 га яқин асослантирилган таклифлар олинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси лойиҳасининг янги таҳрирдаги, “Таълим тўғрисида”ги, “Одам аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланган қизғин муҳокамалар ўтказилди. Партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида партия фаоллари ва депутатларидан иборат Ишчи гуруҳлари томонидан вилоят бўйича 102 та мактабгача таълим муассасалари ўрганилди. Лойиҳа доирасида вилоят Кенгаши томонидан 4 та мактабгача таълим муассасаларида ҳомийларни жалб этган ҳолда “Адолат” шахмат-шашка майдончалари қуриб берилди. “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида вилоятда мавжуд бўлган 869 та ўрта таълим мактабларидан 289 та ўрта таълим мактаблари ўрганилди. Хусусан, 11 йиллик таълимни ташкил этишдаги камчиликлар, мактабларнинг педагог кадрлар билан таъминланганлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши сессиясига масала киритилди. Шунингдек, партиянинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгашининг 18 та туман Кенгашларида маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия ходимлари ва фаолларидан иборат Ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида жами 375 та Маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ва ўрганиш ишлари олиб борилиб, 5835 та хонадон аҳволи ҳамда 120 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти атрофлича ўрганилди. 564 нафар фуқародан турли-хил мурожаатлар тушиб, улардан 185 таси жойида ҳал этилди. 209 та депутатлик сўровлари чикарилди. Шунингдек, 1500 га яқин фуқарога кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди. Партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан вилоятнинг 515 та маҳалла фуқаролар йиғинида, айниқса уюшмаган ёшлар учун сиёсий ўқувлар ташкил қилинди. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Кенгаш томонидан партия лойиҳалари доирасида ўтказилган тадбирлар 350 тани ташкил этиб, уларда 6 мингдан ортиқ фуқаролар иштирок этганлиги эътироф этилди. Пленумда эришилган ютуқлар билан бирга камчиликларга танқидий кўз билан қаралди. “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳасини амалга оширишда партиянинг Бекобод, Бўка, Зангиота, Қибрай ва Қуйичирчиқ тумани Кенгашларида эътиборсизликка йўл қўйилганлиги ва жамоатчилик билан етарли даражада иш олиб борилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоят партия аъзолари сони 27984 нафарга, БПТлар сони 626 тага етди. Пленум якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Сиёсий лидер қиёфаси ёшлар талқинида

Бўстонлиқ тумани Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Сиёсий Лидер ва унинг имиджи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутатлари, педагог ўқитувчилар, коллеж ўқувчилари, партия фаоллари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда Сиёсий Лидер сиёсий жараёнларда янгиланиш ташаббускори бўлиши, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиш, оммани сиёсий мақсадларини амалга оширишга сафарбар қилиш, халқ анъаналарини авайлаб сақлаши, ўз вақтида янгиликларни илғай олиши, халқда ижтимоий идеаллар ва ғояларга нисбатан ишонч уйғота оладиган сиёсий фаол шахс қиёфаси фазилатлари талқин этилди. Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати Дониёр Бахтиёров: — Ўзбекистон Республикасида давлатнинг асосий мақсади — хуқуқий демократик жамият қуришдир. Бу мақсаднинг амалга ошиши кўп жиҳатдан барча даражалардаги раҳбарларнинг дунёкараши, билими, қобилиятларига боғлик. Чунки, аҳоли сайловларда дастурий ваъдаларга эмас, балки партияларнинг ишончга сазовор, ҳалол раҳбарларига кўпроқ ишонч билан қарайди. Сиёсий лидердан катта масъулият, ўткир зеҳн, ҳар қандай муаммонинг туб моҳиятини кўра олиш, жасурлик ва дадиллик, одамларнинг табиатини яхши ҳис қилиш, уларга ишониш, улардаги яширин куч ва имкониятларни кашф эта олиш, янгича сиёсий тафаккур талаб этилади. Бунинг учун юртимизда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилган. Биз бу жараёнда демократик ва эркин Ўзбекистон, адолатли давлат ҳокимиятини таъминлаш, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун муносиб ва фаровон ҳаёт, давлат ва жамиятда тартиб-интизом кафолатини кўрамиз. Ўзбекистон – бизнинг умумий уйимиз. Ҳар бир ишда адолат ҳамроҳимиз бўлсин! Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси миллатидан қатъий назар, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларнинг яратувчиси ва фаол иштирокчиси сифатида ўз мавқеларини мустаҳкамлаб бормоқдалар. Қизғин суҳбат ва баҳсга бой ўтган ушбу амалий учрашув якунида қатнашганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Янги тарихнинг бошланиши

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг янги тарихи айнан Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги Москва шаҳрига ташрифидан бошланган эди. Ўқувчиларнинг хабари бор, ўшанда 15 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланганди. Асосийси, бу шартномаларнинг асосий қисмини инвестициялар ташкил қилган. Инвестиция эса, биламиз, узоқ муддатда мўлжаланган шекрикчилик, ўзаро ишонч дегани. Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор Ўзбекистон-Россия минтақалараро форуми ташкил этилди. Олий даражада ўтган ушбу музокаралар сермазмун ва сермаҳсул самарали аниқ манзилли ва натижадорлиги билан улкан аҳамият касб этди. “Ўзэкспомарказ”да очилган форумда Россия ҳудудлари, етакчи компания ва саноат корхоналари раҳбарлари-жами мингдан зиёд киши иштирок этиши мамлакатимиз сиёсий жараёнларида ўта муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан бизнесни ривожлантиришга доир муҳим амалий ҳамкорликларни кенгайтириш борасида турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, халқаро шартномаларга имзо чекилди. Булар: қишлоқ хўжалиги, текстил соҳаси, логистика, энергетика, рақамли иқтисодиёт ва бир туркум бошқа йўналишлар. Албатта, барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали бу муҳим жараённинг гувоҳи бўлдик. Россия Ўзбекистоннинг стратегик шериги. Мамлакатларимиз ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди ва барча йўналишларда изчил ривожланмоқда. Кейинги бир йилнинг ўзида юқори даражада саксондан ортиқ ташрифлар ташкил этилди ва яқин халкаро ҳамкорликни йўлга қўйдик. Йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Маданий-гуманитар алоқалар кенгайиб, илк бор Ўзбекистон-Россия медиа-форуми ўтказилди. Икки мамлакат олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган “Янги иқтисодиёт янги кадрлар” мавзуидаги Таълим форумида таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик, жумладан, мамлакатимизда Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш тўғрисида 100 дан ортиқ келишувлар имзоланди. Албатта, шу кунгача ҳам у ҳамкорлик бор эди. Ҳозирда Ўзбекистонда Россиянинг бешта олий ўқув юртининг филиаллари фаолият юритмоқда. Форум натижалари бўйича эса улар сони ошиши кутилмоқда. Россияда ўқиётган ўзбек талабаларининг ҳам сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Бу учрашувдан кейин ушбу йўналишда ҳам кескин ўзгаришлар бўлади. “Биз стратегик иттифоқдошимиз — Россия Федерацияси билан барқарор ва ишончли муносабатларимизни юксак даражада ташкил этилгани икки томон ҳам ҳамкорликдан манфаат экани, бу борада улкан салоҳият мавжудлигининг яна бир ёрқин тасдиғидир”, деди давлатимиз раҳбари. Эришилган келишувларга мувофиқ, Россиянинг Иванова вилояти компаниялари иштирокида мамлакатимизда қўшма тўқимачилик кластерлари, Москва бозорларига мева-сабзавот етказиб бериш учун Сурхандарё вилоятида замонавий агромажмуа, Свердловск вилояти билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида енгил ва оғир металл конструкциялар заводи, татаристонлик шериклар билан биргаликда Тошкент вилоятида кимёқвий ўғитлар ва Қорақалпоғистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундай лойиҳалар жуда кўп. Мазкур ҳужжатларда фан-таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича келишувлар партиямиз олдига ҳам аниқ вазифаларни белгилаб бериши билан аҳамиятлидир. Сайловолди дастуримизда ҳам таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш орқали таълим сифатини оширишга эришиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда энг сўнгги тиббий усуллардан фойдаланиш ҳамда мамлакатимиз келажаги – инновацион ривожланиш ва инновацион иқтисодиётда, деб белгилаб берилган. Шундай экан, икки давлат ўртасидаги келишувлар олдимиздаги вазифаларимизнинг янада кенгайишида ва аҳамиятини ортиши билан ўта муҳимдир. Айтиш мумкинки, ушбу тарихий ташриф нафақат халқларни ўзаро бир-бирига боғлайди, балки имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришида муносиб ўринга эгадир. Зиявуддин ИСЛАМОВ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Партиядошимиз Осиё чемпиони

Шу йилнинг 20-25 октябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш спорт мажмуасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди. Ушбу мусобақаларда Осиёнинг 15 мамлакатидан ташриф буюрган терма жамоа вакиллари ва 127 нафар ўзбекистонлик спортчилар иштирок этди. 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда 500-1000 метр масофага куч синашда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси, бизнинг партиядошимиз 21 ёшли Чирчиқлик Қудрат Жураев бўлиб ўтган Осиё чемпионатида каноэда эшкак эшиш буйича икки карра Осиё чемпионлигини қўлга киритиб 2 та олтин медални қўлга киритди. Ўзбекистон "Адолат" СДП Тошкент вилояти қошида ташкил қилинган "Истеъдод клуби"нинг энг фаол аъзоларидан бўлган Қудрат Жўраев 2011 йил Франция давлатининг Париж шаҳрида ёшлар ўртасида Европа чемпионатида битта бронза, 2011 йил Москва шаҳрида ўтказилган чемпионатда 2 та кумуш ва 1 та олтин, 2015 йилнинг октябрь ойида Инданезиянинг Паленбанк шаҳрида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 4 ўрин, 2017 йил Венгрия-Сербия шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон кубоги баҳсларда 4 ўрин,  2017 йил Самарканда ўтказилган катталар ўртасида Осиё кубогида 4 та кумуш ва 2 та бронза медали соҳиби, Ўзбекистон Кубоги чемпиони 21 карра 1 ўрин, 39 карра Ўзбекистон чемпиони совриндори.  Қудрат Жураев Осиё чемпиони, партия аъзоси: — Совриндорлар қаторига кира олганимдан хурсандман. Биринчи навбатда, ота-онам, мураббийларим ва партиядошларимга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 2 та олтин медаль қўшиб қўйдим ва мухлисларимизни хурсанд қилдим. Келажакда режаларим катта. Энди жаҳон чемпиони бўлмоқчиман". Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Аҳолига сиёсий янгиликлар етказилмоқда

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг ташаббуси билан маҳаллаларда яшовчи аҳоли билан “Ҳафта давомида мамлакатимиз ва хорижда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тавсилоти” рукни остида сиёсий ўқувлар ташкил этилиб келинмоқда. Куни кеча, сиёсий ўқувлар партиянинг Бекобод ва Чирчиқ шаҳар, Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент туман Кенгаши раислари бошчилигида туман маҳаллаларида намунавий тарзда бўлиб ўтди. Унда маҳалла раислари ва фаоллари кенг жамоатчилик иштирок этди. Сиёсий ўқувда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги фармон ва қарорлар моҳиятига эътибор қаратилди. Жумладан жорий йил 29 октябрдаги “Барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида”ги, “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар экспортини ошириш ҳамда халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалалари мазмун моҳиятига эътибор қаратилди. Акром Сайдалиев, Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси: — Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий демократик давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини қарор топтиришдек улуғ орзу-умидлар билан яшар эканмиз, мамлакатимиз ҳаёти ва хорижда юз бераётган энг муҳим воқеалар ва мамлакатимиз Президенти томонидан чиқарилган фармон ва қарор мазмунлари билан таништиришга алоҳида эътибор бермаслик мумкин эмас. Бугунги сиёсий ўқувда фуқароларимиз билан олиб борилган юзма-юз мулокотда уларнинг сиёсий фаоллиги янада ошди. Сиёсий ўқув давомида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига марузачилар томонидан тўлиқ ва батафсил жавоб олишди. Фотима САТТАРОВА , Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Шаҳризода Мелсова “Адолат билимдони” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этади

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши томонидан Ўртачирчиқ тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда партия шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари, партия шаҳар ва туман Кенгашлари раислари, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот бошқармаси вакиллари, коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этишди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур кўрик-танлов ёшлар ўртасида ҳуқуқий, сиёсий таълим-тарбияни янада такомиллаштириш, уларни кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлиб тарбияланишида ҳамда жамиятда қонун устуворлиги ва барқарорлигига эришишда ёшларнинг иштирокини таъминлаш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилгани билан катта аҳамиятга эгадир. Танлов иштирокчилари низомда белгиланган уч шарт бўйича ўзаро беллашишди. Ҳар бир ўқувчи ўзининг сиёсий билими, тафаккури, илмга чанқоқлиги ҳамда ғайрат ва шижоати билан чиқишлари давомида ўзлари, коллежлари, келажакдаги орзулари тўғрисида таништириб ўтишди. Иккинчи шарт доирасида эса ҳуқуқий билимлари асосида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда амалдаги Қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Низоми ва Сайловолди дастурига оид саволларга тўлиқ жавоб беришди. Учинчи шарт доирасида ҳар бир иштирокчи ўзининг эркин ғояси ва фикри асосида фаол қатнашиб, партия лойиҳалар доирасида ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди. Иштирокчилар сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзларининг мустақил муносабатини билдирган ҳолда таҳлил қилиб, тенгдошларининг билимини янада бойитишга ўз ҳиссасини қўшишди. “Куч-адолатда!” шиори остида ташкил этилган кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқиши, саҳнада ўзларини тутиши, сиёсий билимлари тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринга паркентлик Шаҳризода Мелсова лойиқ кўрилди ҳамда унга танловнинг Республика босқичига йўлланма берилди. 2-ўрин Бўстонлиқ туман иштирокчиси Севара Тўраевага, 3-ўрин эса қибрайлик Гулчехрага Султонхоновага насиб этди. Шаҳризода Мелисова, кўрик-танлов ғолибаси: Бугунги танловда иштирок этиб, партиянинг сиёсий фаолияти ва ҳаётига бўлган қизиқишим, интилишларим янада ортди. Эгаллаган билимларим ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан адолатли баҳоланиши мени янада илҳомлантириб юборди. Барча иштирокчилар қатори келажакда янада кўпроқ ўқиб, ўрганиб мамлакатимизда эркин демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишга ўзимнинг ҳиссамни қўшаман. Танлов сўнгида барча иштирокчиларга партия вилоят Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳамда бадиий китоблар жамланмаси топширилди. Фотима САТТАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!