САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Мактабгача таълим муассасалари чет тилларига ихтисослаштирилса...

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон умри давомидаги барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Шундай экан, келажагимиз бунёдкорларининг эртанги камолоти уларни болалигидан соғлом ва билимдон, мустақил фикрлайдиган, қатъиятли қилиб вояга етказишда мактабгача таълимнинг ўрни катта. Шунинг учун ҳам мен таклифимни мактабгача таълим муассасалари фаолияти юзасидан билдирмоқчи эдим. Биринчидан – давлат мактабгача таълим муассасаларини чет тилларига ихтисослаштириш. Тўғри, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида чет тиллари чуқурлаштирилган тарзда ўтилади, аммо, улардаги тўлов суммасини ҳар кимнинг ҳам чўнтаги кўтара олмаслиги бор ҳақиқат. Иккинчидан – мактабгача таълим муассасалари, мактаблар учун автобуслар ажратиш. Чет давлатларда болалар мактаб автобусларида қатнаш тизими йўлга қўйилган. Бундан ташқари, миллий қадрятларимиз руҳида тарбиялаш мақсадида тарихий обидаларимизга экскурсиялар уюштириш болаларда ватанпарварлик, юртга муҳаббат, садоқат ғояларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.   Учинчидан - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уй меҳнати билан банд бўлган (чорва, қайта ишлаш, сабзавотлар етиштириш ва ҳоказо) хотин-қизларга меҳнат дафтарчаси очиб, улар меҳнатини қонунийлаштириш. Тўртинчидан - хотин-қизларни спортга жалб қилиш, уларга соғлом турмуш тарзини олиб боришлари учун, улар фаолият юритаёган барча корхона ва ташкилотларда спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиш. Бешинчидан – чекка ҳудудларда фаолият юритаётган раҳбар аёллар учун ҳудуд талабларидан келиб чиққан ҳолда Президент академиясида имтиёзли квоталар ажратишни йўлга қўйиш лозим, деб ҳисоблайман. Насибали ОБЛОҚУЛОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Бекатларда кутубхона бўлса...

Айни кунларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсий дастури партия фаоллари иштирокида кенг муҳокамалардан ўтказилмоқда. Муҳокамалар қизғин фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларга бой бўлмоқда. Мен ҳам партиянинг Жомбой туман Кенгаши раиси сифатида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сиёсий майдонда муносиб ўрин эгаллаши, электорат ишончини оқлаши йўлида амалга ошираётган ишларига таклифларим бор. Биринчидан – таълим соҳасига катта эътибор қаратиш. Маълумки, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул квоталари оширилди, жамиятда талаб катта бўлган йўналишларда сиртқи ва кечки таълим олиш имконияти яратилди. Бу албатта яхши, кадрлар етишмовчилигига барҳам берилади, таклиф кўп бўлганидан сўнг рақобат ҳам пайдо бўлади, кадрлар сифати яхшиланади. Яқинда ижтимоий тармоқда ўқиб қолдим, баъзи ривожланган давлатлар тажрибасида олийгоҳ битирувчилари жамият ривожи учун наф келтирадиган соҳада янгилик яратмагунларича диплом берилмас экан. Бизда ҳам шу тизим йўлга қўйилса, мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшадиган инновациялар, қанчадан қанча ихтиролар яратилади. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди. Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз”.  Иккинчидан – шиддат билан ривожланаётган бугунги кунда экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларига талаб кундан кун ортиб бормоқда. Партия дастурида экологик тоза озиқланиш тўғрисида ҳам вазифалар белгиланиши керак, деб ҳисоблайман. Учинчидан – партия сиёсий майдонда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун мамлакатимизнинг 30-50 йиллик ривожланиш дастурлари режасига эга бўлиши зарур. Тўртинчидан – бугунги кунда аҳолига қўлайлик яратиш мақсадида йўлларимиз бўйлаб кўплаб замонавий бекатлар фойдаланиш учун топширилмоқда. Аммо бу бекатларда асосан салқин ичимликлар ёки егуликлар савдоси олиб борилади. Шоҳ бекатларда китобхоналар ташкил этишни мажбурий этиб белгилаш, китобхонларга қаҳфа ёки чой улашишни йўлга қўйиш лозим, деб ҳисоблайман. Ана шунда аҳолини китобхонлик маданияти ошишига, маънавий дунёқараши юксалишига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз. Комила УМАРОВА, партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: Бир нечта ҳудудлар учун ягона газета ташкил қилиниши керак

Мамлакатимизда халқ билан очиқ мулоқот ўрнатиш, одамларни ўйлантираётган масалаларга ўз вақтида ечим топиш, ОАВни чинакам эркин фикр минбарига айлантириш масаласи энг устувор вазифага айланиб улгурди. Бунинг натижаси ўлароқ жамиятда сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилган бўлса-да, фаолиятини янада ривожлантириш, тезкор, холис ахборот етказиши учун имкониятлар кўламини кенгайтиришда бир қанча муаммолар ҳам йўқ эмас. Бу борада партиямиз фаоли “Ёш адолатчилар” қаноти аъзоси Орифжон Одиловнинг фикрлари билан ўртоқлашди, у ислоҳотларга ўз таклифларини бериб ўтди: Аввало, ҳудудий ҳамда тармоқ газеталарини оптималлаштириш керак. Ҳозирги кунда ҳар бир туман ҳокимлиги ўз муассислигида чоп этиладиган нашрга эга. Аммо аксар ҳолатларда иқтисодий ва кадрлар етишмовчилиги, шунингдек бошқа сабаблар ортида ҳудудий нашрлар ночор ҳолга тушиб қоляпти. Туман доирасининг торлиги, муассиснинг тўғридан тўғри таҳририят устидан сиёсат юритиши сўз эркинлигини тўлақонли таъминланишига тўсқинлик қилиши ҳам бор гап. 2-3 туман учун ягона газета ташкил қилиниши керак. Натижада, муассиснинг бирдан ортиқлиги журналист эркинлигини кафолатлайди. Қолаверса, иқтисодий муаммоларга чек қўйилади. Обуна ошади. Айни пайтда бир нечта туманга бўлиниб кетган тажрибали журналистлар бир жойга жамланиб, нашр салоҳияти ортади. Тармоқ нашрлари ҳақида ҳам айни фикрларни билдириш мумкин. Фақат соғлиқни сақлаш тизимининг ўзида бугун 20 дан ортиқ (!) газета-журналлар чиқади. Аммо варақласангиз, мақсад тижоратдан ўзга нарса эмаслиги ойдинлашади. Аслида, бутун мамлакатга тиббий маданиятни тарғиб қилувчи битта нашр етарли. Аммо сифати шунга яраша, салоҳияти юқори бўлиши ҳам керак. Матбуот хизматлари фаолиятини яхшилаш чора-тадбирлари белгиланяпти. Айни шу жараёнда бир нарсани эътиборга олиш зарур. Яъни, аксар ҳолларда ҳар бир ташкилот матбуот котиби вазифасига "ўзимиздан чиққан кадр" қабилида иш тутиб, нопрофессионал ходимларни расмийлаштирмоқда. Бу эртага тизимда муаммолар давом этаверишини англатади. Фикримизча, ҳар бир давлат муассасасига албатта, соҳада ишлаган кадрлар матбуот ходими сифатида ишга олиниши керак. Обуна тарқатишдаги "ўйинлар". Бугун матбуот нашрларини муштарийга етказиб берувчи фирмалар сони кундан кунга кўпаймоқда. Афсуски, бу яхшиликка эмас. Йил бошида обуна уюштириб, икки ойдан сўнг фирма ёпилади. Ўртада ҳам таҳририят, ҳам истеъмолчи чув тушади. Ягона тизим ташкил этилмас экан, муаммо катталашиб бораверади. Матбаа. Замонавийлик матбуотга ҳам даҳл қилиши табиий. Олайлик, газета дизайни кундан кун янгиланмаса, ўқувчи назаридан қолади. Бу ўз навбатида тан нархнинг ортишига олиб келяпти. Таҳририятларнинг иқтисодий ҳолати буни кўтаролмайди. Бугун ўртамиёна газетанинг бир донаси 1000 сўмдан ортиқ таннархга тушяпти. Бунда энг катта харажат босмахоналарга кетади. Агар халқни маърифатли бўлишини истасак, матбаа соҳасини турли солиқ ва йиғимлардан ҳоли қилишимиз керак. Ўзбекистон қоғозни импорт қилувчи давлат. Ачинарлиси, қоғозга ҳам импорт божи қўйилган. Бу эса нафақат газета, балки, журнал, китоб, дафтарнинг ҳам нархи юқори бўлишига олиб келмоқда. Таққос учун бир мисол: Малайзияда ўртача битта ёндафтар (блокнот) 1,5 ринггит. Салқин ичимлик эса 4 ринггит. Бу дегани маърифатга йўналтирилган товарлар бошқа истеъмол молларидан бир неча баробар арзон қилиб қўйилган. Бизда салқин ичимлик 1000 сўм. Ён дафтарнинг энг арзон, сифатсизи 5 минг сўм. Чунки бизда қоғоз қиммат. Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг. Жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳатларга бефарқ бўлмаган юртдошларимизнинг фикр – мулоҳазалари, соҳани янада ривожланишига туртки бўладиган таклифлари билан танишишда давом этинг. ...

Батафсил
News

Қаламни тишида тутиб, расм чизди

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси туман Кенгаши, туман тадбиркор аёллар уюшмаси, Халқ таълими бўлими, Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ўз уйида якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бўлган ўқувчилар ўртасида тасвирий санъат йўналиши бўйича “Мафтункор ранглар олами” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда 18 нафар иқтидорли, сурат чизишга ҳавасманд болалар иштирок этди. Меҳмонлар эътиборига табиат, турли жанрларда чизган суратлар, ногиронлар жамияти қошида ташкил этилган “Ҳумо” миллий маркази аъзолари томонидан ясалган қўғирчоқлар намойиш қилинди. Айниқса, Испанзанинг “Сатанг” маҳалласида яшовчи, қўл-оёғи ногирон бўлган, томошабинлар кўз ўнгида тишида қалам билан расмлар чизаётган 13 ёшли Ойнура Мансурованинг ижодини кузатган кишиларнинг кўзларидан шашақатор ёш оқди. Ҳаётда соғайиш умиди билан яшаётган Ойнурани тўпланганлар гулларга буркашди. Якунда 66-мактаб ўқувчиси Ойнура Мансурова биринчи ўринга лойиқ, деб топилди. Иккинчи ўрин 13-мактаб ўқувчиси Жаҳонгир Шомуродовга, фахрли учинчи ўрин эса Мухлиса Улашоваларга насиб этди. Ғолиб ва совриндорларга партиянинг туман Кенгаши раиси Зоҳида Элмуродова, туман ногиронлар жамияти раиси Қ.Қодировлар фахрий ёрлиқ ва совғаларни топширдилар. Жасур МАМАДАМИНОВ, партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

МЕНДА ТАКЛИФ БОР: ОАВ фаолиятини такомиллаштиришда нималарга эътибор қаратиш керак?

Кейинги йилларда мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш, соҳани малакали журналист кадрлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айни кунда оммавий ахборот воситаларининг барча турлари, жумладан, телевидение, радио, газета ва журналлар, интернет журналистикасини ривожлантириш, холислик ва тезкорликни таъминлаш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Моддий техника базаси яхшиланди. Фаолиятим газета билан боғлиқ бўлганлиги учун босма нашрларни яхшилашга доир айрим фикр-мулоҳазаларни билдирмоқчиман. — Газетанинг мазмуни ва сифатини яхшилаш, унинг ўқишли, ранг-баранглигини таъминлаш мақсадида таҳририятларни мутахассислар билан етарли даражада таъминлаш. Айни кунда жуда кўп таҳририятларда бошқа турли соҳадаги мутахассислар фаолият юритмоқда. — Таҳририят ходимларининг малака ва маҳоратларини ошириш мақсадида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва бошқа тегишли университет ва институтлар қошида малака ошириш курсларини ташкил этиш ва тизимли равишда таҳририятлардаги ҳар бир ходимни йилида бир марта ўқишларда қатнашишларини таъминлаш. — Янги ташкил этилган Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети туман (шаҳар)лар газета таҳририятлари билан шартнома тузган ҳолда шу соҳада фаолият юритаётган ўрта махсус кадрларни олий таълимда ўқишларини давом эттириб, журналистика бўйича малака ва кўникмаларини оширишларида ёрдам бериш. — Газеталарни иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида газета харажатлари, жумладан, иш ҳақи, ижодий жамоани рағбатлантириш ва газетани чоп этиш борасидаги харажатларни  бюджетдан қоплаш. — Очиқлик, ошкораликни таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) газеталарини ҳудудий ҳокимликлар муассислигидан чиқариб, бевосита ҳудудий вилоят ҳокимлиги муассислигига ўтказиш лозим, деб ҳисоблайман. Ҳилола ЭРГАШОВА, партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Муҳиба Бабабекова: янги қарор вазифаларимизга ойдинлик киритди

Энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлолимизнинг йигирма саккиз йиллиги тобора яқинлашиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори олиб борилаётган тайёргарлик ишларига янгича маъно ва мазмун бағишлади. Қарорда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган шиорни асосий ғоя сифатида белгилаб, тарғибот-ташвиқот дастури ишлаб чиқиш, унда Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти ва руҳи мужассам этилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ёзилган. Халқимизнинг турмуш даражасини, онгу тафаккури, сиёсий, ҳуқуқий, маданий савияси ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича қилинган ишларни аниқ далил ва мисоллар, чуқур илмий таҳлиллар асосида жамоатчиликка етказиш лозимлиги белгилаб қўйилган. Ўйлаб қарасак, ўтган 27 йил мобайнида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди. Мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро муносабатларнинг фаол иштирокчисига айланди. Дунёнинг тараққий топган давлатлари билан бўйлаша бошладик. Мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларида обдонлаштириш, бунёдкорлик ва қурилиш  ишлари олиб борилиши натижасида замонавий ва кўркам турар жойлар, савдо мажмуалари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда, буларнинг барчаси аҳоли фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Ёшларнинг таълим олиши, ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бунинг натижаси ўлароқ, деярли ҳар куни, илм фан, спорт соҳаларида муваффақиятга эришаётган ёшларни кўрганда, уларнинг шарафига давлатимиз мадҳаяси янграётганидан, байроғимиз кўкларга кўтарилаётганидан кўнглимиз фахрга тўлади. Шундай обод, осмони мусаффо, кенг имкониятлар мамлакатида яшаётганимиздан ифтихор ҳиссини туямиз. Шу сабабли Ватан истиқлолининг ҳар онига шукрона келтириб яшаймиз. Муҳиба БАБАБЕКОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси  Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Мақсадимиз — ислоҳотларда фаол иштирок этиш

Кеча шаҳримизда Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон шаҳар кенгашининг ташаббуси билан “Мақсадимиз ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусига бағишланган ўқув семинари куннинг иккинчи ярмида ҳам давом этди. Тадбир иштирокчилари шаҳримизда янги ташкил қилинган “Ёшлар кутубхонаси”га ташриф буюрдилар. Бу ерда улар шаҳримиздаги ижодкорлар Эркатош Шукурова, Фазилат Абдуллаева, Рухсора Оллоёрова ҳамда “Ёш депутатлар” клубининг фаол аъзолари билан учрашдилар ва фаол китобхонларга Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгашининг эсдалик совғаларини тақдим этдилар. Шундан сўнг “Қўшҳовуз” МФЙдаги хонадонларга ташриф буюрилиб, соғлиқни сақлаш ходимлари билан биргаликда тиббий кўрик ташкил қилинди. Тиббий кўрикда 34 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилиб, керакли муолажалар белгиланди. “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида шу маҳалладаги тадбиркор хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар ва уларга фаолиятларини кенгайтириш борасида имтиёзли кредитлар олиш бўйича тавсиялар берилди. Шу куни тадбир доирасида “Ўрикзор” МФЙ да “Бошланғич партия” ташкил этилганлиги муносабати билан гувоҳнома берилди ҳамда партия аъзолигига қабул қилинган фуқароларга Ўзбекистон “Адолат” СДП шаҳар кенгашининг аъзолик гувоҳномалари тақдим этилди. Шунингдек, партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси асосида шаҳримиздаги “Кўҳнадам” МФЙда яшовчи боқувчиси йўқ, кам таъминланган Матлуба Норқўлова 11-ИДУМга ишга жойлаштирилди. Ҳилола ЭРГАШОВА, “Каттақўрғон тонги” газетасининг мухбири, Партия фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Онлайн: навбатдаги семинар Самарқандда ўз ишини бошлади

Айни дамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги 11-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг фаоллар залида “Мақсадимиз ислоҳотларда фаол иштирок этиш” мавзусидаги семинар ўз ишини бошлади. Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ушбу тадбирда вилоят ҳокимлиги, Катттқўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўрнибосари Ф.Ишанкулов, партиянинг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, “Аёллар” ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари, фаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этмоқда. ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!