САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

“Китоб челленж”: депутат юзта китоб совға қилди

— Китобхонлик ёшларни маънавий баркамолликка, ижод-изланувчиликка, юрт равнақи учун янги кашфиётларга ундайди, — дейди “Адолат” СДП Тайлоқ туман кенгаши раиси Нилуфар Акрамова. — Шу боис “Китобхонлик — бизни бирлаштиради” акцияси доирасида ўтказилаётган ҳар бир учрашув, мулоқотларда партиямиз фаоллари, депутатларимиз ёшлар тафаккурини бойитишга, уларда китобхонлик кўникмаcини шакллантиришга ҳаракат қилмоқдалар. Дарвоқе, шу кунларда партиянинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органидаги тўққиз нафар депутати мактаб, маҳаллаларга ташриф буюриб, ушбу масканлардаги кутубхоналарга китоблар туҳфа қилишмоқда. Хусусан, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Сулаймон Боқиев “Файзиобод” қишлоғидаги 41-, 42-умумтаълим мактабларида ёшлар билан суҳбатлашиб, ҳар иккала илм даргоҳи кутубхонасига юзта китоб совға қилди. Юзта китоб камида юзта иқтидор эгасини тарбиялашига, уларнинг етук олим, муҳандис, сиёсатчи сифатида юрт хизматига камарбаста бўлишига депутатнинг ишончи комил. Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ, “Adolat” мухбири Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қуйи бўғин самарадорлик омилидир

Жамият ҳаётида амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий жараёнларнинг янада равнақ топишида сиёсий партияларнинг аҳамияти катта. Айниқса, жамият ривожидаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, амалдаги қонунлар, давлат дастури мазмун-моҳиятини партия дастур ва вазифаларидан келиб чиқиб аҳоли орасида кенг тарғиб этишда аҳоли билан яқин бўлган БПТнинг алоҳида ўрни бор. Бошланғич партия ташкилотларининг амалга ошираётган ишлари, хатти-ҳаракатлари сиёсий партияларнинг дастур ва ғояларини равнақ топтиришда муҳим ўрин тутади. Айниқса электорат манфаатларини таъсирчан ҳимоя қилиш жараёнида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда фаол иштирок этишида аниқ таклиф ва тавсияларни илгари суришда уларнинг алоҳида ҳаракатлари сезилиши лозим дейди - “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси Хонбуви Хайитова. - Бошланғич партия ташкилотларининг асосий вазифаларидан яна бири партия ишларининг аниқлик ва таъсирчанлигини, жамоатчилик назоратини, қонун устуворлигини ошириш, бандликни таъминлашда жонбозлик кўрсатиш ҳамда тарғибот ишларини кучайтиришдан иборат. Туманимиздаги қўйи буғинлар фаолиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Партия дастур ва мақсадларини аҳолига етказишда албатта аниқлик ва оддийлик асосий омилимиздир. Шу сабаб булса керакки кундан кунга хайрихоҳларимиз сафи кенгайииб бормоқда. Аҳолидан билдирилган таклифлар ва кўтарилган мурожаатларни БПТ фаоллари томонидан депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамкорлигида вақтида ечим топишида ташаббус кўрсатиши жойларда партиямиз нуфузини янада оширмоқда. Ана шундай фаол партиянинг бошланғич ташкилотидан бири Пастдарғом туманидаги “MIRAJ TRANS” МЧЖ қошида ташкил этилган БПТ ҳисобланади. 40 га яқин аъзони ўзида бирлаштирган бошланғич партия ташкилоти ўз фаолиятида аҳолини сиёсий – ҳуқуқий маданиятини оширишга, ёшларимизни Она ватанга садоқат, жамият ривожига дахлдорлик ҳисси билан яшовчи, маданий ва маънавий мафкурамизга содиқ шахс бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратиб сиёсий ўқувлар, давра суҳбатлари ўтказилишида фаоллик кўрсатиб келмоқда. Партиямиз электоратига янада яқин бўлиши, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида партия туман Кенгаши билан ҳамкорликда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, ўртага ташланган масалаларни ечимини топишда ташаббус кўрсатмоқда. Бунга аниқ натижалар орқали мисоллар келтирсак, Пастдарғом туманидаги “Болтали” маҳалла фуқаролари томонидан маҳалладаги Тошкент кўчасининг таъмир талаблиги юзасидан қилган мурожаати партия бошланғич ташкилоти раиси Феруз Тураев эътиборидан четда қолмади. Ҳомийлар топиш, таъмирлаш ишларини бошлаб олгунча ҳаммасига ўзи бош-қош бўлиб, кўмагини аямади. Бугунги кунда “Болтали” маҳалласидаги ушбу кўчада дастлабки таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Тумандаги Чархин қўрғони ҳудудидаги Самарқанд шоҳ кўчаси энг серқатнов кўчалардан бир ҳисобланади. Шу ҳудуда яшовчи аҳоли билан ўтказилган мулоқотлар чоғида серқатнов кўчага светафор ўрнатиш зарурлиги фуқаролар томонидан баён қилинди. Бу масалада ҳам ташаббусни ўз қўлига олган БПТ фаоллари кўмагида Самарқанд шоҳ кўчасига иккита светафор ўрнатилди. Бундай эзгу амаллар ҳақидаги мисолларни кўплаб келтирсак бўлади. Хусусан, аҳоли мурожаатлари асосида, фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, аҳолиги қулайлик яратиш мақсадида Жума шаҳридан Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғонига қадар қатновчи 227 йўналишли таксилар фаолияти йўлга қўйилди. Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам доимий эътибор қаратиб келинмоқда. Биргина жорий йилнинг май ойида 4 нафар ёшлар автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи сифатида иш билан таъминланди. “Мирзо Улуғбек”, “Болтали”, “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланганлар, ёши улуғ нуронийлар, меҳнат фахрийлари ҳолидан ҳамиша хабардор, бирор кўмак, ёрдам керак бўлиб қолса хизматга шай. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, фаровон турмуш, ислоҳот самараси ва ижтимоий адолат учун курашчанлик БПТга хос хусусият. Бу курашчанликни партия Кенгаши астойдил қўллаб – қувватлайверади. Мустақил фикр, ташаббусларни инобатга олиб рағбатлантириб боради. Бир – бирини тушуниш ва стратегик мақсадларда ҳамкорлик қилиш эса партиянинг умумий нуфузини оширибгина қолмай электоратнинг ишончини оқлаш, уларнинг мурожаатларига “лаббай” деб ҳозиржавоблик билан қараш имконини беради. Тоҳир УСАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ёш адолатчилар” қаноти Пастдарғом туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Каттақўрғонда спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Спорт соғлик гарови, инсон саломатлиги учун жуда муҳимдир. Спорт билан шуғулланиш орқали биз соғлом ҳаёт кечирамиз, фаол кундалик меҳнат фаолиятимизда ҳам спортнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ўсиб келаётган авлодни баркамол бўлиб вояга етиши, шу билан бирга, уларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланишига имкон яратиш, жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасида туб ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Каттақўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 73-сонли умумтаълим мактабида партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида спортнинг валеболл тури бўйича ўқувчи ёшлар ўртасида ташкил этилган мусобақда ҳам айнан шу мақсадлар кўзда тутганлиги билан аҳамиятли бўлди. Аввал хабар қилганимиздек, ўзи таълим олган Каттақўрғон туманидаги 73-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, Хоразм Маъмун академияси фахрий аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдукамол Рахмонов ҳам ушбу мусобақани томошабинлар қаторида кузатиб борди. Қизғин беллашув ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган мусобақа якунида иштирокчиларга Абдукамол Рахмонов партиянинг эсдалик совғаларини топширди. Лола САИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бемор болалар байрам билан қутланди

Аввал хабар берганимиздек, ўзи ўқиган Каттақўрғон туманидаги 73-сонли умумтаълим мактабига китоб жавонидаги “жавоҳир”лардан улашгани ташриф буюрган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари, Хоразм Маъмун академияси фахрий аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдукамол Рахмоновнинг эътиборидан туман марказий шифохонасида даволанаётган болалар ҳам четда қолмади. Албатта, эртамиз эгалари, болажонларга меҳр, эътибор кўрсатиш ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган фазилат. Шу сабали ҳам тинчлик ва хотиржамлик ҳукмрон юртимизда болаларнинг шодон кулгуси жаранглайверади. Улар шодлигидан қувончга тўлган ҳаёт гуркираб яшнайверади. Бугунги ташкил этилган ушбу тадбирда ҳам айнан ана шу каби мақсадлар мужассам бўлди. Ташриф чоғида Абдукамол Рахмонов асосий эътиборни болаларга қаратиб истиқлолнинг илк йиллариданоқ навқирон авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, орзу-умидларимиз, эзгу тилакларимиз тимсоли - фарзандларимизнинг порлоқ истиқболини таъминлаш масалаларига давлат сиёсати даражасида қаратилиб келинаётган эътибор, эртанги кун эгалари, келажагимиз давомчилари масаласи давлат ташкилотлари билан бир қаторда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, сиёсий партияларнинг ҳам диққат марказидаги энг асосий йўналишлардан бирига айлангани ҳақида сўз юритди. А.Рахмонов ҳар қандай миллатнинг равнақи, мавқеи, шуҳрати бевосита шу юрт болажонларининг ақлий ва жисмоний етуклигига, эркин тафаккурига, мустаҳкам иродасига, теран дунёқарашига боғлиқ эканлигини таъкидлар экан шифохонада даволанаётган болажонларга ўзи билан келтирган китоблар тўплами ва совға-саломларни топширди. Лола САИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия Кенгаши депутатдан нимани кутаяпти?

Депутат-чи? Муносабатлардаги ўзаро ишонч ва ҳамкорлик жамоатчилик назорати самарадорлигини таъминлашга хизмат қиляптими? Бугун-чи? Партия Кенгашининг депутатлик гуруҳлари билан муносабатлари кутилган натижаларни бераяптими? Ҳамкорликни янада кучайтириш, партия дастурий вазифалариниг ижросини тўлақонли таъминлаш учун яна қандай имкониятларни ишга солиш лозим? Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашининг партия туман, шаҳар Кенгаши, депутатлик гуруҳи раислари билан ўтказган йиғилиш шу масалаларни муҳокама қилишга, танқидий хулосалар чиқаришга, келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга бағишланди. Тадбирда жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида партия вилоят, туман ва шаҳар кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишларга танқидий таҳлил этилиб, келгусида амалга оширилиш лозим бўлган устувор вазифаларга эътибор қаратилди. Вилоят партия Кенгашининг раиси Муҳиба Бабабекова партия дастурий мақсадига мос ва ваколатга муносиб фаолиятни, қатъият ва ишчанликни ошириш лозимлигини таъкидлаб, шундагина электорат сиёсий кучнинг режаларини кўпроқ кўллаб-қувватлайдиган ва ҳар битта ташаббусидан манфаат топадиган бўлишини қайд этиб ўтди. Азизбек Бурибоев, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари; — Бугун ортга назар ташлаб, фаолиятимизни таҳлил қиладиган бўлсак, сайловчилар ишончини нечоғлик оқлай олганимиз, берган ваъдаларимиз устидан қанчалар чиқа олганимиз яққол намоён бўлади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, партиянинг баъзи туман, шаҳар Кенгашларимиз, депутатлик гуруҳларимиз ҳар доим партиямиз дастурий ғояларини вакиллик органларида туриб ҳимоя қилиш ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, мутасадди идоралар ҳисоботларини эшитишда қониқарли натижаларга эриша олдик деб айта олмаймиз. Тадбирда партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаолиятига доир камчиликлари ҳам тилга олинди. Жумладан, ўтган давр мобайнида туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар партиянинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ишларига етарлича жалб қилинмаётгани, “Аёллар қаноти” Кенгашларининг Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ижтимоий шериклик муносабатлари ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмагани айтиб ўтилди, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва таклифларини берди.  Тадбирда таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларда партиямиз сайловолди дастурида илгари сурилган масалаларнинг аксарияти ўз аксини топаётганлиги бизнинг сайловчилар олдида берган ваъдаларимизни рўёбга чиқаришга имконият яратмоқда, бу эса бизни қувонтириши билан бирга улкан масъулиятлар юклайди. Шу боисдан, фаолиятимизни қайтадан кўриб чиқиб, бевосита халқ билан мулоқот ўрнатишда ҳамда Давлат дастурининг ижросини таъминлашда партиянинг иштироки юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олиш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари фаолиятини жонлантириш, демократик ўзгаришлар жараёнларида сайловчиларнинг ишонган вакили сифатида давлат бошқарувида, барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир амалий вазифаларни ҳал этишда партиянинг, унинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг таъсирини ошириш лозимлигига алоҳида тўхталиб депутатлик гуруҳлари ва фаолларининг куч ва имкониятларини сафарбар қилишга доир таклифлар, фикр мулоҳазалар илгари сурилди. Лола САИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш оилалар фаровонлиги асоси

Мамлакатимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар эшиги очилган, уларни иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоялаб, ҳар томонлама қўллаб-қувватловчи қонунчилик механизимилари шакллантирилди, йилдан йилга такомиллаштирилмоқда.  Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси улароқ тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятининг ҳуқуқий кафолати, чет эл инвесторларининг эркин фаолият юритишини таъминлашга қаратилган зарурий ҳуқуқий асослари яратилди, шунингдек, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилиниши каби кўплаб имтиёзлар, қўлайликлар яратиб берилмоқда. Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир туртки бўлди. Қабул қилинган ушбу Фармон билан тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни кўзда тутувчи устувор вазифалар белгилаб берилгани аҳамиятга молик. Дарҳақиқат, аҳоли бандлигини ошириш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг аҳамияти катта. Мен ҳам яратилган бундай имкониятлардан руҳланиб 60 млн сўм кредит олиб, тикув машиналарини келтирдим. Бугун “Зайнаб Гулмира Фотима Чеварлар” сифатли кийим кечаклар ишлаб-чиқариш ва етказиб бериш орқали аҳолига хизмат кўрсатадиган оилавий тикувчилик корхонаси фаолиятини йўлга қўйиб, Пастдарғом туманидаги Хончорбоғ маҳалласида истиқомат қилаётган 20 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга ўз ҳиссамни қўшганимдан бахтиёрман. Чунки, шу орқали 20 та аёл оиласининг фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади, етишмовчилик сабаб бўлиб келиб чиқаётган муаммоларга оз бўлсада ечим топади. Гулмира БОБОЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ёшлар тарбиясида ҳамкорликнинг ўрни

Жомбой туманидаги 50-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида суицид, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мавзусида ота-оналар билан суҳбат ўтказилди. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда “Бешбола” маҳалласи вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари иштирок этишди. Ёшларга яратилган шароит ва имкониятлар, улардан оқилона фойдаланиш борасида ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. — Ўсмирларни ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялаш мураккаб, - дейди туман кенгаши раиси Комила Умарова – Айниқса бугунги мобиль қурилмалар, интернет замонида бу қийин кечяпди. Бунинг учун доимий тушунтириш, тарғибот ишларини мунтазам ўтказиш зарур. Болага ўта қаттиққўллик қилиш ҳам, ўта ихтиёрни бўш қўйиш ҳам тарбия бузилишига сабаб бўлади. Тадбир сўнгида иштирокчиларнинг фарзанд тарбияси, маънавий етуклиги борасидаги фикр мулоҳазалари тингланди. Мафтуна МАМАТҚУЛОВА, Жомбой туман Кенгаши “Аёллар қаноти” раиси ...

Батафсил
News

Хотира абадий, аждодлар ёди муқаддас

Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан тумандаги Миллий ҳунармандчилик ва касб-ҳунар коллежида партиянинг “Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрти” лойиҳаси доирасида “Хотира абадий, аждодлар ёди муқаддас” шиори остида тадбир ташкил қилинди. Тадбир давомида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фронт орти меҳнат фахрийси Мунаввар она Давлетова ҳамда Ўзбекистон кўчасида яшовчи қаровчиси йўқ нафақадаги онахон Тейфук Гулнараларнинг хонадонига ташриф буюрилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, партиянинг “Истеъдод кулби”даги ўқувчи ёшлар иштирок этган ушбу тадбир доирасида “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан улуғ ватан уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийлари зиёрат қилиниб, уларни ҳолидан хабар олинди ҳамда “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан фахрийлар хонадонларида ҳашарлар ташкил этилди. Туроббой РАУПОВ, Ўзбекистон Адолат СДП  Булунғур туман Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!