САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

Мусаффо осмонни қадрига етайлик

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳамда иштирокчилари хотирасига ҳурмат келтириш, ёшлар орасида букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этган уруш фахрийлари ва иштирокчиларига нисбатан ҳурмат ва ғурур туйғусини уйғотиш, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этган ҳолда, сафимизда юрган кекса уруш фахрийлари ва иштирокчиларини эъзозлаш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ партия фаолларимиз Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, уруш фахрийлари отахон Солдатов Евгений ҳамда Бектемир ота Қаршибоев хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.   Партия аъзоларимизнинг фахрийлар хонадонига ташрифи уларни бағоят шод этган бўлса, халқ бошига чексиз азоб – уқуқбатлар солган, онани боладан, аёлни турмуш ўртоғидан, яқинлардан жудо қилган совуқ урушнинг минг кулфатлари ҳақидаги хотираларини уруш қатнашчиларининг ўзидан тинглар эканман беихтиёр бугунги мусаффо осмон, тинч ва осойишта, ишлаш, ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, қай бир соҳада бўлсада фаолият юритмоқчи бўлганлар учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд она юртимга кўз тегмасин дея шукроналик келтирдим. Ташриф давомида уруш фахрийларига партия вилоят Кенгаши томонидан ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалар топширилди. Айтиш жоизки, бу каби тадбирлар партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш - одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.” Лола САЙИДОВА,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Хотира улуғ, қадр муқаддас!

Куни кеча “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан урушда қурбон бўлган юртдошларимиз хотирасини улуғлаш, бугун сафимизда юрган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилган нуронийларга эҳтиром кўрсатиладиган эзгу кунда Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгашининг бир гуруҳ фаоллари ҳамда “MIRAJ TRANS” МЧЖ қошида ташкил этилган БПТ аъзолари Васи бобо Боқиевни йўқлаб, байрам билан муборакбод этгани у кишининг хонадонига ташриф буюрдилар. Шу йил 94 баҳорни қарши олган Васи бобо Боқиев хонадонига партия аъзоларининг ташрифи ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Маҳалла фаоллари, қўни-қўшни, дўсту-биродарлар, ёшлар ҳам бобони йўқлаб келар экан,  Васи бобо уларга тинчликни қадрига етиш, уни асраб авайлаш, озод ва обод, дориломон кунларда, барча имкониятлар мавжуд замонда умргузаронлик қилатёганликлари, учун шукроналик келтириш лозимлигини такрор-такрор таъкидлаб ўтди. Лола САЙИДОВА,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Осуда ҳаётни қадрига етайлик

Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” ташаббуси билан халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, партиянинг “Истеъдод кулби” аъзолари иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Булунғур тумани Ниёзмат маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи Ўрозали бобо Пирманов хонадонига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўрозали бобо Пирманов ўқувчи ёшларга иккинчи жаҳон уруши хотираларини ҳикоя қилиб берди. Ирода Бобожонова, партия туман Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” раиси; – Иккинчи жаҳон урушида фашизим устидан қозонилган ғалаба, урушнинг фожиали оқибатлари ҳақида уруш қатнашчиларининг ўзидан эшитган ёшлар тинчликнинг қадрига етади. Туроббой РАУПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хотира абадий – қадр муқаддас

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшганлар, урушда ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, бугун сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кексалар истиқомат қилувчи хонадонларга ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тайлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари бугунги тинч ва осуда кунлар, ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида жон олиб жон берган аждодларимизни муқаддас хотирларини ёд этиб, бугун орамизда бўлган, сафимизда юрган улуғ ватан уруши иштирокчиларини доимий эътибор ва эъзозда эканликларини яна бир бор ҳис этишлари учун тумандаги уруш фахрийси Асрор бобо Истамов хонадонига ташриф буюрди. Асрор бобо Истамов хонадонига ташриф отанинг мароқли суҳбати билан янада мазмунли ўтди. Учрашув чоғида партия фаоллари томонидан уруш фахрийсига эсдалик совғалар топширилди. Шу каби учрашувлар барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда. Нилуфар АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Депутатлик – бу халқ дардига камарбасталикдир

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловчилар билан юзма-юз учрашишди. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда депутатлик фаолияти юзасида маълумот бериш, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти билан жамоатчиликни таништириш, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувда партия ўқитувчи-педагоглар, хотин-қизлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мамлакатимизда барча соҳалардаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилган бугунги кунда сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгаш депутатлари бу жараёнларда фаол бўлишлари талаб этилади. Бу масалада сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, депутатлар қабул қилинаётган Қонун, қарор ва фармонлар билан танишиб бориши, мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини халққа етказувчи, тарғиботчиси бўлиши керак.   Қизғин савол жавобларга бой бўлган учрашув давомида фуқаролар ўзларини ўйлантирган масалалар, жойларда мавжуд муаммоларни ҳам ўртага ташлашди. Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар асосан бандлик, коммунал соҳа, йўллар носозлиги, электр ва газ таъминоти борасидаги камчиликларни ташкил қилади. Сапура Абдувоҳидова кам таъминланган оила эканлиги, болалар учун нафақа пули олишда амалий кўмак зарурлигини айтиб мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан маҳалла раиси билан суҳбатлашган депутатлик гуруҳи аъзолари май ойида болалар пули чиқариб бериш режалаштирилганини фуқарога маълум қилди. Алишер Ҳамзаев, “Бешбола” МФЙ фуқароси; – Маҳалламиз ҳудудидаги электр симёғочлар таъмирталаб, аваринний ҳолатга келиб қолган, баъзи жойларда ерга тегай-тегай деб турибди, аҳоли ҳаёти учун хавфли, суюлтирилган газ баллонлари 3-4 ойда бир келади, маҳалла ички йўллари таъмирталаб, ёз, кузда тупроқ, баҳор, қишда лой кўчалардан қатнаш ноқулайликлар туғдираяпти. Маҳалламиз ҳудудидаги “Оқ кўприк” қишлоғида яшовчи аҳолининг фарзандлари мактабга 2 км узоқликдан қатнайди, йўлни қисқартириш мақсадида баъзан фермир хўжалигининг далаларидан ҳам фойдаланишади. Малоҳат Тошмуродова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати; – Бугун аҳоли билан учрашувдан олган хулосам шу бўлдики, уларнинг дунёқараши ўзгарган, ҳуқуқий саводхонлиги, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортган. Аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг деярли барчаси кўпчиликнинг манфаатлари учун хизмат қиладиган масалалардир. Кўтарилган масалалар депутатлик гуруҳи аъзолари эътиборидан жой олди. Айни пайтда юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларнинг айримларига депутатлик сўрови жўнатилган бўлса, бошқа муаммоларни ечимини топиш чоралари режалаштирилмоқда. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: аҳолига ноқулайлик туғдираётган боши берк қилинган кўчалар

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзларининг сайлов округларидаги сайловчилар билан учрашиш мақсадида жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов ҳам Самарқанд туманига ташрифи буюриб тумандаги соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда, аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Таъкидлаш ўринлики, депутатнинг Самарқанд туманидаги аҳоли билан олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида олиб бораётган изланишлари фуқароларнинг эртанги кунга, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Палвоновнинг Самарқанд туманидаги “Қўйи Чордара” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий шарт-шароитларни ўрганиш асосида тегишли давлат идоралари раҳбарлари билан аҳволни яхшилаш бўйича мулоқотлари ҳам ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Учрашув чоғида аҳоли томонидан асосан бандлик, ички йўллар, коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мурожаатлар билан бир қаторда, “Қўйи Чордара” маҳалласида 8 та кўчалар Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар ҳарбий шаҳарчасининг чегара деворларининг қурилиши натижасида боши берк кўча ҳолатга келиб қолгани аҳоли учун бир қатор ноқулайликлар туғдираётгани ҳақидаги масалалар ўртага ташланди. Депутат Шуҳрат Полвонов Самарқанд вилоят архитектура бош бошқармаси, Самарқанд туман кадастр бўлими, Самарқанд туман қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари иштирокида кўтарилган масалалар муҳокама этилди. Муаммоларни масъул мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кечиктирмай ҳал этилишини ўз назоратига олди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлик гуруҳларида: сизга қандай ёрдам керак?

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли мурожаатларини тинглаш, жойларда фуқароларни уйлантираётган масалаларга ечим излаш, аҳолининг бугунги кундаги ислоҳотларга, эртанги ёруғ келажакка бўлган ишончини ошириш мақсадида тумандаги Пўлатчи маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан асосан бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаатлар билдирилди. Қувонарлиси шуки, аҳоли томонидан ўртага ташланган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Хусусан, ўрта-махсус маълумотга эга Анора Тоштемирова, олий маълумотли Дилноза Эрназарова ҳамда Иззатой Рустамоваларнинг бандлик масаласидаги мурожаатлари асосида, депутатлик гуруҳ ташаббуси билан тумандаги 125-сонли мактабга А.Тоштемирова котиба, Д.Эрназарова ёшлар етакчиси, И.Рустамова мактаб психологи лавозимига ишга жойлашишига эришилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иссиқхона очиш, Қоруғуппа маҳалласидаги ўз тенгдошларини ҳам иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида банкдан кредит олишда амалий ёрдам сураб мурожаат қилган Моҳина Муҳаммадиевага тумандаги Миллий банк филиалидан 22.5 млн миқдорида кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди. Матлуба Назарованинг соғлигини тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди. Ижроси назоратга олинди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Самарқандда Президент қарорининг ижроси ўрганилмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Сув ва канализация тармоқларини, шу жумладан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда. Бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар ҳаётга самарали тадбиқ этиляптими? Ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш жараёнларида ечимини кутаётган муаммолар бартараф этиляптими? Сувни исроф қилиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бир қатор муаммолар, сув таъминоти тармоқлари ва иншоотларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги аҳоли пунктларида канализация тизимларини қуриш ва барпо этилаётган кўп қаватли уйларни уларга улаш масаласига етарли даражада эътибор қаратиляптими? Шу саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040 сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 700 сонли қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг туман, шаҳарларида алоҳида жадвал асосида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, вилоят "сувоқава" бошқармаси, вилоят Уй-жой комунал хизматлари бошқармаси, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланиш ва назорат қилиш Самарқанд вилоят ҳудудий инспекцияси вакиллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан вилоятимизнинг Нарпай, Пастдарғом, Пайариқ ва Оқдарё туманларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!