САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

Гўзал фазилатлар партиядошларимизнинг кундалик ишига айланган

Ўзбек халқига хос хислатлар ҳақида сўз кетганда меҳр-оқибат, мурувват, саховатпешалик хислатлари алоҳида эътироф этилади. Аслини олганда ҳам бу гўзал фазилатлар ҳар бир юртдошимизнинг кундалик ишига айланган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Марказий Кенгаши ходими Г.Аллакова, халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутатлари, партия фаолларидан иборат гуруҳ Тайлоқ туманидаги Равот маҳалласида беморлар ҳолидан хабар олиб, муҳтожларга кўмаклашишди, ёлғиз, боқувчисини йўқотганларга совға-саломлар улашди. Ҳалимова Ханифа, Равот маҳалласи фуқароси; – Инсон ёлғиз бўлганидан кейин бир ширин сўзга, дилкаш, кўнгил сўровчига муҳтож бўлар экан. Бугун партия аъзоларининг ташрифи билан шу хонадон нурга тўлгандек бўлди. Кўнглим қўвончга тўлди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари юзма-юз мулоқотлар чоғида аҳолини ўйлантираётган масалалар, қийнаётган муаммолар аниқлаш мақсадида “нима ёрдам керак” дея хонадонларга ташриф буюриб, фуқароларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Мулоқотлар чоғида аҳоли томонидан ўртага ташланган масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан масъуллар бириктирилди ва аниқ ижро муддатлари белгилаб олинди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: сайловчилар билан учрашувлар муаммоларнинг ечимига йўл очмоқда

Барчамизга яхши маълумки, март ойининг сўнги ҳафтасида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари сайлов округларидаги маҳалла, корхона ва муассасаларда фуқаролар, сайловчилар билан мулоқотлар ўтказиб жойлардаги мавжуд масалаларни ўрганиб, муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратди. Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Алишер Махматмуродов ҳам Самарқанд туманидаги сайловчилар билан учрашувни “Равонак” маҳалласидан бошлади. Депутат А.Махматмуродов учрашувларда қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти ҳақида суҳбатлар ўтказди, хонадонларда бўлиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммолар билан танишди. “Равонак” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли асосан коммунал хизмат, бандлик ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалаларни ўртага ташлади. Депутатнинг “Жуйи Аббос” маҳалласига ташрифи чоғидаги учрашувлар савол-жавобларга бой бўлган бўлса, хонадонларга ташрифи эса бир қатор муаммоларнинг ечимига йўл очди. Хусусан, Ядгар Қурбонов оиласи кам таъминланганлиги сабабли набирасини соғлиги бўлмаётганлигига қарамай, тиббий текширув учун шифокор кўригидан ўтишга ҳам, дори-дармон олишга ҳам имкон топа олмаётганлигини баён қилди. Мазкур масалани назоратига олган депутат аралашувидан сўнг Ядгар Қурбоновга маҳалла томонидан амалий ёрдам кўрсатиш, набирасини даволаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, депутат Алишер Махматмуродов “Жуйи Аббос” маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Назира опа Қаюмованинг хонадонига ташриф буюриб ҳол аҳвол сўради, мулоқот чоғида опа ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини айтиб қолди. Назира опа Қаюмова; – Ҳаво совуқ пайтларида ҳамма уйда бўлгани учунми, кунлар илиб дала юмушлари бошланганидан буён аравачага эҳтиёжим ортгандай бўлди. Қўлтиқтаёқда юриш анчайин оғир, аравачада эса ҳовлини кезаман, кўчага чиқаман, баъзи юмушларни атрофдагилар кўмагисиз ўзим бажараман.   Депутат туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Валиев билан телефон орқали боғланиб, масаланинг моҳиятини баён қилди. Қувонарлиси, мутасадди ташкилот ходимлари Назира опа Қаюмовага ногиронлик аравачасини шу куннинг ўзида етказишини маълум қилди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Харажат сметасида ҳисобга олинмаганлиги сабаб Жомбойдаги МТМдаги газ баллонлар ходимлар ҳисобидан тўлдирилмоқда

Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларида тўғри овқатланишни ташкил этиш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ўтган йили соҳада қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Овқатланиш билан боғлиқ санитария қоидаси ва меъёрлари ўзгарди. Таомномага киритилган маҳсулотлар тури қисқарди. Бу борадаги ишлар Жомбой туманида қандай кечаётганлиги билан танишиш мақсадида, партиянинг “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида тумандаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини жамоатчилик назорати тартибида ўргандик, бу ўзгаришлар қандай самара бераётгани билан қизикдик. “Найман” маҳалласида жойлашган 30-сон МТМ мослаштирилган муассаса ҳисобланади. Шу боис болалар сони қатъий чегаралаб қўйилган. Аммо 50 нафар ўринга 75 нафар бола қабул қилингани айрим муаммоларга сабаб бўляпти. – Тўғри, боғчага қабул қилиш тизими шаффофлашди,– дейди боғча мудираси Ирода Пирназарова.– Давлат хизматлари томонидан, навбат асосида қабул қиляпмиз. Аммо мурожаатларнинг кети узилгани йўқ. Боласини боғчага берувчилар сони кўп. Туман мактабгача таълим бўлими вазиятни ўрганиб, қўшимча 25 нафар бола олишга рухсат берди. Мудира болалар ётоқхонасидаги тартибсизликни хаспўшлашга уринди. Кийим жавонларининг йўқлиги боис болажонлар кийими этакларга тугиб қўйилар экан. Ҳар бир гуруҳнинг ўз этаги бор. Энди тасаввур қилинг. 15-20 нафар боланинг кийим-кечаги бир этакка солиб, боғлаб қўйилади. Сиғмагани устма-уст, аралашиб ётибди. Ёш организм юқумли касалликларга тез чалинувчан бўлади. Демак, санитария-гигиена талабларига зид келувчи бундай ҳолатларни оқлаб бўлмайди. Таом тайёрлашда суюлтирилган газ муаммо бўлаётгани алоҳида масала. Мудирнинг айтишича, ўтин захираси кам қолган. Ошпазлар суюлтирилган газдан фойдаланишга мажбур бўлишмоқда. Қизиғи, уни ҳеч ким тўлдириб бермайди. Харажат сметасида бу ҳисобга олинмаган. Шундай бўлгач, боғча ходимлари чўнтагидан пул сарфлаб, газ тўлдирар экан. Баъзан ота-оналардан ҳам ёрдам сўраймиз, дейди муассаса раҳбари. Таассуфки, шундай ҳолатга тумандаги 14-сон МТМда ҳам дуч келиш мумкин. – Баъзи ойларда харажатимиз ошиб кетади,– дейди МТМ ҳамшираси Зебо Асророва.– Газ баллонни тўлдириб келиш доим муаммо. Ҳар ой 50-60 минг сўмдан пул йиғамиз. Истеъмол қилаётган овқатимиз учун маошдан чегириб қолинади. Хона ва ҳожатхоналарни тозалаш учун хлорни ҳам ёнимиздан сотиб олишга мажбурмиз. Ҳамшира бизни тўғри ошхонага олиб борди. Тушликка шавла сузилаётган экан. Овқатланиш рационида ҳар бир бола учун солинадиган гўшт миқдори кунига 100 грамм қилиб белгиланган. Аммо таомга умуман гўшт солинмаган. – Бугун душанба. Охирги гўштни ўтган ҳафта жума куни ишлатганмиз,– дейди МТМ мудираси Феруза Жўраева.– Қассоблар кечгача олиб келишни ваъда қилишганди. Озиқ-овқат таъминотида шундай узилишлар ҳам бўлиб туради. Гўштнинг ўрнини босиш учун кўпроқ тухум қайнатдик. Болалар бугунча, шуни истеъмол қилиб туришади. Тиббиёт хонасидаги шароит билан танишар эканмиз, яна бир ҳолат эътиборни тортди. Айрим дори-дармонларнинг яроқлилик муддати аллақачон ўтиб бўлган экан. Аммо ҳали ҳам тиббиёт жавонини “безаб” турибди. Фараз қилайлик, ўша дориларга эҳтиёж туғилди. Шундай пайтда улардан фойдаланмасликка кафолат борми? Озиқ-овқат захирасини кўздан кечиришга ҳожат қолмади. Пиёз кўкариб кетган. Борганимизда асфальт йўллакка ёйиб қўйилган эди. Уч-тўрт нафар ходим барра қисмини қирқиб, яна қопга жойлаштириш билан овора. 10-сон МТМ қишлоқ боғчаларидан анча фарқ қилади. “Гулистон” маҳалласида жойлашган муассаса 2014 йилда мукаммал таъмирланган. 125 нафар бола учун барча шароитлар мавжуд. МТМ мудираси Дилноз Ҳамроева бизни омборхонага бошлаб борди. Иккита музлаткични очиб, гўшт захираси билан таништирди. Ҳақиқатан музлаткич тўла гўшт. Ҳали ҳеч қайси боғчада бундай тўкисликни учратмагандик. Аммо... Тақсимот бўйича, ўша кунги таомлар учун 12,5 килограмм гўшт ишлатилиши кераклигини билдик. Бироқ ҳар куни 10 килограмм гўшт солиняпти. – Ҳаммаси қонуний расмийлаштирилган,– дейди МТМ мудираси Д.Ҳамроева.– Агар озиқ-овқат таъминотида узилиш бўлиб қолса, захирага 2,5 килограмдан олиб қўйилаётган гўшт асқотади. Музлаткич тўлиб турса, янги келтирилган маҳсулотни олмай, қайтариб юбораман. Қачон зарур бўлса, келтириб беришади. Мақоламиз бошида боғчалар таомномасига киритилган айрим маҳсулотлар тури қисқаргани ҳақида айтгандик. Қарийб 24 турдаги маҳсулот бугун 22 тага камайтирилган. Дейлик, сифатли колбаса маҳсулоти камлиги ҳисобга олиниб, рациондан чиқарилган. Картошка, балиқ, сут маҳсулотларининг миқдори камайтирилиб, айримлари оширилган. Аммо гўшт миқдори ўз ҳолича турибди. МТМ мудирасининг келтирган ваъжи уни камайтиришга асос бўлармикан? Озиқ-овқат таъминотидаги узилишлар қачонгача давом этади? Маҳсулотларнинг кирими қайд этиб бориладиган дафтарнинг тегишли тартибда муҳрланиб, расмийлаштирилмагани кишида таажжуб уйғотади. Хуллас, жавобсиз қолаётган саволлар кўп. Хўш, суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш қачонгача ходимлар ва ота-оналар зиммасига тушиши керак? Сифати ўтган дори-дармонлар-чи? Таом тайёрлаш, маҳсулотларни сақлаш борасида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар болалар саломатлигини хавф остига қўяётгани мутасаддиларни қачон сергак торттиради? Мавзуга яна қайтамиз. Комила УМАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Кўҳна кентда байрам шукуҳ

Наврўз – янги кун! Яшариш ва янгиланиш, кўнгилларга шодлик нурин таратгувчи, меҳнаткаш она халқимизнинг эзгу анъаналари, урф-одат ва қадриятларини ўзида мужассам айлаган бетакрор байрам. Унинг шукуҳи қалбларга ўзгача кўтаринкилик, илиқлик бахш этади. Шу боисдан бўлса керак, бу кунни кекса-ю ёш бирдек ўзгача иштиёқ, ҳаяжон ва интиқлик билан кутади. Юртимизнинг барча гўшаларида бўлганидек, Самарқанд аҳли ҳам баҳорни, унинг бебаҳо байрами – Наврўзи оламни ана шундай интиқлик билан қарши олмоқда. Халқимизнинг қадимдан шаклланиб, меҳр-оқибат, аҳил-иноқликни ўзида мужассам этган қутлуғ айёмини муносиб нишонлаш учун кўҳна кентнинг шаҳару, қишлоқларида ҳар бир хонадонида кенг миқёсда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Аҳамиятлиси, ушбу жараёнда Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан қатор ҳамкор ташкилотлар бирлигида партиянинг “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида уюштираётган ҳар бир ҳашар кўча ва хиёбонлар, маҳаллалар, хонадонларнинг орасталигини таъминлашга хизмат қилаяпти. Кўча-ю хиёбонлар, сайилгоҳлар байрамона безатилиб, катта-кичик бирдек байрамни кўнгилдагидек нишонлашга зўр тайёргарлик кўрмоқда. Эзгуликлар мужассам ушбу айём вилоятнинг туман ва шаҳарларида тантанали равишда ташкил этилмоқда. Тантанали тадбир арафасида партиядошларимиз жойларда қарилик гаштири сураётган кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кимсалар, ногиронлар, кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиб, байрам билан муборакбод этмоқда. – Халқимиз бежизга бу айёмни янгиланиш, яшариш байрами, дея таърифлашмайди, – дейди партиянинг Пастдарғом туман Кенгаши раиси Хонбуви Хайитова – Атрофга боқсангиз, тоза-озодалик, кўркамлик нафаси уфуриб турибди. Бугунги тадбирда эса туман марказидаги Амфитеатрга жам бўлган 2800 нафар сайил иштирокчилари “Хўш келдинг, Наврўз” номли концерт дастуридан баҳраманд бўлишди. Унда таниқли кулги устаси Ортиқ Султонов, ёш санъаткорлар Фарҳод ва Ширинларнинг чиқишларини олқишлар билан кутиб олишди. “Суғдиёна” рақс ансамбли, “Сарвиноз” болалар рақс гуруҳи, “Дарғом наволари” фольклор дастаси ҳамда туман маданият бўлими хушовоз хонандалари ижросидаги куй-қўшиқ, жозибали рақслари кўнгилларга сурур бахш этди. Тоҳир УСАРОВ, Партия фаоли ...

Батафсил
News

Депутатлар ўз ваколатларидан қай даражада фойдаланишмоқда?

Электоратимиз ишончини оқлай олаяпмизми? Сайловларда сайловчиларга берган ваъдаларимизни бажара олаяпмизми? Электоратни ўйлантираётган ижтимоий масалаларни ҳал этиш борасида депутатларимиз ўз ваколатларидан қай даражада фойдаланишмоқда? Мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишларини аниқ-равшан белгилаб берган 2019 йил учун мулжалланган Давлат дастуридаги вазифалар ижросини таъминлашда депутатларимиз қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратишлари зарур? Ўзбекитон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгашини ташаббуси билан юқоридаги саволларга жавоб изланди, шулар борасида сўз юритилди, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи раҳбарлари, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда партия Кенгашлари ҳамда депутатлик гуруҳлари аъзоларининг фаоллигини ошириш, ҳуқуқий билим ва малакасини юксалтириш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларнинг мониторингини олиб бориш, электорат манфаатларига дахлдор масалалар бўйича таклифлар билан чиқиш борасидаги ишларни  такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Жойларда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш механизмларидан самарали фойдаланиш  ҳақида сўз юритилди. Тозагул Холиқова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати- “Бугун одамларнинг дунёқараши, ҳуқуқий саводхонлиги анча юқори, буни сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда, депутат қабулига мурожаат билан келаётган аҳолининг бераётган саволларидан, мурожаатларидан англаш мумкин. Илгари сессиялар кун тартибига номигагина масала киритилиб, “қўл кўтар, қўш тушир” билан тасдиқлаб олган бўлсак, энди булар ўтмайди. Биз халқ вакиллари ижтимоий аҳамиятга молик муаммо ва масалаларни ўрганиб, самарали таҳлил қилиб, ушбу муаммо ёки масланинг ечимига аниқ ва асослантирилган таклифлар билан чиқишимиз, қабул қилинган қарорлар қоғозда қолиб кетмаслиги учун жамоатчилик, депутатлик назоратидан кенг фойдаланишимиз зарур”. Абдухалим Мейлиев, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати – “Бу йил сайловлар йили, биз сайловчиларга берган ваъдаларимизни қай даражада бажара олдик, халқ, электорат ишончини тўла оқлаш учун ваколатларимиз доирасида яна нималар қила оламиз, деган саволларни ҳар куни ўз-ўзимизга беришимиз керак. Нодира Ботирова, халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати – барчамиз яхши биламизки, ҳар бир ҳудудда ўзига яраша муаммо, камчилик, ечимини кутаётган масалалар талайгина, шунинг учун ҳам ҳар бир туман, шаҳар Кенгаши ўзларининг ҳудудида қандай долзарб муаммони кўтариб чиқиши лозим деган саволга жавоб изласак, ўзимизга туман, шаҳар кесимида белгилаб олсак, вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари фаоллардан иборат ишчи гуруҳлари тузиб, масалани жойига бориб ўргансак деган таклифни билдирмоқчи эдим. Бу бизга ҳам тажриба алмашишга, ҳам фаолиятимизни янада жонлантиришга хизмат қилади”. Шунингдек, йиғилишда  сайловчилар, электорат манфаатларига дахлдор у ёки бу масалалар юзасидан мутасаддиларга депутатлик сў­ровлари билан мурожаат қилиш, бунда, аввало, депутат сўровининг мазмун-моҳияти, унинг муҳимлиги, аҳамия­тига эътибор қаратиш юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди. Билдирилган таклифлар асосида чора – тадбирлар белгиланиб, йўл харитаси ишлаб чиқилди. Лола САЙИДОВА, Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Аёлни улуғлаш ўз келажагини улуғлаш демакдир

  Ватанимиз истиқлолининг дастлабки кунлариданоқ хотин-қизларни ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароитлар яратиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилган бўлиб, мамлакатимизда аёллар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг оилада, жамиятда, жамоат ва давлат ишларида ролини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳар томонлама фаоллигини оширишга қаратилган тадбирлар мунтазам амалга оширилиб, хотин-қизларнинг жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишилари учун кўмаклашиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса ушбу соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтарди. Қарорда хотин-қизлар тадбиркорлик марказларини ташкил этиш белгиланган, ушбу марказларга тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга, зарур ҳолларда фаолиятини бошлаётган тадбиркор аёлларга маҳаллалардаги бўш турган бинолардан жой ажратилишига, ишончли ҳамкорларни топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинишига кўмаклашиш вазифалари юклатилгани чекка-чекка ҳудудларда, қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга, яшаш шароитларини яхшилашга эришилади. Яқинда бир танишим кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган цех очмоқчи эканлигини, аммо, керакли ускуналар, зарур маслаҳатларни кимдан олишни билмай турганини айтганда нима маслаҳат беришни билмай ўйланиб қолгандим. Қарорни ўқиб тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги дилида бор-у, ишни нимдан бошлашни, кимдан ҳуқуқий маслаҳат олишни билмай боши қотган аёлларни ўйлантираётган маслалар ечимини топиши аниқ. Айниқса, Қарорда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш масаласи белгилаб қўйилгани қувонарли ҳол, чунки, “Инсон ўта қашшоқлиги, ёки ўта бойлиги учун жиноят содир қилади”, деган эди буюклардан бири. Агар ушбу фаласафани фикран мулоҳаза этмоқчи бўлсак, эркакларга нисбаттан, тўкин яшаш, фаровон ҳаётга интилиш ҳисси юқори бўлган аёл кишининг жиноятга кўпроқ мойиллигини англагандай бўламиз. Қарорда белгиланган ушбу вазифалар эса хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш билан бир қаторда жамиятда аёллар томонидан содир этилидиган жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади. Комила УМАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Нарпайдаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказларининг бугунги кундаги ҳолати қандай?

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларда “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказларининг моддий-техник таъминотини яқиндан ўрганиб чиқишмоқда. Куни кеча партиянинг Нарпай туман Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳи тумандаги “Саловат” МФЙ ҳудудида жойлашган “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказига ташриб буюрди. Марказда мавжуд ҳолат, шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Бугунги кунда Нарпай туманида 69 та умумтаълим мактаблари бўлиб, уларда 31772 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келмоқда. Нарпай туман “Баркамол авлод” болалар маркази ушбу ҳудуддаги 1920 нафар ўқувчиларни қамраб олган. Шундан ўғил болалар сони 720 нафарни, қизлар 1200 нафарни ташкил этади. Бу рақамлар тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказидаги турли йўналишлар 6 фоиз болани қамраб олганини кўрсатади. Ҳозирги вақтда тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида бадиий, техник ижодиёт, ўлкашунослик ва экология йўналишларида “Ёш пазанда”, “Бичиш-тикиш”, “Мунчоқли безак”, “Дўппидўзлик”, “Дурадгорлик”, “Рақс”, “Тўқиш”, “Тасвирий санъат”, “Инглиз тили”, “Ёш қандолатчи”, “Авиамодел”, “БТМ”, “Автомодел”, “Варрак”, “Фото”, “Компютер сабоқлари”, “Гимнастика”, “Ёш сайёҳ”, “Ёш табиатшунос”, “Гулчилик”, “Ёш эколог”, “Карвинг” каби тўгарак ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Шу билан бир қаторда “Баркамол авлод” болалар маркази мактаб ўқувчиларининг бўш вақтини самарали ташкил қилишда чекка-чекка қишлоқларда, хусусан, “Мустақиллик” МФЙдаги 42-мактаб, “Дўстлик” МФЙдаги 43-мактаб, “Беклар” МФЙдаги 3-мактаб, “Дедан” МФЙдаги 52-мактаб, “Қозикент” МФЙдаги 54-мактаб, “Янгиариқ” МФЙдаги 36-мактаб, “Тепа” МФЙдаги 19-мактаб, “Косагорон” МФЙдаги 18-мактаб, “Халқобод” МФЙдаги 65-мактаб, “Ноғарахона” МФЙдаги 69-мактабларида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйган ушбу тўгараклар бугун ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун хизмат қилмоқда. Бунинг натижаси улароқ 2018 йилда ўтказилган “Зарб” ёш доирачилар Республика танловида Нарпай туман “Баркамол авлод” болалар марказидаги тўгарак аъзоси Суҳроб Буронов “Энг моҳир доирачи” номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритиб диплом билан тақдирланган. Самарқанд вилоятида ташкил қилинган “Менинг инновацион ғоям” кўрик-танловида Рустамов Абдусалим 1-ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди, “Бахтли болалик фото суратлар танлови”да вилоят бўйича Исломов Аҳрор 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида фахрли ўринни қўлга киритган. Эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Марказда мавжуд АРМларида китоблар сони, чолғу асбоблари ва спорт анжомлари етарли даражада эмас. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар бу борадаги амалий ишларни янада кўпайтириш, бор салоҳиятни ишга солишни талаб қилади. Бунинг учун энг аввало ўқувчи-ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятларини янада юксалтириш, мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқувчилар қамровини янада ошириш, марказларни олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш лозим. Жасур КАРИМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Нарпай туман Кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Наргиза Юнусова: қурилаётган уй-жойларда қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилишини шарт қилиб қўйиш лозим

  Биз оилавий “Адолатчи”лармиз. Онам билан маслаҳатлашган ҳолда Тайлоқ туманида аёллар саломатлигини яхшилаш мақсадида “Жозибадор аёллар” спорт клубини ташкил этдик, соғлом овқатланиш саломатлик мезони эканлиги сабабли “Соғлом овқатланиш — саломатлик гарови” лойиҳасини кенг тарғиб этмоқдамиз. Танловга тайёргарлик кўрар эканман, “Адолат” партиясини сиёсий куч сифатида қандай тасаввур қиламан?”, “Партия фаолиятининг қайси жиҳатларига янада эътиборни кучайтириш зарур?” деган саволлар устида яна жиддийроқ ўйлаб кўрдим. Бугунги кун талабларидан келиб чиқсак, партиянинг барча бўғиндаги тузилмалари, депутатлари мамлакатимиз тараққиёти йўлида ягона сиёсий платформада туриб ҳаракат қилишлари ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Очиғини айтганда, биз сиёсий йиғилишларда БПТларнинг мавқеини, ишчанлигини ошириш лозимлиги ҳақида кўп такрорлаймиз. Лекин кутилган даражада натижа бўлмаяпти. Аввало, БПТларнинг аҳоли ўртасидаги ўрганишларида аниқланган муаммолар маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари томонидан тўлалигича ҳал этилиши, ижтимоий аҳволни ўнглашда БПТларнинг жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур. Шу мақсадда маҳаллий Кенгаш депутатларининг қабулхоналарини айнан БПТларда ташкил этиш фойдадан холи бўлмайди. Шундагина депутатлар жойлардаги ижтимоий аҳволдан тўлиқ хабардор бўлиб, муаммоларни ўз жойида ҳозиржавоблик билан ҳал этиш имконига эга бўлади. Яна бир масала. Маълумки, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан шаҳар, қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг кам таъминланган қатлами учун арзонлаштирилган уй-жойлар қурилмоқда. Партия дастуридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда ушбу замонавий турар жойларда қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилишини шарт қилиб қўйиш, бунинг учун архитектура ва қурилиш идоралари зиммасига аниқ вазифалар юклатишга эришиш зарур. Интернет хабарларидаги маълумотларга кўра, Хитойда 12 фоиз аҳоли қайта тикланувчи энергия ресурсларидан фойдаланар экан. Мамлакатимизда бу кўрсаткич 0.02 фоизга ҳам етмаяпти. Демак, “адолатчи”лар ушбу соҳада ҳам партиявий тарғиботлар билан чекланиб қолмасдан янада кўпроқ амалий ишларга ўтиши керак, деб ҳисоблайман. Наргиза ЮНУСОВА, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик-танловининг 1-ўрин соҳиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!