САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

Депутат халқ орасида: “Шурбои” маҳалласи фуқароларига суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмаяпти

Самарқанд туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Алишер Махматмуродовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Тумандаги “Шурбои” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда Алишер Махматмуродов сайловчиларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти, партия фракцияси ташаббуси остида ишлаб чиқилаётган янги қонун лойиҳалари, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Мулоқотлар чоғида сайловчилар ўзларини ўйлантираётган маслалар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташладилар. Маҳалла фаоли Қутбиддин Сирожиддинов маҳаллада мусиқа мактаби очишда амалий ёрдам сўради. — Маҳалламиз туман марказидан 15 км узоқликда жойлашган маҳалламизнинг ўзида 45 дан ортиқ болалар тумандаги мусиқа мактабига қатнаб ўқийди, аммо, кимнингдир имкони бор, кимнидир фарзандини хоҳиши бўлсада имкони бўлмайди, шу сабабли маҳалламиз ҳудудидаги мактабнинг иккита хонасини ажратиб бўлса ҳам мусиқа мактаби қилиш лозим деб ўйлайман, яна маҳалламизда электр симёғочлар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, уларни алмаштириш зарур, энг асосий муаммомиз суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етиб келмайди, масалан, январь ойининг 20 санасидан олдин келтирилган газ баллонларини ҳалигача алмаштириб беришмади, қиш ойларида шу масалалар қийинчилик туғдирди – дейди Қутбиддин Сирожиддинов. Депутат ушбу масалаларни назоратига олиб, мутасдди ташкилот ходимлари билан биргаликда ҳал этилишин маълум қилди. Шундан сўнг депутат Ургут туманидаги “British American Tobacco Uzbekistan” Ўзбекистон-Британия қўшма корхонасига ташриф буюриб корхонадиги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишди. Корхонадаги ишчилар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

“Чўпонота” пости тугаб-тугатилмаган қалқон қалъами?

Президентимиз 2017 йил 22 декабрда мамлакатимиз парламентига тақдим қилган Мурожаатномасида вилоятлар чегарасидаги барча йўл-патруль постларини тугатиш, патруль хизмати стационар постлари сонини кескин камайтириш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 май кунидаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида, жумладан, тугатиладиган йўл-патруль хизматининг стационар постлари ва патруль пост хизмати постлари рўйхати тасдиқланиб, бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилди. Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ички ишлар вазирлиги тизимида ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар бугун фуқаролар тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш билан бирга аҳоли ўртасида қонун-қоидаларга нисбатан итоаткорликни, ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлашга пухта замин яратмоқда. Ислоҳотлар жараёнида ички ишлар идораларининг иш услуби такомиллаштирилиб, ортиқча, самараси паст деб топилган назорат усуллари ва механизмларидан воз кечилмоқда. Хусусан, мамлакат автомагистрал йўлларида, айрим вилоятлар марказларига кириш жойларида ҳашамдор қурилган, аммо ўтказилган махсус мониторинг таҳлилларига кўра натижадорлиги паст деб топилган назорат-текшириш постлари олиб ташланганлиги кўпчилик кутган ижобий жараён бўлди. Бу борада қабул қилинган қарор мазкур назорат масканлари орқали ўтадиган автотранспорт воситаларининг тирбандлигини камайтириш, ортиқча текшир-текширларга, суиистеъмолчиликларга нуқта қўйиб, минг-минглаб ҳайдовчи-ю йўловчиларнинг беҳуда оворагарчиликда қолишининг олдини олишга ҳуқуқий асос яратганлиги билан ҳаётий аҳамиятга эгадир. Бироқ... “Катта Ўзбекистон тракти”нинг Самарқанд шаҳрига олиб кирадиган “Чўпонота” (М39 “Алмати — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз” автомобиль йўлининг 1081-километридаги “Штаб” ЙПХ стационар пости, Самарқанд шаҳри) собиқ назорат постидаги манзара ҳайдовчиларнинг таъбини хира қилмоқдаки, бу ҳолатни кўрган кишилар текширишларнинг барҳам топганидан булар бехабарми, қарор ижросига беписандлик шу экан-да, деб ўйлайди. Сабаби, собиқ постдан салгина ташқарида ҳар куни эрталаб беш-олти нафар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари махсус хизмат машиналари ва шахсий автомобилларини йўлга кўндаланг қўйиб, қоидабузарларни тутиш илинжида бўлишади. Ҳар сафар ҳужжатларни ва машина багажларини текшириш жараёнидаги савол-жавоблар эса айрим ҳайдовчиларда бу шаклдаги назоратнинг қонунийлигига шубҳа уйғотмоқда. Баъзи ҳолларда эса очиқдан-очиқ текширувларга, ҳатто жиддий тортишувларга сабаб бўлмоқда. Ҳар куни шу аҳвол, ҳар куни шу манзара... Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг биринчи отрядига қарашли мазкур пост чиндан ҳам ўз фаолиятини тиклаганми? Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ҳар куни жамоавий бўлиб мазкур нуқтада иш олиб боришларига меъёрий асослар борми? Журналистик суриштирувимиз чоғида, яъни 2019 йил 26 февраль куни соат 10:40 да ана шу саволларга жавоб излаб ортяд бошлиғи Отабек Аблақуловни тополмадик. Уни “меҳнат таътилида” деб айтишди. Хизмат вазифасини бажараётган оддий ходимлар эса биз олган тасвирларни кўздан кечиришгач, “Тўғри, бугун кучайтирилган текшириш ўтказилаётганига сабаб автомобиль олиб қочилганида”, деб изоҳламоқчи бўлишди. Яна Ургутда бола ўғирлаб кетилган, дейишди. Табиийки, бу қабилдаги ҳангоматалаб жавоблардан қониқмай, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат қилдик. Бу ердаги навбатчилик қисми вакили бизга бошқарманинг ахборот хизмати билан боғланишни маслаҳат берди. Ахборот хизмати бошлиғи Равшан Намозов билан мулоқотимиз чоғида “Чўпонота” пости тугатилганлиги ва у ўз фаолиятини қайта бошлаши учун асос йўқлиги бизга расман билдирилди. У ҳолда 1-отряд ходимларининг жамоавий бўлиб мазкур постда назорат олиб боришларининг сабаби нимада? Ахборот хизмати раҳбари бу ҳолни отряд бошлиғидан билиб олишимизни таъкидлади. Бу жавобдан қониқмаганимизни сезиб, “Чўпонота” пости кўпгина вилоятлар ва туманларга олиб борадиган йўлларнинг чорраҳаси, шундай бўлгач, текширишлар бўлаверади. Фақат назоратчи пост ичкарисида туриб ҳаракат қилмаса бўлгани-да, деб тушунтирди. Ана энди суратга ЯХШИЛАБ РАЗМ СОЛИНГ! Йўл ҳаракати хавфсизлиги нозири постнинг шундоққина олдида хизмат машинасини кўндаланг қўйиб, ҳайдовчини саволга тутмоқда. Далолатнома тўлғизмоқда. Воқеадан хабардорлигимиздан огоҳ бўлгач, машинани четга олиб йўлни очиб қўйди. Изоҳ талаб қилишимизни билди, шекилли, отряд биносига кириб кўздан ғойиб бўлди. Тахминан ярим соатдан кейин эса постда ҳеч бир назоратчи қолмади. Бу манзара “Чўпонота” постида назоратчиларнинг жойлашуви хизмат дислокацияси асосида олиб борилаётганлиги ёки аксинча эканлиги хусусида ҳақли савол пайдо қилиши табиий. Башарти, назорат белгиланган дислокация асосида бўлса, йўл ҳаракати хавфсизлиги нозирлари нега хаёл ўтмай хизмат жойларини тарк этишди? Холисона айтганда, илгари темир тўсиқлар ҳамда огоҳлантирувчи белгилар қўйилган, ҳозир эса олиб ташланган пост олдида беш-олти нафар ходимнинг нонуштага ўтиргандек, атиги бир-икки соатлик “машғулоти”дан не маъно-мақсад бор? Ниҳоят, ҳар бир ҳайдовчига ёки мухбирга “автомобиль ўғирлаб кетилганлиги” ҳақидаги важ-карсонни такрорлаб айтаверишдан бирор мантиқ борми? Ахборот хизмати раҳбари Равшан Намозов бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимларнинг тизим фаолиятини яхшилаш бўйича вилоят телевидениеси орқали телетомошабинлар билан мулоқот ўтказилганлиги, унда ҳамма саволларга жавоб топиш мумкинлигини таъкидлайди. Мулоқотда фуқаролар томонидан қайд этилган камчилик-нуқсонлардан 62 таси бўйича махсус дастур ишлаб чиқилиб, ҳозирда уни амалга ошириш чоралари кўрилаётган экан. Лекин дастурга кирмай қолган мавжуд камчиликларни ким тузатади? Ахир Самарқанднинг соат сайин автомобиллар билан тирбанд бўлиб кетадиган ва ҳаракат хавфсизлиги нозирларининг зудлик билан аралашувига муҳтож кўча, йўллари озми? “Кафторхона” бекатида ҳар куни шундай тирбандликка, қоидабузарликларга дуч келасиз. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг атиги бир нафар ходими ҳафтасига бир-икки кўриниш бериб, тартибни ўнгламоқчи бўлгани қизиқ. Қатнов хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларнинг олдини олишда бошқарма ихтиёридаги кучларни керакли нуқталарга тўғри тақсимлаш вилоят ЙҲХБ раҳбариятининг вазифаси эмасми? Мухтасар айтганда, тугаб-тугатилмаган “Чўпонота” постидан “кўнгил узолмаётган” нозирларнинг иш юритиши ва раҳбариятнинг бу ҳолга муносабатидан Сиз ҳам огоҳ бўлинг! Бошқарма раҳбариятининг ЙҲХБ фаолиятида очиқлик, ҳисобдорлик амалда таъминланадими, деган саволимизга жавобини эса сиз билан биргаликда кутиб қоламиз, азиз муштарий. Зоҳир ТЎРАҚУЛОВ, “Adolat” мухбири   ...

Батафсил
News

Адолатчи аёллар беллашуви

Самарқанд шаҳридаги вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёт марказида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Жамиятда аёлларнинг ролини янада кучайтириш ҳамда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, партия сафидаги энг фаол, ташаббускор, меҳнат жамоаси ва оилада ибрат кўрсатаётган аёлларни аниқлаш ҳамда муносиб рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган ушбу танловда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вилоят Кенгаши, вилоят маданият бошқармаси, партия вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари, туман, шаҳар Кенгаш раислари, “Аёллар қаноти” фаоллари, кўрик-танловнинг туман ва шаҳар босқичи ғолиблари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Адолатлилик, очиқлик, ошкоралик, соғлом рақобат мезонлари асосида ўтказилган танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган, турли ёшдаги, ҳар хил касб ва ҳаётий тажрибага эга 15 нафар хотин-қизлар танловнинг биринчи шарти яъни “Адолат менинг нигоҳимда” номли 5 дақиқалик тақдимот (слайд) асосида партиянинг амалдаги лойиҳаларини янада такомиллаштириш, устувор мақсад-вазифаларини тарғиб қилишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Танловнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги савол-жавобларга доир шарти сафдошларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказиш билан бирга уларнинг ҳозиржавоблиги ва профессионал маҳоратини ҳам намоён қилди. “Эркин мавзу” шарти бўйича ҳар бир иштирокчи ўз қобилияти, кенг дунёқараши ва истеъдодини кўрсатиб, барчанинг диққатини жалб этди. Ижтимоий аҳамиятга молик чиқишлар иштирокчиларнинг фуқаролик позициясига, ҳар бир масалада жиддий ёндашувга, аниқ фикрга эга эканини яққол кўрсатди. Кўрик-танловнинг якунига кўра Тайлоқ туманидан Наргиза Юсупова ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Пайариқ туманидан Раъно Қаршиева иккинчи ўринга, Оқдарё туманидан Нилуфар Бурханова учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Қолган иштирокчилар ҳам  ўз иқтидор ва қобилиятларига кўра “Йилнинг энг фаол оқила аёли”, “Йилнинг энг фаол нотиқ аёли”, “Йилнинг энг фаол тарғиботчи аёли”, “Йилнинг энг фаол ижодкор аёли” каби турли номинациялар бўйича партиянинг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  Тадбирда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага янада кўтаринки кайфият, завқ бағишлади. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: юзма-юз мулоқотлар сайловчиларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

  Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Депутатларнинг ўз сайловчилари билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотларда улар билан фикрлашиши, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиши ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради. Бинобарин, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Полвоновнинг учрашувлар чоғида Самарқанд туманидаги “Паст оҳалик”, “Ўрта оҳалик” ҳамда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли ўртасида мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиши, муаммоларни бартараф этиш мақсадидаги изланишлари, ҳудуддаги ижтимоий шарт-шароитларни ўрганиш асосида тегишли давлат идоралари раҳбарлари билан аҳволни яхшилаш бўйича мулоқотлари сайловчиларнинг эртанги кунга, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Депутат сайловчилар билан мулоқот қилиб, ижтимоий объектлардаги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишди. Сайловчилар томонидан ўртага ташланган, уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан таклифларини баён этди. Хусусан, тумандаги 18-сонли ўрта мактаб 250 ўринга мўлжалланган бўлсада, бу мактабда 480 дан ортиқ ўқувчилар таҳсил олаётгани, 30-сонли ўрта мактабга ҳам қўшимча бино кераклиги, ўғил-қиз ўқувчилар икки сменада мажбуран қатнаб ўқишаётганликлари маълум бўлди. 30-сонли ўрта мактаб атрофини ўраш, том қисмини таъмирлаш зурурлиги депутатни бефарқ қолдирмади. Депутат ушбу кўтарилган масалаларга мутасадди давлат идоралари эътиборини қаратган ҳолда, депутатлик сўрови чиқарди. Шунингдек, “Паст оҳалик”, “Ўрта оҳалик” ҳамда “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида мактабгача таълим муассассига эҳтиёж катта эканлиги, маҳаллалардаги ички йўлларни таъмирлаш, газ босимининг меъёрдан пастлиги, “Дўстлик” маҳалласида болалар учун спорт майдончаси ҳамда қишлоқ оилавий поликлинкаси фаолиятини кенгайтириш, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш зарурлиги, “Ўрта оҳалик” маҳалласида яшовчи аҳолининг тоза ичимлик сувига эҳтиёж юқорилиги, маҳалла ҳудудидаги симёғочлар эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолгани, алмаштириш лозимлиги маълум бўлди. Депутат Шуҳрат Полвонов ушбу масалаларни тумандаги мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кечиктирмай ҳал этилишини ўз назоратига олди. Албатта, сайловчилар билан юзма-юз учрашув ва мулоқотлар инсонни қадрини оширади, ўртада ишонч, самимийлик пайдо бўлади, тил-дилнинг калити эканлигини намоён этади. Чунки депутат ўзининг билими, зукколиги-ю ҳаракати билан жамият ривожига ҳисса қўшади. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Адолатчи аёллар беллашди

  Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, хуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўз Сайловолди дастурида бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг иштирокини таъминлаш, хотин-қизларнинг давлат органларининг барча бўғинларида қарор қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кафолатлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олган. Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Хотин–қизлар қўмитаси, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд шаҳар кенгаши, вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази ҳамкорлигида жамиятда бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган аёлларни аниқлаш ва рағбатлантириш, мазкур аёллар тажрибасини кенг тадбиқ қилиш, партия тизимида ташаббускор ва фаол аёллар сонини кўпайтириш, “Аёллар қаноти” аъзоларининг партия ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, уларнинг ташаббускорлигини ошириш, давлат ҳокимияти вакиллик органларига аёл номзодларни танлаб олиш, уларни саралаш ва шу асосда фаол аёллар заҳирасини шакллантириш мақсадида вилоят “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ҳам ана шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Танловда турли ёшдаги, ҳар-хил касбий ва ҳаётий тажрибага эга 6 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўз қобилиятларини томошабинлар олдида намойиш қилишди. Уларнинг ҳар бир шарт бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли тарзда баҳоланиб борилди. Танлов иштирокчиларининг фикрича, танловда улар учун энг мураккаб бўлган шарт бу — меёърий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги савол-жавоблар, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини демократлаштириш бўйича жорий этилган ислоҳотларга баҳо бериш, деб ҳисобланди. Ҳакамлар ҳайъати учун ғолибани аниқлаш осон бўлмади, сабаби иштирокчиларнинг ҳар бири совриндор бўлишга лойиқ эдилар, аммо шартлар бўйича Самарқанд шаҳридаги 45 мактаб ўқитувчиси Камола Рахмонова ўзининг фаоллиги, ҳозиржавоблиги билан алоҳида ажралиб турди ва танлов якунига кўра вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирга “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази ўқувчиларининг мусиқий чиқишлар ва бадиий рақслари барчага қувонч бағишлади. Тадбир сўнгида ғолибларга партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлар топширилди. Жамшид НОРБОБОЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Пленумдан – пленумгача: партиянинг мавқеи сайловчилар ишончига қараб белгиланади

  Самарқанд шаҳридаги Ёшлар саройида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аппарати, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлари, “Аёллар қаноти”, “Ёш адолатчилар қаноти” аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуманда партиянинг вилоят Кенгаши ва депутатлик гуруҳлари томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган устувор мақсад-вазифалар ҳамда партия фаолиятига доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. Пленум кун тартибидаги асосий масала юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бобобекованинг ҳисобот маърузаси тингланди. Таъкидландики, 2018 йилда партия Кенгаши “Адолат” СДПнинг  сайловолди дастури ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, электорат ва сайловчиларнинг кенг қатлами билан амалий ҳамкорлик асосида самарали ишларни амалга ошира олди.  Айниқса, 2018 йилда белгиланган сиёсий вазифаларни изчиллик билан  ҳаётга татбиқ этиш мақсадида қабул қилинган партиявий лойиҳалар доирасида муайян ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида вилоятнинг барча туман, шаҳар Кенгашларида фаоллар ва депутатлар томонидан маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни фуқаролар билан учрашувлар, юзма-юз мулоқотлар олиб борилди. Йил давомида партия ишчи гуруҳлари 502 та маҳалла фуқаролар йиғинларига ташриф буюриб  6769 та хонадон ва 422 та хўжалик юритувчи субъектнинг иш ва турмуш шароитидан хабардор бўлишди. Мулоқотлар чоғида аҳоли томонидан келиб тушган 553 та мурожаат депутатлик сўровлари орқали  мутасадди ташкилотларга юборилди. Натижада 500 дан ортиқ масала ўз ижобий ечимини топди. 300 дан ортиқ мурожаатлар мутасадди идоралар вакилларини жалб этиш орқали жойида ҳал этилди. 250 га яқин мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасида мазкур таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий ўқитиш дастурлари ва технологияларининг жорий этилиши ҳолатлари вилоятдаги  мавжуд МТМлардан 154 тасида жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 6 та масала киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилишга эришилди. Ҳисобот даврида сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва сайловчиларга берилган ваъдаларни бажариш мақсадида депутатлик гуруҳлари томонидан вилоят Кенгаши сессиясига 2 та, туман, шаҳар Кенгашлари сессияларига эса 24 та масала киритишга эришилди, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан бир баробарга ортгани таъкидланди. Шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан йил мобайнида аҳоли ва сайловчиларнинг мурожаатлари асосида мутасадди ташкилотларга 553 дан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилди.   Шунга қарамай, 2018 йил давомида партиянинг Самарқанд туман, Каттақўрғон шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолиятида ташаббускорлик, ҳозиржавоблик етишмади. Улар томонидан йил давомида маҳаллий кенгашлар сессиялари ва доимий комиссияларига бирорта масала ёки таклиф кирилмаганлигини қандай баҳолаш мумкин? Шунинг баробарида туман ва шаҳар кенгашларнинг тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахслар ҳисоботини эшитиш ёки депутатлик сўровлари чиқаришдаги фаолияти ҳам етарли даражада эмаслиги қайд этилди. Маърузалар бўйича сўзга чиққанлар йўл қўйилаган камчиликларни 2019 йилда эътиборга олиб, бартараф этилиши зарурлигини, хусусан, партиянинг аъзолар сонини ошириш, депутатлик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишларни кўпайтириш борасидаги ўз режаларини баён этишди. Шунингдек, Пленумда 2018 йил давомида партия лойиҳаларини ва дастурий вазифаларини амалга оширишда ва тарғиб этишда фаоллик кўрсатган туман, шаҳар Кенгашлари партия вилоят Кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланишди. Сиёсий фаолиятни баҳолашнинг барча кўрсаткичлари бўйича партиянинг Пастдарғом туман Кенгаши вилоят партия Кенгашининг кўчма байроғига муносиб деб топилди. Музокараларда сўзга чиқган партия фаоллари - Тўрахон Ҳошимов, Зарифа Баҳриева, маҳаллий Кенгаш депутатларидан Абдухамид Тўхтаров, Нарзулло Рахимов ва бошқалар электорат билан амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, партия ғояларини амалиётга кенгроқ тарғиб этиш, хусусан, Булунғур туманида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш мақсадида шамол тегирмонларини ишга тушириш, “Маҳаллам менинг фахрим, оилам менинг бахтим” мавзусида кўрик-танлов, акциялар ташкил этиш, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини фаол тарғиб этиш борасида ўз фикр ва мулоҳзаларини билдиришди. Партиянинг Пастдарғом туман Кенгаши тажрибасини ўрганиш, оммалаштириш мақсадида амалий семинар ташкил этиб, анжуманга партия тизимида фаолият юритаётган барча аъзолар, фаолларни жалб этиш ҳақида таклиф билдирилди. Шунингдек, Пленумда 2019 йил – сайловлар йилида партия вилоят Кенгаши олдида турган устувор вазифалар манфаатдорлик билан муҳокама этилиб партиянинг сайловчилар ўртасида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиши учун қилиниши зарур бўлган бирламчи вазифалар белгилаб олинди. Пленумда муҳокама этилган масалалар юзасидан партия вилоят Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Лола САЙИДОВА, Самарқанд вилоят Кенгаши матбот котиби   ...

Батафсил
News

Юксак ҳуқуқий маданият — ҳарбий интизомнинг мустаҳкам кафолати

  Самарқанд вилоятидаги Марказий ҳарбий округ мажлислар залида округ ҳудудида жойлашган ҳарбий қисм, Самарқанд ҳарбий прокуратураси, Самарқанд ҳарбий суди, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Давлат хизматлари агентлиги, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Юксак ҳуқуқий маданият — ҳарбий интизомнинг мустаҳкам кафолати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, қонунларга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Президент фармонлари ва ҳукумат қарорларининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, тушунтириш ҳамда тарғиб қилиш муҳим омиллардан бири ҳисобланишини, айниқса бу борада соҳада фаолият юритаётган мутасаддиларнинг зиммасидаги масъулият юқорилиги ҳақида сўз юритилди. Ўсаров Одил Авалбоевич, Самарқанд ҳарбий прокуратураси адлия полковниги; – Ҳарбий соҳа ходимларини маънавий-руҳий жиҳатдан тарбиялаш, уларда ватанпарварлик ва ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси, юксак масъулият ва ҳуқуқий маданият каби ахлоқий сифат ва туйғуларни шакллантириш фаолиятимиз самарадорлигини ошириши шубҳасиздир. Чунки бу соҳада биз кўпинча турли ҳаётий вазиятларга туқнаш келамиз, турфа хил инсонлар билан мулоқот олиб борамиз, бу эса соҳа ходиларидан юксак маданият, кенг дунёқараш ҳамда чуқур билим талаб этади. Шунингдек тадбирда партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Асқар Холиқов сўзга чиқиб жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони ҳамда фармон асосида ишлаб чиқилган 88 бандлик йўл харитасида белгиланган вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш, реал ҳаётга айлантириш ҳар биримиздан янгича фикирлаб, янада жиддий масъулият билан ишлашни тақазо этади. Бинобарин, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек “Ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас, балки ушбу қонунларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда одамларда қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Зеро, ҳуқуқий нормалар одамлар онгига сингган ва улар орқали амал қилган тақдирдагина яшайди ва рўёбга чиқади”. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Жадал ислоҳотлар — бугунги кун аёлларидан ҳам сиёсий фаолликни талаб қилади

Жамиятимизда кечаётган жадал ислоҳотлар жараёнлари бугунги кун аёлларидан ҳам сиёсий фаолликни талаб қилади. Чунки жамиятимизга етказиб берилаётган ҳар бир кадр аввало аёл, она қўлида тарбия кўриб камол топади. Жомбой туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг туман босқичида сўзга чиқган туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳалима Усарова шулар хусусида сўз юритиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни тобора юксалиб бораётгани, салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, буларнинг натижаси улароқ ўзбек аёллари нафақат ўз оиласи, балки мамлакат тараққиёти учун масъуллик сезаётганлиги, ҳар бир соҳада фаоллик кўрсатаётганлигини алоҳида қайд этди. Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, “Нуронийлар” жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда партиямизнинг фаол аёллари иштирок этиб ўзларининг сиёсий соҳадаги билимларини синовдан ўтказдилар. “А.Қурбонов” маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси, тумандаги 40-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Тўхлибоева Дилафруз иштирокчилар ичида барча шартларда ўзининг зукколиги, топқирлиги, нотиқлиги, эркин фикрлаш хусусиятлари билан иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди, ҳакамлар ҳайъати бир овоздан Дилафруз Тўхлибоевани ғолиб деб топди. Барча иштирокчилар партия Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар. Биз Дилафруз Тўхлибоевага туманимиз шарафини муносиб равишда ҳимоя қилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишини тилаб қоламиз. Насиба ҲАМДАМОВА, партия фаоли ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!