САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

Осуда ҳаётни қадрига етайлик

Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” ташаббуси билан халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, партиянинг “Истеъдод кулби” аъзолари иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Булунғур тумани Ниёзмат маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи Ўрозали бобо Пирманов хонадонига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўрозали бобо Пирманов ўқувчи ёшларга иккинчи жаҳон уруши хотираларини ҳикоя қилиб берди. Ирода Бобожонова, партия туман Кенгаши “Ёш адолатчилар қаноти” раиси; – Иккинчи жаҳон урушида фашизим устидан қозонилган ғалаба, урушнинг фожиали оқибатлари ҳақида уруш қатнашчиларининг ўзидан эшитган ёшлар тинчликнинг қадрига етади. Туроббой РАУПОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хотира абадий – қадр муқаддас

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшганлар, урушда ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, бугун сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, кексалар истиқомат қилувчи хонадонларга ташриф буюрилиб, улар ҳолидан хабар олинмоқда. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тайлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари бугунги тинч ва осуда кунлар, ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида жон олиб жон берган аждодларимизни муқаддас хотирларини ёд этиб, бугун орамизда бўлган, сафимизда юрган улуғ ватан уруши иштирокчиларини доимий эътибор ва эъзозда эканликларини яна бир бор ҳис этишлари учун тумандаги уруш фахрийси Асрор бобо Истамов хонадонига ташриф буюрди. Асрор бобо Истамов хонадонига ташриф отанинг мароқли суҳбати билан янада мазмунли ўтди. Учрашув чоғида партия фаоллари томонидан уруш фахрийсига эсдалик совғалар топширилди. Шу каби учрашувлар барча туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилмоқда. Нилуфар АКРАМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тайлоқ туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Депутатлик – бу халқ дардига камарбасталикдир

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари сайловчилар билан юзма-юз учрашишди. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда депутатлик фаолияти юзасида маълумот бериш, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти билан жамоатчиликни таништириш, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадида ташкил этилган учрашувда партия ўқитувчи-педагоглар, хотин-қизлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мамлакатимизда барча соҳалардаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилган бугунги кунда сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгаш депутатлари бу жараёнларда фаол бўлишлари талаб этилади. Бу масалада сиёсий кучнинг ҳар бир фаоли, депутатлар қабул қилинаётган Қонун, қарор ва фармонлар билан танишиб бориши, мазкур ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини халққа етказувчи, тарғиботчиси бўлиши керак.   Қизғин савол жавобларга бой бўлган учрашув давомида фуқаролар ўзларини ўйлантирган масалалар, жойларда мавжуд муаммоларни ҳам ўртага ташлашди. Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар асосан бандлик, коммунал соҳа, йўллар носозлиги, электр ва газ таъминоти борасидаги камчиликларни ташкил қилади. Сапура Абдувоҳидова кам таъминланган оила эканлиги, болалар учун нафақа пули олишда амалий кўмак зарурлигини айтиб мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан маҳалла раиси билан суҳбатлашган депутатлик гуруҳи аъзолари май ойида болалар пули чиқариб бериш режалаштирилганини фуқарога маълум қилди. Алишер Ҳамзаев, “Бешбола” МФЙ фуқароси; – Маҳалламиз ҳудудидаги электр симёғочлар таъмирталаб, аваринний ҳолатга келиб қолган, баъзи жойларда ерга тегай-тегай деб турибди, аҳоли ҳаёти учун хавфли, суюлтирилган газ баллонлари 3-4 ойда бир келади, маҳалла ички йўллари таъмирталаб, ёз, кузда тупроқ, баҳор, қишда лой кўчалардан қатнаш ноқулайликлар туғдираяпти. Маҳалламиз ҳудудидаги “Оқ кўприк” қишлоғида яшовчи аҳолининг фарзандлари мактабга 2 км узоқликдан қатнайди, йўлни қисқартириш мақсадида баъзан фермир хўжалигининг далаларидан ҳам фойдаланишади. Малоҳат Тошмуродова, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати; – Бугун аҳоли билан учрашувдан олган хулосам шу бўлдики, уларнинг дунёқараши ўзгарган, ҳуқуқий саводхонлиги, ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси ортган. Аҳоли томонидан кўтарилган масалаларнинг деярли барчаси кўпчиликнинг манфаатлари учун хизмат қиладиган масалалардир. Кўтарилган масалалар депутатлик гуруҳи аъзолари эътиборидан жой олди. Айни пайтда юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларнинг айримларига депутатлик сўрови жўнатилган бўлса, бошқа муаммоларни ечимини топиш чоралари режалаштирилмоқда. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: аҳолига ноқулайлик туғдираётган боши берк қилинган кўчалар

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзларининг сайлов округларидаги сайловчилар билан учрашиш мақсадида жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб бормоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Полвонов ҳам Самарқанд туманига ташрифи буюриб тумандаги соғлиқни сақлаш, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда, аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар ўтказмоқда. Таъкидлаш ўринлики, депутатнинг Самарқанд туманидаги аҳоли билан олиб бораётган юзма-юз мулоқотлари жойларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида олиб бораётган изланишлари фуқароларнинг эртанги кунга, келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Палвоновнинг Самарқанд туманидаги “Қўйи Чордара” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий шарт-шароитларни ўрганиш асосида тегишли давлат идоралари раҳбарлари билан аҳволни яхшилаш бўйича мулоқотлари ҳам ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Учрашув чоғида аҳоли томонидан асосан бандлик, ички йўллар, коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги мурожаатлар билан бир қаторда, “Қўйи Чордара” маҳалласида 8 та кўчалар Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар ҳарбий шаҳарчасининг чегара деворларининг қурилиши натижасида боши берк кўча ҳолатга келиб қолгани аҳоли учун бир қатор ноқулайликлар туғдираётгани ҳақидаги масалалар ўртага ташланди. Депутат Шуҳрат Полвонов Самарқанд вилоят архитектура бош бошқармаси, Самарқанд туман кадастр бўлими, Самарқанд туман қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари иштирокида кўтарилган масалалар муҳокама этилди. Муаммоларни масъул мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан кечиктирмай ҳал этилишини ўз назоратига олди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлик гуруҳларида: сизга қандай ёрдам керак?

Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли мурожаатларини тинглаш, жойларда фуқароларни уйлантираётган масалаларга ечим излаш, аҳолининг бугунги кундаги ислоҳотларга, эртанги ёруғ келажакка бўлган ишончини ошириш мақсадида тумандаги Пўлатчи маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан асосан бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, ички йўлларни таъмирлаш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаатлар билдирилди. Қувонарлиси шуки, аҳоли томонидан ўртага ташланган мурожаатларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Хусусан, ўрта-махсус маълумотга эга Анора Тоштемирова, олий маълумотли Дилноза Эрназарова ҳамда Иззатой Рустамоваларнинг бандлик масаласидаги мурожаатлари асосида, депутатлик гуруҳ ташаббуси билан тумандаги 125-сонли мактабга А.Тоштемирова котиба, Д.Эрназарова ёшлар етакчиси, И.Рустамова мактаб психологи лавозимига ишга жойлашишига эришилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иссиқхона очиш, Қоруғуппа маҳалласидаги ўз тенгдошларини ҳам иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида банкдан кредит олишда амалий ёрдам сураб мурожаат қилган Моҳина Муҳаммадиевага тумандаги Миллий банк филиалидан 22.5 млн миқдорида кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди. Матлуба Назарованинг соғлигини тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди. Ижроси назоратга олинди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Самарқандда Президент қарорининг ижроси ўрганилмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Сув ва канализация тармоқларини, шу жумладан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари изчил амалга оширилмоқда. Бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар ҳаётга самарали тадбиқ этиляптими? Ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш жараёнларида ечимини кутаётган муаммолар бартараф этиляптими? Сувни исроф қилиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган бир қатор муаммолар, сув таъминоти тармоқлари ва иншоотларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги аҳоли пунктларида канализация тизимларини қуриш ва барпо этилаётган кўп қаватли уйларни уларга улаш масаласига етарли даражада эътибор қаратиляптими? Шу саволларга жавоб топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040 сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 700 сонли қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг туман, шаҳарларида алоҳида жадвал асосида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, вилоят "сувоқава" бошқармаси, вилоят Уй-жой комунал хизматлари бошқармаси, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиология бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланиш ва назорат қилиш Самарқанд вилоят ҳудудий инспекцияси вакиллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан вилоятимизнинг Нарпай, Пастдарғом, Пайариқ ва Оқдарё туманларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хотин-қизлар фаоллигини ошириш йўлида

Булунғур туманидаги Миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи фаоллар залида “Жамиятни демократлаштириш жараёнида – хотин-қизларнинг ролини ошириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, хотин-қизлар, маҳаллий ОАВлари вакиллари иштирок этди. Давра суҳбатида иштирокчилар бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди, хусусан, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, фаолиятни кенгайтиришда керак бўладиган молиявий кўмак – кредит турлари, юзасидан билим ва кўникмаларини бойитишди. Таъкидлаш жоиз, хотин-қизларнинг иқтидор ва кўникмаларни юксалтириш, уларни қўллаб-қувватлаш, давлат бошқарув органларида аёлларнинг ўрни ва ролини ошириш масаласига партия Сайловолди дастурида ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Унда жамиятда хотин-қизлар роли ва мақомини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани қайд этилади. Хотин-қизларни барча жабҳаларга жалб этиш, чуқур билим ва касб маҳоратига эга аёлларимиз учун янада кенг имкониятлар яратиш демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида яна бир муҳим омил эканлиги таъкидланади. Мазкур тадбир ҳам мамлакатимиз сиёсати ҳамда партия мақсад ва ғояларида мужассамланган устувор вазифаларнинг ҳаётга тадбиқ этилаётганининг ёрқин мисолидир. Тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова сўзга чиқиб мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, саломатлигини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, шу ўринда аёлларимизнинг ҳуқуқий маданияти, жамиятдаги сиёсий жараёнларда иштироки етарли эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди. Бунинг учун энг аввало сиёсий куч вакиллари, депутатлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирларини кўпайтириши, хотин-қизлар билан юзма – юз учрашиб уларнининг муаммоларини аниқлаши, уларнинг ечимини топишда ташаббускор бўлишлари, ҳуқуқий маслаҳатлар беришлари лозимлигини таъкидлади. Насиба ОБЛОКУЛОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус: Иштихонда синф кутубхоналари ташкил этилади

Бугун мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, ҳар томонлама баркамол, маънавиятли бўлиши кенг тарғиб қилинмоқда. Давлатимиз томонидан уларнинг иқтидор ва ташаббусларига ҳар томонлама рағбат кўрсатилаяпти. Чунки, ёшлар маънавиятли, билимли, кенг дунёқарашли, жамият учун наф келтирадиган инсон бўлиб улғайсагина мамлакатимизнинг нуфузи юксалади, энг ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди. Давлатимиз раҳбарининг ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш соҳаларидаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида илгари сурган 5 та муҳим ташаббусининг таг заминида ҳам шу мақсад мужассам. Ўзбекистон “Адолат” СДП Иштихон туман Кенгаши ташаббуси билан Иштихон педагогика коллежи фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда туман адлия бўлими, туман маданият бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман Оила илмий-амалий тадқиқот маркази, Республика маънавият тарғибот маркази туман бўлими, туман “Нуроний” жамғармаси вакиллари, ўқувчи ёшлар, партия фаоллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этди. Давра суҳбатида кириш сўзи билан партия туман Кенгаши раиси Элдор Содиқов сўзга чиқиб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, навқирон авлод камолоти йўлида яратилаётган шароит ва имкониятлар юзасидан батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, тадбирда, биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларни ошириш юзасидан туман маданият бўлими бош мутахассиси Дилмурод Абдуллаев, иккинчи ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш борасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими вакили Ғайрат Дўстмуродов, учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари ҳақида туман Адлия бўлими мутахассиси Илҳом Еткиров, тўртинчи ташаббус – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш юзасидан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакили Севара Каримова, бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш борасида амалга оширлаётган ишлар хусусида туман Оила илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Нигора Турдиевалар сўзга чиқиб мамлакатимизда бугунги кунда амалга оширлаётган ислоҳотлар, ёшларга қаратилаётган эътибор, Давлатимиз раҳбарининг 5 та ташаббусидан келиб чиқиб туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Давра суҳбати давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган Гулпора Сахиддинова, Фарида Аминжонова каби ёшларнинг талаб ва таклифлари тингланиб, уларга бу борада амалий кўмак берилиши таъкидланди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича мусобақа ва танловлар ташкил этиб туман биринчилигини ташкил этиш, таълим муассасаларидаги синф хоналарида “Синф кутубхонаси” бурчакларини ташкил этиш, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни ҳам ушбу ташаббуслар тарғиботида қамраб олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш каби масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!