САМАРКАНД

Манзил: Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 42-уй

Телефон: (66) 233-48-77

Электрон манзил:  sam_adolat.uz@mail.ru

Янгиликлар
News

Аҳоли турмуш фаровонлиги юксалмоқда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш, аввал берилган топшириқлар ижросини кўздан кечириш ҳамда истиқболдаги режаларни белгилаб олиш мақсадидаги ташрифини каттаю кичик вилоятимиз аҳли “юртбошимиз бу гал Самарқандимизда нима янгиликларни бошлаб берар экан, қандай ўзгаришлар бўлар экан” деган ўй билан катта қизиқиш ва ҳаяжонда кузатишди. Аҳамиятли томони давлатимиз раҳабари қайси вилоятга ташриф буюрмасин, албатта энг муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан бир қаторда аҳоли учун қулай турмуш шароити яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам Самарқанд шаҳри аҳолисининг уй-жойга эҳтиёжи юқори эканлигини инобатга олиб Самарқанд тумани Қорасув массивидан қурилаётган кўп қаватли арзон уйлар ижарама-ижара юриб, ойлик маошини йиғиб уй-жой олишга имкони бўлмаётган аҳоли учун жуда катта қўлайликлар яратди. Ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик-ободонлаштириш ишларини кўриб дилинг яйрайди. Ушбу ҳудудда болажонлар учун болалар майдончаси, мактаб, хусусий боғча, ички ишлар бўлими биноси, савдо ва маиший хизмат мажмуалари дейсизми барча барчаси аҳолига қўлайлик яратиш мақсадида замонавий усулларда бунёд этилган. Шу ҳудудда қуриб фойдаланишга топширилган хонадонлардан бирининг эгаси, янги йилни янги уйда кутиб олган қариндошимизни кўриб қолдим “Хўжайиним шартонма асосида ўқийди, биз учун жуда яхши имконият яратилди, энди ижара пули тулаш ўрнига, ўз уйим учун тулайман ” дейди. Юртбошимиз ташрифи чоғида яна Каттақўрғон, Ургут, Пахтачи, Нарпай, Қўшработ туманлари марказларида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Албатта, замонавий, барча қўлайликларга эга бўлган бундай уй-жойлар аҳолига турмуш шароитларини яхшилашга имкон яратиш билан бир қаторда, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун ер майдонларини ҳажмини ошишига имкон яратади. Зоҳида ЭЛМУРОДОВА, Халқ депутатлари Ургут туман Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Хоналар совуқ, дарахтлар сотилган, Н.Эсонтурдиев ҚВПда вазият оғир

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Жомбой туман Кенгаши қошда “Адолат” қабулхонаси фаолияти йўлга қўйилган. Бунда турли мавзулардаги ижтимоий муаммолар юзасидан аҳоли мурожаатлари қабул қилинади. Яқинда “Бешбола” маҳалласида жойлашган Н.Эсонтурдиев қишлоқ врачлик пункити ишчи ходимларидан жамоавий мурожаат келиб тушди. Унда қайд этилишича, муассасада куз қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмаган. Муолажа хоналари совуқ, дарахтлар мавсум учун зарур ёқилғи сифатида фойдаланиш баҳонаси билан кесилган бўлсада, амалда сотиб юборилган. Муаммо жойига чиқиб ўрганилди. Муассаса ҳақиқатдан ҳам қиш мавсумига мутлақо тайёр эмас. Хоналар совуқлигидан аҳоли, айниқса сурункали хасталик билан оғриган беморлар, ҳомиладор аёллар, болалар жабр кўраяпти. Савол туғилади, кўмир заҳираси жамғарилмаганми? Мавсум учун кўмир ёқилғиси ажратилган. Аммо сифатсиз бўлганидан фойдаланиш самарасиз. Ўтин ёки мазут қўшиб ёқмасангиз ёнмайди. Бир уюм тупроқдан фарқи йўқ. Ходимларнинг норозилигига сабаб бўлган дарахталар масаласига келсак, яқин ойларда ҳам ҚВП ҳовлисида беш тўпдан ортиқ мевали дарахт бўлган. Мазкур дарахтлар ҳеч қандай рухсатсиз ўзбошимчалик билан кесилгани ҳам ўз тасдиғини топди. Мудирнинг бизга маълум қилишича, дарахтлар сотилишидан тушган маблағ муассаса харажатларига сарфланганмиш. Қизиқ, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирладиган муассасада қандай қўшимча харажатлар бўлиши мумкин? Қолаверса, экология ходимларининг иштирокисиз тузилган қўлбола далолатномада кесилган дарахтлар муассасани иситишга сарфланиши ёзилган. Яна бир жиҳат. Дарахтларнинг кесилишидан норози бўлган ходимлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига ҳам мурожаат қилган. Натижада, бўлим мутасаддилари келиб, ўрганиб кетишган. Амалда ҳеч қандай натижа бўлмаган. Мурожаатчиларга тушунтириш ҳам берилмаган. Ўрганишимиз давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш туман бўлимидан ҳам изоҳ сўрадик. Улар ҚВП раҳбарига чора кўрилганини иддао қилишди. Аммо буни тасдиқловчи бирорта далил кўрсатиша олишмади. ҚВП мудири дарахтларни нима мақсадда кесиб сотганию, тушган маблағ қаёққа кетгани, мутасаддилар бу ҳуқуқбузарликка нега кўз юмгани бизга қоронғи. Ҳозирча бир нарса аниқ: Н.Эсонтурдиев қишлоқ врачлик пункитида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун шароит йўқ. Хоналардан уфуриб турган қаҳратон заҳрига бемор у ёқда турсин, соғлом одам ҳам дош бера олмайди. Комила УМАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаш раиси ...

Батафсил
News

Ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон манфаатларини таъминлаш

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномасини катта қизиқиш ва ҳаяжон билан тинглар эканман, давлатимиз раҳбарининг чин ватанпарварлигини, ўз халқига чексиз меҳр ва самимийлигини яна бир бор юракдан ҳис этдим. Ушбу тарихий воқеъликни телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилгани сабабли ҳам бу Мурожаатномани Юртбошимиз томонидан нафақат парламентга, балки бутун Ўзбекистон халқига мурожаати десам муболаға бўлмайди. Мамлакатимизда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, уларни янада жадаллаштиришга доир долзарб вазифаларни белгилаб берган, битта мақсад йўлида барча кучларни бирлаштириб, уни халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга сафарбар қилишга ундовчи Мурожаатнома сиёсий куч фаолларининг зиммасидаги масъулият ҳиссини яна бир карра оширди. Зеро, юртбошимиз томонидан эълон қилинган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда инвестицияларни фаол жалб этиш, ижтимоий соҳада амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифа ва мақсадларни амалга ошириш, жамият ҳаётига тадбиқ этишда давлат органлари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтлари ҳам фаол иштирок этишлари лозим. Давлатимиз раҳбари маърузаларида “...халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши шарт”- деб алоҳида таъкидлаб ўтганларида буюк донишманд Юсуф Хос Ҳожибнинг “Кимнинг халққа фойдаси тегиб, шу фойдаси туфайли ҳаловат топса, ўша одам эзгудир” деган пурмаъно сўзлари ёдимга тушди. Демакки биз адолатчилар ҳам партияви лойиҳаларимиздан келиб чиқган ҳолда амалий ишларимизни янада кўпайтиришимиз, хусусан, “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида халқ билан мулоқотларни кучайтиришимиз зарур ана шундагина жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконияти кенгаяди. Маърузада, илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлигига устувор вазифа сифатида тухталиб ўтилди. Бу борада ҳам таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни биринчи даражали вазифамиз деб билишимиз, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида амалга оширилаётган ишларга доимий эътибор қаратишимиз “Таълим сифати – партия нигоҳида” лойиҳаси  доирасида умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланганлик ҳолати, дарсликларидаги мавжуд баъзи камчиликлар, рақам ва маълумотлардаги чалкашликлар, мантиқий ноизчилликлар, ўзбек тилида чоп этилган дарсликларнинг бошқа тиллар (рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман)даги дарсликлардаги маълумотларнинг айнан бир-бирига тўғри келиши борасида олиб борган ўрганиш ишлари натижасида аниқланган камчилик ва муаммолар ечими юзасидан таклифлар бериш орқали таълим сифатини оширишга кўмаклашишда фаол бўлишимиз лозим. Мурожаатномани тинглар эканман мени беҳад қувонтирган яна бир муҳим жиҳат, юртбошимиз томонидан ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун энг аввало аҳоли ўртасида ишсизликни камайтириш, одамлар ва оилаларнинг даромадини ошириш лозимлиги ҳақида тухталиб, бу борада ишсизларни касбга ўқитиш, уларга ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар бериш ҳамда бошқа ижтимоий ёрдам усулларидан кенг фойдаланиш кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Албатта, “Ижтимоий ёрдам – муносиб иш билан таъминлаш” шиорига таянган, яъни ишини йўқотганларга янги меҳнат ўринларини ҳамда касбий қайта тайёргарлик учун таълим олиш имкониятларини таклиф этишни тарафдори бўлган адолатчилар учун бу ҳол қувонарли. Зеро. инсоннинг оиласидаги фаровонлик, ўзининг ҳаётга муносабати, охир-оқибат эса жамиятимизнинг барқарорлиги унинг қандай иш билан таъминланганига, меҳнати учун қай миқдорда муносиб ҳақ олаётганига бевосита боғлиқ. Шунингдек, шарафли ва улуғвор тарихимиз, буюк аллома ва адибларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиши мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этилиши ҳам эътиборга молик. Зеро, дунёнинг турли минтақаларида зиддиятлар, беқарорлик кучайган, ихтилофлар давом этаётган бир шароитда биз ёшларимизни, ўз фарзандларимизни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишимиз зарурлигини ёддан чиқармаслигимиз керак. Бир сўз билан айтганда, мурожаатномани тинглаш ва такрор ва такрор ўқиш жараёнида шунга амин бўлдимки, унинг ҳар бир сатрида ислоҳотларнинг бош мақсади - инсон манфаатларини таъминлаш эканини яққол намоён. Энг муҳими, унда белгиланган мақсад ва вазифалар халқимизнинг бахтли келажагига хизмат қилади. Биз сиёсий куч фаоллари эса бу йўлда бор шижоатимиз, куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. Муҳиба БАБАБЕКОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Ёшлар бандлигини таъминлаш — муҳим вазифа

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгашида тумандаги уюшмаган ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлашда жойларда учраётган муаммолар ва уларнинг сабабларини ўрганиш, бартараф этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳининг ҳамкорлик режасига асосан, ишчи гуруҳи томонидан четга чиққан ёшларнинг оилалари билан суҳбатлар олиб борилди. Бир сўз билан айтганда, чет давлатларда ишлаётган фарзандлари бор оилалардан кўнгил сўрадик. Пайариқ туман “Жавшар ота” МФЙ да яшовчи Акмал Абдуғаниев хонадонига борилганида, 1994 йилда туғулган ўғли Шомурод Абдуғаниевнинг, Россия давлатида 2016 йилдан буён қурилишда ишлаётганлиги, ва у билан телефон орқали гаплашиб турганлиги маълум бўлди. Шу маҳаллада яшовчи Шовқиддин Абдужалилов хонадонига борилганида эса, 1998 йилда туғулган ўғли Орзу Абдужалиловнинг, Абхазия давлатида 2017 йилдан ишчи бўлиб ишлаётганлиги ва у билан телефонда ҳол-аҳвол сўраб турилганлиги маълум бўлди. “Дарвишиқ” МФЙ да яшовчи Элмурод Ҳайдаров хонадонига борилганида, 1996 йилда туғулган қизи Лайло Ҳайдарованинг Россия давлатида меҳнат қилаётганлиги ва унинг аҳволи яхшилиги маълум бўлди. Ишчи гуруҳи томонидан ушбу чет давлатларда ишлаётган ёшларнинг ота-оналарига фарзандларини ўз ватанларига қайтариш лозимлиги ва ҳозирги кунда давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунтирилди. Илҳом ҚЎШМУРОДОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Пайариқ туман Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Аёл борки, олам мунаввар

  Мамлакатимизда азал азалдан онага, аёлга бўлган ҳурмат эътибор наъмунаси юқори бўлган. Бугун жамиятда фарзанд тарбияси, оилалар тотувлиги, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини таъминлашда, корхона ташкилотларда, давлат идораларида жамиятнинг қуйи поғонасидан тортиб барча бўғинларида аёлларимизнинг ўрни ва салоҳияти беқиёс. Бунинг ёрқин далил исботи сифатида айтиш мумкинки бугун жамиятнинг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фидоий, жонкуяр ўз вазифасига маъсулиятли аёлларимиз жуда кўпчиликни ташкил этади. Самарқанд шаҳар “Оила” илмий амалий тадқиқот марказида ўтказилган давра суҳбатида сўз олган ана шундай аёлларимиздан М.Бабабекова З.Шодиева, У.Мамараҳимовалар йиғилганларга оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларимиз саломатлиги жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, мустаҳкам оила пойдеворига таҳдид солувчи ҳар қандай салбий ҳолатларни олдини олишда барча бирдек маъсулият билан ҳаракат қилиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Айниқса бугунги кунда қизларимиз ўртасида эрта турмуш қуриш, оналар ўлими, оилада қайнона келин муносабатларида носоғлом муҳит, аёллар саломатлиги борасида етарли даражада тиббий ва ҳуқуқий саводхонликнинг саёз эканлиги, қайноналар ўртасида эскича фикрлаш каби иллатлар аёллар саломатлигига салбий таъсири ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Тадбирдан кўзланган мақсад фуқаролар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлиги ва жамият саломатлиги гарови эканлигини кенг жамоатчиликка тарғиб этишдан иборатдир. Жамшид НОРБОБОЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Қўрғонмиз, қалқонмиз – Она Ватанга

Ўзбекистон Распубликаси Президентининг жорий йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилояти Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги спорт ва хизмат кўрсатиш коллежи фаоллар залида Самарқанд шаҳар 526-Сафарбарлик чақирув резерви батальони ҳамкорлигида “Қўрғонмиз, қалқонмиз – Она Ватанга” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳар 526-Сафарбарлик чақирув резерви батальони офицерлари, оддий аскарлари, партия фаоллари, ўқувчи ёшлар, маҳаллий ОАВлари вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилаётгани таъкидланиб, ушбу қабул қилинган фармойиш ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган ватанпарварлик ойлиги ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди. Тадбирни кириш сўзи билан вилоят Кенгаши раиси Азизбек Бўрибоев очиб берар экан она юртимизнинг ҳар қарич тупроғини, ота-она ва оиласини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни ўзининг энг олий бурчи деб ҳисоблаган мард, шижоатли, ўктам йигитлари байрам билан муборакбод этиб, Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг деб қолди. Шунингдек, тадбир давомида 526-Сафарбарлик чақирув резерви батальони офицери Б.Нарзуллаев мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган, юксак тайёргарликка эга миллий армиямиз яъни миллий Мудофаасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ушбу соҳаларни ташкил этиш ҳамда бошқаришнинг мутлақо янги тизими вужудга келгани, ҳарбий хизмат ёшларда мустаҳкам ирода ва характерни шакллантирадиган, жисмоний чиниқиш ва бебахо инсоний фазилатларни камол топтирадиган ўзига хос мактаб эканли ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, майор Э.Атабоев, оддий аскарлар А.Хаитов ва Ш.Хамроевлар ҳарбий хизмат турлари, ҳарбий горнизонларда яратилган шароитлар, ҳарбий соҳада етишиб чиқаётган кадрлар ва уларнинг фаолиятлари, армия ҳаёти ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топиши ва тарихи” мавзусидаги ҳужжатли филъм намойиш этилди. Тадбир якунида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Лола САЙИДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

60 нафар коллеж битирувчиси партия аъзолигига қабул қилинди

  Бугун барча соҳада бўлаётган жадал ислоҳотлар, сиёсий партиялардан ҳам фаолиятини янада такомиллаштиришни талаб қилмоқда. Сиёсий партиялар жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун, партиянинг аҳоли ўртасида доимий ишлайдиган, унинг муаммоларини ўрганиб, таклифларини юқори партия ташкилотлари ва давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидаги депутатларига етказадиган асосий бўғини — бошланғич партия ташкилотлари фаолияти алоҳида ўринга эга. Шу боис, қуйи ташкилот фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсад ва ғоясини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкин. Буни яхши англаб етган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан партиянинг маҳаллий Кенгашларида бошланғич партия ташкилотлари билан доимий тарзда давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда. Хусусан, партиянинг Паст Дарғом туман Кенгаши томонидан тумандаги “Гузалкент” МФЙ қошида ташкил этилган БПТда “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлда бўлиб ўтган сиёсий партиялар вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб жойларда бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, депутатлик гуруҳлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, партия сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ташаббускор бўлиш, изчиллик ва қатъият билан ишлаш зарурлиги, бу жараёнларда БПТларининг тутган ўрни юзасидан атрофлича сўз юртилди. Тўрақул Шодмонов, туман Кенгаши депутати: — Юртбошимизнинг сиёсий партиялар билан бўлиб ўтган учрашувдаги маърузалари, билдирган танқидий фикрлари биз партия вакилларининг эътиборимиздан четда қолиб кетган қанчадан-қанча масалалар борлигини яққол очиб берди. Шунингдек, давлатимиз томонидан сиёсий партияларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, партия фаоллари билан биргаликда ва ҳам фикрликда ҳаракат қилишимиз лозим. Бунинг учун бошланғич ташкилотларни рағбатлантиришни йўлга қўйиб, қуйи бўғин фаолларини маҳаллий ва ҳудудий Кенгаш депутатлик ўринларига номзод сифатида заҳирага олишни ёки БПТлари қошида ҳам “Адолат” қабулхоналарини ташкил этиб, уларга билдирилган мурожаатларини давлат идоралари ҳамда депутатлар билан биргаликда ижобий ечимини топишларини амалга оширсак, қилаётган ишларимиз ўз самарасини кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, партиянинг ғоя ва мақсадларини кенг омма орасида тарғиб қилиш, сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, партия ижтимоий қатлами ҳамда электорати манфаатларини ҳимоя қилишда, бошланғич ташкилотларининг роли муҳим аҳамиятга эга. Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгашидаги “Қўшқудуқ” БПТга 60 нафардан ортиқ коллежнинг битирувчи ўқувчилари партия аъзолигига қабул қилинди. Сардорбек ҲАТАМОВ, партия фаоли, “Қўшқудуқ” БПТ раиси ...

Батафсил
News

ҚВП фаолияти тўхтатилган(ми)?

Барчамизга яхши маълумки, партиянинг “Адолат қонун — устуворлигида” лойиҳаси доирасида ишчи гуруҳлари тузилиб ҳафтанинг ҳар чоршанба куни маҳаллаларда фуқароларни қийнаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тумандаги “Катта қишлоқ” МФЙга ташриф буюриб фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини тинглаб, уларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олдилар. Маҳалла ҳудудида жойлашган собиқ “Дўстлик” қишлоқ врачлик пункти ўтган йили ёпилган эди. Мазкур ҚВПнинг фаолияти тўхтатилгач, бино ноль қийматига олиниб, аукцион савдога қўйилган. Тиббий марказ очиш истагида бўлган хусусий тадбиркор бинога инвестиция киритиш шарти билан тендерда ғолиб чиққан. Шунга қарамай, ҚВП ходимлари ҳамон ўз иш фаолиятини давом эттириб келаётган экан. Мазкур ўрганишлар жараёнида аҳоли ҳамда ҚВП ходимлари мазкур фаолиятни бирёқлама ҳал этиш, бинонинг бир қисмида шифокор уйини ташкил этиш таклифини билдирди. Ишчи гуруҳ аъзолари тендер савдоси қай тартибда ўтказилгани билан қизиқди. – Бино ўтган йили тендерга қўйилгач, туман тиббиёт бирлашмасида иш бошлашимиз керак эди, – дейди собиқ ҚВП мудири Марҳабо Каримова. – Хоналар етишмагани, қолаверса аҳолининг таклифи билан яна ўз ишимизга қайтаришди. Аммо ҚВПннг жиҳозлари олиб кетилди. Айни вақтда хусусий тадбиркор бинодан чиқишимизни сўраяпти. Биз қаерда ишлашга ҳайронмиз. Аҳоли шифокор уйи очиб берилишидан умидвор. Учрашувда кўтарилган бу муаммоларга тезроқ ечим топилади, деган ниятдамиз. Айни вақтда ишчи гуруҳи аъзолари ушбу таклифларни инобатга олган ҳолда масалани ижобий ҳал этиш чорасини кўришмоқда. Комила УМАРОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши раиси ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!