АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Ёшлар байрамолди марафонида

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Хонобод шаҳрида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Байрамолди мусобақаларда кўплаб ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этиш учун беллашувларга киришдилар. Дастлаб велемарофончиларга старт берилди. Ўғил болалар ўртасида 4-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Нуртилек Мамасолиев биринчи бўлиб финишга етиб келди. Қизлар орасида 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мадина Жалилова ғолибликка эришди. Югуриш марафонида биринчиликни 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мафтуна Раҳмоновага, ўғил болалардан Хонобод ахборот технологиялари ва саноат коллежи ўқувчиси Бектош Маърифжонов қўлга киритди. Ғолиблар ва иштирокчилар муносиб тақдирландилар. Равшанбек ХОДЖАЕВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилояти Кенгаши мутахассиси ...

Батафсил
News

Мадаминжон Мадазимов: хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояда

Кейинги йилларда республикамизда хотин-қизларнинг фаоллиги ошиб бормоқда. Бугун қайси бир соҳага қараманг, амалга оширилаётган ислоҳотларда уларнинг муносиб ҳиссаси бор. Бу айтиш мумкинки, давлатимиз томонидан аёлларга алоҳида эътибор қаратилаётганининг натижасидир. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 мартда имзоланган “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир қадам бўлди. Кўрсатиб ўтилганидек, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур хужжатда уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бир вақтда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш кўзда тутилгани эътиборли. Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри хотин-қизлар қўмиталари кўмагида нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари фаолият бошлайди. Бу марказлар хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ташкил этилмоқда. Тўғри, масъул ташкилотлар томонидан маслага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги марказ айни шу ҳаракатларнинг янада ривожланишига хизмат қилади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтганда, хотин-қизларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айланади. Қарорда гендер тенглиги масаласи ҳам кўзда тутилган. Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг тузилиши жуда ўринли. Бу мақсадга қаратилган лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши амалга ошириладиган ишларни янада тизимли боришига йўл демакдир. Бугун андижонлик 8 минг нафардан ортиқ “адолатчи” хотин-қизлар орасида тадбиркорлик билан шуғулланувчилар кўпчиликни ташкил этади. Янги имкониятлар уларни ташаббусга бошлаши шубҳасиз. Энг муҳими, ҳар бир ҳаракат қонун ҳимоясида эканлиги ва қўллаб-қувватланиши сафдошларимизнинг ташаббусларига қанот бўлади. Мадаминжон МАДАЗИМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Асакада Наврўз тантаналари

Эрта тонгда Асакада янграган карнай-сурнай садолари, Деҳқон бобо, Наврўзой ва миллий кийимдаги жарчилар ўлкамизга кўклам келганидан овоз бериб, барчани сайилга чорлади. Байрам иштирокчилари орасидан асакалик Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолари ҳам ташкилотчилиги билан ўз ўрнини топдилар. Туман марказидаги анвойи гуллар, ранго-ранг чечаклар ва турфа байроқчалар билан безатилган сайилгоҳнинг файзи ўзгача. Чор атрофда “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!”, “Наврўзи олам муборак” каби шиорлар ўрин олган. Халқимизнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва анъаналарини акс эттирувчи миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмасида ҳам байрам нафаси. Рассомларнинг ижод намуналарида баҳор манзаралари, Наврўз удумларини ифодаловчи суратлар. Кўклам таомлари намойиши кайфиятингизни янада кўтаради. Тадбирда иштирокчилар Наврўз, баҳор, она юрт, миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарни тарғиб этувчи лапарлар, ўлан ва термалар, дуэтлар ҳамда эстрада йўналишидаги қўшиқлари, шунингдек, сумалак сайли, халқ ўйинлари, ҳунармандлик ва баҳор юмушларини акс эттирувчи саҳна кўринишлари орқали ўз маҳорат ва истеъдодини намойиш этди. — Бугунги байрам чин маънода халқ байрамидир,— дейди халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Абдимусо Султонов.— Бундай тантана тинч ва осуда юртга ярашади. Одамларнинг кўзларида, қарашларида бугунги кунидан хурсандлиги, эртанги кунга бўлган ишончини сезиш қийин эмас. Буни бир сўз билан Мустақиллик берган бахт, деб аташ мумкин. Туман марказида бошланган байрам тадбирлари маҳаллаларга, хонадонларга кўчди. Партиядошларимиз ҳам кекса ёшдаги отахон ва онахонлар, якка ёлғиз яшовчиларнинг оилаларига кириб бориб, уларнинг кўнглига байрам нафасини олиб кирдилар. Меҳринисо КАРИМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Ёшлар тарбиясида маҳалла билан ҳамкорлик

  Ўзбек мутафаккири Абдулла Авлоний айтганидек, тарбия биз учун ё ҳаёт- ё мамот, ё нажот-ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир. Бугун қўлланилаётган “Таълим муассасаси, оила ва маҳалла ҳамкорлиги концепцияси” айни шу мақсадга қаратилган. Унинг талабларига кўра, ёшлар тарбиясига нафақат таълим муассасаси, балки оила ва жамият ҳам бирдек масъул. Ўқувчи илмни устоздан олса, тарбияси оилада шаклланади. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида маҳаллалар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Таълим ва тарбияни уйғунликда олиб бориш ижобий самара беради. Шу маънода “Бир болага етти қўшни ота-она”, дея бежиз айтилмаган. Бола икки хил тарбия олади: биринчисини ўз ҳаёт тажрибаларини сингдириш билан ота-она беради, иккинчисини унга ҳаётнинг ўзи ўргатади. Фарзандларимизнинг тўғри тарбия олиши атрофидагиларга боғлиқ. Юқоридагилардан келиб чиқиб, коллежимизда “Йўл харитаси” асосида ўқувчиларни комил инсонлар қилиб камолга етказиш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида “Дўстингни сафга қайтар” ва “Яхшидан боғ қолар” акциялари ўтказилди. Тадбирлар доирасида сабабсиз дарсларга қатнашмаётган 12 нафар ўқувчиларнинг хонадонларига дўстлари, мураббийлари ва фан ўқитувчилари кириб бордилар. Суҳбатлар натижаси ўлароқ, уларнинг дарсларга мунтазам қатнашишларига эришилди. Ўқувчилар билан ишлашда ота-оналар билан ҳамкорлик ижобий самара бермоқда. Бу борада маҳалла фаоллари бизнинг энг яқин суянчимиз. Мисол учун энг кўп ўқувчиларимиз яшайдиган Андижон туманидаги Чўнг боғич МФЙ билан доим алоқадамиз. Биргаликда маънавий-маърифий мавзудаги тадбирлар ташкил этиш орқали оилаларга кириб боряпмиз. Ота-оналарни таълим муассасасига таклиф этиш билан чекланмай хонадонларда учрашиш йўлга қўйилди. МФЙ раиси Ҳосилахон Мақсудова, коллежимизнинг хотин-қизлар қўмитаси раиси Нодирахон Мўминова ва ота-оналар васийлик қўмитаси раиси Саидахон Лахатовалар ташаббуси билан мунтазам профилактика дарслари ташкиллантириляпти. “Гиёҳвандлик – аср вабоси”, “Гиёҳвандлик натижасида юзага келадиган касалликлар ва уларнинг профилактикаси”, “Қиз боланинг оиладаги ўрни”, “Ўқувчилар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” каби мавзуларда ўтказилган давра суҳбатлари жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Профилактика тадбирлари бошланган дастлабки кунларда фуқаролар истаб-истамай келган бўлса, бугун уни эълон қилишга ҳам ҳожат қолмади. Сабаби, энди аҳолининг ўзи бундай тадбирлар тез-тез ўтказилишини истамоқда. Маҳалласида содир этилаётган жиноятлар муҳокамасида қатнашиш, уларнинг сабабини билиш, имкон қадар олдини олишга ўзини масъул деб билмоқда. Оила – таълим муассасаси – маҳалла ҳамкорлиги ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этяпти. Ўқувчиларнинг бўш вақтини қандай ўтказиши зиммамизга катта масъулият юклайди. Шу сабаб биргаликда маънавий тадбирлардан ташқари спорт мусобақалари ўтказиш анъанага айланган. Ёшлар тарбиясида меҳнатнинг алоҳида ўрни бор. МФЙ ўрамида истиқомат қилувчи кам таъминланган хонадонлар ва ёлғиз яшовчилар хонадонларига айни шу мақсадда кириб боряпмиз. Ана шундай оилаларнинг томорқаларига ўқувчиларимиз томонидан ўтган ҳафтада 200 туп мевали кўчатлар экилди, ободонлаштириш ишлари бажарилди. Куйганёр шаҳарчаси Бахт МФЙдаги 15 та хонадонга ҳам ташаббускор ёшларимиз томонидан баҳор нафаси олиб кирилди. Улар яратган боғ ва гулзорларнинг файзи ўзгача. Бундан кексалар хурсанд. Амалга оширилаётган барча тадбирлар фарзандларимизни ҳам маънавий, ҳам маърифий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камолга етказишга қаратилган. Ота-оналар билан ҳамкорлик ютуқлар омили бўлмоқда. Зеро, фарзанд тарбияси ортидан келадиган меванинг биринчи тотувчиси ота-онадир. Жанона РАҲИМОВА, Партия фаоли, Андижон тумани ахборот технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи директори ...

Батафсил
News

Акция: Аёллар саломатлигининг гарови

Кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва юқори технологияли асбоб-ускуналарни амалиётга тадбиқ этилаётгани аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германия ҳамкор ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ўтказилган “Юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш имкониятлари — аёллар саломатлигининг гаровидир” мавзусидаги акция айни шу мақсадга қаратилди. Аёллардаги сут бези ва бачадон саратони онкологик касалликлар қаторида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу бутун дунёда хотин-қизлар ўлимининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сут бези саратони билан касалланиш кейинги 20 йил давомида икки баробарга ошди ва репродуктив ёшдаги аёлларда кўплаб кузатилмоқда. Касаллик дастлабки босқичларда аниқланганда самарали даволаш учун имконият яратилади. Шу сабаб бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. — Акция доирасида бир вақтнинг ўзида икки йўналиш қамраб олинди.— дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мўминов.—Тошкент врачлар малакасини ошириш институти улътратовуш диагностикаси кефедраси вилоятлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда сут бези скрининги бўйича фаолият олиб борган бўлса, иккинчи йўналиш юқори эндоскопик технологияларни бачадон касалликларини самарали даволашга қаратилди. Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги клиника, Андижон скрининг, Самарқанд вилоят перинатал ва онкология марказларининг ходимлари маҳорат мактаблари ва скрининг текширувлари ўтказди. Бу айтиш мумкинки, тиббиётда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инновациянинг ифодасидир. Икки кун давом этган акцияда тиббиётда юқори технологиялар орқали текширувлар самарали амалга оширилаётгани яққол кўзга ташланди. Аёлларда сут бези ва бачадон касалликларини эрта аниқлаш ва замонавий технологиялар орқали даволашнинг афзалликларига ишонч ортди. Қолаверса, ҳозирги кунда замонавий технологиялардан тўлиқ, рационал фойдаланиш ва тиббиёт амалиётига диагностикани ҳамда даволаш усулларини замонавий стандартларини тадбиқ этиш тиббий хизмат сифатини янада оширади. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугун тиббиёт ривожи ҳар қандай касалликни даволаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Айниқса, келажагимизни яратувчи хотин-қизлар саломатлиги доим эътиборда. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Андижонлик сафдошларимиз ташаббуси: ҳар жойда “адолат”

Фуқароларнинг сиёсий маданиятини юксалтиришда сиёсий партияларнинг ўрни катта. Шу маънода жамоатчилик орасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартишлар ва жамотчиликнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолиятида кенг ўрин эгаллаётгани бежиз эмас. Андижонлик сафдошларимиз партиявий тадбирлар билан бирга тарғибот тадбирларини замонавий технологиялар асосида олиб бормоқдалар. Ўтган ойда вилоятнинг марказий кўчаларидан партиямизни акс эттирувчи тарғибот шиорлари ўрин олди. Уларда Адолат сўзини акс этишининг ўзи жамоатчилик эътиборини тортди. — Мақсадимиз — ўз ғояларимиз билан ҳар бир хонадонга кириб бориш,— дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева.— Бунинг учун фуқароларда биринчи навбатда, партиямизга қизиқиш уйғотишимиз лозим. Хайрихоҳларимиз сафини қанчалик кенгайтирсак, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш шунча осон кечади. Шу сабаб йил бошида “Ҳар жойда “адолат” шиори билан чиқдик. Тарғибот тадбирлари шиорлар билан чекланмай партия лойиҳаларини амалиётга тадбиқ этиш билан янада кенг қулоч ёзмоқда. Бу амалдаги йилда ўтказиладиган сайловларда ўз самарасини бериши шубҳасиз. Аброрбек УСМОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши бош мутахассиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

“Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси амалда: суд залидан озодликка

  Асака туманининг Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Зокировлар оиласининг тинчи бузилди. Сабаби, оиланинг суюкли фарзанди Исломбек Зокиров тухмат билан панжара ортида қолди. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида асакалик партиядошларимиз мазкур МФЙдаги хонадонларга кириб борганда унинг онаси Раънохон опа ташвишини тўкиб солди. “Адолатчилар”дан адолат қарор топишида ёрдам сўради. Халқ депутатлари Асака тумани кенгаши депутати Меҳринисо Каримова бу ишни ўз назоратига олди. Олиб борилган суриштирув ишлари ва ўрганишлар натижасида шу йилнинг 7 март куни Фарғона вилоят жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида суд иши қайта кўрилди. И.Зокировнинг айбсизлиги тасдиғини топди. У суд залининг ўзида озодликка чиқди. — Давлатимизга, қонунларимизга ишончим ортди,— дейди кўзларида қувонч ёши билан Раънохон Абдураҳимова.— “Адолат” партияси фаоллари чин маънода адолат учун курашувчилар экан. Ҳа, депутат аралашуви билан ҳақиқат қарор топди. Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Майдонга “Адолат белбоғи” билан

  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва республика Белбоғли кураш федерацияси ўртасида тузилган меморандумда белбоғли кураш спортини оммалаштириш кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, жойларда спортнинг бу турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда партиядошларимизнинг фаол иштирок этаётгани қувонарли. Партиянинг Андижон вилояти кенгаши ташаббуси билан Қорасув шаҳрида ташкил этилган вилоят биринчилиги мусобақаси фикримиз далилидир. Беллашувлар олдидан сўз олганлар республикамизда спортга бўлган эътибор, яратилаётган имкониятлар, фарзандларимиз камолида спортнинг ўрни хақида гапирдилар. Иштирокчиларга муваффақият тилаган вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева ёш чемпионларга “Адолат белбоғи”ни топширди. 2003-2004 йилларда туғилган 130 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирокидаги мусобақалар ўзига хос байрамга айланди. Ҳар бир курашчи ўз кучини, жисмонан соғломлиги ва спортга ошнолигини кўрсатди. Айниқса, спортчи-қизларнинг чиқишлари олқишлар билан қўллаб-қувватланди. Беллашувлар якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар. Бир гуруҳ мураббийлар Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзолигига қабул қилинди. Қосимжон ҚАЮМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!