АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Уюшмаган ёшлар соғлом ҳаёт тарафдори

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида Шахрихон туманида аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш ва соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-поликлиникада ўтказилган тиббий кўрик бунинг бир ифодаси. Маҳаллаларда “Саломатлигингиз ўз қўлингизда” мавзусида ўтказилган суҳбатларда фуқароларнинг тиббий маданияти юксалтирилди. Аксарият иштирокчилар ўз саломатликларига эътибор билан қарашга ўрганди. Тиббий кўрикка кириб келган 52 нафар ёшлар уларнинг вакиллари. Шифокор-сафдошларимиз ёшларни тўла тиббий кўрикдан ўтказиш баробарида соғлом ҳаётга чақирди, 13 нафар йигит-қизга даволаниш тавсия қилинди. Тиббий кўрик якунида ёшлар соғлом ҳаёт кечиришга қарор қилдилар. Аъзамжон ХОЛИҚОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шахрихон туман Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус: “Боғишамол”даги болалар “адолатчилар”дан хурсанд (+фоторепортаж)

Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳига Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши фаоллари кириб борди. “Ёш адолатчилар” томонидан болажонлар учун тайёрланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари, ёш рассомлар ижоди, мусиқали чиқишлар ва китобхонлар ўртасидаги беллашув ўзига хос байрамга айланди. “Ёш актёр” театр клуби аъзоларининг тамошалари соғлом ҳаёт тарғиботига бағишланди. — Муҳаммад Юсуф шеърларини севиб ўқийман, ёд оламан,-дейди дам олувчи Икромжон Алиев,- Бугун китобхонлар ўртасида ўтказилган “Билимдон” танловида ғолиб чиқиб, ташкилотчилар томонидан тақдирландим. Китоблар жамламаси Муҳаммад Юсуфнинг шеърий тўплами эканлиги мен учун муносиб совға бўлди. Тадбир ёш санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларга уланди. Қосимжон ҚАЮМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бешта ташаббуснинг Андижонча тажрибаси

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг май ойида Андижонга ташрифи чоғида мактабгача таълим муассасаларида бешта ташаббуснинг Андижонча тажрибасини яратиш таклифини билдирганди. Шундан келиб чиқиб, вилоятда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хўжаобод туманидаги 7-мактабгача таълим муассасасида “Биз бахтли болалармиз!” шиори остида ўтказилган тадбир бунга ёрқин мисолдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши ва мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир мусиқий дастур билан бошланди. Тарбияланувчилар ижросидаги рақслар, театрлаштирилган тамошалар, шахмат майдончасидаги чиқишлар ота-оналар томонидан олқишланди. “Болажон” қўғирчоқ театрининг “Эртаклар оламида” номли саҳна кўриниши иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Кичкинтойлар сурат чизиш ва ўйинчоқлар ясашда ҳам ўз иқтидорларини кўрсатдилар. — Бешта ташаббус болаларга бўлган эътиборни янада оширди,-дейди туман мактабгача таълим бўлими мудири Дилфуза Болтабоева.- Ота-оналар бизни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг ёрдамида тарбияланувчилар учун кутубхона ҳам ташкил этилди. Ҳафта якуни билан тадбирларда фаол иштирок этган ўғил-қизларга китоб совға қилиняпти. Тадбир ёш талантлар ижросидаги “Андижон полъка” билан якунланди. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Фахрий муаллим донорлик ташаббуси билан чиқди

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” акциясини андижонликлар қўллаб-қувватламоқда. Улар орасида меҳнат фахрийлари ҳам кўпчиликни ташкил этаётгани эътиборли. Алишер Ҳолматов Андижон давлат университетининг фахрий ўқитувчиси. У партиянинг беғвараз ташаббусини эшитиб, шогирдлари билан Андижон шаҳридаги қон қуйиш марказига кириб келди. Бундан буён донорлик қилиб, одамларга энг оғир дамларда кўмак беришлигини ёхуд кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшишликни ният қилганини айтди. Бу билан халқимизга хос инсонийлик туйғулари бардавом эканлигини исботлади. Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши аъзоси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Болаларга бахт берамиз

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган акцияда андижонлик адолатчилар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Келажагимиз эгаларига меҳр-мурувват кўрсатишни дилига жойлаган сафдошларимиз эрталабдан Андижон шаҳар қон қуйиш марказига етиб келдилар, улар орасида ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгашининг ташаббускор ёшларидан бири Ботиржон Қодиров ҳам болаларга меҳр кўрсатишни ўз вазифаси деб билди. У биринчилар қаторида қон топширганидан хурсанд. Акция давом этмоқда. Малохат МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари ...

Батафсил
News

Муҳаммад Юсуфнинг издошларига Президент совғаси топширилди

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 16-17 май кунлари Андижонга сафари чоғида Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номли она тили ва адабиёт фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ташриф буюриб, шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган музейни кўриб, ижодкор ёшлар билан суҳбат қурган эди. Шу куни мутасаддиларга автобус ажратиш, бошқа вилоятлардаги ижод мактабларига бориб, тенгдошлари билан мулоқот қилишга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берганди. Бугун мактаб жамоасининг қувончи чексиз. Президентимиз совғаси бўлган автобус Муҳаммад Юсуфнинг издошларига тантанали тарзда топширилди. Бу мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, иқтидорлар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар натижасидир. Эътибор андижонлик ижодкор ёшларга илҳом берди. Улар ижодида она Ватан, Мустақиллик ва Тинчлик бош мавзуга айланди. Дилором УСМОНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сафдошларимиз “Соғлом ҳаёт” шиори остида хонадонларга кириб борди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида Андижон тумани Роввот маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом оила — соғлом жамият” акцияси ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари билан бирга тиббиётчи сафдошларимиз иштирок этди. Дастлаб Роввот қишлоқ врачлик пункти ходимлари билан давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасига бўлган эътибор, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва шифокорлар олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз юритилди. Тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ва жамоатчилик билан ишлашга эътибор қаратилди. Роввот МФЙда яшовчи кексалар, кам таъминланган оилалар хонадонида ўтказилган тиббий кўрикда 120 нафар аҳоли вакиллари иштирок этди. 25 нафар фуқарога саломатлигини тиклаш бўйича тавсиялар берилди. “Адолатчилар” уларни соғломлаштириш ташаббуси билан чиқдилар. — Бугунги тадбир роввотликларни соғлом ҳаётга бошлади,- дейди халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши депутати Зарифахон Ёқубова.— Инсон ўз саломатлигига эътиборли бўлиши керак. Бу тиббий маданиятга боғлиқ. Тарғибот тадбирларини хонадонларга кўчгани мақсадли бўлди. Асосийси, фуқароларда соғлом ҳаёт тарафдори бўлган партиядошларимизга ишонч ортди. Қосимжон ҚАЮМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўрнибосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Андижондан онлайн: Андижонлик “адолатчилар” Меҳрибонлик уйида

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан андижонлик “адолатчилар” “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги акция доирасида Андижон шаҳри Болалар шаҳарчасидаги Меҳрибонлик уйига кириб бордилар. Бу кун мазкур даргоҳ қувноқлар шаҳарчасига айланди. “Биз Ватанни куйлаймиз!” мавзусидаги театрлаштирилган чиқишларда болажонлар тинчлигимизни, мустақиллигимизни ва эртанги кунимизга бўлган ишончларини ифода этдилар. Ёш ижодкорларнинг расмлар танловида ҳам асосий мавзу тинчлик ва мустақиллик бўлди. Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан болажонларга байрам совғалари топширилди. Ўткирбек ОРЗИҚУЛОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!