АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Онлайн: БПТларда: тинчлигимиз абадий бўлсин

Андижон давлат тиббиёт институтидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП бошланғич партия ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилган тадбир “Юрт тинчлиги ва осойишталигига масъулмиз” дея номланди. Унда “Ёш адолатчилар” билан бирга фахрийлар иштирок этдилар. Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши ҳаётимизга қанчалар соя солгани, унинг асорати йиллар ўтсада унутилмаслиги хусусида сўз юритилди. Ватан ҳимоясининг муқаддаслиги, ҳарбий тизимдаги ислоҳотлар ва юртимизда хукм сураётган тинчлик хақида маърузалар тингланди. — Бу кунни қанча байрам қилсак арзийди,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.-Кексаларга, фахрийларга ҳурмат кўрсатиш баробарида ёшларимизга тинчлик ва ватан ҳимояси энг олий бурч эканлигини тушунтиришимиз лозим. Бу инсон қадрини улуғлашга, эртанги фаровон ҳаётимиз ва осмонимизнинг мусаффолигига хизмат қилади. Тадбир якунида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди. Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хонободлик меҳнат фахрийлари сафимизга қўшилди

Акция доирасида Хонобод шаҳрида яшовчи меҳнат фахрийларининг кўнглига ҳам байрам қувончи олиб кирилди. Сафдошларимизнинг йўқловидан қувонган кексалар сафимизга қўшилиш истагини билдирдилар. Турғуной она Сотволдиева 83 ёшда. Анҳор маҳалласида яшайди. Фронт ортида самарали меҳнат қилиб, тинчлигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган. Маҳалладошлари доим унинг маслаҳатларини оладилар. — Байрам баҳона хонадонимиз меҳмонга тўлди,- дейди Турғуной она севинчдан кўзлари ёшланганча.- Ўйлаб қарасам, жамоатчилик орасида тушунтириш ишларини олиб боришга кучим етади. Шу сабаб, “Адолат” партияси фаоллари билан бирга бўлишга қарор қилдим. Шу куни яна уч нафар хонободлик меҳнат фахрийлари сафимизга қўшилиш таклифи билан чиқдилар. Хулкарой МЎМИНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Хонобод таровати” дилларни қувонтирди

Ҳар йили анъанавий равишда Сойиб Хўжаев таваллуд куни муносабати билан ўтказилаётган “Хонобод таровати” фестивали бу йил ҳам катта шодиёнага айланди. Эрталабдан мағрибу машриқдан ташриф буюрган аскиячилар пайрови авжида. Самарқандлик Нурбек Маматов ичак узди ҳангомалари билан барчани кулдирди, тақлид намойишларини кўрсатди. Жонли ижродаги миллий қўшиқлари Хонобод узра янгради. — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Сойиб Хўжаев бежизга буюк сўз устаси, санъат дарғаси бўлмаган экан. У учун Хонобод гўзаллиги, табиати завқ берган, ижод қилишга замин бўлган, - деди тақлитчи артист Нурбек Маматов. — Таниқли артистлар ижодига жонли ижро сайқал берди. Уларни саҳнада кўриш бошқача бўлар экан. Фестивалда маза қилдим, хордиқ чиқардим, -дейди наманганлик Нилуфар Жамалова. Сойиб Хўжаевнинг шогирди Ўзбекистон халқ артисти Туғун Бекназаров қуёш тафтидан завқланиб устози ҳақида таассуротларини гапириб берди. Қўшиқларни маромига етказиб ижро қилди, ҳамма рақсга тушди. Одинахон Ғозиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: — Устозим тантанаси баҳона яқинларим, ёру биродарларим билан дийдорлашдим. Болалигим билан боғлиқ хотираларим ёдимга тушди. Сойиб Хўжаевнинг кенжа авлод шогирди бўлганимдан, у киши билан бир заминда туғилганимдан фахрланаман. Тадбир доирасида миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Айниқса, Андижон дўппилари тадбир иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Тадбир Муқимий театри артистларининг иштироки билан янада мароқли ўтди. Хулкарой МЎМИНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аёллар қаноти: оила мустаҳкамлигига барча масъул

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгашида “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Оила мустаҳкамлигига барча масъул” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этдилар. Тадбирда оилани мустаҳкамлашда жамоатчиликнинг роли ва бу борада “адолатчилар”нинг иштирокига эътибор қаратилди. МФЙлар билан бирга оилаларга кириб бориш, қизларни турмушга тайёрлашда оналарнинг роли ва ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Ёшлар тарбияси йўлида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва эрта турмушни олдини олиш юзасидан фикр алмашилди. Бу борада бой ҳаёт тажрибасига эга онахонлар билан ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди. — Бугун кўтарилган мавзу чиндан ҳам долзарб аҳамиятга эга,-дейди халқ депутатлари Андижон туман кенгаши депутати Зарифахон Ёқубова.- Оила жамиятнинг бир бўлаги. Шундай экан унинг мустаҳкамлигига барчамиз масъулмиз. Давра суҳбати якунида ёшларни оилага тайёрлашга қаратилган, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус: Хўжаободлик беш китобхон тақдирланди

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ёшларнинг маънавиятини юксалтириш баробарида уларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини оширмоқда. Хўжаобод туманида ўтказилган “Энг фаол ёш китобхонлар” кўрик-танловида ҳам бу ўз ифодасини топди. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари партиядошимиз. Хўжаобод туман ҳокими Отабек Расулов бошчилигида ташкил этган мазкур тадбир маънавият тантанасига айланди. Тадбир ёш ижодкорлар мушоираси билан бошланди. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари билан бир сафда уюшмаган ёшлар ҳам шеърхонлик беллашувида қатнашдилар. “Мен ўқиган китоб”, дея номланган беллашув ҳам ёшларнинг билимларини кўрсатди. Иштирокчилар ўзлари ўқиган китоблар хақида фикр алмашдилар, ҳуқуқий мавзудаги саволларга жавоб бердилар. Тадбир якунида энг фаол беш китобхон аниқланди. Уларга ташкилотчилар томонидан китоблар жамламаси совға қилинди. Йигитали БЕКБОЕВ,   Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ишлашни истаганга иш бор

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва ижтимоий кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “Бир ойда бир иш ўрни яратиш” ташаббуси билан вақтинча ишсиз фуқароларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан йилнинг ўтган даврида 46 та ишсиз фуқаролар сафдошларимиз томонидан ишга жойлаштирилди. Бу шунча оилада ижтимоий муаммо ечилганлигини кўрсатади. Ўтган ҳафтада Андижон шаҳрида ўтказилган мулоқотларда беш нафар фуқаро вақтинча ишсизлигини билдирди. Ўрганишлар натижасида улар бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди. Мубина Мажидова, Андижон шаҳар Навбахор МФЙ: — Бир нафар фарзандим билан ёлғиз яшайман. 2 йилдан буён ишсизлик мени қийнаётган эди. Партия фаолларининг кўмаги билан Андижон давлат тиббиёт олийгоҳига лоборант вазифасига ишга жойлашдим. Энди оиламизда муаммо йўқ. Асосийси оила бюджети ҳам яхшиланмоқда. Дилрабо Раззақова, Андижон шаҳар Мирпўстин МФЙ: — Бир неча йилдан буён ўзимга мос иш топа олмай қийналаётган эдим. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши фаолларига қилган мурожаатим бу муаммонинг ечилишига йўл очди. Энди мен ҳам ўз иш ўрнимга эгаман. Юқоридаги каби фикрлар Андижонлик партиядошларимиз ташаббусига берилган баҳодир. Бир сўз билан айтганда ишлайман деганга иш бор. Равшанбек ХОДЖАЕВ, Ўзбекитсон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ижрочи котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Мактаб кутубхонасига 420 та китоб совға қилинди

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Избоскан туманидаги 28-мактабда “Биз кучлимиз, биз баркамол авлодмиз!” шиори остида ўтказилган маънавий тадбирда бу ўз ифодасини топди. Тадбир бешта ташаббусда белгиланган вазифалар ижросига бағишланди. Ўқувчи-ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт ва санъат йўналишидаги чиқишлари уларнинг ижодкорлиги ва билимдонлигини кўрсатса, спорт мусобақаларида соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етаётганликлари намоён бўлди. Айниқса, ёш велопойгачиларнинг ҳаракатлари, полвонлар кураши ва бадиий гимнастикачилар ҳаракатидан ота-оналар ва маҳалла фаоллари хурсанд бўлдилар. Мактаб қошидаги драма тўгараги ҳаваскор актёрлар учун синов мактабига айлангани эътиборли. Унда ёшларни соғлом инсонлар қилиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш саҳналаштирилган. Мактаб-маҳалла ва оила ҳамкорлиги мавзусидаги сахна кўринишлари жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Мактабга йиғилган ота-оналар китоб савдосида ҳам қатнашдилар. Шу куннинг ўзида мактаб кутубхонасига 420 та китоб совға қилинди. — Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш олдимизда турган долзарб вазифалардан бири,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Қосимжон Қаюмов.- Шундан келиб чиқиб, биз бу масалага алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бугунги тадбирда ота-оналар ва маҳалла фаолларини ташаббусга чорлаганимиз бежиз эмас. Шунингдек, ахборот-кутубхона марказларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, тадбиркорлар томонидан халқ кутубхоналари очиш борасида ҳам ташаббус билан чиқдик. Мақсадимиз-биринчи навбатда мактаб кутубхоналари фондини китоблар бойитиш. Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши томонидан китоблар жамламаси билан тақдирландилар. Дилфуза АҲМЕДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Боланинг бўш вақти жамоатчилик назоратида

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида “Биз-ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!“ деб номланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида, жиноятчиликларни олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, маҳалла ва ёшлар билан ишловчи ташкилотлар ҳамкорлиги, ота-она масъулиятига бағишланган маърузалар эшитилди. 36-мактаб ўқувчиларининг ватанпарварлик мавзусидаги чиқишлари кўрсатилди. “Боланинг бўш вақти”, дея номланган композиция иштирокчиларга манзур бўлди. — Бу каби тадбирлар навқирон авлодни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда “оммавий маданият”га қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилади,- дейди халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Абдимусо Султонов.- Қолаверса, уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва назоратсизликнинг олдини олишнинг ишончли йўлидир. Бу борада маҳалланинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Шундан келиб чиқиб, ўз сайлов ҳудудимизда ҳар бир оилага кириб боришга, тарғибот ишларини кучайтиришга келишиб олдик. Тадбирда ёшларнинг лоқайдлигига барҳам бериш, пировардида, ҳар бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш хусусида сўз юритилди. Фарзандларимизни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш борасида фикр алмашилди. “Ёш адолатчилар”нинг бундай тадбирларни ҳар бир маҳаллада ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди. Меҳринисо КАРИМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!