АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

АНОНС: Бор меҳримиз сенга, болажон!

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши эртага Андижонда “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остида акция ўтказади. Тадбир доирасида Меҳрибонлик уйлари ва мактабгача таълим муассасларида турли тадбирлар, ёш спортсеварлар иштирокида мусобақалар ўтказилади. Имконияти чекланган болаларга байрам совғалари топширилади. Асосийси, андижонлик “адолатчилар” томонидан болажонларга меҳр кўрсатилади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Коррупцияга йўл бермаймиз

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонунбузилишларга қарши курашиш партиядошларимиз фаолиятида кенг ўрин эгалламоқда. Айни шу мақсадга қаратилган тадбирлар жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётгани бежиз эмас. Жалақудуқ туманида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида ўтказилган тадбирда ҳам юқоридагилар ўз ифодасини топди. Ҳуқуқшуносларнинг қонунчилигимиздаги ўзгаришлар, коррупция иллатнинг бошланиши эканлиги ва жамият тараққиётига ғов бўлишига бағишланган маърузалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар мавзу юзасидан саволларига жавоб олдилар. Тадбир якунида “Менинг ҳуқуқим” мавзусида танлов ўтказилди. Энг фаол иштирокчиларга китоблар совға қилинди. Санжарбек АЗИЗОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тадбиркорларнинг мурожаатлари Бош вазир қабулхонасида ечимини топади

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида соҳани ривожлантириш, фаолиятнинг ҳуқуқий кафолати, чет эл инвесторларининг эркин фаолият юритишини таъминлашга қаратилган зарурий ҳуқуқий асослар яратилди. Айтиш мумкинки, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 15 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга яна бир туртки бўлди. Мазкур Фармон билан тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига реал ҳиссани кўпайтириш, аҳолининг иш билан бандлигини ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишни кўзда тутувчи устувор вазифалар белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ташкип этилиши тизимдаги энг катта иш бўлди. Юқоридаги Фармон тарғиботини амалга ошириш мақсадида андижонлик тадбиркорлар билан мулоқотда бўляпмиз. Улар яратилган имкониятлардан хурсанд. Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқмоқдалар. “Декларант алфафайз” масъулияти чекланган жамияти раиси Исломиддин Жўраев изланувчан ташаббускорлардан бири. У ўз маблағи ҳисобига хориждан дастгоҳлар сотиб олди. Бугун сифатли қурилиш материаллари ишлаб-чиқариш ва етказиб бериш орқали аҳолига хизмат кўрсатадиган корхона фаолиятини йўлга қўйиб, 15 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади. 15 та оилада етишмовчилик сабаб келиб чиқаётган муаммолар ечимини топмоқда. Ҳозирда янги тадбиркор лойиҳа устида ишлаяпти. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаб, йил охирига қадар қадоқланган ҳолда экспорт қилиш баробарида яна 10 нафар ёш ўз иш жойига эга бўлади. Бу яратилган имкониятлар самарасидир. Бахтиёржон КОМИЛОВ, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Намунали тиббий хизмат аҳоли саломатлигининг гарови

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида республикамиздаги бир қатор шаҳар ва туманлар қаторида Избоскан тумани ҳам намунали ҳудудга айлантирилмоқда. Шундан келиб чиқиб, тизимда олиб борилаётган ишлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бошлаган бу ҳаракатда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати Зухрахон Комилова бошчилигидаги шифокорлар 15-давлат мактаб-интернатида бўлиб, муассасадаги тиббиёт хонаси фаолияти билан танишдилар. Керакли тиббий жихозлар ва дори-дармонлар мавжуд. Туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари билан ҳамкорликда ўқувчилар саломатлиги доим назоратда. - Партия туман кенгаши ташаббуси билан 410 нафар ўқувчилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди,- дейди З.Комилова.- Даволаш-профилактика ишлари, аҳолига шошилинч ва тез ёрдам кўрсатишга қаратилган ислоҳотлардан кўзланган мақсад-халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга эканлиги ёшларга тушунтирилди. Ўқувчи-қизлар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, шахсий гигиена ва касалликларни олдини олишга бағишланган буклетлар тарқатилди. Тиббиётчи-сафдошларимиз томонидан маҳаллаларда ҳам ана шундай тадбирлар ўтказилмоқда. Дилфуза АҲМЕДОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Адолат” кубоги кучимизга куч қўшди

Андижонда кейинги йилларда белбоғли кураш ривожланиб бормоқда. Бугун ёшлар орасида спортнинг бу тури билан шуғулланувчилар сони ортиб бораётгани ва катта майдонлардаги беллашувларда андижонлик ёш полвонлар ғолибликни қўлга киритаётгани бунинг ифодасидир. Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида “Адолат” кубоги учун ўтказилган мусобақа ҳам ёшларимиз учун ўзига хос синов бўлди. Туман ва вилоят босқичларида иштирокчилар кутилганидан кўпроқ бўлгани, ҳар бир курашчи ғолиблик учун беллашгани эътиборли. Энг кучлилар республика босқичида иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида ғолиб деб топилди. Бу айтиш мумкинки, ёш полвонларнинг ўз устида ишлаётгани, спортга бўлган эътиборнинг натижасидир. Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшлар орасида спортни оммалаштиришга хизмат қилмоқда. Сафимизнинг кенгайиб бораётгани келажак авлодни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, турли жиноятчиликларни олдини олишга хизмат қилади. Биз мураббийлар биргина жисмоний машғулотлар билан чекланиб қолмай, фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ўз бурчимиз, деб биламиз. Зеро, ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол инсонлар юртнинг эртаси демакдир. Жамолиддин БОЗОРОВ, Белбоғли кураш бўйича Андижон вилояти бош мураббий Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳар биримиз ўз олдимизга аниқ режаларни белгилаб олишимиз зарур

Амалдаги сайловлар йилида сиёсий майдондаги ўрнимизни мустаҳкамлаш ва хайрихоҳларимиз сафини кенгайтириш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, электорат билан ишлашда замонавий технологиялардан кенг фойдаланиш зарур. Йилнинг ўтган давридаги фаолиятимизга назар ташлаб, сарҳисоб қилиш келгусидаги фаолиятимизни жонлантиришга, сайловолди дастуримизда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда масъулиятни оширишга бошлайди. Шу маънода партия Марказий кенгашида биринчи чорак якуни бўйича ўтказилган ижроқўм йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб ҳар биримиз ўз олдимизга аниқ режаларни белгилаб олишимиз зарур. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши фаолларининг навбатдаги йиғилиши айни шу масалага бағишланди. Ҳар бир кенгаш раиси олдига берилган топшириқларга эътибор қаратиш баробарида ташаббускорлик ва масъулиятни ошириш вазифаси қўйилди. Партия лойиҳалари асосида ишлаш, жамоатчилик орасида тарғибот ишларини кучайтириш мақсадга мувофиқ. Бироқ бу борада аксарият туманларда етарли иш ташкил этилмаяпти. Айниқса, Улуғнор, Олтинкўл ва Қўрғонтепа туманларида фаоллик етишмаяпти, сафимизни янги аъзолар билан тўлдиришда сусткашликка йўл қўйилмоқда. Партия фаолиятидаги оқсоқликлар кадрлар малакасининг етишмаслиги ва қўнимсизлигига боғлиқ. Шу сабаб уларнинг малакасини ошириш, муносиб кадрлар захирасини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш партия фаолларининг масъулиятини оширди. Маҳаллий кенгаш сессияларига ҳудудлардаги муаммоларни ўрганган ҳолда масалалар киритиш, навбатдаги сайловлар олдида жамоатчилик орасига кириб бориш ва муносиб номзодлар заҳирасини яратиш энг долзарб вазифалар сифатида кўрсатиб ўтилди. Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Andijon сity” ишбилармонлар маркази бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва аввал берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Андижонга ташрифи вилоят ҳаётида катта ўзгаришларга йўл очди. Таъкидланганидек, одамларнинг ҳаёт сифатини ошириш, оилаларга имкон қадар кўпроқ енгиллик бериш куннинг бош мақсадига айланди. Хўжаобод тумани Хидирша массивидаги бунёдкорлик ишларини бу борада дадил одим, дея баҳолаш мумкин. Бу ерда барпо этилган “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласи мингдан зиёд оилаларга янги ҳаёт олиб кирди. Уларнинг аксарияти Андижон шаҳридаги Мустақиллик маҳалласида яшарди. Маҳалла аҳли баҳаво адирликдан жой ажратилиб, барча шароитлари мавжуд уй-жойлар қурилаётганидан хурсанд. Президентимиз бу ерга кўчирилган оилаларга яратилган шароитлар билан танишиш баробарида бунёдкорлик ишларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди. Мустақиллик маҳалласи кейинги вақтда яшаш учун ҳеч қандай шароит йўқлиги сабаб шаҳарнинг энг оғриқли жойига айланганди. Давлатимиз раҳбари эски барак типидаги ҳовлиларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди. Андижонда ер масаласи жуда оғирлиги, маҳалла аҳолиси кун ўтиши учун яшаб келаётганини таъкидлади. — Бугун бу ерга келишимдан мақсад одамлар турмуши билан танишиш, ҳамма оилалар учун яхши шароит яратиб бериш,- деди Шавкат Мирзиёев. Келгусида Мустақиллик маҳалласи ўрнида “Andijon сity” ишбилармонлар маркази барпо этилишини андижонликлар қўллаб-қувватламоқда. Шаҳарчада энг замонавий турар-жой, дам олиш, ҳордиқ чиқариш, бизнес ва ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланиш имконияти яратилади. Қурилиш ишлари Таунхаус деб номланган янги лойиҳа асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Бу айни вақтда газ, электр, ичимлик ва оқава сув тармоғи билан боғлиқ муаммолар ва ортиқча харажатнинг олдини олади. Бугун халқимиз бир ҳақиқатда хурсанд. Аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга энг долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Пировардида, одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланиб, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш қалб амрига айланяпти. Бу ҳаракатда “адолатчилар” ҳам фаол иштирок этадилар. Мадаминжон МАДАЗИМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус фақат тадбирбозлик дегани эмас

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшларнинг ҳаёт мазмунига айланди. Жойларда сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу биргина тадбирбозликка айланиб қолмаслиги керак. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши фаоллари айни шу мақсадда Жалақудуқ туманида амалга оширилаётган ишларни жамоатчилик назорати тартибида ўргандилар. Туманда ютуқлар билан бирга камчиликлар ва ечимини кутаётган муаммолар кўзга ташланди. Жумладан, тумандаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида спортга ошно ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ уларни соғломлаштириш ва спорт билан шуғулланишларига хеч қандай шаройит йўқ. -Маҳалла ҳудудидаги 16-мактабга қарашли фойдаланилмаётган бинони таъмирлаб, спорт залига айлантиряпмиз,- дейди МФЙ раиси Ойиста Норматова,- Барча ишлар хашар йўли билан бажарилмоқда. Тез кунда бу жой маҳалла болаларининг севимли жойига айланади. МФЙ раисининг бу гапидан хурсанд бўлдик. Бироқ таъмирлаш ишларини ота-оналар ёки ҳомийлар эмас, болаларнинг ўзлари бажараётганини қандай тушуниш мумкин. Боз устига масъул шахснинг иштирокисиз. Бугун келажагимиз эгаларига ғамхўрлик ва эътибор долзарб масалага айланган бир вақтда бўстондаги бу ҳолатни қандай тушуниш мумкин? Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!