АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Китоб - оила чироғи

Бугун ёшларимизни жисмонан соғлом, ақлан етук ва маънан баркамол инсонлар бўлиб улғайишларига давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб қанот ёзган беш ташаббуснинг мазмун-моҳияти ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўриш вақти келди. Бу айни вақтда биз “адолатчилар” зиммасига ҳам катта вазифа юклайдиди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар бир оиланинг ўз кутубхонаси бўлиши мақсадга мувофиқдир. Фахрий сафдошлари ва маҳалла фаоллари кўмагида оилаларга кириб бориб, тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўз туман кенгаши ташаббуси билан Халқаро оила куни муносабати билан китобсевар оилалар ўртасида ўтказилган “Ким кўп китоб ўқийди?” кўрик-танлови бу борада амалга оширилаётган ишларнинг ижобий самараси дейиш мумкин. Жумладан, Бўз туманида Маткаримовлар оиласи намунали оилалардан саналади. Хонадон каттаси Аҳмаджон аканинг фарзандлари ва набираларига ибратли ишларидан бири китобнинг севиши. Уларнинг оиласи яқинда ўтказилган китобсеварлар танловининг ғолиби бўлишди. Ўткирбек ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бўз туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Президент ташрифи: Хонобод янада ривожланади

Ўзининг гўзал табиати билан “курорт шаҳар” номини олган Хонобод узоқ йиллар ёпиқ ҳудуд бўлиб, саноат ривожланмаган, кўплаб объектлар бўшаб қолган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнда бу ерга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий шароит билан яқиндан танишган, вазиятни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берган эди. 2017-2019 йилларда шаҳрини комплекс ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Унга 3 минг 200 дан зиёд лойиҳалар киритилиб, 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Бунинг натижасида кўплаб корхоналар ташкил этилиб, одамлар иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари бугун Андижон вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Хонободдаги «Xon tex city» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Мазкур корхонада 50 турдаги тайёр кийим-кечаклар 300 дан ортиқ моделда ишлаб чиқарилмоқда. Йилига 500 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Энг муҳими, илгари ишсиз бўлган 300 га яқин хотин-қиз бандлиги таъминланган. — Ҳамма ҳаракатларимиз, фармон ва қарорларимиз замирида халқимиз ҳаётини яхшилаш, фарзандларимизнинг эртанги кунига замин яратиш мақсади мужассам. Шу борадаги ўзгаришларни, сизларнинг ҳаётдан розилигингизни кўриб хурсанд бўлдим. Андижонга бу галги ташрифимиздан ҳам мақсад - одамларнинг ҳақиқий талабидан келиб чиқиб режа қилиш, уларни таъминлаш чораларини кўриш, -деди Шавкат Мирзиёев. Ҳа, Президентимизнинг ташрифи хонободликларни чексиз қувонтирди. Билдирилган таклифлар бизни янада фаолликка, яратувчиликка бошлайди. Асосийси, барча соҳалар ривожланиш баробарида эртанги кунимиз янада фаровон бўлади. Хулкарой МЎМИНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Дилфуза Собирова: маънавият бор жойда ҳар қандай таҳдид ортга чекинади

Мустақилликка эришилган дастлабки йиллардан республикамизда халқимиз маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Юксак маънавият ҳар қандай ички ва ташқи маънавий таҳдидларни енгади.  Давлатимиз раҳбарининг шу йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада яна бир дадил қадам бўлди. Мазкур хужжатда соҳада таъсирчанликни ошириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди. Маънавият ва маърифат Кенгашига оила, маҳалла, таълим муассасаси ва меҳнат жамоалариди ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш баробарида соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш вазифаси юклатилди. Қарор билан ибратли фаолияти учун давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари учун “Маънивият фидойиси” кўкрак нишонининг таъсис этилиши ўринли таклиф. Бу ҳар биримизни фидойиликка, жамоатчиликни ўз ортимиздан эргаштиришга ундайди.  Албатта, биз халқ вакиллари бўлган маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклатилади. Жамоатчилик орасида, биринчи навбатда оилаларда маънавий муҳитни ўрганиб бориб, давлатимизнинг бугунги сиёсатининг асл мазмунини фуқароларга етказиш мақсадга мувофиқ. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг қонун устуворлигига қаратилган лойиҳалари ижросини таъминлаш лозим. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтирииш орқали уларда ватанпарпарликни ошириш билан бирга қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олишга эришилади. Биз халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутатлари юқоридаги қарордан келиб чиқиб, “Менинг юртим-менинг бахтим” шиори остида маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказшга қарор қилдик. Бу тадбирлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка етказиш, она Ватан тушунчасини ёшлар онгига сингдириш ва эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Дилфуза СОБИРОВА, Халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат сўровига вақтида жавоб бериш шарт

Халқ депутатлари Асака туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг 2018 йилдаги иш фаолияти якунига бағишланган йиғилишда халқ вакилларининг фаолияти танқидий баҳоланган эди. Давлатимиз раҳбари томонидан сайловчилар орасига кириб бориш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида ечимини топишга кўмаклашишга қаратилган вазифалар ижросини таъминлаш шарт қилиб қўйилганди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳининг ўтган даврдаги фаолиятини қандай баҳолаш мумкин? Депутатлар ўз олдига айни шу саволни қўйдилар. Халқ вакиллари биринчи навбатда ҳафтанинг бир кунини “Депутат ва сайловчи” шиори остида ўз сайлов ҳудудларида ўтказмоқда. Бу мавжуд муаммоларни ўрганиш баробарида, сайловчиларнинг ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорлик ижобий самара беряпти. Жамоатчилик фикрини ўрганишдан тортиб жамоатчилик билан ўтказилаётган давра суҳбатлари фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилаётгани эътиборли. Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ вакиллари фаолиятида “Депутат сўрови” алоҳида ўрин эгаллайди. Бу билан маълум бир масала ижрога йўналтирилади, назорат йўлга қўйилади. Улар учун бу ишончли йўл. Йилнинг ўтган даврида 18 та депутатлик сўрови чиқарилди. Шундан 16 таси ижобий ечим топган бўлса, 2 таси ҳамон жавобини кутяпти.  18-Маркаюз сайлов округидан сайланган депутат Феруза Мадиярова сайловчиларнинг доимий суянчига айланган. У январь-апрель ойларида 45 нафар сайловчиларни қабул қилиш баробарида, масъул ташкилотларга 8 та депутатлик сўрови билан чиқди.  Туманда эндокринология касаллигига чалинган беморларни ётиб даволанишлари учун имконият йўқ. Айни шу масалани ўрганиб, туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида алоҳида бўлим очиш таклифи билан чиқди. Натижада 20 ўринли даволаш бўлими ташкил этилди. Жой ҳал бўлгач, таъмирлаш ва керакли дори-дармонлар борасида муаммо юзага келди. Бу масалада туман молия бўлимига шу йилнинг 1 март куни Депутатлик сўрови билан чиқди. Бироқ ҳалигача жавоб йўқ. Маркаюз МФЙда яшовчиларни ичимлик сув таъминотидаги узилишлар қийнаётганди. Ф.Мадиярова масалани ўргангач, туман “Сувоқава” корхонасига мурожаат қилди. Аниқланишича, қувурлар эскирган, алмаштириш зарур. Соҳа мутахассислари депутат аралашуви билан масалага эътибор қаратдилар. Айни кунларда янги қувурлар ётқизилмоқда. Аҳоли бундан хурсанд. - Маҳалланинг ободлигига кўчаларда йиғилган маиший чиқиндилар соя солаётганди,- дейди Ф.Мадиярова.- “Тоза ҳудуд” корхонасига қилган мурожаатим муаммонинг ечимига йўл очди. Белгиланган вақтда автомашиналар аҳоли хонадонларидан чиққан маиший чиқиндиларни олиб кетяпти. Бу тозалик ва саломатликнинг гарови. Худойберди Расулов 1995 йилда туғилган, вақтинча ишсиз. Шу ҳудуддан сайланган депутат Дилфуза Собирова бу масалани ўз назоратига олди. Бўш иш ўринларини ўрганиб, Худойбердига таклиф қилди. Натижада у УзДонВонг корхонасига ишга жойлашди. - Ўз ишимдан хурсандман,- дейди Х.Расулов.- Бизнинг вакилимиз сифатида депутатлар муаммоларни ўрганиш билан чекланмай, ечимини топяпти. Бу уларга бўлган ишончимизни оширмоқда. Ўзбекистон МФЙ, Юқори Асака кўчасидаги 250 метр масофадаги йўлнинг таъмирталаблиги йўловчиларга қийинчилик туғдирмоқда. Уни таъмирлашни масъул ташкилотлар унутган кўринади. Фуқаролар мурожаати асосида бу борада Д.Собирова туман ҳокимлигига Депутат сўрови билан чиқди. Орадан 2 ой ўтди. Бироқ натижа йўқ. Бу айни вақтда ижро интизомининг бузилаётганини ҳам кўрсатади. Юқоридаги каби мисолларни кўп келтириш мумкин. Асосийси, халқ вакиллари сайловчилар нафаси билан яшамоқда. Аниқланган муаммоларни ўз вақтида ечимини топишга кўмаклашиш уларнинг доимий вазифасига демакдир. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партия ташаббуси: МТМда ақллилар майдончаси

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан мактабгача таълим муасасаларида ташкил этилган шахмат майдончалари сони яна биттага кўпайди. Андижон шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасида шу муносабат билан “Энг зеҳнли бола” танлови ўтказилди. Унда 20 нафар тарбияланувчи ва уларнинг устозлари иштирок этдилар. Болажонларнинг ҳаракатларидан ота-оналар ҳам қувонди. Спорт мураббийининг кўмагида ғолиблик учун курашган иштирокчиларда спортнинг бу турига бўлган қизиқиш ортди. — Замонавий кўринишдаги таълим муассасаларида бу лойиҳанинг амалга оширилиши жуда ўринли,- дейди халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Шохида Валиева.- Чунки шахмат майдончаси фарзандларимизнинг зеҳнини оширади. Айни вақтда тартибга, спортга ўргатади. 51-МТМда ташкил этилган янги шахмат майдончасида ўтказилган илк мусобақа болажонлар қалбида унитилмас бўлиб қолди. Уларга совға сифатида ўйинчоқлар тортиқ қилинди. Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Адолат белбоғи” катта майдонларга бошлайди

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус бугун ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Белбоғли кураш” мусобақасини ҳам бунга муносиб жавоб деб айтиш мумкин. Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари спорт коллежида ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичи ўзига хос спорт байрамига айланди. Бугун Андижон вилоятида 9 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар спортнинг бу тури билан шуғулланмоқда. Улар орасида 15 нафар Жаҳон чемпионлари, 10 нафар Осиё ўйинлари ғолиблари ва 100 дан ортиқ Ўзбекистон чемпионлари борлиги қувонарли. 2000-2001 йилларда туғилган спортчилар иштирокидаги беллашувларда 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этди. Финалда 50 нафар кучлилар ғолиблик учун курашди. Мусобақаларда келажагимиз эгаларининг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб камолга етаётганликлари намоён бўлди. Айниқса, Андижон шаҳри, Булоқбоши, Пахтаобод, Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларининг вакиллари майдонда ўзларининг кучлилигини кўрсатдилар. Ҳар бир иштирокчи ғолибликка муносиб. Айниқса, тажрибали мураббийлар Мадаминжон Солиев, Хусанбой Латипов, Наврўзбек Қосимов ва Алимардон Мирзаевларни ўз шогирдларидан умиди катта. “Адолат белбоғи” уларни келгусида янада катта ғалабаларга бошлаши шубҳасиз. Тадбир якунида ўз вазнлари бўйича энг кучлилар шоҳсуппадан жой олди. Ғолиблар ва энг фаол иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Қосимжон ҚАЮМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

АНОНС

Бугун куннинг иккинчи ярмида Андижонда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Сизга доим таъзимдамиз” шиори остидаги акция ўтказилади. Меҳр-оқибат, саховат ва ватанпарварликка йўғрилган тадбир доирасида андижонлик партиядошларимиз фахрийлар хонадонига кириб бориб, уларни байрам билан қутлайдилар. Ёшлар билан ватанпарварлик мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилади. ...

Батафсил
News

Онлайн: депутат фахрий хонадонида

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча бирдек кексалар, айниқса уруш қатнашчиларининг кўнглини олишга, меҳр кўрсатишга ошиқди. Бу савобли ишдан Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам четда қолмади. Акция доирасида ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган Хўжаобод туман кенгаши депутати Дилфуза Болтабоева мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари билан Манак маҳалласида яшовчи, иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Фозилжон ота Эргашев хонадонига кириб борганда, отахоннинг қувончдан кўзлари ёшланди. Болалар ижросидаги тинчлик ва мустақиллик мавзусидаги шеър ва қўшиқлар дилларда шукроналик ҳиссини уйғотди. Отахон бир зум олис оловли йилларни хотирлаб, барчани бу кунларнинг қадрига етишга чақирди. Тадбир меҳр ва оқибат, тинчлик ва фаровонлик мавзусидаги суҳбатга уланди. Йигитали БЕКБОЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!