АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

“Адолат”дан болажонларга!

Партиядошларимиз ва маҳаллий кенгаш депутатлари Шаҳрихон тумани “Абдусамад” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17- мактабгача таълим муассасасида бўлдилар. МТМда тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни ўрганиш баробарида уларни соғломлаштириш ва жисмоний тарбия билан шуғулланишларига эътибор қаратилди. Шу куни “Адолатдан болажонларга” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди. Унда кичкинтойлар билан бирга тарбиячилар ҳам иштирок этдилар. Кичик майдончадаги беллашувлар ўзига хос байрамга айланди. Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар туман партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Аъзамжон ХОЛИҚОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Шаҳрихон туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хонободлик ёшлар сафимизга қўшилди

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди дастури билан танишган бир гуруҳ хонободлик ёшларда партиямизга аъзо бўлиш истаги туғилди. Шаҳар партия кенгаши томонидан ташкил этилган сиёсий ўқишда улар тантанали равишда сафимизга қўшилдилар. — Амалдаги сайловлар йилида аъзоларимиз сони қанча кўпайса, ишимиз шунча енгиллашади,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева.- Чунки ҳар бир маҳаллада, ҳар бир меҳнат жамоасида бизнинг вакилларимиз бўлиши керак. Шунда жамоатчилик орасида тарғибот тадбирларини ўтказиш, ўз мақсад ва ғояларимизни фуқароларга етказиш имкони туғилади. Шу маънода бугун қаторимизга қўшилган ёшлар бизнинг энг ишончли кучимизга айланади. Хулкарой МЎМИНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Андижонликлар “Токио сари йўл”да

Андижонда “Олимпия куни” муносабати билан “Токио сари йўл” шиори остида оммавий юриш тадбири ўтказилди. 40 мингдан зиёд иштирокчилар қатнашган тадбир аввалида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, спортнинг оммавийлиги хусусида сўз юритилди. Оммавий юришда таниқли спортчилар, турли халқаро мусобақалар ғолиблари, Олимпиада ўйинлари қатнашчилари билан бир қаторда соғлом ҳаёт тарзи тарафдорлари бўлган партиядошларимиз ҳам старт чизиғида ҳозир бўлдилар. Улар Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган холда “Токио сари йўл” шиори ва олимпиада халқалари тасвири туширилган футболкаларда пиёда юришни бошладилар. Дастлаб мусиқа садолари остида велоспортчилар Андижон шаҳридаги Бобур майдонидан марказий маданият ва истироҳат боғига қадар бўлган масофани босиб ўтдилар. Бутун йўналиш давомида иштирокчилар сафи кенгайиб борди. — Бугунги тадбир соғлом ҳаётга чақирувчи ўзига хос байрамга айланди, - дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева. – Иштирокчилар орасида хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. Бу соғлом келажак сари қўйилган қадам демакдир. Асосийси, юртдошларимиз автомобилларсиз пиёда юришнинг қанчалик фойдали эканлигини тушуниб етмоқда. Оммавий юриш тадбири барчага байрамона кайфият улашди. Аброрбек УСМОНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши мутахассиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Биз Ўзбекистоннинг буюк келажагини яратамиз

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон ёшларига байрам табригини қайта-қайта ўқиб чиқдим. Бизга бўлган эътибор, билдирилган ишонч шу юртнинг фарзанди сифатида зиммамдаги масъулиятни янада оширди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, давлатимиз, халқимиз бизнинг бахтимиз, камолимиз учун ҳеч нарсани аямайди. Ўтган қисқа вақт ичида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганининг ўзи катта воқелик. Замонавий таълим муассасалари, тадбиркорлик билан шуғулланишимиз учун берилган имкониятлар, спорт соҳасидаги ислоҳотлар, барча барчаси бизни фаолликка, ташаббусга бошлайди. Байрам табригида амалдаги йилда бўлиб ўтадиган сайловларда биз ёшларни фаол қатнашиш баробарида вакиллик органларида муносиб ўрин эгаллашга чақирдилар. Бу айни вақтда сиёсий партиялар сафидаги йигит-қизлар учун ўзига хос синов демакдир. Агар вакиллик органларида ўрин топсак жамиятимиз тараққиётига ҳисса қўшиш билан бирга тенгдошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қиламиз. Шу сабаб биз андижонлик “Ёш адолатчилар” энг фаол сафдошлдаримизни яна бир бор ўрганиб, уларни ҳозирдан сиёсий жараёнларга тайёрлашни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Давлатимиз раҳбари зиммамизга яна бир масъулиятли вазифани юкладилар. Бугунги нотинч ва таҳликали замонда ёшларнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган турли хавф-хатарлар тобора кучайиб бормоқда. Уларга қарши курашиш учун Ўзбекистоннинг танлаган йўли, куч-қудрати ва тарихимизни тенгдошларимиз орасида тарғиб қилиб боришимиз зарур. Токи тўғри йўлдан адашиш, юрт тақдирига бефарқлик биз учун бегона бўлсин. Ўз олдимизга Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бу йўлда ватанпарварлик, кучли билим ва ташаббускорлик, ҳар қандай ёт ғояларга қарши муросасизлик асосий қуролимиз бўлади. Шунда халқимиз ва Президентимизнинг бизган бўлган ишончини оқлашга эришамиз. Насимбек ЗУХРИДДИНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булоқбоши туман кенгаши фаоли Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ўткир сўз қуролимиз

Ўтган ҳафта республикамиз матбуот аҳли учун унутилмас бўлиб қолди. Сабаби, бу йил Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни ҳар йилгидан ўзгача кўтарингки руҳда нишонланди. Ўзбекистон “Адолат” СДП матбуот хизмати ходимларининг меҳнатлари муносиб тақдирлангани янада эътиборли. Давлатимиз раҳбарининг соҳа ходимларига табриги энг муносиб совға бўлди. Бизга билдирилган ишонч албатта зиммамизга катта масъулият юклайди. Ҳаётга доим сергак кўз билан қарайдиган, халқ ва Ватан манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган матбуот ходимлари хақида гапириб, “Айни вақтда барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур: ахборот майдонидаги турли баҳс ва тортишувлар, аввало, ҳаққонийлик ва холислик тамойилларига асосланиши, қонун ва одоб қоидалари доирасида бўлиши, шахсий ғараз ва хусуматга, сохта обрў орттирниш усулига айланиб қолмаслиги, инсон шахси ва шаънини таҳқирлашдан йироқ бўлиши, бундай салбий ҳолатларга бизнинг медиа майдонимизда мутлақо ўрин бўлмаслиги керак”, дея таъкидладилар. Бугун ахборот майдонида янгиликлар шу қадар кўпки, журналист уларни ўқувчига етказишда ҳам тезкор, ҳам ўзига хос услубга эга бўлиши зарур. Агар сўзи ўткир бўлмаса ўз ўрнини йўқотиб қўйиши аниқ. Бунинг учун изланиш, изланиш ва яна изланиш талаб этилади. Ўткир сўз билан қуролланган журналистгина бунинг уддасидан чиқади. Касб байрамимиз қўшалоқ шодиёнага айланди. Сабаби, айни 27 июнъ куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарор соҳа ривожи, айниқса ахборот хизматлари фаолиятини янада жонлантиришда катта қадам бўлди. Бугун сиёсий майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳаётида ҳам бу ўз ифодасини топиши шубҳасиз. Аниқроқ қилиб айтганда, партия матбуот хизмати ходимлари бундай эътиборга ўз фаолликларини ошириш билан “лаббай” дея жавоб берадилар. Бу, жамоатчилик орасида хайрихоҳларимиз ва сафдошларимиз сонининг янада ортишига хизмат қилади. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тозалик йўлида катта кучмиз

Хонобод Андижоннинг гўзал ва баҳаво ҳудудларидан. Бу жой “Ўзбекистон Швецарияси” номини олгани ҳам бежиз эмас. Хонободлик партиядошларимиз шу сабаб бугун “Тозалик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида тарғибот ишларини олиб бормоқда. Ёзги таътил кунлари “Ёш адолатчилар” ташаббуси билан фаол мактаб ўқувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи тузилди. Улар маҳаллаларда бўлиб, тенгдошларини ўз хонадони ва кўчасини обод қилишга чақирмоқдалар. Ҳар бир кўчада ўз номи билан гулзорлар ташкил этилгани эътиборли. Бу курортлар шаҳрига келувчи меҳмонларда қизиқиш уйғотмоқда. Хулкарой МЎМИНОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Жамоатчилик назорати: 426 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

Беш ташаббуснинг бешинчиси ҳудудларда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган. Шундан келиб чиқиб, Бўз туманида ушбу масалага жиддий аҳамият қаратилмоқда. Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳсинга лойиқ. Боиси, уларнинг сайъ-ҳаракатлари билан туманда тадбиркор хотин-қизлар сафининг кенгайишига эришилмоқда. Бунинг учун энг аввало, маҳаллалар кесимида ишсиз хотин-қизлар аниқланди. Йилнинг ўтган даврида эса уларнинг 26 нафари тадбиркорга айланди. 400 нафари хусусий секторга ишга жойлаштирилиб, 14 нафар ёшлар “Устоз-шогирд” йўналишида  ҳунар ўрганишга жалб қилинди. Шу ўринда, 3970 нафар аҳоли истиқомат қиладиган “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғинида бажарилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз билдик. Дастлаб, бу ердаги оилаларнинг яшаш тарзи ва қизиқишлари ўрганилди. Тадбиркорлик ва томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида, 58 та хонадонда тикувчилик ва иссиқхона ташкил этилди, 135 та иш ўрни яратилди. – Бугун бизни “қуёнчилар”, деб аташмоқда, –дейди МФЙ мутахассиси Юлдузхон Гулматова, – Сабаби, 100 та хонадон эгалари қуёнчилик фаолиятини олиб боришмоқда. Таъминотчилар шартнома асосида клетка ва озуқа етказиб беради, технологиясини ўргатади. Эрта баҳорда бу ишни бошлаган оилалар даромадга кирди. Зотдор қуёнлар тез кўпайиб боряпти. Севара Азизова иш масаласида МФЙ фаолларига ариза билан мурожаат қилганди. Унга оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш таклиф этилди. 15 миллион сўм банк кредити ҳисобига 30 та қуён парваришлаш билан бирга томорқасида кичик иссиқхона ташкил этди. Қуёнлар икки баробарга кўпайди, етиштирилган помидор ва бодрингнинг эҳтиёждан ортгани бозорда сотиляпти. Ҳисоб-китоблар ҳозирнинг ўзида 20 миллион сўм даромадни кўрсатмоқда. Муҳими, оилада икки кишининг бандлиги таъминланди. Гулсанам Рахматова, Одинахон  Эргашева ва Дилдорахон Жўраевалар яратилган имкониятлардан фойдаланиб, маҳаллада тикувчилик мактабини яратдилар. Кредит ҳисобига тикув машиналари сотиб олиниб, ҳар бири 10 нафардан ёшлар билан фаолиятини бошлади. Уй бекалари тадбиркорларнинг кўмагидан, ишли бўлганидан хурсанд. Жумагул Алламуродова ҳам имконияти чекланганлигига қарамай, маҳалладошларига эргашди. Вилоят ҳокими томонидан берилган тикув машинасида бозорга тайёр буюмлар олиб чиқишни ўзлаштирди. Ўтган ойда 10 та қуён ҳам сотиб олди. “Маориф” МФЙда яшовчилар трикотаж буюмлари ишлаб чиқаришнинг ҳадисини олмоқда, – десак муболаға бўлмайди. Шу йилнинг ўзида 20 дан қиз хотин-қиз тадбиркор чеварга айланди. Моҳидилхон Садирова уларнинг устози. Унинг ўзи 27 миллион сўм кредит эвазига 6 та тикув машинасига эга бўлди. Айни вақтда маҳалла гузарида 12 нафар ёшларга иш ўргатиш баробарида трикотаж маҳсулотлари, ёстиқ ва чойшаблар тайёрламоқда. – Ўтган ойда ички бозорда 40 миллион сўмлик маҳсулотларимиз сотилди, – дейди  чевар Тўхтахон Тешабоева. – Мижозларимиз кўпайиб, асосан буюртма билан ишлаяпмиз. Нархининг нисбатан арзонлиги ва дизайинга бўлган эътибор ютуқлар омили бўлмоқда. Хонадонларда иш юритаётган чеварлар сафига Мустақиллик байрами арафасида “Қўҳинур” маҳалласида барпо этилаётган “Андижон барака чеварлари” масъулияти чекланган жамиятида 300 нафар хотин-қиз қўшилади. Умумий қиймати 1 миллиард 700 миллион сўмлик лойиҳа асосида бу жойда “Миронқул файз ҳосил” МЧЖ қурувчилари иш олиб боряпти. – Ҳозирда янги корхона учун кадрлар тайёрланмоқда, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Раънохон Содиқова. – Вақтинча ишсиз уйда ўтирган аёллар ва коллеж битирувчилари тикувчилик йўналишидаги хусусий субъектларга бириктирилди. Улар тажрибали чеварга айланиб, бу корхонага кириб келади. Туманнинг қайси бир маҳалласига борманг, янги ташаббуслар, истиқболли лойиҳаларнинг гувоҳи бўласиз. Бу бўзлик хотин-қизларнинг ташаббускорлиги ва замон билан ҳамнафас қадам босаётганликларини кўрсатади. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Давлатлараро муносабатларнинг янги кўприги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШХТ) Давлат раҳбарлари Кенгашининг ўн тўққизинчи мажлисида сўзлаган нутқи мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.   Бу айни вақтда жамият сиёсий ҳаётида муҳим ўрин эгалловчи сиёсий партияларни ҳам ўз фаолиятига янгича ёндашувни талаб этмоқда. Шу ўринда давлатимиз раҳбари ўз нутқида хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратганлиги ўринли бўлди. Чунки, бу ШХТ давлатлари учун энг муҳим масала шу ўринда “Бугун хавфсизликни таъминлаш бўйича мувофиқлашган сиёсат юритиш, мамлакатларимизнинг барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар шакллантириш муҳим” - деди Давлатимиз раҳбари. Давлатлараро муносабатларда муҳим сиёсий воқеликга айланган мажлисда ШХТ доирасида парламентлараро мулоқотни тиклашга доир қўллаб қувватланганлиги мақсадга мувофиқдир. Айтиш лозимки, ушбу янги механизм ташкилот имкониятларини кенгайтириб, фаолиятимизга парламентарийлар, сиёсий партиялар фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш имконини беради. Бу жамиятда сиёсий партияларнинг роли ошиб бораётган бугунги кунда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайлов олди дастурида ҳам партияларнинг сиёсий йўналишдаги ислоҳотлар ва жараёнларида иштирокига алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада юқорида таъкидланганидек, халқаро тажрибани ўрганиб бориш ва амалиётга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқдир. ШХТ саммитида давлат раҳбарлари томонидан ёшлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Минтақа ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини яхшилаш ҳамда ўзаро тажриба алмашишига имконият ажратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бу айтиш мумкинки, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш боробарида биргаликда янги лойиҳалар устида ишлашга йўл очади қолаверса, ёшларнинг иннавацион ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашади. Шу ўринда, Андижонда бу борада самарали ишлар амалга оширилаётганини айтиш лозим. Шу йилнинг ўзида Хиндистон ва Россия Давлатлари билан ҳамкорликда иккита янги Олий ўқув юртига асос солинди. Бу келгусида ҳар икки давлатлар билан таълим тизими ва кадрлар тайёрлашда ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши йўлида истиқболли қадам демакдир. Бир сўз билан айтганда ШХТ саммити келгусидаги муштарак мақсадлар рўёбига йўл очди, десак муболаға бўлмайди. Қолаверса давлатлар ва миллатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларига янги кўприк вазифасини бажарди. Мадаминжон МЎМИНОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!