АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Боланинг бўш вақти жамоатчилик назоратида

Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши ташаббуси билан тумандаги Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида “Биз-ёшлар жиноятчиликка қаршимиз!“ деб номланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида, жиноятчиликларни олдини олишда жамоатчилик назоратини кучайтириш, маҳалла ва ёшлар билан ишловчи ташкилотлар ҳамкорлиги, ота-она масъулиятига бағишланган маърузалар эшитилди. 36-мактаб ўқувчиларининг ватанпарварлик мавзусидаги чиқишлари кўрсатилди. “Боланинг бўш вақти”, дея номланган композиция иштирокчиларга манзур бўлди. — Бу каби тадбирлар навқирон авлодни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда “оммавий маданият”га қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамлашга хизмат қилади,- дейди халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Абдимусо Султонов.- Қолаверса, уларни ижтимоий фойдали фаолиятга жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва назоратсизликнинг олдини олишнинг ишончли йўлидир. Бу борада маҳалланинг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Шундан келиб чиқиб, ўз сайлов ҳудудимизда ҳар бир оилага кириб боришга, тарғибот ишларини кучайтиришга келишиб олдик. Тадбирда ёшларнинг лоқайдлигига барҳам бериш, пировардида, ҳар бир оила, таълим муассасаси, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш хусусида сўз юритилди. Фарзандларимизни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш борасида фикр алмашилди. “Ёш адолатчилар”нинг бундай тадбирларни ҳар бир маҳаллада ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди. Меҳринисо КАРИМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус: ҳар куни янгилик

Андижонда китобхонлик ойлиги доирасида ташкил этилаётган адабий учрашувлар, давра суҳбатлари, маънавий-маърифий тадбирлар кўлами кенгайиб бораётир. Андижон давлат тиббиёт институтида ўтказилган “Китоб-кўнгил ва руҳият табиби” дея номланган тадбир бунинг бир ифодаси бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ёшлар маънавитини юксалтириш мақсадидаги бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”га қаратилган. Бу ташаббусни андижонлик ёшлар ҳам қўллаб-қувватламоқдалар. Тадбир доирасида иштирокчилар китобхонлика чақирилди. Институт ахборот-ресурс маркази фаолияти ҳақида видеоролик намойиш этилди, китоб ярмаркаси ташкил этилди. — Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад-ёшларни китобга бўлган меҳрини ошириш,-дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли Паттохон Асханов.- Иқтидорли талабаларнинг “Мен севган китоб” мавзусидаги чиқишлари, “Менинг кутубхонам” мавзусидаги савол-жавоблар уларнинг билимларини ифодалади. Энг муҳими, китобга ошно бўлган инсон ҳаётда ўз ўрнини топишлигини иштирокчилар тушуниб етдилар. Муҳаббат ОТАМИРЗАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши иш юритувчиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Андижондан онлайн: Азизбек ёлғиз эмас

Аввал хабар берганимиздек, Андижонда “Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остидаги акция ўз ишини бошлади. Тадбир ташкилотчилари дастлаб Андижон туманида бўлдилар. Дамариқ маҳалласида яшовчи Азизбек Мамадалиев имконияти чекланганлигига қарамай орзулар оламида яшайди. У 51-мактабнинг 6-синф ўқувчиси. Тенгдошлари каби билим олиш, маълум бир касб эгаси бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоллари ва устозларининг “Болага китоб беринг” шиори остида унинг хонадонига кириб бориши, ўзига хос маънавият байрамига айланди. Азизбек устозлари кўмагида ёд олган шеърларини айта кетди. Адабиёт ва тарих фанларини севиб ўқишини билдирди. У тадбир ташкилотчилари томонидан совға қилинган китобларни қувонч билан қўлига олди. Шу куннинг ўзида онаси Замирахон ёрдамида мутолаага киришди. — “Адолатчилар”нинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз,— дейди 51-мактаб директори Навбаҳор Қўлдошева.- Бу ҳаракат ўқувчиларимизда ўқишга интилиш, китобга меҳр уйғотибгина қолмай, уларни ёлғиз эмасликларини ва яшашга бўлган ишончини оширади. Акция доирасида мазкур мактабнинг 4 нафар имконияти чекланган ўқувчиларининг хонадонларига ҳам кириб бориб, меҳр улашилади. “Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остидаги акция вилоятнинг туман ва шаҳарларида давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг... Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Андижондан онлайн: Избосканлик ёшлар спортга ошно, китоб уларнинг ишончли дўсти

Ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган беш ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга қаратилган. Акция доирасида Избоскан туманидаги 28-мактабда бу борада олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Айтиш лозимки, мазкур таълим муассасаси жамоаси бу борада ибратли ташаббуслар билан чиқмоқда. Мураббийлар томонидан ташкил этилган 6 та спорт тўгараклари мунтазам фаолият юритмоқда. Ўқувчиларни енгил атлетика, қиличбозлик ва волейбол бўйича вилоят мусобақаларида ғолиблар қаторидан ўрин эгаллаётгани бунинг натижасидир. - Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбир спорт беллашувларига уланди,— дейди мактаб директори Муқаддасхон Турғунова.- Энг асосийси, ўқувчиларда спортга бўлган меҳр ортди. Саломатлик мавзусидаги давра суҳбатида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.  Тадбир доирасида имконияти чекланган ўқувчилар — Хайриобод кўчасида яшовчи Ойгул Юлдошева, Чўртонлик маҳалласида яшовчи, Иномжон Зокиржонов ва Маржона Қобуловалар билан ҳам суҳбатлашилди. Тиббиётчи-сафдошларимиз томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. “Адолат” кутубхонасидан эсдалик” ёзуви туширилган китоблар совға қилинганда болажонларнинг кўзлари қувончдан ёшланди. Ота-оналари саховат, меҳр яшар экан, ҳаётда ҳеч ким ёлғиз қолмаслигига шукрона келтирдилар. “Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остидаги акция вилоятнинг туман ва шаҳарларида давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг... Қосимжон ҚАЮМОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Андижондан онлайн: қўлига китоб ушламаган бола тенгдошларидан ажралиб қолади

Андижон туманидаги 21-мактаб жамоаси партиядошларимизни ўзгача кутиб олдилар. Бу илм масканининг ўқувчилари учун китоб энг яқин дўст. Қўлига китоб ушламаган бола тенгдошларидан ажралиб қолади. — Фарзандларимизни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашнинг энг ишончли йўли китобхонлик,— дейди меҳнат фахрийси Ашурхон Қўзибоева.— Шу сабаб. ҳар бир ота-она мактаб кутубхонасини бойитишни ўз бурчи деб билади. Яқинда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар ҳам бу ҳаракатга қўшилиб, ўқувчиларга китоб совға қилгани бизни қувонтирди. Ёш ижодкорлар иштирокидаги бугунги тадбир шеърият кечасига айланди. Юқори синф ўқувчилари ўзбек ва рус тилларида шеър ўқиш билан ўз билимларини ифодаладилар. Тадбир якунида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Малохатхон Мусаева фаол ўқувчиларга совға сифатида китоблар тақдим этди. Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остидаги акция ўз якунига етди. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остида ўтказилган акциядан фоторепортаж

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остида акция ўтказилди. Эътиборингизга акция доирасида олинган фотолавҳаларни тақдим этамиз. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бешта ташаббус: китоб билан келажак сари

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бешта муҳим вазифа қаторида ёшлар ўртасида китоб мутолаасига меҳр уйғотиш ташаббусини илгари сурган эди. Шундан келиб чиқиб, биз асакалик ёшларни китобхонликка жалб этишга қарор қилдик. Тумандаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Китоб билан келажак сари” шиори остида ўтказилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Унда коллеж ўқувчилари билан бирга Ҳамдўстлик маҳалласида яшовчи уюшмаган ёшлар ҳам иштирок этдилар. Иқтидорли ўқувчиларнинг ўқиган китоблари бўйича ўзаро фикр алмашуви, мушоира ва китоблар кўргазмаси иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. “Ёш адолатчилар” томонидан ташкил этилган “Менинг ҳуқуқим” мавзусидаги викторина йигит-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини кўрсатди. Тадбир доирасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан китоблар билан тақдирландилар. Меҳринисо КАРИМОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Асака туман кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Анонс: китоб билан меҳр улашамиз

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус келажагимиз эгаларига бўлган эътиборни ошириш баробарида уларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилмоқда. Андижонлик “адолатчилар” ташаббуси билан эртага — 17 апрель куни ўтказиладиган “Китоб билан меҳр улашамиз” шиори остида ўтказиладиган акция айни шу мақсадга қаратилган. Тадбирдан кўзланган мақсад имконияти чекланган болалар маънавиятини юксалтириш, уларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтириш. Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!