АНДИЖОН

Манзил: Андижон шаҳар, Алишер Навоий шох кўчаси, 62-уй

Телефон: (74) 223-21-73, 223-23-89

Электрон манзил:  andijon@adolat.uz

Янгиликлар
News

Андижондан онлайн: Зухра Комилова: очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратишга эришилмоқда

Конституциямизнинг 2-моддасида қайд этилганидек, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. Ушбу қомусий тамойил халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилиши давлат органларининг халқимиз олдида масъуллигини ўзида ифодалаган. Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳаракати, фикр ва мулоҳазалари, айниқса “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. деган сўзлари, ҳар биримиз учун дастуриламалдир. Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши уларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратишга эришилмоқда. Бугунги семинарда юқоридаги масалаларга эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Зухра КОМИЛОВА, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Андижондан онлайн: Малохатхон Мусаева: сиёсий партиялар фаолиятида ОАВнинг ўрни катта

Ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий принципларидан энг муҳими, давлат ҳокимияти органларининг умумхалқ сайловлари асосида шакллантирилиши ҳамда фуқароларнинг давлат ва жамият ишларида бевосита ёки ўзлари томонидан сайлаб қўйилган вакиллари орқали иштирок этиши ҳисобланади. Бунда энг аввало, жамият билан давлат ўртасида ўзига хос “кўприк” вазифасини ўтовчи ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири бўлган – сиёсий партиялар асосий рол ўйнайди. Сиёсий партияларнинг ўзаро сиёсий дискуссияга киришишида оммавий ахборот ва коммуникация воситаларининг ўрни катта. Ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасида нафақат сайловолди кампанияси даврида, балки мунтазам равишда долзарб ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан теле-дебатлар, брифинг ва пресс-конференциялар ўтказиб келинади. Албатта, дебатлар аниқ бир мавзу ва умумий мавзуда бўлиши мумкин. Шу сабаб кучли экспертлар гуруҳини шакллантириш лозим. Қайси бир мавзу бўйича берилган саволнинг очиқ қолиши бошқа партия вакилларига қўл келади. Бунга йўл қўймаслик керак. Малохатхон МУСАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Ислоҳотларда фаол иштирок этиш сиёсий майдондаги ўрнимизни мустаҳкамлайди

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Мажидович Умаровнинг “Мақсадимиз — ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусидаги маърузаси билан танишдилар. Таъкидланганидек, ўз сайловолди дастуримиз ҳамда Давлат дастурларида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан йўлга қўйилган самарали механизмлар асосида мулоқотлар олиб борилмоқда. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, дори-дармон воситалари билан таъминлашни яхшилаш, илм-фан, таълим-тарбия ва суд-ҳуқуқ соҳаларига эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда амалий чоралар кўрилди. Натижада бизни қўллаб-қувватловчилар сони ошди. Андижонлик партиядошларимиз томонидан жорий йилнинг 1 чорагида “Адолат – қонун устуворлигида”, “Мактабгача таълим – кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини”, “Ижтимоий соҳа ривожи – аҳоли фаровонлигининг гарови” каби лойиҳалар доирасида ўрганишлар олиб борилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маҳаллий кенгаш сессияларига 4 та масала киритилди. — Дастурий мақсадларимизга эришиш ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашда замонавий PR технологиялардан фойдаланиш ютуқлар гарови демакдир,— дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.— Бу борада биргина ОАВлар билан ҳамкорлик билан чекланиб бўлмайди. Партия кенгашлари ҳамда унинг депутатлик корпуси фаолиятини ёритишнинг замонавий усуллари, партиянинг ижобий имижини шакллантириш ва жамоатчилик орасига чуқур кириб бориш кўзланган мақсадга эришишнинг асоси демакдир. Бугунги тезкор даврда ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда мажлисбозликдан қочиш лозим. Тан олиб айтиш керак, ҳамон катта залларда 100-150 дан ортиқ иштирокчи билан учрашувлар ўтказишдан воз кеча олганимиз йўқ. Бундай аудитория билан яқин алоқа ўрнатиш ва мақсадли мулоқот қилишга эришиш мумкин эмас. Шу сабаб, аҳоли билан мулоқотларда замонавий шакллардан фойдаланиш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. — Тарғибот тадбирлари хонадонма хонадон юриб ўтказилаётгани, фуқаролар қабулига эътиборнинг кучайтирилгани, сайёр қабулнинг йўлга қўйилгани ўз самарасини бермоқда,— дейди халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутати Меҳринисо Каримова,— Буни жамоатчиликда партиямизга, халқ вакилларига бўлган ишончнинг ортиб бораётгани ҳам кўрсатиб турибди. Бугун билдирилган фикрлардан келиб чиқиб. ўз олдимизга аниқ вазифаларни белгилаб олдик. Тадбир якунида партия лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишларни жонлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф қилиш орқали халқ ишончи ва сайловчилар эътиборига сазовор бўлиш, фаол депутатлар тажрибасини оммалаштириш, ҳамда уларнинг ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланишига эришишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Мажидович Умаров бир гуруҳ фаол партиядошларимизни фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирлади. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: сайловчиларнинг муаммоси ечимини топмоқда

Халқ вакилларининг сайловчилар билан муносабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Бунга ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиша халқ вакиллари ташаббус билан чиқаётгани ва ҳар қандай мурожаат эътиборсиз қолмаётгани натижасида эришилмоқда. Андижон тумани, Саддатаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчиларни ҳудуддаги Махсум жожи ота дафн этиш жойининг қаровсизлиги, атрофини девор билан ўраш масаласи қийнаб келаётганди. Маҳалла аҳли янги бино қуриш ва ободонлаштириш ишларини ўз кучлари билан амалга оширдилар. Девор масаласида маблағ йўқлиги сабаб, шу йилнинг февралъ ойида ўз вакиллари — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадаходжаевага мурожаат қилдилар. М.Дадаходжаеванинг аралашуви ўз самарасини берди. Унинг аралашуви билан бу ишга Андижон тумани ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар бош бўлди. Марҳумлар жойининг атрофи тўла девор билан ўралмоқда. — Давлатмиз раҳбарининг топшириқлари асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини ҳар ойда ўз сайловчилари билан учрашиши муаммолар ечимига йўл очмоқда,— дейди Саддатаги МФЙ фаоли Абдумўмин Ҳамроқулов. — Бундан биз фуқаролар хурсандмиз. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Хўжаободда ёш полвонлар беллашмоқда

  Хўжаобод туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2003-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида миллий белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишлари бўйича Ўзбекистон кубогига старт берилди. Ўзига хос спорт байрамига айланган тадбирнинг очилиш маросими катта тантанага айланди. Унда сўз олган Хўжаобод тумани ҳокими О.Расулов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Дадаходжаева, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Мусаева ҳамда Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси Р. Дастировлар мусобақа иштирокчиларини табриклаб, уларга омад тиладилар. Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси ва Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган 250 нафарга яқин ёш полвонлар  ғолиблик учун куч синашишмоқда. Уч кун давомида ўғил болалар ҳар иккала йўналишда 11 та вазн тоифасида, қизлар эса 7 та вазн тоифасида беллашишади. Мазкур тадбирни Хўжаобод туманида ўтказилиши бежиз эмас. Туманда спортнинг бу турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. 2017-2019 йилларда 18 нафар хўжаободлик ёш полвонлар ғолибликни эгаллади, 5 нафари Осиё ва Евроосиё халқаро турнирларида юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 2018 йилнинг декабръ ойида Қозон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Саиджаҳон Саидкамолов Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Дастлабки босқичларда ғолибликни эгаллаган полвонлар ўртасидаги беллашувларда андижонлик ўғил-қизлар ўзларининг кучлилигини кўрсатмоқда. Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/   ...

Батафсил
News

"Китоб челленж": Мухаррам Дадаходжаева: Давлат раҳбарининг танқиди ўринли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ маданият маркази, 312 та мусиқа ва санъат мактабига атиги 130 минг нафар ўғил-қиз қамраб олингани, мазкур муассасаларнинг аксарияти ўқув қўлланмалари, ноталар тўплами, мусиқа асбоблари ва жиҳозлар билан етарли даражада таъминланмаган. Тўғри, бу борада муаммолар бор. Аммо, давлат раҳбарининг ушбу йиғилишда илгари сурган ташаббуслари ўз вақтида ва жуда ўринли бўлди. Сабаби, ёшлар келажагига у ёки бу ташкилот, ё идора эмас балки барчамиз масъулдирмиз. Маълумки, биз – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари доимий асосда ҳудудларларга чиқиб, сайловчилар билан учрашяпмиз. Ўз сайлов округимиздаги бу галги фаолиятимиз давомида айнан маърифий ишларга яъни, таълим муассасаларига бориб, китоб улашишдек эзгу ишларни режа қилдик. Хусусан, бугун мен ўзим таҳсил олган Андижон шаҳридаги 29-сонли мактабга ташриф буюрдим ва китоблар совға қилдим. Ишонаманки, албатта, китоблар ўз эгаларини хурсанд қилади, уларга керакли билимларни беради.   Мухаррам ДАДАХОДЖАЕВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон "Адолат" СДП фракцияси аъзоси  Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил
News

Депутат аралашувидан сўнг

Наврўз ўзи билан юртимизга яратувчилик ва ободонлаштириш одимларини олиб келди. Байрам кунлари Андижон тумани, Саддатаги маҳалласида “Кўчамизни обод қиламиз” шиори остида бошланган хайрли ишлар бунга мисолдир. МФЙ фаоллари мавжуд 738 та хонадонга кириб бориб, фуқароларни ўз хонадони ва кўчасини обод қилишга чақирди. Томорқадан самарали фойдаланиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга бўлган эътибор оилалар бюджетини бойитмоқда. Иссиқхоналарда етиштирилган ошкўк бозорга олиб чиқилди. Помидори ва бодринг ҳам тез кунда дастурхонга тортилади. - Махсум хожи ота дафн этиш жойида  янги бино қурилиши, тозалов ва ободонлаштириш ишларини амалга оширдик,-дейди МФЙ фаоли Қодиржон Нишонов. – Бироқ атрофини ўрашга кучимиз етмай, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадаходжаевага  мурожаат қилгандик. Унинг аралашуви билан Андижон туман Ободонлаштириш бошқармаси бу ишга бош бўлди. Ашурали Эргашев раҳбарлигидаги “ATRACTIYE BUILDING REPAIRS” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари қурилиш ишларини амалга оширмоқда. Бундан хурсанд бўлган кексаларимиз дуода. Саддатагиликлар эътиборга жавобан ободонлаштириш ишларини давом эттирмоқда. Бу маҳалладаги аҳилликнинг натижасидир.                                     Акбаржон НАЗАРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши матбуот котиби   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/   ...

Батафсил
News

Ёшлар байрамолди марафонида

Наврўз умумхалқ байрами арафасида Хонобод шаҳрида «Спорт билан саломатлик сари» шиори остида умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Байрамолди мусобақаларда кўплаб ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этиш учун беллашувларга киришдилар. Дастлаб велемарофончиларга старт берилди. Ўғил болалар ўртасида 4-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси Нуртилек Мамасолиев биринчи бўлиб финишга етиб келди. Қизлар орасида 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мадина Жалилова ғолибликка эришди. Югуриш марафонида биринчиликни 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мафтуна Раҳмоновага, ўғил болалардан Хонобод ахборот технологиялари ва саноат коллежи ўқувчиси Бектош Маърифжонов қўлга киритди. Ғолиблар ва иштирокчилар муносиб тақдирландилар. Равшанбек ХОДЖАЕВ, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилояти Кенгаши мутахассиси ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!