ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Халқчил ва ҳаётбахш дастур

Бугун тарихий аҳамиятга эга бўлган жараён – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Сиёсий дастури ва Сайловолди дастури лойиҳасини муҳокама этишга қаратилган видеомулоқотда хоразмлик партиядошларимиз илиқ кутиб олишди ва фаоллик билан иштирок этишди. Йиғилишга партия фаоллари, депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раислари ҳамда марказий ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Муҳокамада маърузачилар томонидан илгари сурилган дастур лойиҳаси тўғрисида ва унга билдирилган фикр ва мулоҳозалар иштирокчилар диққат марказидан жой олди. Баходир Аҳмедов,  Хазорасп туман Кенгаши депутати: – Кўпдан бери аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечими Сайловолди дастурга киритилганидан жуда хурсанд бўлдим. Дастур ўзининг ҳаётий ва халқчиллиги билан, мамлакатимизнинг тараққиётини кўзлаган ҳолда ишлаб чиқилган хужжат эканига ишонаман. Бу дастурни олдинги сайловолди дастурдан фарқи шуки, дастур кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани, кенг омманинг таклиф ва мулоҳазалари, танқидий фикрлари эвазига халқчил ва ҳаётбахшлиги  ошганидадир. Шунингдек видеоселектор якунлангач, сайловолди дастур лойиҳаси доирасида партия фаоллари орасида фикр ва мулоҳазалар, таклифлар ва савол-жавоблар қизғин тус олди. Таклифлар вилоят Кенгаши ходимлари томонидан эътиборга олинди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сиёсий ва ҳуқуқий фаоллик юксалтирилди

Партиянинг Хоразм вилоят ташкилоти томонидан Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида “Сиёсий билимларни ошириш - устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, бошланғич партия ташкилоти етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирок этишди. Семинарда таъкидланганидек, сўнги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг  мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат  ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди. Сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб саналади. Партия томонидан ҳар сешанба куни фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишга қаратилган  сиёсий ўқувларнинг  ташкил этилаётгани кишиларни фаоллик ҳамда ташаббускорликка ундамоқда. Қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлган тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга атрофлича жавоб олишди. Керакли тавсиялар ишлаб чиқилди ва келгуси режалар белгилаб олинди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хоразмда хайрия тадбири

Партия ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча гўшаларида “Биз сен билан бирга, болажон!” шиори остида ташкил этилаётган тадбирларнинг самарадорлиги юртдошларимиз томонидан эътироф этилмоқда. Бугун мазкур акция доирасида партиянинг Хоразм вилоят ҳамда Урганч шаҳар Кенгашлари томонидан  вилоят “Болалар уйи”да ҳайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Людмила Дзугаева, вилоят “Болалар уйи” бош шифокори: – Партия фаоллари доим болалар уйига келиб, қора кўзларнинг ҳолидан хабар олишади. Самимий тилак ва истакларини билдиришади. Кичкинтойлар билан бирга шеър ва қўшиқлар куйлашади. Бир оз бўлсада фарзандларимизнинг кайфиятини кўтариб, уларни руҳлантиришади. Болаларнинг қувончига шеърик бўлишади, совға-саломлар улашишади. Эътибордан жуда мамнунмиз. Фаолларга раҳмат. Тадбир давомида болажонлар шеър ва қўшиқлар билан фаол иштирок этишди. Воҳамизда партия фаоллари томонидан бу каби тадбирлар ташкил этилиши давом этмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Боғотда депутат ташаббуси билан МТМ ишга тушди

Маълумки, мамлакатимизда ёшларни юксак маънавиятли, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига болалигиданоқ чуқур эътибор қаратиш, замонавий шарт-шароитлар мавжуд бўлган ўқув муассасаларини ташкил этиш устувор вазифага айлангани билан аҳамиятлидир. Партиямиз фаоли, “Бахт - ҳаракат меваси” МЧЖ раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Бахтиёр Матяқубовнинг ташаббуси ва ҳомийлигида Боғот туманидаги “Ашхабот” махалласида 120 ўринга мўлжалланган “Саодатжон-Рохатжон” мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.  МТМни очилиш маросимига вилоят, туман ҳокимлиги, партия фаоллари, депутатлари, нуронийлар, боғчанинг илк тарбияланувчилари, ота-оналар, ижодкор ва санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбир аввалида болажонларнинг ижодий чиқишлари иштирокчиларга кўтаринкилик бағишлади. Болажонлар билан бир қаторда ота-оналар, умуман, барча маҳалла аҳлининг қувончи чексиз. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: мактаб учун буюртма асосида сотиб олинган стуллар нега сифатсиз?

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайловчилари ҳузурида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар ечимини топишга эришмоқдалар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Хонқа туманидаги “Амударё” қишлоғида истиқомат қилаётган сайловчилари билан дилдан суҳбатлашди. Уларни ташвишлантираётган муаммолар билан яқиндан танишди ва ўрганиб ечимини топишга киришди. Депутат “Таянч” маҳалласида фаолиятини бошлаган Зулфия Қурамбоевани мўжазгина чойхонаси, миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотларини сотиш учун ташкил этган дўкони фаолияти билан қизиқиб, суҳбатлашганида, тадбиркор оиласи билан биргалашиб ғишт заводи, дон маҳсулотлари тайёрлайдиган кичик кархона ташкил этиш режасини борлигини билдирди ва 30 млн имтиёзли киредит олиб беришда амалий ёрдам беришни сўради. Депутат М.Қурбонбоев жойнинг ўзида “Агробанк” раҳбариятига мурожаат этди ва киредит масаласи ижобий ҳал этилди. Шунингдек, депутат “Маштўғай” маҳалласида жойлашган 24-умум ўрта таълим мактабидаги шароитлар билан танишганда, янги ўқув йили учун буюртма асосида сотиб олинган стулларнинг сифатсиз ишлангани ўқувчилар учун турли ноқулайликлар туғдириши маълум бўлди. Депутат бу муаммо юзасидан жойнинг ўзида туман Молия бўлими раҳбарига мурожаат этди. Айни пайтда бу муаммони бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди. Шунингдек, фаоллар “Таянч” маҳалласида истиқомат қилаётган Феруза Қодирова, Хайитжон Хўжаевалар билан суҳбатлашганда, улар туман ҳокимлигининг балансида турган “Амударё” ҚВПнинг эски биносида яшаб келаётганини, моддий томондан қийинчиликлар бўлаётгани тўғрисида баён этишди. Ф.Қодирова икки нафар фарзанди билан 10 йилдан буён шу манзилда яшаб келаётгани, яшаш учун эса шароит йўқлиги, шуларни эътиборга олиб, жой ўрни олиб беришда кўмаклашишни сўраб мурожаат этди. Депутат бу масала ҳусусида туман ҳокими билан маслаҳатлашишни билдирди. Мурожаатчи Х.Хўжаевага эса хунар ўрганиш, тадбиркорлик қилишда тегишли маслаҳатлар берилди. Мухтасар айтганда, фаолларнинг бу каби саъй харакатлари, фуқаролар билан олиб бораётган очиқ ва самарали мулоқотлари юртдошларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига ҳизмат қилиши шубҳасиздир. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Ҳамкор журналистлар рағбатлантирилди

Маълумки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 27 июнь — матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрамлари кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг ғоя ва мақсадлари, амалга оширган ишларини кенг жамоатчиликка намоён этишдаги ҳамкорлиги учун бир қатор журналистлар партиянинг ташаккурномаси билан тақдирландилар. Ўткир Матқурбонов, Хоразмтелерадиокомпанияси директори: – Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси энг фаол партиялардан ҳисобланади. Партия фаолларининг жонкуярлиги доим эътиборимизни тортган. Шу боис, ҳамкорлигимиз тобора мустаҳкамланмоқда. Келгусида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларни, партия фаолиятини ёритишда ҳамжиҳатлигимиз давом этади. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Фаоллик ва ташаббускорлик – давр талаби

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида партия лойиҳалари доирасида семинарлар ташкил этилмоқда. Бугун Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида партия ташаббуси билан “Мақсадимиз — ислоҳотларда фаол бўлиш” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда партия фаоллари, депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раислари, партия хайрихоҳлари, ёш адолатчилар, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Семинар даставвалида Давлатимиз раҳбарининг бешта муҳим ташаббуси асосида ёшларнинг китобхонлик, ҳунармандчилик, рассомчилик, санъат йўналишлари бўйича иқтидорлари намоиш этилди. Тадбирни вилоят Кенгаши депутати Икрам Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди ва “Жамиятда сиёсий-ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ўрни” мавзусида маъруза қилиш учун сўз навбатини Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Абдукамол Рахмоновга берди. Таъкидланганидек, кейинги йилларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди. Партия сайловолди дастурида илгари сурилган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувлар давомида аҳолини ўйлантираётган масалаларни атрофлича ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича ҳисоботлар таҳлил этиш орқали партия сайловчиларга берган ваъдаларини тўлақонли адо этиб, унинг халқ орасидаги нуфузини янада оширишга эришиши мумкин. Шунингдек, партиянинг бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, уларга услубий ва амалий кўмак бериш долзарб вазифалардан бири, аҳоли билан бевосита ва доимий мулоқот қилувчи асосий бўғин бошланғич ташкилотлари экани боис, уларнинг фаолиятини бошқаришни тўғри йўлга қўйиш муҳимлиги тўғрисида билдирилган фикр ва мулоҳозалар иштирокчиларни диккат марказидан жой олди. Рустам Болтаев, Урганч шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари: — Абдукамол Рахмонов томонидан қайд этилган депутатлар фаоллигини ошириш ва депутатларнинг фаолиятини мунтазам оммовий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлашда замонавий РR технологиялардан ҳамда Қонунчилик тарғиботининг замонавий усулларидан фойдаланиш лозимлиги тўғрисидаги тегишли тавсиялар фаолиятмизда дастурил амал вазифасини ўтайди. Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққан Боғот туман Кенгаши депутати Майсара Худайберганова, ёш адолатчи Равшанбек Жуманиёзов, Махлиё Абдушариповалар кутилаётган сиёсий жараёнларда ҳамжихатликда фаолликни янада ошириш, фуқароларни, айниқса, ёшларни сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишда сиёсий ўқувлар кўламини оширишга эришиш лозимлигини таъкидлашди. Қизғин савол-жавоб, фикр ва мулоҳазаларга бой бўлган тадбирда билдирилган таклиф ва тавсиялар эътиборга олинди. Тадбир сўнгида партиянинг фаол аъзолари, иқтидорли ёшлар партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари, китоблар жамланмалари билан тақдирландилар. Бир гуруҳ иқтидорли ёшларга “Адолат дўпписи” ҳамда “Адолат белбоғи” совғалари топширилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Аҳоли саломатлиги партия фаоллари эътиборида

Маълумки, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга ҳисса қўшиш партиянинг сайловолди дастурида устувор вазифа сифатида эътироф этилган. Шу муносабат билан партия Сиёсий Кенгашининг режасига мувофиқ, мамлакатимизни барча ҳудудларида юртдошларимизни соғлигини кўзлаб, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, донорлик акциялари ташкил этилаётгани юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Куни кеча Хазорасп туман Кенгаши томонидан тумандаги “Мухомон” қишлоғидаги 36-сон оилавий поликлиникада қишлоқ аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда фуқаролар ЛОР, УЗИ, хирург, терапевт, кордиолог, қон ташхиси бўйича малакали шифокорлар кўригидан ўтишди. Фуқароларга касалликларни олдини олиш учун ўз вақтида шифокорларга мурожаат этиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар беришди. Шунингдек, шифокорлар, партия фаоллари билан биргаликда “Янги ҳаёт” маҳалласида истиқомад қилаётган кекса нуронийларни хонадонларига бориб шифокор кўригидан ўтказишди. Норжон Саидназарова, “Янги ҳаёт” маҳалласи нуронийси: – Икки кун бўлди ўзимни ёмон ҳис қилаётган эдим. Уйимга шифокорлар билан партия фаоллари кириб келишди. Соғлигимни текширишди. Қон босимим ошган экан. Дори-дармонлар беришди, дилдан суҳбат қуришди. Ҳам руҳий ҳам тиббий кўмак беришди. Ўзимни анча яхши сездим. Шифокорлар уйимизга тез-тез келиб туришади. Соғлигимиздаан қайғураётган Давлатимиз раҳбарига, шифокорларга, партия фаолларига раҳмат!. Инсон қадри улуғланган юртда яшаётганимдан бахтлиман. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!