ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Менда таклиф бор: Жангчи-фахрийларга имтиёзлар оширилса

Сайловолди дастур лойиҳасида фуқароларни ижтимоий ҳимоялашга қаратилган устувор вазифалар жуда ўринли илгари сурилган. Шу ўринда, жангчи-фахрий сифатида  менинг ҳам таклифларим бор. Афғонистон ҳудудида хизмат қилган жангчи фахрийларга 55 ёшда кексалик нафақаси белгиланса. Чунки жангчи-фахрийлар Афғон ҳудудидаги жанггоҳларда энг оғир вазиятларни бошидан кечиришган. Қонли уруш йигитларнинг 50-60 % соғлигини йўқотишга сабаб бўлган. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “2003 йил 1 апрелдаги уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Таклифим-ишсиз юрган жангчи-фахрийларга ҳам компенсация пули берилса.                                                                                                        Рустам БОЛТАЕВ,                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                                    Урганч шаҳар Кенгаши раиси, жангчи-фахрий   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Аҳолининг тиббий масъулиятини кучайтириш керак

Партиянинг сиёсий ва сайловолди дастурлари лойиҳасини жамоат жойларида, бошланғич партия ташкилотларда муҳокама этилаётгани фуқароларни партияга бўлган қизиқишини тобора оширмоқда. Айниқса кўпчиликни йиллар давомида ўйлантириб келаётган муаммо ва камчиликларга чора бўла оладиган таклифлар дастурларни янада пухта шаклланишида хизмат қилиши шубҳасиз. Маълумки, партиянинг амалдаги сайловолди дастурида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишга қаратилган илғор ғояларни ҳаётга татбиқ этилиши натижасида  фуқароларнинг тиббий саводхонлиги ва маданияти сезиларли даражада ўсди. Аммо уларнинг тиббий масъулиятини оширишда ҳалигача оқсоқликка йўл қўйилмоқда. Чунки фуқаролар йиллаб тиббий кўрикдан ўтмаганлиги боис дарди зўрайиб кетгани аниқланмоқда. Шу боис таклифларим қуйидагича: Фуқаролар учун онкология, сил, ОИТС, гипертония, қандли диабет касалликлари бўйича ҳар олти ойда мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш учун “тиббий паспорт”ни шакллантириш жуда муҳим. Қариндошлар ўртасида учраётган никоҳларнинг олдини олиш мақсадида аниқ меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш лозим. Ушбу салбий ҳолатлар юзага келмаслиги учун жавобгарликни фақат шифокорларга юкламасдан, балки ўзини ўзи бошқариш органи, профилактика инспектори ҳамда маҳалла посбонларига ҳам шахсий жавобгарлик юклатилса. Мазкур никоҳни содир қилган ота-оналар эса қонунчилик доирасида моддий жавобгарликка тортилса.                                                                                                         Тохир ПАЛВАНОВ,                                                                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши раиси   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Мурувват уйи”да хайрия тадбири

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят ҳамда Хонқа туман Кенгашлари ташаббуси билан Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Мурувват уйи”да партиянинг “Кексаларни эъзозлаш-муқаддас бурчимиз” мавзусида ижтимоий акция ўтказилди. Тадбирда партия депутатлари, Аёллар ва ёшлар қанотлари аъзолари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирни мурувват уйи раҳбари Қадамбой Қодиров кириш сўзи билан очиб берди. Таъкидланишича, “Адолат” социал-демократик партияси томонидан бир неча бор мурувват уйида хайрия тадбирлари ўтказилиб, нуронийларнинг кўнглини кўтариш ва дуоларини олишга интилмоқдалар. Партия фаоллари, кекса отахон ва онахонлар билан дилдан суҳбатлар ташкил этилди, Қурбон хайити ва Мустақиллик байрамлари билан қутлашди.   Уллибиби Хўжаева,  “Мурувват уйи” аъзоси: -Партия фаоллари ҳолимиздан хабар олиб келишди. Бундай эътибордан кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди. Ўзбекистонимиз инсон қадри улуғланган юрт эканига яна бир бора амин бўлдик. Саҳоватпеша инсонлар доим бор бўлишсин. Миннатдормиз. Тадбир сўнгида кекса нуронийларга партия фаоллари томонидан совға-саломлар улашилди. Шундан сўнг  фаоллар тумандаги “Нурафшон” маҳалласида яшовчи 1-гурух ногирони Тохиржон ота Қаландаров хонадонига ташриф буюришди. Отахон билан самимий мулоқот қилишди ва эсдалик совғаларини топширишди. Воҳамизда мазкур акция давом этмоқда.                                                                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,                                                                                                              Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                                             Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби    Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Олий таълимни коррупциядан ҳоли қилиш учун...

Дастур лойиҳаси билан танишиб чиқиб, шунга амин бўлдимки, жуда яхши ишланган, биз томонимиздан берилган таклифлар ҳам киритилган, аммо айрим бандлари сайёз экани эътиборимни тортди. Кечирасизлар-ку, партиядошлар, бу каби эскирган усулдан чекланиб, замон талабларига мос таклифлардан асосида ишлаб чиқиш лозим деб ўйлайман. У ерда ҳаётимиз сайловолди дастуримиздаги гапларимиздан тубдан фарқ қилади. Шу боис, мазкур дастурларни замон талабларида бардош бера оладиган даражада сайқал топиши учун ҳар бир партиядошимизнинг муносиб ҳиссаси бўлишини истардим. Фаол ва ўз ечимини кутаётган муаммоли таклифлар билан  муҳокамаларда фаол иштирок этсак, нур устига аъло нур бўларди. Айни дамда биз билдираётган фикр ва мулоҳазалар, таклифлар сиёсий ва сайловолди дастурларимизни сайқаллаши билан бир қаторда ҳаётбахшлилигини  таъминлашда  хизмат қилади.   Биринчи таклифим: 2018-2019 ўқув йилида қабул қилинган талабалар учун баҳолаш мезони яратилган бўлиб, унга кўра талабалар “5” баллик баҳолаш тизимида билимлари баҳоланиши таклиф қилинган. Аммо бунда бир қатор тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда. Масалан, талабаларнинг лаборатория, амалий ва семинар машғулотлари бўйича олган баҳолари ҳеч қаерда қайд қилинмайди, бу эса талабаларни ушбу машғулотларда фаол бўлмаслигига, керак бўлса фақат ўқув машғулотида бўлиб, унда умуман қатнашмаслигига олиб келмоқда. Талабаларнинг билимини назорат қилиш учун маъруза машғулотларининг 70 фоизи ўтилгандан кейин оралиқ назорат олиш кўзда тутилган, аммо ушбу назоратдан олинган баҳо ҳам хеч қаерда эътиборга олинмайди. Талабанинг фан бўйича баҳоси оҳирги якуний назорат баҳосига асосан белгиланади. Бу ҳам талабаларнинг оралиқ назоратга назар писанд қилмасдан қарашларига, ушбу назорат турига тайёрланмасликка олиб келади. Шунинг учун жорий ва оралиқ назоратларни олиб ташлаш ва унинг ўрнига ўқув семестри охирида лаборатория, амалий ва семинар машғулотларидан олган баҳолари асосида якуний назоратга кириш ёки кирмасликка рухсат берувчи назорат тури киритиш керак. Маъруза машғулотидан эса фақат якуний назорат қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Иккинчи таклифим: Урганч давлат университетида жами 1500 нафардан ортиқ битирувчилар 2018-2019 ўқув йилида ўқишни тугатган бўлса, 2019-2020 ўқув йилига жами 138 нафар магистратура талабаси қабул қилишга квота ажратилган, яъни битирувчиларнинг атиги 10 фоизи қамраб олинади. Агарда олдинги йилларда бакалавриатни тугатган абитуриентларни инобатга олсак, бу кўрсаткич 1% га яқин бўлиб қолади. Бакалавр магистратура курсини ўқимасдан туриб илмий иш билан шуғулланиш имконияти йўқ, шунинг учун собиқ иттифоқнинг ривожланган давлатларидаги каби абитуриент олий ўқув юртига ўқишга топшириш чоғида бакалавр ёки мутахассис бўлишни танлаш хуқуқини бериш керак. Бакалавр 4 йил, мутахассис 5 йил ўқиши ва мутахассис ўқишни тугатгач бевосита илмий иш билан шуғулланиш хуқуқига эга бўлиши керак. Ушбу имкониятни абитуриентларга бериш натижасида Республикамиз илмий салоҳиятини оширишга катта ёрдам кўрсатилган бўлади. Учинчи таклифим: Талабаларни стипендия бўйича дифференциациялаш (баҳога кўра стипендия тайинлаш) олий таълимда коррупциянинг асосий сабабларидан бири бўлиб келмоқда, шунинг учун талабаларга ўртача бир хил стипендия тайинлаш ушбу иллатни йўқолишига олиб келади.                                                                                                                                 Икрам АБДУЛЛАЕВ, Хоразм вилоят “Маъмун” академияси раиси, вилоят Кенгаши депутати   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Оролга отланган отахон тиббий кўрикдан ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, Оролга велосипедда зиёрат қилишни мақсад қилиб йўлга чиққан сирдарёлик 69 ёшар отахон куни кеча Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрига кириб келган эди. Хазорасплик партиядошларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан отахон шифокор кўригидан ўтказилди. Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши, Хазорасп туман тиббиёт бирлашмасидаги БПТ фаоллари отахон билан вилоятнинг Питнак шаҳридан кесиб ўтувчи “Соримой” марказий йўлида учрашишди. Қизилқум ўртасидан ўз мақсадлари сари интилаётган отахон партия фаолларини кўриши билан кўзлари қувонч ёшига тўлди. — Сафарим чоғида қайси вилоятга қадам босмайин, “Адолат” СДП нинг фаоллари мени илиқлик билан қарши олишмоқда, қайси гўшага кириб бормай, одамлари бир-биридан меҳрибон, бир-биридан меҳмондўст – дейди отахон. Отахонни қорақалпоқлик партиядошларимиз ҳам интизорлик билан кутишмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Аёллар саломатлиги асосий масалага айлансин

Аёл – оилавий ҳаёт иморатининг асосий устунларидан бири. Ўзбек хотин-қизлари халқнинг асрий удумларини сақловчи, миллий қадриятлар бешигини тебратувчи, Шарқ маданиятининг энг нозик ва қадрли сифатларини авлоддан-авлодга мерос қилиб элтувчи шахс сифатида гавдаланади. Мамлакатимизда аёлларнинг мавқеини ошириш, уларнинг яхши яшашлари, ишлашлари учун шароитлар яратилди. Ҳозирги тезкор ривожланиш даврида аёллар ўртасида сут бези ва бачадон бўйни саратони касаллиги ҳам кўп учраяпти. Табиийки, касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал. Шунинг учун ҳам партиямиз сайловолди дастурида маҳаллий хом-ашёлар асосида саратон касаллигини олдини олувчи биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича режалар белгиланса,  мақсадга мувофиқ бўлар эди. Партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида олиб борилган ўрганишлар давомида муассасалардаги тиббиёт  ҳамшираларнинг тиббий билимлари саёз экани аниқланди. Шу боис, маҳсус комиссиялар ташкил этилиб, тиббиёт ходимларини ишга олишдан олдин тиббий билимлари  мазкур комиссиялардан синовдан ўтказилса яхши бўлар эди.                                                                                             Дилдора ИСКАНДАРОВА,                                                                                         Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                                                    Урганч туман Кенгаши раиси                          ...

Батафсил
News

Уйма-уй юриб, муаммолар ўрганилди

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни мамлакатимизнинг барча жойларида ҳудудий Кенгашлар қошида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Партия фаоллари уйма-уй юриб, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ташкил этаётгани юртдошларимизни кўпдан бери ўйлантириб келаётган ташвишларидан холос этишда хизмат қилмоқда. Айниқса, учрашувлар жараёнида касалванд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кекса нуронийлар  хонадонларида тиббий кўрикларни ташкил этилиши, уйда ётган беморларнинг дардига малҳам бўлмоқда. Хусусан,  партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши томонидан  “Байналмилалчи” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар билан ташкил этилган мулоқотлар ҳам ана шу мақсадга қаратилди. Фаоллар шу маҳаллада яшовчи 1- гуруҳ ногирони Зулфия Эркаева хонадонида бўлиб, хонадон эгалари  билан дилдан суҳбатлашишди. Муаммо ва камчиликлари билан ўртоқлашишди. Суҳбат давомида Зулфия Эркаева  соғлиги яхши эмаслиги учун тез-тез даволанишга тўғри келаётгани, моддий томондан қийинчиликларга учраётгани, шунингдек, шифохонада ётиб даволанишда амалий ёрдам беришни сўраб  мурожаат этди. Шу маҳаллада яшовчи  1-гуруҳ ногирони Бектурди Аллабергановга тегишли ногиронлик аравачаси фойдаланишга ноқулайлик туғдираётгани сабаб йиғиладиган ногиронлик аравачасига алмаштириш зарурияти борлиги аниқланди.  Аниқланган муаммолар  юзасидан Урганч шаҳар Кенгаши депутати Рустам Болтаев  зудлик билан Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифохонаси бош шифокори Тоҳир Палванов номига депутатлик сўрови чиқарди.  Фаоллар шу маҳалла фуқароси Гулсара Тўраева хонадонида бўлганида 2013 йилда туғилган набираси болаликдан ногирон эканлиги, ўзи  ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлиб қолгани, келини иккаласини бирдек парвариш қилишга  тўғри келаётгани боис ишлаш имконияти йўқлигини билдирди. Неварасини даволатиш  учун моддий томондан қийналишаётганини гапирди. Фаоллар жойнинг ўзида “Байналмилалчи”  МФЙ раиси билан суҳбатлашди ва бу оилага  қонунчилик доирасида моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Зулфия Эркаева, 1-гуруҳ ногирони: –  Одам соғлигини йўқотиб,  тўшакка михланиб қолса меҳр-муҳаббатга, эътиборга жуда мухтож бўларкан. Партия фаоллари ҳолимни сўраб уйимга кириб келганларида бошим осмонга етди, дардим енгиллашгандек бўлди. Эътибордан кўнгилим тоғдек кўтарилди. Юртимизда инсон қадри нақадар улуғ эканидан ғурурланиб кетдим. Эътибордан миннатдорман. Шу маҳаллада яшовчи  фуқаро - Бектемир Худайберганов тадбиркорлик қилиш режаси борлигини, агар тадбиркорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатилса, оиласида ишсиз ўтирган уч нафар киши, қолаверса иш излаётган маҳалладошларини иш билан таъминлашини билдирди. Партия фаоллари Б.Худайбергановни “Хамкорбанк” ходимлари билан учраштиришди. Унга  керакли ҳужжатлар рўйхати берилди ва хужжатлар банкка такдим этилганидан сўнг  кўрсатилган миқдордаги кредит маблағи бериладиган бўлди. Мухтасар айтганда, воҳамизнинг қайси гўшасига қарамайлик,  партиядошларимизни  қўлларида партиянинг рамзи акс этган қўлланмалари билан доим одамлар орасида учратиш мумкин. Фаолларимизнинг бу каби саъй-харакатлари мамлакатимиз тараққиётини юксалтириши билан бир қаторда партиямизнинг кенг омма орасида обрў-эътиборини оширишга  хизмат қилиши шубхасиз.                                                                                                             Замира АБДУЛЛАЕВА,                                                                                                  Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                                                 Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Менда таклиф бор: Сайловолди дастур сайқал топсин!

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида партиянинг сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси қизғин кечмоқда.  Дастурни муҳокама этишга кенг жамоатчиликнинг эътибори қаратилгани - партиямизнинг сайловолди  дастури сайқал топишига хизмат қилади. 2018 йил март ойида Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам  таьминланган,  оиласида ногирон бор, боқувчисини йўқотган уй-жойга муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида биринчи бадал пули Хотин-қизлар қўмитаси томонидан тўлаб бериладиган бўлди. Бу қарор айни пайтда жуда долзарб  муаммони ҳал қилди. Агар оила  уй-жойга муҳтож бўлса, эр-хотин бюджет асосида ишласа, оилада бошқа даромад бўлмаса, биринчи бадал пулини тўлашга имкони бўлмаса, қандай қилиб уй-жой олиши мумкин? Шу боис,  кўпчилик олий маьлумотли кадрларимиз уй-жой қилиш мақсадида ишлаб пул топиш учун чет давлатга  кетишмоқда. Уй-жойга муҳтож, бюджет асосида ишлаётган эр-хотинларга биринчи бадал тўловини кам фоизли қилиб қўйилса, яхши бўларди. Шунингдек, яна битта муаммо -  ёшларимиз чет эл кийимларини кийишни ўзларига урф қилиб олганлар, айниқса, қизлар сочларини ёйиб юришлари иш жойида, жамоат траспотрларида ноқулайлик келтиради. Баьзан ёшларнинг эгнида тор ва калта кийимларини кўриб,  дилинг вайрон бўлади. Шуларни эътиборга олиб, ҳар жума куни “Миллий либослар куни” деб қабул қилинса, шу куни ҳамманинг эгнида миллий либослар бўлса, ёшларимизнинг миллий либосларга  бўлган ҳурматини  оширишга ҳизмат қиларди.                                                                                                              Гулора ИСМОИЛОВА,                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП                                                                           Хоразм вилоят Кенгаши  бош мутахассиси      Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP                                     ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!