ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Депутат ташаббуси билан ёшларнинг Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда “Маъмун” академияси ҳамкорлигида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида Урганч шаҳар 17-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларининг бир гуруҳи иштирокида қадимий, навқирон Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, “Маъмун” академиясининг ходимлари, олимлар ҳамда мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Ёшлар саёҳатнинг даставвалида “Маъмун” академиясининг фаолияти билан яқиндан танишиди. Унда академиянин ёдгорликлар музейи, ахброт ресурс маркази ва бошқа бўлимларида бўлиб тарихий бой меросларимиз тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар. Ахборот ресурс марказида ташкил этилган нодир китоблар, 200 дан ортиқ қўлёзма, тошбосма ва камёб босма китобларнинг намойиши ва улар тўғрисидаги мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазалари ёшларнинг диққат марказидан жой олди. Саёҳатнинг иккинчи қисмида “Тарихга эътибор - юксалишлар омили” мавзусида очиқ мулоқот шаклидаги давра суҳбати ташкил этилди. Унда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички туризимни ривожлантириш орқали Хоразмнинг бой тарихий ва маданий меросини ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш борасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда “Маъмун” академияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусида тўхталинди. Саёҳатнинг учинчи қисми “Ичонқальа” мажмуасида давом этди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси амалда

Маълумки, тобора ривожланиб, чирой очиб бораётган жонажон Ватанимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ҳар томонлама ривожлантириш, фуқаролар ўртасида меҳр-оқибатни янада кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонда Рамазон кунларини самарали ўтказиш ҳамда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан қабул қилган қарорлари барча юртдошларимизни илҳомлантириб юборди. Айниқса, партиямиз фаоллари томонидан партиянинг “Саховат-беназир қадрият” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар жонлантирилди. Хоразмлик партиядошларимиз ҳам жойларда хайрли ишларга бош-қош бўлиб фаолликни қўлдан беришмаётгани қувонарлидир. Куни-кеча партиянинг вилоят, Хива туман Кенгашлари ҳамда “VETERAH” жангчи-фахрий ва ногиронлари вилоят бўлими ҳамкорлигида партиянинг “Саховат — беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Хива туманида хайрия тадбирлари ташкил этилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, жангчи – фахрийлар, “Ипотека” банки жамоаси ҳамда Хоразмтелерадиокомпанияси вакиллари иштирок этишди. Фаоллар Хива туман “Газчилар” маҳалласида истиқомад қилаётган 1-гуруҳ ногирони жангчи-фахрий Одилбек Отажанов, “Чанашиқ” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Раҳимбой Хусаинов, “Дошёқ” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Бобожон Юсупов ва бошқаларнинг хонадонларига ташриф буюриб ҳолидан хабар олишди. Совға-саломлар улашишди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Эътибор ва ғамхурлик ифодаси

Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан хотира ва хайрия тадбирлари, учрашувлар ташкил этиш қизғин паллага кирган. Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Инсон қадри улуғланган юртда бахтлимиз” мавзусида хайрия тадбири ўтказилди. Партия фаолларидан таркиб топган ишчи гуруҳ ҳамда Иқбол телерадиокомпанияси вакиллари Урганч шаҳридаги бир қатор жангчи-фахрийлар хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олинди. Муаммолари ўрганилди. Фаоллар Афғонистон жангоҳларида ҳалок бўлган Ўктамбой Жумановнинг онаси Урганч шаҳар Мустақиллик кўчасида яшовчи Моможон она Худайберганованинг, “Маърифатчи” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Рустам Худайберганов, “Темир йўлчи” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ойбек Ражапов, “Ҳамжиҳатлик” маҳалласида яшовчи Зокир Рўзметов ҳамда “Гулчилар” маҳалласида яшовчи айни пайтда Урганч шаҳар шифохонасида даволанаётган Баҳром Рўзметовларнинг ҳолидан хабар олишди. Моддий ва маънавий кўмак беришди. Хоразмда хотира ва хайрия тадбирлари давом этмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Партиядошимиз маҳалла раислигига сайланди

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизнинг барча гўшаларида маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайловлар байрамона, ўзгача шукуҳда бўлиб ўтмоқда. Куни кеча Урганч шаҳридаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов ўтказилди. Сайловда мазкур МФЙ раиси вазифасида ишлаб келаётган Тохир Жуманиёзов 99 % овозга эга бўлиб сайловчилар ишончини қазонди. Энг қувонарлиси, Тохир Жуманиёзов партиямизнинг фаол аъзоси. У кўп йиллардан бери партиямизнинг фаоли сифатида партия лойиҳаларини амалга оширишда жонбозлик кўрсатмоқда. У бошчилик қилаётган МФЙ 2018 йилда “Тозалик йўлида бирлашайлик! лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда “Энг покиза маҳалла” номинациясини қўлга киритди. Партиядошимизни ғалаба билан қутлаймиз. Юртимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларига куч-қувват тилаймиз. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини юксалтириш мақсадида бугунги кунда китобхонлик тизимига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш ҳамда уларни билимли, малакали кадр бўлиб улғайиши мақсадида ўзи ўқиган Янгиариқ туманидаги 27-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига китоб совға қилди. Тохир Палванов ёшлар билан мулоқоти давомида, бугунги кунда юртимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар ҳамда имкониятлар борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ёшлар билан ўтказилган давра суҳбати давомида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оширишда “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзусидаги тадбир ташкил этилиб, иқтидорли ёшларнинг бадиий чиқишлари номойиш этилди. Мактабнинг бир гуруҳ фаол китобхон ўқувчиларига “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” ҳамда сертификати тақдим этилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Депутат Баҳодир Аҳмедовнинг бир куни

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари, депутатлари жойларда бўлиб аҳоли билан дилдан суҳбат қуришмоқда. Фуқароларнинг дарду-ташвишлари, уларни ўйлантириб келаётган муаммоларини бартараф этиш мақсадида хонадонма-хонадон юриб яккама-якка мулоқотларни амалга оширишмоқда. Фуқароларнинг таклиф ва истаклари, мурожаатлари депутатлар томонидан эътиборга олиниб, ижроси таъминланмоқда. Халқ депутатлари Хазорасп туман Кенгаши депутати Баҳодир Аҳмедовнинг “Саноат” қишлоғидаги сайловчилари билан бу галги учрашуви ҳар галгидек самарали кечди. Қишлоқ аҳолиси бўлиб ўтган мулоқотларда УЗИ, ЭКГ ва бошқа тиббий аппаратларга тушиш учун туман марказига боришга тўғри келаётганини билдиришган эди. Депутатнинг саъй-ҳаракатлари билан “Саноат” қишлоғи “Мустақиллик” маҳалла фуқаролари йиғинидаги 37- сон оилавий поликлиникада қишлоқ аҳолиси УЗИ, ЭКГ, теропевт, кордиолог каби малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Анабиби Матяқубова, бемор: — Қон босимим кўтарилиб тез-тез шу поликлиникага келиб муолажа оламан. Ўз қишлоғимизда даволаниш учун имкониятлар кун-сайин яхшиланиб бормоқда. Илгарилари муолажа олиш учун туман марказига ёки шифокорнинг уйига қатнардик. Энди эса қишлоғимиз поликлиникасида кундузи ётиб даволанишга шароитлар бор. Шифокорлар, ҳамшираларнинг ширинсуҳанлигидан кўнглинг тоғдек кўтарилади. Мана бугун тиббий кўрикдан ҳам ўтказишди. Мулоқотлар давомида фаоллар “Шовот” маҳалласида истиқомат қилаётган Улуғ Ватан уруши қатнашчиси 97 баҳорни қаршилаган Бекчан ота Матназаров, “Б.Матризаев” маҳалласида Қурамбой ота Абдиевлар хонадонига ташриф буюришиб холидан хабар олишди. Депутат Б.Аҳмедовнинг ҳомийлигида эсдалик совғалари улашишди, тиббий кўрикдан ўтказилди. Отахонлар инсон қадри улуғланган юртда умргузаронлик қилаётганидан бахтли эканини баён этишди. Шу куни “Мухомон” маҳалласида жойлашган 25-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган учрашув ҳам ниҳоятда қизиқарли кечди. Унда мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси Баҳодир Аҳмедовнинг ўзи ўқиган мактабга китоблар жамламасининг совға қилгани иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Устозлар ва ўқувчилар томонидан китобнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрни тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари ёшларни китоб мутолаасига бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилди. Мухтасар айтганда, юртимизда фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилашга, ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун яратилаётган имкониятлар ва амалга оширилаётган ишлар мулоқотлар давомида ўз ифодасини топмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хоразмлик полвонлар “Адолат” кубогининг Республика босқичига йўлланма олишди

Маълумки, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб этиш, кенг оммалаштириш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастуридан муносиб жой олган. Хусусан, партия Сиёсий Кенгашининг Ўзбекистон Белбоғли кураш Федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, мазкур спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгибозор туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Белбоғли кураш бўйича ташкил этилган “Адолат” кубоги учун ўтказилган мусобоқсининг вилоят босқичи хоразмлик ёш полвонларнинг маҳоратини оширишга, янги иқтидор эгаларини кашф этишга хизмат қилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, спорт усталари, ёш полвонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Мусобоқада 60 нафарга яин ёш спортчилар олти вазн тоифасида беллашдилар. Жумладан, 55 кг вазнда Талант Юлдошев, 60 кг вазнда Нусрат Юлдошев, 65 кг вазнда Ғиёсжон Раҳимбоев, 71 кг вазнда Латифжон Камоладдинов, 77 кг вазнда Абдуллазиз Маратов, 83 кг вазнда Оғабек Аматбоевлар шоҳсупанинг биринчи пағонасини эгалладилар ва мусобоқани Республика босқичига йўлланма олдилар. Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорлар партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Кўхна қалъа” маҳалласида қандай муаммолар мавжуд?

Анъанага кўра Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни партия фаоллари ўз ҳудудидаги маҳаллаларга чиқиб аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишмоқдалар. Ўрганишлар натижасида фуқароларнинг дарду-ташвишлари, кўп йиллик муаммолари бартараф этилмоқда. Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳ “Кўхна қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, хонадонма-хонадон юриб, маҳалла аҳли билан яккама-якка мулоқот қилишди. Муаммолар ўрганилиб бартараф этиш чоралари кўрилди. Жумладан, “Кўхна калъа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гавҳар Хасанованинг таъкидлашича, МФЙ биносининг мавжуд эмаслиги боис, “Феруз” МФЙ биносининг 2 қаватида ўта таъмирталаб бўлган хонасида фаолият юритмоқда. Ўрганишлар жараёнида “Кўхна қалъа” маҳалласининг ҳудудида МФЙ биносини қуриш учун жой борлиги маълум бўлди. Бу масала юзасидан ишчи гуруҳ раиси Рустам Болтаев номидан Урганч шаҳар ҳокими номига депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Дилбар Қўшчанова билан кўп қаватли бинолар олдидаги боғда ишлаётган пайтида мулоқот қилишди. Д.Қўшчанова тадбиркорликка қизиқиши боис, тўртинчи қаватда яшашига қарамасдан бинонинг олдидаги қаровсиз ётган ерга ишлов бериб мўжазгина боғ шакллантиргани ишчи гуруҳ эътиборини тортди. Фаоллар мулоқотлар жараёнида маҳаллада истиқомат қилаётган Султонмурод Атамуратов билан суҳбатлашганда турмуш ўртоғи Султонпошша Палванованинг бир неча йиллардан буён оғир хасталик билан оғриб келаётгани, дори-дармонларнинг нархи баландлиги сабаб вақтида даволана олмаётгани тўғрисида баён этди. Султонпошша Палванова, бемор: – Кўп йиллардан бери оғир касаллик билан қийналиб келмоқдаман. Маҳаллам, қолаверса партия фаолларидан миннатдорман. Холимдан хабар олиб келганларидан бошим осмонга етди. Депутат Рустам Болтаев муолажа олишимга ёрдам бериш учун Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Тохир Палванов номига депутатлик сўрови жўнатишини айтди. Эътибордан миннатдорман. Мухтасар айтганда, хоразмлик партиядошларимиз фуқаролар орасида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини излаб топаётгани, юртдошларимизни ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!