ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Хоразмда партия фаоллари тиббий кўрикдан ўтказилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда, ташкилот ва ўқув муассасаларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, 1- июн Халқаро болалар куни муносабати билан донорлик акциясини ташкил этиш, партия Сиёсий Кенгашининг топшириғига биноан, махсус сўровномалар асосида ҳудудий Кенгашлар қошида партия фаоллари, депутатлари, тегишли ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиб, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидаги тиббий хизматнинг аҳволини яхшилаш борасидаги ишлар шулар жумласидандир. Партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч шаҳар шифохонасида ташкил этилган бу галги тиббий кўрик партия фаолларининг саломатлигини асрашга қаратилди. Партия фаоллари, депутатлари, БПТ раислари ҳамда хайрихоҳларимиздан бир гуруҳини ЛОР, хирург, УЗИ, ЭКГ, терапевт, кордиолог, қон ташхиси бўйича малакали шифокорлар тиббий кўрикдан ўтказди. Азизбек Эркинов, Қўшкўпир туман Кенгаши раиси: — Гоҳида иш билан бўлиб ўз соғлигимизга эътибор қаратмай қўямиз. Бугун вилоят Кенгаши раиси Тохир Палвановнинг ташаббуси билан соғлигимизни тиклаб олишга имконият яратилди. Ҳамкасбларимиз орасида кўпгина касалликларнинг олди олинди. Соғлигимиз ўз қўлимизда эканига яна бир бора амин бўлдик. Иш унумдорлигимиз янада ошадиган бўлди. Тиббий кўрик сўнгида “Соғлигимиз ўз қўлимизда” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Унда шифохонанинг тажрибали шифокорларининг тиббий маданият ва тиббий саводхонликни оширишга қаратилган фикр ва мулоҳазалари тингланди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутат ташаббуси билан “Ашхобод” маҳалласида боғча қурилиши бошлаб юборилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни бажаришда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган депутатларнинг масъулияти ҳам тубдан кучайди. Ўзбекистон "Адолат" СДПдан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказишмоқда, фуқароларнинг турмуш шароитлари билан танишиб, уларни ўйлантираётган масалалар таҳлил этилмоқда. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутати Бахтиёр Матяқубов ўз сайлов округи ҳудудидаги "Янги қадам" маҳалла фуқаролар йиғинида уйма уй юриб аҳоли муаммолари билан яқиндан танишди. Томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди ва тегишли тафсиялар берилди. Депутат ушбу маҳаллада яшовчи Қувондиқ Рўзметов, Қадамбой Саидов, Яхшимурод Худайберганов, Ҳайитжон Юсупова, Гулбаҳор Худайберганова ва Матназар Рўзметовлар хонадонларида бўлиб, аввало, депутат фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун банклар томонидан имтиёзли кредитлар берилаётганлиги, ушбу кредитларни мақсадли йўналтириш, яъни маҳалланинг шарт-шароитига қараб томорқалардан самарали фойдаланиш, хонадонларда паррандачилик, чорвачилик билан шуғулланиш, иссиқхоналар ташкил қилиш орқали оилада қўшимча даромадга эга бўлиш имкониятига эга эканликлари ҳақида тушунчалар берди. Мулоқотларда "Янги қадам" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудидаги “Қоракўз момо” қабристонига борувчи ички йўлнинг таъмир талаб эканлиги, тупроқ қопламали йўлнинг 650 метр қисмига тош (ШПС) ётқизиб бериш тўғрисида мурожаат этишди. Шунингдек, ”Янги қадам” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 163 Боғот –Янгиариқ-Хива йўлининг 6-километрида пиёдалар ўтиш жойи ва пиёдалар ўтиш йўл белгиларини ўрнатиш зарурлигини баён этишди. Мазкур муаммолар юзасидан Б.Матяқубов туман Ободонлаштириш бошқармасига ва туман Йўллардан фойдаланиш корхонасига депутатлик сўровлари киритди. Депутатнинг йил бошидаги сайловчилар билан бўлган юзма юз мулоқотларининг бирида “Ашхабод” маҳалласи фуқаролари маҳаллада мактабгача таълим муассасаси йўқлиги тўғрисида эътироз билдиришган эди. Шавкат Раҳметов, “Ашхабод” МФЙ фаоли: — Маҳалла аҳолисининг мактабгача таълим муассасасига зарурияти борлиги тўғрисидаги таклифи депутат томонидан эътиборга олинди ва Б.Матяқубовнинг ташаббуси билан жорий йилда “Ашхобод” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган “Саодатжон, Рохатжон” давлат шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасининг қўрилиши бошлаб юборилди. Жорий йилнинг иккинчи чорагида мазкур МТМ маҳалла аҳолисига хизмат қиладиган бўлди. Маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз. Депутатнинг сайловчилар билан яккама-якка мулоқотлари давом этмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ҳуқуқий саводхонликни ошириш устувор вазифа

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан Урганч Туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида “Жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда сиёсий партияларнинг ўрни” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов, Хоразм вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этишди. Семинарни вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб берди. Семинарда таъкидланганидек, сўнгги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг иштироки таъминлаб келинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди. Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим эканлигига тўхталиб ўтди. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, масъулиятли иш эканлиги айтиб ўтилди. Меҳриноз Абдиязова, партиянинг Шовот туман Кенгаши раиси: – Тадбир давомида фуқароларни ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган мақсадли ва кенг кўламли тарғибот ишларини пиар воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш, бу борада эса партиянинг негизи бўлган бошланғич партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг фаоллигини кучайтиришга қаратилган фикр ва мулоҳазалар диққат марказимизда бўлди. Аҳоли билан мулоқотларда пиар воситаларининг замонавий шаклларидан фойдаланиш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келганини англаб етдик. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Иштирокчилар қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоблар олишди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Муаммо ечимини топсагина сайловчи рози бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни бажаришда маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида фаолият юритаётган депутатларнинг масъулияти ҳам тубдан кучайди. Ўзбекистон "Адолат" СДПдан маҳаллий кенгашларга сайланган депутатлар аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказишмоқда, фуқароларнинг турмуш шароитлари билан танишиб, уларни ўйлантираётган масалалар таҳлил этилмоқда. Депутатлик гуруҳи аъзоси Шерзодхўжа Усмонхўжаевнинг “Оқ олтин” маҳалла фуқаролари билан мулоқоти давомида “Оқ олтин” маҳалласидаги ичимлик суви қувурларининг эскириб қолгани боис, турли нохуш муаммолар аҳолини қийнаб келаётгани тўғрисида эътироз билдиришди. Айниқса, маҳалладаги “Зиёкор” кўчасида сув қувурининг носозлиги туфайли тоза сув исроф бўлаётгани маълум бўлди. Депутат зудлик билан “Туямўйин-Урганч МСКФ” ДУК Боғот туман бўлими бошлиғи У.Нурметов номига депутатлик сўрови жўнатди. Натижада, аниқланган носозлик бартараф этилиб, ичимлик суви сарфининг олди олинди. Маҳаллага янгидан ичимлик сув қувури ётқизиш 2019-2029 йил давлат дастуринг 2025 йилига киритилгани билдирилди. Шу маҳаллада яшовчи фуқаро Бахтиёр Худайберганов суюлтирилган газ баллони хонадонига кечикиб келаётгани тўғрисида эътироз билдирди. Депутат аралашгач, бу муаммо ҳам ўз ечимини топди. 6- туманлараро газ таъминоти бўлимининг хабар беришича Б.Худайбергановнинг хонадонига режа график асасида суюлтирилган газ баллони бериладиган бўлди. Маҳалла аҳолиси томонидан билдирилаётган талаблар депутатлар эътиборидан четдақолмаяпти,— дейди “Оқ олтин” маҳалла фуқаролари йиғини раиси Фарҳод Давлетов.– Депутатимиз Шерзодхўжа Усмонхўжаевнинг бевосита аралашуви билан маҳаллага тоза ичимлик суви етказиб берилишидаги айрим муаммолар ижобий ҳал этилди, кўпдан бери қувурлар ёрилиб, сув исрофгарчилигига йўл қўйилаётган баъзи ҳолатларга барҳам берилди. Халқ вакили ташаббуси билан маҳалладаги йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Бундан ташқари, депутатга суюлтирилган газнинг ўз вақтида етиб келмаслиги билан боғлиқ кўплаб эътирозлар билдирилаётган эди, эндиликда мазкур муаммо ҳам ўз ечимини топди. Депутатлик гуруҳи раҳбари Қаҳрамон Раҳимов “Боғзор” маҳалласида яшовчи Дармонжон Тўхтабоева, Саодат Хўжаева, Зухра Жуманиёзоваларнинг 0,5 сотих Иссиқхона учун кредит олишга ёрдам сўраб қилган мурожаатлари амалга оширилди. Айни пайтда улар иссиқхона қуриш ишларини бошлаб юборишди. Депутат Отажон Матниязовни ҳам ҳар доим ҳайрли ишлар бошида учратиш мумкин. У сайловчилари ҳузурида бўлганида “Янги қадам” маҳалласида истиқомат қилаётган 2004 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Мирзабек Султоновнинг ногиронлик аравачасига зарурияти борлигини билдиришган эди. Депутатнинг саъй ҳаракатлари билан М.Султанов аравачалик бўлди. Депутатлик гуруҳининг яна бир фаол аъзоси Майсара Худайберганова ҳам сайловчиларининг дарду-ташвишлари билан ўртоқлашишни кундалик дастурига айлантирган. “Ўзбекистон” маҳалла фуқароларининг мурожаатларига асосан, маҳалланинг 3000 м масофасига сув қувурлари ётқизилди ва аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. “Бобур” кўчасининг 3000 м масофодаги йўл асвальтлаштирилди. Мухтасар айтганда, Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан ижобий ечимини топган муаммоларни кўп келтириш мумкин. Уларнинг бу каби саъй ҳаракатлари юртдошларимизнинг келажакка бўлган ишончини тобора ошириб бориши билан бир қаторда, сайловчиларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашида аҳамиятли бўлмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Хоразмда “Истеъдод” клуби янгидан-янги иқтидорларни кашф қилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод” клуби ёшлар интилаётган масканга айланиб бормоқда. Клуб машғулотларининг табиат қўйнида, тарихий ёдгорлик мажмуаларида, кутубхоналарда ташкил этилаётгани ёшларни ҳар томонлама етук, Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Клубнинг бу галги машғулоти Урганч шаҳаридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилди. Машғулотда партия фаоллари, клуб аъзолари ва ота-оналар иштирок этишди. Машғулот аввалида партия вилоят Кенгаши матбуот котиби, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Замира Абдуллаева клубга янги аъзо бўлган ёшлар учун клубнинг фаолияти, қоидалари, тартиб-интизоми, кийиниш ва муомила маданияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, “Ёшлар онги ва руҳиятида бадиий ижоднинг ўрни” мавзусидаги маърузасини ҳаётий мисоллар билан баён этиши иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Иззатилло Азимов, клубнинг янги аъзоси: — Шеъриятга бўлган ихлосим жуда баландлиги сабаб онажоним “Истедод” клубига етаклаб келди. Клубнинг машғулотлари жуда қизиқарлилиги билан эътиборимни тортди. Машғулотда устозларимиз томонидан шеърият йўналиши билан бир қаторда, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган фикр ва мулоҳазаларнинг билдирилганлиги янада аҳамиятли бўлди. Машғулот давомида иштирокчиларга шеърият, журналистика, нотиқлик санъатлари хусусида тушунчалар берилди. Ўтган машғулотлар давомида уйга вазифа қилиб берилган топшириқлар муҳокама этилди. Ёшларнинг қаламига мансуб бўлган янги ёзилган шеър ва ҳикоялар эшитилди ва таҳлил этилди. Машғулот давомида клубнинг фаол аъзоси Муҳаммадали Олланазаровнинг “Эртакдан эртакгача” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Бибимарям БЕГИМОВА, “Истеъдод” клуби раҳбари Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Матбуот анжумани: ҳамкорлик янада мустаҳкамланди

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг матбуот анжумани ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, журналистлар, партия фаоллари, депутатлар ҳамда “Истеъдод” клубининг фаол аъзолари иштирок этишди. Тадбирни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб берди ва партия вилоят Кенгаши томонидан 2019 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ҳамда келгуси режалар тўғрисида сўз юритди. Таъкидланганидек, айни пайтда партиянинг вилоят Кенгашида 25 минг 847 нафардан зиёд аъзо 244 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Жорий йил бошидан буён бугунги кунга қадар партиянинг 30 га яқин лойиҳалари доирасида тадбирлар ўтказилган. Жумладан “Тозалик йўлида бирлашайлик”, “Саломатлик йўлида бирлашайлик”, “Фарзандлари соғлом юрт — қудратли бўлур”, “Куч — адолатда!” каби қатор лойиҳалар амалий ишлар орқали ҳаётга тадбиқ этилган. Лойиҳалар доирасида туман ва шаҳар Кенгашлари қошида ишчи гуруҳлар тузилиб жойларда, ўқув муассасаларида, маҳалла ва бошқа ташкилотларда махсус саволномалар орқали ўрганиш ишлари олиб борилди ва аниқланган муаммолар тегишли доимий комиссияларда кўрилиб, тегишли Сессия йиғилишларида муҳокама этилди. Йиғилиш қарори билан амалиётга йўналтирилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Давлатимиз Раҳбарининг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатноамасининг мазмун ва моҳияти тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар, мурожаатномадан кейинги фаолиятдаги ижобий ўзгаришлар иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. Йиғилиш давомида ижобий ишлар билан биргаликда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам муҳокама этилди.   Партиянинг вилоят Кенгаши томонидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, жумладан, фуқаролар учун ҳар олти ойда мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш учун “тиббий поспорт”ни шакллантириш, Туризмни ривожлантириш, фуқаролар, айниқса ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, “Истеъдод” клуби фаолиятини янада жадаллаштириш ва бошқа масалалар тўғрисидаги амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган лойиҳалар дастури журналистлар эътиборини тортди ва бир овоздан қўллаб-қувватланди. Рахматжон Бобожанов, “Эзгу сўз” газетасининг мухбири: – Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши партиялар ичида энг фаоли ҳисобланади. Ҳудудий ОАВ билан ҳамкорлигини яхши биламан. Партия томонидан олиб борилаётган ишларни ҳар кун ҳудудий телевидениелар орқали кўриш мумкин. Ҳудудий радиоларда ҳам партия ходимлари партия фаолиятидан хабардор қилишмоқда. Энг қувонарли томони ОАВ ходимларининг аксарияти мазкур партияга аъзолигидир. Бу эса ўз навбатида партиянинг омма орасида нуфузи тобора ошиб бораётганидан далолатдир. Бахс-мунозара, таклиф ва тавсиялар қизғин тус олган йиғилиш сўнгида журналистлар қизиққан саволларига партия фаоллари томонидан батафсил жавоблар олишди. Ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

“Китоб челленж”: фаол китобхонлар тақдирланди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Урганч шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда Урганч шаҳар Тиббиёт коллежида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказди. Тадбирни партия вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева кириш сўзи билан очиб берди. Унда Давлатимиз раҳбари томонидан китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида сўз юритди ва бу борада партия вилоят Кенгаши ташаббуси билан амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан “Инсон ҳаётида китобнинг ўрни”, “Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини оширишда партия томонидан олиб борилаётган ишлар” ва бошқа мавзулардаги маърузалари тингланди. Тадбир сўнгида коллежда тахсил олаётган бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилар партия томонидан ташкил эилган “Адолат дўпписи” ҳамда “Адолат белбоғи” совғалари ва сертификати билан тақдирландилар. Мадина Хожиакметова, тадбир иштирокчиси: – Тадбир давомида олган сабоқларим китобга бўлган меҳримни янада оширди. Китобнинг ҳаётим ва фаолиятимдаги аҳамиятини дилдан ҳис этдим. Айниқса, “Адолат дўпписи”ни бошимга кийгизишганда орзуларим янада жўш урди. Демак, куч-ғайратим, бор қобилиятимни юртим келажаги учун сафарбар этишим, менга билдирилган ишончни албатта оқлашим шарт. Эътибордан қувончим чексиз. Тадбир якунида ижодкорлар ҳамда фаол партиядошлар томонидан иштирокчи талаба ёшларга бадиий китоблар тарқатилди. Рустам БОЛТАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Депутатлар томонидан Хоразмдаги мактабларга бадиий китоблар жамланмаси тақдим этилмоқда

  Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жойларда, айниқса, ўқув муассасаларида китобхонлик маданиятини ошириш, мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш борасида турли мавзулардаги тадбир ва давра суҳбатилар, учрашувлар қизғин паллага кирган. Куни-кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда “Маъмун” академияси ҳамкорликда Урганч шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини ошириш устувор вазифамиз” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, “Маъмун” академияси олимлари, мазкур мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирни 17-сон умумтаълим мактаби директори Мўминжон Мўминов кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирдан кўзланган мақсад — мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган устувор ислоҳотлар, таълим тизимида олиб борилаётган амалий ишлар, ёшларни китоб мутолаасига бўлган меҳрини ошириш, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрнини тушинтириш, шахсий кутубхоналарни ташкил этишга ундашдан иборат. “Маъмун” академияси раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Икрам Абдуллаев томонидан мактаб жамоасига китоблар жамламаси ҳадя қилинди. Шунингдек И.Абдуллаев шу мактабда таҳсил олгани, ўқувчилик пайтларидаги ютуқ ва камчиликлар тўғрисида ўртоқлашди. Сўзга чиққанлар томонидан мавзуга оид партия ҳамда “Маъмун” академияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳусусидаги фикр ва мулоҳозалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Мактаб жамоаси номидан ташкилотчиларга чуқур миннатдорчилик билдирилди. Тадбирда мактаб ўқувчиларининг бир гуруҳига партиянинг “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” махсус совғалари ҳамда сертификати тантанали тақдим этилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:???? https://t.me/adolat_uz https://www.instagram.com/adolat_sdp/ https://www.facebook.com/sdpu.adolat/ ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!