ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Барча ислоҳотлар инсон манфаатлари учун

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч давлат университетида “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари – инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолоти” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари билан бир қаторда Ўзбекистон судъялар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаси вакиллари ҳамда Урганч давлат университети ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад – суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар тўғрисида иштирокчиларни хабардор қилишдан иборат. Таъкидланганидек, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳаси давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади. Тадбир давомида “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар: фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимояси”, “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари –инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли кафолоти” мавзуларида Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди катта мутахассиси Жамолбек Матниёзов, “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Хамдам Аллабергеновларнинг маърузалари тингланди. Фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ёш инноваторлар рағбатлантирилди

Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Талабаларнинг кичик инновацион корхонаси” лойиҳаси доирасида “Биз ёш инноваторлармиз” мавзусида талабалар ўртасида кўргазмали танлов бўлиб ўтди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар, ТаТУ Урганч филиали ўқитувчи ва талабалари, ёш инноваторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад — Олий ўқув юртларининг инновацион инфратузилмасини кучайтириш, талабаларнинг инновацион фаолиятга бўлган қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, улар томонидан кичик инновацион корхоналар тузишни рағбатлантириш, ўқитувчилар ва ходимларнинг инновацион фаоллигини ошириш, олий ўқув юртларининг илм-фан, саноат ва иқтисод билан алоқасини янада мустаҳкамлашдан иборат. Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси сайловолди дастурида мамлакатимиз келажаги инновацион иқтисодиёт билан узвий боғлиқ эканлиги қайд этилган. Шундан келиб чиққан ҳолда партия фаолиятида инновацион технология ва ишланмаларни тараққий эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Табир давомида соҳа мутахассисларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан ёш инноваторларнинг яратган инновацион лойиҳалари таҳлил этилди ва баҳолаб борилди. Баҳолаш натижаларига кўра: Давлатёр Манглиев ғолибликни қўлга киритиб, 1-даражали диплом билан тақдирланди. Шунингдек, Дилноза Артиқова 2-даражали ҳамда Машарипбой Тохиров 3-даражали дипломлар билан тақдирланишди. Тадбирнинг қолган иштирокчилари ҳам фаол иштироки учун партиянинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар. Давлатёр Манглиев, танлов ғолиби: — Бугун қувончим чексиз. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиққан инновацион лойиҳамга билдирилган эътибор мени руҳлантирди, янги марралар сари чорлади. Кўргазмали тадбир жуда мазмун ва моҳиятга бой бўлди. Лойиҳамни янада такомиллаштириб, юртим тараққиёти учун муносиб ҳиссамни қўшаман. Ташкилотчиларга раҳмат. Мухтасар айтганда, мазкур лойиҳа доирасида олий ўқув юртларида ташкил этилаётган кўргазмали тадбирлар, талабаларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириб бориш, уларни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатимизда ишлаб чиқариш соҳасига инновацион ишланмаларни кенг жорий қилишга эришилиши билан бир қаторда республикамизда инновацион иқтисодиётнинг янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Депутатлик гуруҳи: масъулиятни ҳис этиб ишлаш — муваффақият мезони

Халқ депутатлари Шовот туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари партиямизнинг cайловолди дастурида илгари сурилган халқчил ғояларни ҳаётга татбиқ этиш, ижросини самарали таъминлашда фаолликни оширишмоқда. Шовот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари электоратимиз ҳамда сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар олдидаги мажбурият ва вазифаларини сидқидилдан адо этиш мақсадида фуқаролар орасида доимий мулоқотлар уюштириб, учрашувлар ташкил этишмоқда. Мулоқот ва учрашувлар давомида аниқланган муаммолар жойнинг ўзида ёки депутатлик сўровлари орқали ижобий ечим топмоқда. Хусусан, депутатлик гуруҳи аъзоси Шихназар Турсуновнинг сайловчилари билан мулоқотларнинг бирида “Эшонқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари томонидан маҳалладаги “Иқбол”, “Беғубор” кўчаларидаги чироқлар тез-тез ўчиб қолаётгани боис қоронғуликда ҳаракатланишда йўловчилар азият чекишаётганлигини таъкидлашди. Мазкур муаммо Ш.Турсунов томонидан Туман электор тармоқлари корхонаси раҳбарига жўнатилган депутатлик сўрови орқали ижобий ҳал этилди. “Оқкўл” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Раҳима Бабажанова бир неча йилдан буён бўғим касаллиги билан оғриб келаётгани, тез-тез даволаниш кераклиги боис, моддий томондан қийналаётгани ҳамда ётиб даволаниш учун ордер кераклигини билдирган эди. Депутат Бекзод Ражапов томонидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори А.Раҳимов номига чиқарилган депутатлик сўровига асосан бемор Р.Бабажанова туман касалхонасига даволаниш учун ётқизилди. Зухра Қутлимуродова, “Туркистон” МФЙ фуқароси, 1-гуруҳ ногирони: – Соғлигим яхши эмаслиги боис тез-тез нархи баланд дориларни сотиб олишимга тўғри келади. Баъзида моддий томондан қийналиб қоламан. Партия депутатларига раҳмат. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат этиб, бепул дори-дармонлар билан таъминлашди. Оилавий бюжетимга ёрдам бўлди. Эътибордан бошим осмонга етди. Инсон қадри улуғланган юртда яшашнинг бахтини яна бир бора ҳис қилдим. “Бунёдкор” МФЙ фуқаролари Мустақиллик кўчасидаги 28-уй олдида ўрнатилган электр токи симёғочи носоз ҳолатдалигидан шу атрофдаги хонадон эгалари безовта бўлишаётганини баён қилишганидан кейин бу муаммо ҳам Шихназар Турсунов томонидан туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборилиши натижасида бартараф этилди. Депутатлик гуруҳи аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан 10 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди. 5 нафар фуқаро мавсумий иш билан таъминланди. Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Хоразм телерадиокомпаниясининг “Депутат ва ёшлар”, “Депутат вақти”, “Муносабат” каби қатор кўрсатувларда фаол иштирок этишди. Депутатлик гуруҳи томонидан амалга оширилган 50дан зиёд тадбир ва амалий ишлар ҳудудий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Мухтасар қилиб айтганда, Шовот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоларининг сайловчилар орасидаги жонли мулоқотлари самарадорлиги келгуси сайловларда партиямиз шаънини ҳимоя қилишда ҳизмат қилиши шубҳасиздир. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самарасини ошириш давлатимизнинг доимий эътибор марказида

Президентимизнинг раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган янгиланишлар, инсон манфаатларини муҳофаза қилиш соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш ҳамда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган тиббиёт соҳасига оид бир қанча фармон ва қарорлар ижроси таъминланди. Натижада Республикамизда янгидан оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар қошида тез ёрдам шохобчалари ташкил қилинди. Эндиликда чекка қишлоқлардаги туман марказий шифохонасига келиб даволаниши қийин бўлган аҳолимиз ҳудудидаги оилавий поликлиникаларга келиб тиббий кўрикдан ўтмоқда ва муолажалар олмоқда. Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқни жоиз деб билдимки, соғлиқни сақлаш тизимидаги олиб борилаётган амалий ишлар натижасида туманимиздаги 63-сон оилавий поликлиникаси инвестиция давлат дастури асосида 773 миллион сўм маблағ эвазига фойдаланишга топшрилди. Шунингдек, тез тиббий ёрдам бўлимига 3 та “Дамас” ва 1 та барча реанимацион жамланмаларга эга “Hunday” русумли тез тиббий ёрдам автотранспортлари янгидан берилиб, бугунги кунда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Мана яқинда бирлашмамизга “Колпоскоп” аппарати берилди. Бу аппаратнинг асосий мақсади аёлларимизда бўладиган онкологик касалликлар, бачадон бўйнидаги ракка оид касалликларини аниқлайди. Олдин бу аппарат бўлмаганлиги сабабли тиббий кўрик вақтида туғиш ёшидаги аёлларнинг бачадон бўйни касалликалари кеч босқичларда аниқланар эди. Эндиликда бундай касалликлар эрта аниқланиб, даволанмоқда. Шу билан биргаликда соғлом она — соғлом бола концепциясини ҳаётга тадбиқ этиш жараёнида хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ҳомиладор аёлларни поливитаминлар билан таъминланиш, она ва бола скрининг хизматини ривожлантириш, оилада тиббий маданиятни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, аёллар маслаҳатхонасини, пренетал диагностика хоналарини, тезкор алоқа тармоғини ташкил қилиш, қизлар саломатлик марказлари очилди. Давлатимиз раҳбарининг 7 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида илгари сурилган илғор ғоялар тиббиёт соҳасини янада такомиллаштириши шубҳасиз. Фармонда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш ва бу борада амалга ошириладиган ишлар ва мақсадлар тўғрисидаги олдимизга қўйган вазифалар жамоамиз зиммасига янада кучлироқ вазифа юклади. Туманимизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Соғлам аёл ойлиги ўтказилиши йўлга қўйилган. Бунда туғиш ёшида аёллар, ўсмир қизлар чукурлаштирилган тиббий курикдан кайтадан ўтказилди. Туғиш ёшидаги аёлларда аниқланган касалликлар амбулатор ва стационар шароитда давланмокда. Туғиш ёшидаги мутлок ва нисбий туғиши мумкин бўлмаган аёллар 100% контроцепсия воситалари билан қамраб олинди. Туманимизда ҳозирги кунда болалар ўлими ўтган йилдагига нисбатан камайган. Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси таъмонидан патронаж ишлари ва соғлам турмуш тарзини таргибот килиш кучайтирилмокда. Мухтасар айтганда, Давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган ҳар бир фармон ва қарорлар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу даражадаги эътибор ҳар бир тиббиёт ходимини янада фидойи бўлишга чорлайди. Зеро, инсонлар саломатлигини асраш муқаддас бурчимиздир. Меҳрибон ВАИСОВА, Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси Туғруқ комплекси мудираси, туман Кенгаши депутати ...

Батафсил
News

Унутилмас таассуротлар

Партия фаоллари томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаб келинаётгани воҳамиз бўйлаб таралиб кетгани бежиз эмас албатта. Партиянинг вилоят Кенгаши қошида кўп йиллардан буён ташкил этилиб фаолият кўрсатиб келаётган “Истеъдод клуби”нинг ўнлаб иқтидорларни кашф этиши, иқтидорли ёшларни “Адолат дўпписи” ва “Адолат белбоғи” ҳамда сертификати билан тақдирланиши, ўзининг таъсирчанлиги билан ёшларни ўзига жалб қилиб, ҳар йили воҳамизда шов-шувга сабаб бўлиб келмоқда. Ёшларда иштирок этиш орзусини шакллантириб келаётган “Конституция билимдони” Республика кўрик-танловининг ташкил этилиши, иқтидор эгаларининг ҳудудий телевидение, радиолар орқали жонли ва ижодий мулоқотларни йўлга қўйилгани буларнинг бари мен каби орзу ва мақсадлари бисёр тенгдошларим учун яратилиб берилаётган катта имконият эмасми. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига аъзо бўлганимга кўп вақт бўлмай, партияга бўлган меҳр-муҳаббатим тобора ортиб бормоқда. Чунки, партия фаолларининг интилиш ва қарашларимга бўлган ҳурмати, уларнинг иқтидоримни юзага чиқаришдаги самимий кўмаклари, қисқа вақт ичида улар эътиборидан жой олганим ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди. Партиянинг ҳаётбахш дастурий ғояларини кенг омма орасида тарғиб қилишдаги фаол иштироким, “Конституция билимдони” Республика кўрик-танлови Республика босқичининг фаол иштирокчиси бўлганим, тенгдошларимнинг кўп йиллик орзусига айланган “Адолат дўпписи” ҳамда сертификатига сазовор бўлишим, мени янгидан-янги марралар сари шахдам қадам ташлашимга туртки бўлди. Айниқса, “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Республика босқичидаги иштироким, партиянинг Сиёсий Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланганим, янги дўстлар ортирганим, энг асосийси сиёсий, ҳуқуқий, партия тўғрисидаги билимларимни бойитиб олганим мени олам-олам орзулар сари етаклади. Ҳар сафар ҳавас, катта мақсадлар билан назар ташаб ўтганим — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносига ташриф буюришдек, у жойда фаолият юритаётган депутатлар билан юзма-юз мулоқот қилишдек бахтга муяссар бўлганим мени юрт дарди билан ёниб яшашга ундади. Интилганга толе ёр! Бу жумла айни ҳақиқат эканига “Адолат” СДП сафига кириб келганимда яна бир карра амин бўлдим. Сарвиноз ЖУМАНИЁЗОВА, УрДУ академик лицей ўқувчиси, “Конституция билимдони” Республика кўрик-танови иштирокчиси ...

Батафсил
News

Оилаларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хонқа туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги “Олажа” қишлоғидаги 48-сон оилавий поликлиникада “Оила ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари билан бир қаторда туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, 48-сон оилавий поликлиника жамоаси, “Олажа” қишлоғи фуқаролари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирни партиянинг Хонқа туман Кенгаши раиси Зеваржон Юсупова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирдан кўзланган мақсад — юртимизда оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш, миллий урф-одатларни тарғиб қилиш масалаларининг устуворлигини таъминлашдан иборат. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан оила — жамиятнинг асосий бўғини, оила — келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия маскани экани, Бош Қомусимизда ҳам оила, ота-она, фарзандлар муносабатларига оид алоҳида боб киритилгани, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, манфаатлари моддама-модда келтирилгани бежиз эмаслиги, уларда оилаларни мустаҳкамлаш ва асраб авайлаш ҳимоялаш ғоялари мужассам экани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, маънан шаклланган ёшларни никоҳ муносабатларига тайёрлаш, ажралишларнинг олдини олиш, оиланинг мустаҳкамлиги учун бирдек масъулиятни ҳис этиш асосий вазифамиз экани, эрта турмушни ва қариндошлар орасидаги никоҳни олдини олиш, оналик ва болаликни ҳимоялаш бош мақсадимиз каби фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Тадбир сўнггида мутахассислар томонидан оилаларни мустаҳамлашга, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган тавсиялар берилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Тўғридан-тўғри эфирда тиббиёт соҳасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари Хоразмтелерадиокомпаниясининг “Муносабат” кўрсатуви меҳмони бўлишди. Партия фаоллари, депутатлари иштирок этган кўрсатув жонли мулоқот шаклида тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Мулоқотни Хоразмтелерадиокомпаниясининг журналисти Қахрамон Собуров олиб борди. Тўғридан-тўғри мулоқот жараёнида партия фаоллари томонидан билдирилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 9 ноябрь кунидаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видиоселектор йиғилиши тўғрисидаги фикр ва мулоҳозалари юртдошларимизнинг диққат марказидан жой олди. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда партиянинг ўрни қай даражада экани партиянинг қатор лойиҳалари доирасида олиб бораётган ўрганиш ишлари натижалари билан асослантирилган мисоллар фуқаролар эътиборига ҳавола қилинди. Жараён давомида бошловчи ва томошобинлар томонидан берилган саволларга партия фаоллари, депутатлари атрофлича жавоблар беришди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Бош Комусимиз эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан жойларда Бош Қонунимизнинг қутлуғ-санаси муносабати билан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маънавий-маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар ўтказилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан Урганч Иқтисодиёт коллежида ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорликларнинг муҳим пойдевори” мавзуидаги маънавий-маърифий тадбир ҳам иштирокчиларнинг фаоллигида қизғин кечди. Тадбирга коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари билан бир қаторда партиянинг фаоллари, оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирни Иқтисодиёт коллежи маънавий-ишлар бўйича директор ўринбосари Дилафуруз Эшчанова кириш сўзи билан очиб берди. Таъкиландики, тараққиётимизнинг кафолати бўлган асосий Қонунимизда Ўзбекистон деб аталган буюк заминда яшаётган барча фуқаролар учун эмин эркин яшаш, меҳнат қилиш, ижод этиш, умуман табаррук инсон сифатида ўзлигини салоҳиятини намаён этиш учун барча хуқуқий шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жумладан, билим олиш ҳуқуқини кафолатлашда Конституция тамал тоши бўлаётганлиги, Конституциянинг ҳар бир моддаси алоҳида аҳамиятга эгалиги ҳамда ҳар бир фуқаронинг тақдирига даҳлдорлиги, Конституция ва қонунларнинг устуворлиги тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчилар диққат марказида бўлди. Тадбир давомида “Адолат” СДП вилоят Кенгаши бош мутахассиси Умидбек Адамбоев ва бошқа фаолларнинг мавзуга доир маърузалари тингланди Конституция куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар ёшларимизда Бош Қомусимизга бўлган ҳурматни, ўз ҳуқуқ ва бурчларини, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий маданиятини янада юксалишида аҳамиятли экани иштирокчилар томонидан таъкидланди. Бибимариям Комилова, тадбир иштирокчиси: – Бўлиб ўтган тадбир давомида Бош Қонунимиз эътироф этилди. Бош Комусимизнинг ҳаётбахшлиги билан бир қаторда биз ёшларга берилаётган имкониятларда тамал тоши вазифасини ўтаётганини яна бир бора ҳис этдик. Ўзимизнинг юксак маънавиятимиз, билим ва ташаббускорлигимиз билан Конституциямизнинг талабларига жавоб беришни мақсад қилдик. Бош Қомусимизга бўлган садоқатимиз янада юксалди. Комусимизни ёшлар томонидан янада кенгроқ ўрганишга қаратилган чора тадбирлар тавсия этилди. Фаол қатнашган иштирокчиларга партиянинг фахрий ёрлиқлари топширилди. Иштирокчилар қизиққан саволларига партия фаоллари томонидан батафсил жавоблар олишди. Мавзуга доир тадбирлар воҳамизда давом этмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!