ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Беғараз донорлик акцияси Хоразмда

Куни кеча Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги Қон қуйиш марказларида партиянинг “Бор меҳримиз сенга болажон!” шиори остида беғараз донорлик акцияси кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Хусусан, донорлик акцияси эрталаб Хоразм воҳасида ҳам соат 8:00 да вилоят Қон қуйиш марказида бошланди. Акцияда партия фаоллари, депутатлари, хайрихоҳлари, кўнгиллилар ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Донорлик қилган юртдошларимиз қон топширганлик тўғрисидаги маълумотларни Кўп тармоқли вилоят болалар тиббиёт маркази Гемотология бўлимида даволанаётган бемор болажонларнинг оналарига самимий кўмак сифатида тақдим этишди. Искандар Ишчанов, акция иштирокчиси: – Куни кеча ТТВнинг “Эълонлар” дастури орқали “Адолат” СДПнинг 3 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан вилоят Қон Қуйиш марказида беғараз донорлик акцияси тўғрисидаги хабарни эшитиб қолдим ва бу хайрли ишга мен ҳам ҳисса қўшишни мақсад қилдим. Эрталаб қон қуйиш марказига йўл олдим. Ниятим амалга ошди. Менинг ҳам беғараз ёрдамим жажжи болажонларнинг дардига шифо бўлишини жуда-жуда истайман. Бизни саховатпешаликка ундаган ташкилотчиларга раҳмат. Мухтасар айтганда, ташкил этилган хайрия тадбири тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди. Хоразмда мазкур акция 4 декабрь куни ҳам давом этмоқда Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Воҳани янада ривожлатириш учун вазифалар белгилаб берилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқларидан энг асосийларидан бири бу туризмни ривожлантириш деб ўйлайман. Дарҳақиқат дунё бўйича очиқ музей деб тан олинган Хива тумани “Ичан қалъа” музейи, олдинлар Хива туман маркази деб ҳисобланиларди, Президентимизнинг сайъ-ҳарақатлари билан Хива шаҳарга айлантирилди, шу билан бирга чет эллик ва маҳаллий туристларни жалп қилиш мақсадида Хива темир йўл вокзали курилди. Мустақиллигимизнинг илқ йилларидан буён вилоят иқтисодиётида ўзининг улкан улушини туризм соҳаси бўйича амалга оширилиши юзасидан кўпгина ишлар бажарилган бўлсада ҳали талаб даражасига олиб чиқилмаган эди. Шунинг учун Президентимизнинг “Биз чет эллик туристларни қадимий тарихимиз ва қадриятларимиз билан жалб қилиш Хоразм, Хиванинг тарихи тўлиқ ўрганилмаганлиги, уни таништириш бўйича тизим ҳам йўқлигини аълоҳида таъкидлади. Шунинг учун Хоразм тарихини ўрганиб, муҳим даврлар ва воқеалар, ҳар хон ҳаёти бўйича шоу-румлар ташкил этиш, Хивага келган нафақат туристлар балки ҳар бир одам катта таассурот билан кетиши учун Ўзбекистон Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотларга қатор топшириқлар берилгани ҳар бир хоразмликни қувонтирди. Давлатимиз раҳбари Хива туманидаги “Khiva Silk Fabric” корхонасини бориб кўриб Кластер усулига асосланган корхонани ҳар бир туманда ташкил этиш зарурлигини таъкидлагани вилоятда иш ўринларинг ошиши айниқса, аёлларни иш билан таъминланиши аҳоли даромадининг ошишига замин бўлади деб ҳисоблайман. Умуман олганда Президентимизнинг ташрифи билан Хоразм вилоятининг иқтисодиётини янада ривожлантириш учун ҳамма қулайлиқлар яратилаётганлигини куришимиз мумкин, фақат ҳар бир раҳбар ва ходимлар, қолаверса фермеру тадбиркорлардан, сидқидилдан, виждонан, садоқат билан ишлаш талаб этилади десам муболоға бўлмайди. Мақсуд КУРБОНБОЕВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси ...

Батафсил
News

Хоразм: тиббиёт соҳасидаги аҳолининг ҳақли эътирозларига аниқлик киритилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 19-21 ноябрь кунлари Хоразм вилоятидаги даволаш профилактика муассасалари фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишдилар. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йил 9 ноябрь куни республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижадорлигини муҳокама қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соҳани изчил ривожлантиришга доир долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор мажлисида соҳадаги муаммолар чуқур таҳлил қилинган эди. Давлатимиз раҳбари уларни бартараф қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берди ва соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган Ҳаракатлар режаси — “Йўл харитаси” тадбирлари белгиланди. Ушбу “Йўл харитаси” асосида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш юзасидан Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ 19-21 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида бўлдилар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, шифокорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилдилар. Бу жараёнда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда мавжуд муаммолар аниқланди. Бугунги кунда Хоразм вилоятида 12 та ихтисослашган тиббиёт марказлари, 115 та амбулатория-профилактика муассасалари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали ҳамда унинг субфилиаллари фаолият кўрсатади. Вилоят аҳолисига 4511 нафар шифокорлар ва 15244 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатмоқда. Шаҳар ва қишлоқ аҳолисига шошилинч ва кечиктириб бўлмас ҳолатларда тиббий хизмат кўрсатиш учун 65 та тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил қилинган ва 110 та ижтимоий дорихона фаолият кўрсатмоқда. Тез тиббий ёрдам тизимида ҳозирги кунда 107 та автотранспорт фаолият кўрсатмоқда. Тез ёрдам хизмати 2017-2018 йилларда 54 та “Дамас”, 5 та “Ниссан” ва 7 та “Хундай” реанимобиллари билан таъминланди. Тез тиббий ёрдам бригадалари 41 турдаги дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган. 2017 йилда ҳар бир чақириқ учун дори-дармонга ажратилган маблағ 2235 сўмни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 5000 сўм миқдорида маблағ ажратилган. 2018 йилда тиббиёт олий ўқув юртларини тамомлаган 231 нафар, клиник ординатурани битирган 59 нафар мутахассис вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларига ишга жойлаштирилган. Йил давомида 30 нафар мутахассислар хорижий давлатларда малака оширган. Олиб борилган чора-тадбирлар билан бир қаторда соҳада айрим муаммолар ҳам мавжудлиги туфайли тиббий хизмат натижадорлиги талаб даражасида эмас. Хусусан, вилоятдаги қишлоқ оилавий поликлиникаларидан 30 таси, қишлоқ врачлик пунктларидан 10 таси таъмирлашга муҳтож. Вилоятда ижтимоий дорихоналар фаолиятида муаммолар мавжуд. Аксарият даволаш профилактика муассасаларида, хусусан ихтисослаштирилган марказлар филиалларида юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж бор. Хусусан, Спикер ўринбосари Наримон Умаров ташриф буюрган Хонқа туманидаги 45-сон, Боғот туманидаги 5-сон, Ҳазорасп туманидаги 34-сон оилавий поликлиникалар мукаммал таъмирлангани ҳолда зарур тиббий анжомлар билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги аниқланди. Янгибозор туманидаги 64-сон ҳамда Гурлан туманидаги 14-сон оилавий поликлиниклар бинолари таъмирталаб, тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар натижалари асосида Хоразм вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2019 йилда барча шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари замонавий, ўта сезувчан УТТ аппаратлари билан жиҳозланиши, бирламчи тиббиёт муассасалари тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши, туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилиши, 55 та шифокорнинг хорижда малака ошириши, вилоятда даволашнинг 50 дан ортиқ янги усуллари татбиқ этилиши белгиланди. Ушбу ишларни амалга оширишда республика бюджетидан ажратиладиган ва маҳаллий бюджетдан ажартиладиган маблағ манбаларига аниқлик киритилди. Ушбу режаларнинг амалга оширилиши вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Юзма-юз мулоқотлар фуқаролар ҳаёти фаровонлигини таъминламоқда

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот олиб бориш куни сифатида белгиланган. Мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишиш билан бир қаторда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этишдан иборат. Ушбу устувор вазифани партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши фаоллари ҳам сидқидилдан адо этишмоқда. Хусусан, партиянинг Урганч шаҳар ташкилоти қошида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг бу галги мулоқоти шаҳардаги “Маърифатчи” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрганда, бино “Осиё” тўйхонасига тегишли бинонинг иккинчи қаватида жойлашгани, чиқиш зинапоясининг ноқулайлиги, МФЙ фаолият юритаётган хоналарнинг кичкиналиги, совуқлиги ишчи гуруҳ аъзоларининг эътиборини тортди. МФЙ фаоллари суҳбат давомида, муаммоларни бирма-бир баён этишди. Кекса нуронийларнинг, қон босими, юрак хасталигига чалинган маҳалладошларнинг МФЙга келишида қийинчиликлар туғдираётгани тўғрисида баён этишди. Райҳон Қурбанбоева, “Маърифатчи” МФЙда яшовчи фуқаро: – Мажбурият юзасидан тез-тез маҳалла фуқаролар йиғини биносига келишимизга тўғри келади. МФЙ биноси иккинчи қаватда жойлашган. Кўча томондан қурилган зинапоя орқали киришга тўғри келади. Зинапоянинг ноқулай қурилгани боис, бинога чиқишимизда муаммолар содир бўлмоқда. Маҳалладошларимизнинг кўпчилиги, хатто ўзим ҳам бир неча бор зинадан чиқишда йиқилганман. Маҳалламизнинг нуронийлари МФЙга чиқаолмай пастда туриб мурожжаатларини амалга оширишга мажбур бўлишмоқда. Ёғингарчилик кунларда, айниқса қиш пайтлари зинапоядан кўтарилишда азият чекмоқдамиз. Унинг устига МФЙ биноси жуда тор. 5-6 нафар киши бўлиб кириб келсак бинога сиғмай қоламиз. Фаоллар бу муаммони МФЙ биносига кириб келаверишда гувоҳи бўлишгани боис, маҳалла аҳлининг эътирозини тушинишди ва зудлик билан депутат Рустам Болтаев томонидан Урганч шаҳар ҳокими Одилбек Сапаев номига депутатлик сўрови жўнатилди. Маҳалла фуқароларининг эътироз этишича, маҳалладаги Проектная 168 квартал кўчаси асвалътланмаганлиги сабабли маҳалла аҳли, қолаверса йўловчилар учун муаммолар туғдирмоқда. Марказий канализациянинг йўқлиги муаммоларга сабаб бўлмоқда. Амир Темур кўчаси 64 уйда яшовчи, кам таъминланган оила аъзолари билан суҳбатлашилганда эса, оила боши Шавкат Машарипов 3 хонали уйда 11 жон яшаётгани тўғрисида гапирди. Маҳалладаги яна бир хонадон, Алишер Матчанов хонадонига ташриф буюрилганда 1990 йилда туғилган фарзанди Жасур Матчановнинг туғма ногиронлиги, унга қараётгани боис, ишлаб оиласини боқишга имконияти йўқлиги тўғрисида қайд этди. Ўғлини даволатишда моддий томондан қийналишаётганини билдирди. Жасурбек Матчановнинг ҳолидан хабардор бўлдик. Хақиқатан ҳам оила аъзолари оғир турмуш шароитида яшаётганидан азият чекмоқда. Йўл-йўлакай соховат пеша тадбиркорларни бу хайрли ишга чорлашимиз зарурлиги тўғрисида келишиб олдик. Сафаримиз давомида бир кунлик аниқланган муаммолар фаоллар, айниқса депутат Рустам Болтаевнинг эътиборидан жой олди. Айни пайтда юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларнинг айримларига депутатлик сўрови жўнатилган бўлса, бошқа муаммоларни ечимини топиш чоралари режалаштирилмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари оширилди

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ёшлар орасида тадбир, учрашув ва давра суҳбатларининг ўтказилиши қизғин паллага кирган. Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида партия ташаббуси билан Урганч нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида “Депутат ва ёшлар” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ёшларни сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини, ён атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини ҳамда Конституциямизга бўлган ҳурмат эътиборини оширишдан иборат бўлди. Тадбирни коллеж директори Шоира Раҳимова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати, депутатлик гуруҳи раҳбари Рустам Болтаев, Шовот туман Кенгаши депутати Бекзод Ражаповлар ёшларга депутат бўлиш, депутатнинг бурч ва вазифалари, депутатнинг сайловчилар олдидаги мажбуриятлари тўғрисида тушинчалар беришди.“Сайлов” тўғрисидаги қонуннинг мазмун ва моҳияти тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларни диққатини торди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурларини амалиётга тадбиқ этилиши, партиянинг қатор лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишлар, партия фаолиятини оммовий ахборот воситалари орқали ёритилиб борилиши хусусидаги фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Жамшид Кенгесов, коллеж ўқувчиси, тадбир иштирокчиси: – Бугунги тадбирда “Адолат” СДП тўғрисидаги қизиқишларимизга жавоб олиш билан бир қаторда, сайловларда ҳар бир овоз юрт тақдирига дахлдор эканини тушиниб етдик. Шу боис, овоз беришдан олдин ўзимиз ёқтирган, фидойи, юрт дарди билан яшайдиган, ҳар томонлама намуна бўла оладиган номзодни танлашимиз шарт эканини англаб етдик. Жуда қизиқарли кечган тадбир биз ёшларда катта таассурот қолдирди. Депутат бўлишимиз учун нималарга эътибор қаратиш кераклиги тўғрисидаги мулоҳозалар мақсадларимизни янада жонлантирди. Ташкилотчилардан миннатдормиз. Фаоллар ёшларни ватан корига ярайдиган, фидойи, ташаббускор, илм-маърифатга чанқоқ, юксак маънавиятли комил инсонлар бўлиб етиши учун керакли тавсия ва маслаҳатлар беришди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзлари қизиққан саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Пленумдан — пленумгача: фаолият сарҳисоб қилинди

Хоразм вилоят бандлик бош бошқармасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги пленум йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Кенгаш аъзолари билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлари, БПТ раислари иштирок этишди. Пленум кун тартибида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурини бажарилишида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгашининг иштироки” тўғрисидаги ҳамда партия вилоят Кенгаши фаолияти танқидий таҳлил этилди. Йиғилишни Вилоят Кенгаши раиси в/б Ҳамдам Аллабергенов кириш сўзи билан очиб берди ва олиб борди. Таъкидланишича, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат Дастури ижросини бажаришда партия вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитасининг тасдиқланган иш режаси асосида партиянинг дастурий-мақсад вазифаларидан келиб чиқиб, партия лойиҳалари доирасида тизимли ишлар амалга оширилди. Амалга оширилган ишлар, ҳудудий оммовий ахборот воситалари орқали ёритилиб борилди ва фуқаролар томонидан юқори баҳо берилгани билан аҳамиятли бўлди. Жумладан, партиянинг шаҳар ва туман Кенгашлари қошида партия фаоллари, депутатлари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар “Адолат — қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни мунтазам маҳаллаларда хонадонма-хонадон юриб, халқ билан юзма-юз мулоқотларнинг натижасида ўтган 9 ой мабойнида 331 та маҳалладаги 7271 та хонадонга ташриф буюрилиб, аҳолидан 671 та мурожаат тушган, шундан тегишли ташкилот раҳбарлари номига 227 та депутатлик сўрови чиқарилган. 208 та депутатлик сўрови ижобий ечим топган, 134 дан зиёд мурожаатлар жойида ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилган. Шунингдек, партиянинг “Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба куни маҳаллаларда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилда вилоят бўйича жами: 446 та МФЙда 11086 нафар фуқаролар иштирокида сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Пленум йиғилиши давомида ижобий ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар ҳам чуқур таҳлил қилинди. Партия лойиҳаларини ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган ҳудудий Кенгашлар қайд этилди. Жумладан, “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳаси доирасидаги ўрганиш ишлари бўйича Гурлан, Янгиариқ, Ҳазорасп, Қўшкўпир, Боғот, Урганч туман Кенгашлари сусткашликка йўл қўяётгани қайд этилди. Йиғилиш қарорига асосан, 1 ой мухлатда ўрганиш натижалари таҳлил қилиниб, тегишли сессияларга масала киритиш чораларини кўриш масаласи эътиборга олинди. Партия сафини фаол аъзолар сони билан оширишда Урганч, Янгиариқ, Шовот, Янгибозор туманлари, янги бошланғич партия ташкилотларини шакллантиришдаги Хива, Боғот туман Кенгашларининг эътиборсизлиги ва бошқа йўланишдаги муаммо ва нуқсонлар танқидий таҳлил этилди ва бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилди. Дилдора Искандарова, партиянинг Урганч туман Кенгаши раиси: – Бўлиб ўтган пленум йиғилишида фаолиятда йўл қўйилган камчилик ва нуқсонлар эътиборга олинди. Партия лойиҳалари бажарилишини сифатли амалга ошириш, тегишли сессия йиғилишларига масалалар киритиш, депутатларнинг фаоллигини, Кенгашлар фаолиятини ОАВ орқали ёритишни жонлантириш чоралари муҳокама этилди. Тадбирлар кўламини кенгайтириш ва тадбирларни сифатли суръатга олиш каби тавсиялар берилди. Кенгашлар фаолиятини янада жонлантириш вазифаси юклатилди. Йиғилиш сўнгида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

“Истеъдод клуби” иқтидорларга йўл очмоқда

Маълумки, партиянинг сайловолди дастуридан ўрин олган мамлакатимиз бўйлаб иқтидорли ёшларни излаб топиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган илғор ғоясини ҳаётга, айниқса ёшлар орасида тадбиқ этиб ижросини таъминлаш ҳар бир партия фаолининг олдида турган муҳим ва устувор вазифалардан бири этиб белгиланганлиги билан эътирофга лойиқдир. Шу ўринда бир неча йилдирки, партия фаолларининг жонкуярлиги билан партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Истеъдод клуби” ўнлаб иқтидорли ёшларни кашф қилмоқда. Бу эса ўз навбатида омма айниқса ёшлар орасида партиянинг нуфузини тобора ошириб, келгуси сайловларда ғолибликни қўлга киритишда аҳамиятлидир. Куни-кеча Урганч давлат университети академик лицейида ташкил этилган клубнинг навбатдаги машғулоти самарали ўтказилгани ёшларни иқтидорини мустаҳкамлашга ҳамда янги истеъдодларни кашф қилишда хизмат қилди. Машғулотда партия фаоллари, клуб аъзолари, клубга аъзо бўлиш истагини билдирган янги иштирокчилар ҳамда лицей ўқитувчилари иштирок этишди. Партиянинг вилоят Кенгаши матбуот котиби, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Замира Абдуллаева, клубимиз раҳбари, шоира Биби Мариям Бегимова, партия фаоли Меҳрибон Қўшнашаровалар иштирокчиларга шеърият, журналистика, нотиқлик санъати ва партия тўғрисида тушунчалар беришди. Ҳайринисо Жуманиёзова, лицей ўқувчиси, иштирокчи: – “Истеъдод клуби” иқтидорли ёшларга кўмак бераётганидан хабардорман. Бугун машғулотда илк бор иштирок этаяпман. Машғулот жуда қизиқарли ўтди. Тенгдошларимни фаоллигини кўриб жуда ҳавасим келди. “Адолат дўпписи ва белбоғи” эгаларига сўз берилганда, уларни ғурурланиб гапирганига қойил қолдим. Мен ҳам клубнинг фаоли бўлиб, ушбу совғаларни қўлга киритишни мақсад қилдим. Машғулот сўнгида ёш қаламкашлар ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этиши билан бир қаторда янги ёзган шеърларини ўқиб беришди. Устозлар томонидан ижод наъмуналари таҳлил қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга устозлар томонидан батафсил жавоблар олишди. Ахмаджон МАТҚИЛИЧЕВ, УрДУ академик лицей ўқувчиси, “Истеъдод клуби” фаоли ...

Батафсил
News

Хоразмда “Адолат билимдони” аниқланди

Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қаноти ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ёшлар ўртасида “Адолат билимдони” кўрик-танловининг ташкил этилиши юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинмоқда. Айни кунларда анаънага айланган мазкур танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказилиши қизғин паллага киргани қувонарлидир. Кеча Урганч шаҳар Туризм ва тадбиркорлик КХҚда кўрик-танловнинг вилоят босқичи ҳам кўтаринкилик билан ташкил этилди. Танловда партия фаоллари, депутатлари, мазкур қоллежнинг ўқитувчи ва ўқувчилари, танловнинг шаҳар ва туман босқичлари ғолиблари, ҳамкор ташкилот ҳамда оммовий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад – ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва тафаккурини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч руҳини шакллантириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишдан иборат. Иштирокчилар кўрик-танловнинг учта шарти яъни таништирув, сиёсий ва ҳуқуқий соҳадаги билимлари ҳамда уй вазифаси шартлари бўйича беллашдилар. Партия фаоллари, депутатлари, ҳамкор ташкилот вакилларидан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов шартларини ҳолисона баҳолаб боришди. Юлдуз Артиқова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи етакчиси, ҳакамлар ҳайъати аъзоси: Ёш адолатчиларни танлов шартларини бажаришдаги қобилиятлари иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди. Ғолибни аниқлаш жуда қийин кечди. 6 ва 10– рақамли иштирокчиларнинг тўплаган умумий баллари тенг келди ва ҳакамлар томонидан қайта қайта саволлар берилди. Шартларни бажариш жараёнида ёшларни донолигию, илм-маърифатга чанқоқ эканига, партия тўғрисидаги билимларига қойил қолдик. Танлов жуда ўринли ташкил этилганлигига амин бўлдик. Ташкилотчиларга раҳмат. Танлов натижаларига кўра: 1-ўринга Қўшкўпир туманидан Урду академик лицей ўқувчиси Сарвиноз Жуманиёзова, 2-ўринга Янгиариқ Саноат-иқтсодиёт КХҚ ўқувчиси Шохинабону Хаджибоева, 3-ўринга Хазорасп Саноат КХҚ ўқувчиси Зубайда Мадаминовалар эга бўлишди. Сарвиноз Жуманиёзова кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиби: Кўрик-танловга тайёрланиш жараёнида ҳуқуқий ва сиёсий билимларим билан бир қаторда “Адолат” СДПнинг Дастурий ғоялари тўғрисидаги билимларимни бойитиб олдим. Пухта тайёргарлик натижасида бугун ғолиб деб топилдим. Янги дўстлар орттирдим. Бу интилишларимдан ҳеч қачон чекинмайман. Кўрик-танловнинг Республика босқичида ҳам фаол қатнашиб менга билдирилган ишончни оқлайман. Кўрик-танлов сўнгида ғолиб ва танлов шартларини фаол бажарган барча иштирокчиларга турли номинациялар бўйича партия вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!