ХОРАЗМ

Манзил: Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 53-уй

Телефон: (62) 224-12-36

Электрон манзил:  xorazm@adolat.uz

Янгиликлар
News

Урганчда 50 нафар тиббиёт ходимлари партия аъзолигига қабул қилинди

Маълумки, сиёсий партиянинг омма орасида нуфузини ошиб боришида бошланғич партия ташкилотларининг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ҳамда Урганч шаҳар Кенгаши ҳамкорликда вилоят кўп тармоқли шифохонасида “Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурининг мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар ҳамда мазкур шифохона ходимлари иштирок этишди. Тадбирни вилоят кўп тармоқли шифохонаси бош шифокори, партия фаоли Шуҳрат Эгамбердиев кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирдан кўзланган мақсад — партия томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, устувор вазифалар ҳамда ҳаётга тадбиқ этилаётган лойиҳаларни тиббиёт соҳаси вакиллари орасида кенг тарғиб этиш ва фаол сафдошларимиз сафини кўпайтиришдан иборат. Хоразм вилоят ҳудудий ташкилотлари томонидан жойларда бошланғич партия ташкилотлар фаолиятини сифатли ва талаб доирасида олиб боришга чуқур эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Парламент ва халқ депутатлари ҳудудий Кенгашларга депутатлик сайловларида бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини янада жонлантиришга қаратилган чора-тадбирлар қизғин тус олмоқда. Мазкур шифохонада 50 нафар сафдошимизни бирлаштирган янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Шихназар Худайберганов, шифохона хирург шифокори, БПТ раиси: — Партиянинг мақсад ва вазифалари, фаоллари томонидан олиб борилаётган ишлар, халқчил ғоялар, лойиҳалар, иқтидорли ёшларга қаратилаётган эътибор тўғрисидаги маълумотлардан ОАВ орқали хабардор эдим. Бугун партия аъзолигига қабул қилиндим ва янги ташкил этилган БПТ раиси қилиб тайинландим. Билдирилган ишончни албатта оқлашга, сафимизни фаол аъзолар ҳисобига ошириб боршга, партиянинг обрў-эътиборини омма орасида янада танитишга ҳаракат қиламан. Янги ташкил этилган БПТга партия томонидан китоблар жамланмаси тақдим этилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Шифокор сафдошларимиз сони ортмоқда

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда сиёсий партияларнинг ўрни беқиёсдир. Партия томонидан жойларда ташкил этилаётган тадбир ва давра суҳбатларида фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий билимларини бойитиш билан бир қаторда юртимиз тараққиёти учун қабул қилинаётган қонунлар ва қонун лойиҳаларининг мазмун ва моҳияти билан яқиндан танишишмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонасида “Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам анашу мақсадга қаратилди. Тадбирда партия фаоллари, депутатлар ҳамда мазкур шифохона ходимлари иштирок этишди. Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов сўзга чиқди. — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 30 га яқин халқчил лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши мамлактимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўз кўзланган натижаларга эришишида аҳамиятли бўлмоқда. Айниқса, партия элкторатлари бўлган тиббиёт соҳаси вакиллари билан ҳамкорликда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимиз фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Шунингдек, партия фаоллари томонидан партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар ижроси юзасидан ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган Парламент ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган депутатлик сайловларида фаол иштирок этиш тўғрисида қайд этилган фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган тиббиёт ходимларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди. Тиббиёт муассасасида янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди. Неъматжон Хўжабоев, Кўп тармоқли болалар шифохонаси шифокори, БПТ раиси: – Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлдик. Партия ташаббуси билан юртимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда партия аъзолигига қабул қилиндим. Аъзоликка қабул қилинишим билан бир қаторда БПТ раиси қилиб сайландим. Янги ташкил этилган кўп сонли БПТдаги сафдошларимиз билан бирга партиянинг мақсад ва ғояларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Янгиариқ туман Кенгашидаги депутатлар сони биттага кўпайди

Жорий йилнинг 27 январь куни Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашига бўшаб қолган 30-сон “Уйғур” сайлов округида сайлов бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан номзоди қўйилган партиямиз фаоли Сапаев Элмурод Садуллаевич сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланиб ғолиб бўлди. Сафдошимизни масъулиятли халқ вакили лавозимига сайлангани билан қутлаймиз. Сайловчилар ишончини оқлашдаги фаолиятига омад тилаймиз! ...

Батафсил
News

Депутат халқ орасида: мулоқотларнинг амалий ифодаси – халқ розилигида

  Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг парламент палаталарига билдирилган таклифига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ўн кунлигида жойларда аҳоли билан мулоқот қилиб, одамларнинг дарду-ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжлари, турмуш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чора-тадбирларини олиб бормоқдалар. Шунингдек, Давлатимимз раҳбари томонидан имзоланган Қарор ва Фармонларнинг мазмун ва моҳиятини аҳолига етказишда фаоллик кўрсатишмоқда. Мазкур ўрганишлар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Мақсуд Қурбонбоев Хоразм вилояти Урганч туманидаги Гайбу қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежида сайловчилари билан учрашув ўтказди. Учрашувда партия фаоллари, депутатлари, Ғойбу қишлоғи аҳолиси ҳамда мазкур коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. М.Қурбонбоев мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Давлатимиз томонидан соҳаларга қаратилган эътибор, Парламент вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар ва устувор вазифалар ҳамда Президент Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти тўғрисида сўз юритди. Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазалари билан бир қаторда ташвишлантириб келаётган муаммо ва камчиликлари хусусида баён этишди. Жумладан, “Туркманлар” маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалланинг “Ола уйлик” қисмидаги ичимлик суви муаммоси, “Чорвабозор” ҳудудига кираверишдаги йўл ёғингарчилик пайтлари йўловчилар учун муаммолар туғдираётгани тўғрисида баён этишди. Депутат М.Қурбонбоев мазкур муаммоларни ўрганиб туман ҳокимига мурожаат этишини билдирди. Шунингдек, коллеж ўқувчиларидан Даврон Қаландаров чорвачилик, Хамид Жуманазаров туман бозорида кийим-кечак сотиш учун магазин очиш истаги борлигини билдириб, имтиёзли кредит олиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. М.Қурбонбоев мурожаатчилар билан дилдан суҳбатлашди ва тегишли ташкилотлар билан гаплашиб бу муаммони ҳал этишни билдирди. Сухроб Жуманазаров, коллеж ўқувчиси, тадбир иштирокчиси: – Депутат билан ташкил этилган мулоқот давомида ўзимга керакли масалаларни ҳал қилиб олишга эришдим. Шу билан бирга сиёсий ва ҳуқуқий билимларим ҳам ошди. Айниқса, бир неча йилдан буён транспорт воситаларини таъмирлаш бўйича ҳунар ўрганаётганим боис ўз устахонам бўлишини жуда хоҳлайман. Депутатнинг кўмаги билан орзуларим ушаладиган бўлди. Ўз устахонамга эга бўламан ва тадбиркорлигимни кенгайтириб юртимга муносиб хизмат қиламан. Шундан сўнг М.Қурбонбоев тумандаги 30-сонли Оилавий поликлиника фаолияти билан ҳам танишиб ходимлар билан мулоқот ўтказди. Самимий мулоқот давомида депутат ташрифи мақсадини атрофлича тушунтирди. Суҳбат давомида поликлиника мудираси, туман Кенгаши депутати Гулнора Матчанова поликлиника фаолиятини талаб доирасида юритиш учун шароит йўқлигини билдирди. Поликлиникада истиш тизими ишламаётгани, моддий техник базаси ҳам қониқарли эмаслиги, бинони таъмирталаблиги, беморларга муолажа қилиш учун шароит умуман йўқлиги ҳамда касаллик чақируви бўйича 3 км дан 25 км гача бўлган масофога йўловчи ташиш транспортлари орқали боришга тўғри келаётгани хусусида гапирди. Мазкур муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга сўровномалар чиқариб муаммоларни ижобий ҳал этишни М.Қурбонбоев ўз назоратига олди. Депутатнинг сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ватанни ҳимоя қилиш шарафли бурч

  Маълумки, мамлакатимизнинг барча гўшаларида 14 январ — Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш қизғин паллага кирган. Бу борада Хоразмлик партиядошларимиз ҳам фаолликни қўлдан беришмаяпди. Партиянинг Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашлари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Урганч шаҳар Ҳарбий прокротураси, Хоразм нашрёти ҳамкорлигида Урганч шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-юридик лицейида “Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч” мавзусида маънавий-маърифий, маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирга партия фаоллари, депутатлари ҳамкор ташкилот вакиллари, мазкур лицей ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда оммовий ахборот воситалари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган мақсад — ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, истиқлолга, юртига бўлган садоқатини ошириш, даҳлдорлик туйғусини шакллантириш, юртдошларига бўлган меҳр-оқибатини, ҳурмат-эътиборини юксалтиришдан иборат бўлди. Сўзга чиққанлар томонидан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, янгиланишларнинг барчаси мамлакатимиз тараққиёти, фарзандларимизнинг келажаги учун амалга оширилаётган саъй ҳаракатлар экани эътироф этилди. Юртимиз тинчлигини асраб-авайлаш, Давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, халқимиз хизмати учун доим шай туриш ҳар бир юртдошимизнинг муқаддас бурчи экани таъкидланди. Айниқса, “BETERNAH” жангчи-фахрийлар бирлашмаси Хоразм вилоят бўлими раиси, партиямиз депутати Рустам Болтаевнинг қардош Афғонистон ҳудудидаги қонли тўқнашувларда бошидан кечирган воқеалар тўғрисидаги фикрлари ҳамда тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш, ватанни севиш ва уни ҳимоя қилиш муқаддас бурчимиз экани тўғрисидаги мурожаати иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди. Иқтидорли ёшларнинг “Ватан посбонлари”, “Ўзбекистоним”, “Она диёр” каби шеърлари, санъаткорларнинг дилтортар қўшиқ ва куйлари тадбирга байрамона руҳ улашди. Тадбир сўнгида партия вилоят Кенгашининг китоблар жамламаси байрам тухфаси сифатида лицей жамоасига тақдим этилди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Ҳаётий ва халқчил ғоялар

Маълумки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик каби устувор йўналишларнинг самарали таъминланиши халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса фуқароларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги соғлиқни сақлаш тизимини, инсон ҳақ — ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги адвакатура тизимини, такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш каби ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида юртдошларимизнинг келажакка бўлган ишончи тобора ортиб бораётганида яққол намоён бўлмоқда. Халқ билан мулоқотнинг давом этиши эса фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш билан бир қаторда юртимизда инсон қадри нақадар улуғлангани билан аҳамиятлидир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларининг ҳаётга тадбиқ этилиши халқимиз турмуш форовонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Жумладан, аҳолининг кам таъминланган қатламига қаратилган эътибор, бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳаққи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақаларнинг ошиши албатта фуқароларнинг ҳаётидан мамнун бўлиб яшаётгани эътирофга лойиқдир. Бу шукуроналикни ҳар гал сайловчилар орасида бўлганимизда гувоҳи бўламиз. Юртдошларимиз мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорликлар, янгиланишлардан қалблари қувончга тўлаётганини мамнуният билан баён этишмоқда. Айниқса, воҳамизнинг қайси гўшасига қарамайлик оламшумул янгиликлар, осмон ўпар биноларнинг қад кўтарилиши, хатто Ўзбекистонимизнинг қайси гўшасига ярим йилдан сўнг ташриф этилса таниб бўлмас даражадаги ўзгаришлар диққатингни тортади. Худудларнинг барқарорлашиб, кўркамлашиб бораётгани одамлар орасида кўтаринкилик билан қайд этилаётгани Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган Қарор, Фармон ва Давлат Дастурларнинг ҳаётбаҳшлигига келиб тақалади. Мухтасар айтганда, имилламай, шахдам қадамлар, чўғли қалб, юксак иймон, туганмас куч-ғайрат билан меҳнат қиладиган, халққа қайишиб яшаш бахтини ҳис қилиб яшайдиган замон келди. Ҳар бир соҳага қаратилган эътибор муқаддас заминимиз, буюк халқимизнинг келажаги ва тараққиёти учун берилган имкондир. Бу бебаҳо неъматни кўз қарочиғидай асраш, юрт дарди билан ёниб яшаш ҳар биримизни муқаддас бурчимиз эканини унутмайлик! Рустам БОЛТАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Урганч шаҳар Кенгаши раиси, Урганч шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари ...

Батафсил
News

Гурланда янги БПТ ташкил этилди

Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТлар фаолиятини такомиллаштириш уларни фаолиятини сифатли йўлга қўйиш, сафини фаол аъзолар ҳисобига ошириб бориш партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалиб боришида муҳим аҳамиятга эга. Гурлан туманидаги 12-сон оилавий поликлиникада “БПТлар фаоллигини ошириш устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида партиянинг Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Тохир Палванов, Гурлан тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Умид Абдуллаев, партиянинг Гурлан туман Кенгаши фаоллари, депутатлари, мазкур муассаса жамоаси ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Партия Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов томонидан Ўзбекистон “Адолат” СДП сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга тадбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан фикрлар билдирилди. Тадбирда мазкур жамоа фаолларининг партияга аъзо бўлиш учун берган аризалари эътиборга олиниб, мазкур муассасада йигирма беш нафар аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди. Аьзоларга партиянинг аъзолик билетлари партиянинг Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Фарход Ишанкулов томонидан тантанали топширилди. Шохидахон Камолова, 12-сон оилавий поликлиника бош ҳамшираси, БПТ раиси: — Бугун ҳаётимда унутилмас кун бўлди. “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида тиббиёт соҳасини ислоҳ этиш ғояси илгари сурилгани ва ҳаётга тадбиқ этилаётгани менга жуда ёқди. Партиянинг фаоли сифатида партия ғояларини, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда, бугун янги ташкил этилган БПТ сафини фаол аъзолар билан кенгайтириб боришга ваъда бераман. Айниқса, партиянинг Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Фарход Ишанкуловнинг БПТмиз фаолиятига билдирган ишончини албатта оқлаймиз. Партияга билдирилган ишонч, таклиф ва мулоҳазалар қизғин тус олган давра суҳбати сўнггида иштирокчилар қизиққан саволларига атрофлича жавоблар олишди. БПТ фаолиятидаги келгуси вазифалар белгилаб олинди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Пленумда ташкилий масала кўрилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг XXIII Пленуми бўлиб ўтди. Пленум ишида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Фарход Ишанкулов, вилоят Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Пленумда ташкилий масала — партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Р.Рўзметовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан, ушбу лавозимга номзод сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Мазкур Пленумда партиянинг Сиёсий Кенгаши раис ўринбосари Фарход Ишанкулов сўзга чиқиб, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати, вилоят Кенгаши аъзоси Палванов Тохир Марксович номзодини Хоразм вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб сайлаш бўйича таклиф киритди. Музокарага чиққан, Урганч шаҳар Кенгаши раиси Рустам Болтаев, Вилоят Кенгаши матбуот котиби Замира Абдуллаева, Хонқа туман Кенгаши раиси Зеваржон Юсупова, Янгиариқ туман Кенгаши раиси Барногул Сапаева, Урганч шаҳар Кенгаши депутати Донахон Олимова ва бошқалар номзоднинг партия фаолиятини яхши билиши ва тушуниши ҳамда раҳбарлик салоҳиятига эга инсон эканлиги борасидаги ижобий фикрларини билдиришди. Кенгаш аъзолари партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи лавозимига номзод Тохир Палвановнинг номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва тегишли қарор қабул қилинди. Йиғилишда 2018 йил давомида Хоразм вилоят Кенгаши фаолиятида йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш, мамлакатимизда 2019 йилда Парламент ва Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловга қизғин тайёргарлик кўриш ва партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш, партиянинг фаол, халқ орасида танилган, юқори салоҳиятга эга бўлган аъзолари ва тарафдорлари орасидан номзодлар рўйхатини шакиллантириш борасида муҳим топшириқлар берилди. Шунингдек, бугун юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида, партия вилоят Кенгашининг моддий-техник базасини яхшилаш, партия лойҳалари доирасидаги амалий ишлар кўламини кенгайтириш ҳамда бунугни кунда вилоят Кенгашидаги мавжуд бўш иш ўринларини интеллектуал юқори салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, электорат манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлиги таъкидланди. Замира АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!