НАМАНГАН

Манзил: Наманган шаҳар, Банк кўчаси, 9-уй

Телефон: (69) 227-23-84, 227-20-38

Электрон манзил:  namangan@adolat.uz

Янгиликлар
News

Депутат халқ орасида: Наманган шаҳридаги сайловчиларнинг мурожаатлари тингланди

  Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқдалар. Парламентдаги “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов ҳам Наманган шаҳридаги қатор корхона, ташкилот ва муассасаларда, маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлди. Мулоқотлар чоғида мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, улар келтираётган самаралар ҳақида фикр юритилмоқда. Айниқса, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар кўпчиликни қизиқтираётгани сезилди. Шуҳрат Якубов, Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси: – Сайловчилар билан мулоқотлардан маълум бўлдики, одамлар сиёсий ҳаётдаги воқеаларни синчиклаб кузатиб бормоқдалар ва улар ҳақида анчагина маълумотга эгалар. Мана, шу йил охирида мамлакатимизда парламентга ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар ўтказилади. Шунинг учунми, кўпчиликни партиялар ва фракциялар фаолияти ҳам қизиқтирмоқда. Мен кейинги пайтда қабул қилинган қатор қонунлар, янги ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари ҳақида сўзлаб бердим. Юзага келган саволларга жавоблар қайтардим. Шу билан бирга ҳали халқ турмуш даражасини юксалтириш, инсонлар учун яхши шарт-шароитлар яратиш йўлида қилинадиган ишлар кўплиги ҳам кўзга ташланмоқда. Бундай ҳолат вилоят марказидаги “Сардоба” маҳалласи фуқаролари билан учрашувда ҳам кузатилди. Парламент аъзоси фракция ва ўз фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Сўнгра сайловчиларнинг фикрлари тингланди. Улар биринчи навбатда мамлакат раҳбарияти олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлаётганликларини изҳор этдилар. Амалга оширирилаётган туб ислоҳотлар туфайли барча соҳаларда улкан ўзгаришлар рўй бераётганлиги мамнуният билан таъкидланди. Шу билан бирга ҳозиргача ҳаётда учраб турган айрим камчилик ва нуқсонлар ҳам тилга олинди. Масалан, фуқаро Салима Каримова шаҳар газ таъминоти корхонаси аҳолига хизмат кўрсатишда йўл қўяётган камчиликлар ҳақида сўзлади. Маълум бўлишича, у яшайдиган хонадонда анчадан бери табиий газ йўқ. Аммо газчилар етказиб берилмаган “зангори олов” учун тинмасдан тўлов талаб қилмоқдалар. Ҳозиргача муаммонинг ечими топилмаган. Фуқаро Дилшод Каримқулов эса Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими ва солиқ инспекцияси ўртасида узвий ҳамкорлик ўрнатиш лозимлигини айтди. Чунки кўпинча қарзи йўқ хонадонларга ҳам суд орқали тўловни амалга ошириш ҳақида хатлар келмоқда. Фуқаролар эса қарзлари йўқлигини исботлаш учун солиқ инспекциясига чопмоқдалар. Қанча вақт ва асабни бой бериб, ўзларининг ҳақ эканликларини исботламоқдалар ҳам аммо бундан кимга фойда-ю кимга зарар, деган савол туғилиши табиий. Маҳалладаги “Нуроний” жамғармаси фаолларидан бири – Аҳмаджон ака Мамадалиевнинг айтишича, бундай муаммолар сонин кескин камайтириш мумкин. Фақат бунинг учун маҳаллий кенгашларнинг депутатлари фаоллик кўрсатишлари лозим. Сайловчилар охирги марта улар билан қачон учрашганликларини эслай ҳам олмайдилар. Ана шу депутатлар аҳоли ўртасида кўпроқ бўлганларида, муаммоларни ўрганганларида ва ечимини топиш ҳақида бош қотирганларида шундай бўлмас эди. Бу гапда жон борлигини ҳеч ким инкор эта олмаслиги аниқ. Парламентдаги “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубовнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли ...

Батафсил
News

Педагоглар спорт билан дўстлашмоқдалар

Мамлакатимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, шу орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ишга аҳолининг барча қатламларини жалб этиш, барча ҳудудларда спорт иншоотларини барпо этиш, уларнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Адолат” СДП ташкилотлари ҳам мазкур йўналишда фаол иш олиб бормоқдалар. 7-умумтаълим мактаби Наманган шаҳридаги йирик таълим масканларидан ҳисобланади. Бу ерда 3500 дан ортиқ ўқувчилар таҳсил олади. Уларга таълим-тарбия берадиган педагоглар сони эса 165 кишидан ортиқ. Мактаб маъмурияти ва касабу уюшмаси ташкилоти қишки таътил кунларида ўқитувчилар учун бир қатор маданий-маънавий тадбирлар ташкил этди. Айниқса, “Қувноқ стартлар” мусобақаси қизғин курашлар остида бўлиб ўтди. Муҳаммаджон Мамадалиев, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, “Адолат” СДП аъзоси: – Мазкур спорт тадбирининг эътиборли жиҳати шундаки, уни ташкил этишда партиядошларимиз фаол қатнашдилар. Ўтган йили мен ва яна беш ҳамкасбимиз “Адолат” СДПга аъзо бўлиб киргандик. Соҳиба Турдиева, Гулбаҳор Алиева, Гулшан Абдуллаева каби педагоглар шулар жумласидан. Улар таълим-тарбия соҳасида ҳам, жамоатчилик фаолиятида ҳам барчага ўрнак бўлаётганликлари диққатга сазовордир. Бугунги кунда партияга аъзо бўлиш истаги бошқаларда ҳам туғилган. Тез орада сафимиз янада кенгаяди, деб ўйлайман. “Қувноқ стартлар”ни ўтказишда биз кўрсатган ташаббус бутун жамоа томонидан эътироф этилганидан ҳам хурсандмиз. Мусобақаларни ўтказиш бўйича тузилган ташкилий гуруҳ таклифига кўра икки жамоа ташкил этилди. “Шерлар” - юқори синф муаллимлари ана шу ном остида майдонга чиқдилар. Қуйи синфлар педагоглари жамоаси эса “Бошланғич” деб номланди. Ўзаро маслаҳат асосида мусобақа беш босқичдан иборат бўлиши мақбул деб топилди. Уларнинг ҳар бири албатта, кишидан жисмоний қувват, эпчиллик ва уддабурронлик кўрсатишни талаб қиларди. Масалан, дастлабки беллашув шартига кўра қатнашчилар арғимчоқда сакраб, белгиланган масофани босиб ўтиш керак эди. Иккинчи мусобақада спорт залининг бир четида ўрнатилган саватча ёнига чопиб бориб, унга тўпни тушириш ортга қайтиш талаб этиларди. Шуни айтиш керакки, биринчи ва иккинчи босқичдан сўнг “Бошланғич” жамоаси олдинга чиқиб олди – 10:8. Аммо кейинги беллашувларда “шерлар”нинг қўли баланд келди ва улар умумий ҳисобда ғалабани қўлга киритдилар – 23:21. Муваффақиятга катта ҳисса қўшганлар орасида Ёрқиной Ҳожиматова, Темур Маъмуров, Қодир Тўлқинов каби муаллимларни тилга олиш мумкин. Мусобақа якунида “Қувноқ стартлар”да юқори кўрсаткичларга эришган барча ўқитувчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши ва шаҳар халқ таълими бўлимининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди. Нурбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Янгиланишлар давом этади

2018 йилнинг 28 декабри нафақат менинг ҳаётимда, балки бутун халқимиз ҳаётида чуқур из қолдиради, десам муболаға бўлмайди. Чунки шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи бор ўзининг парламентга Мурожаатномасини тақдим этди. Мен ҳам видеоселектор тарзида ўтказилган ушбу йиғилишда иштирок этиб, ўзим учун кўп нарса олдим. Тилга олинган ҳар бир масаланинг энг муҳим жиҳатларини ён дафтаримга белгилаб қўйдим. Диққатга сазовор томони шундаки, Мурожаатномада барча устувор йўналишлар бўйича бажарилган ишлар чуқур таҳлил қилинди. Айни пайтда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари янги – 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном беришни таклиф қилди. Бу, ҳеч шубҳасиз, 2018 йилда амалга оширилган ишларни давом эттириш, янада юксак марраларни эгаллаш имконини беради. Демак, тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳитни шакллантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш бўйича ҳам кўп ишлар қилинади. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тингларканман, унда баён этилган жамият сиёсий ҳаётига дахлдор масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратдим. Айниқса, қуйидаги сўзлари хотирамга михланиб қолди. "Биз янги йилдан бошлаб сиёсий ҳаётимизда янги бир амалиётга жорий этамиз. Кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб боради". Албатта, бу масала вилоят, шаҳар ва туман миқёсида ҳам амалга ошади. Бу эса сиёсий партияларнинг маҳаллий ташкилотлари, улардан сайланган депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Жамият ҳаётидаги бу янгилик ҳаммамиздан ўз фаолиятимизни қайта қуришга, партия ходимлари, шунингдек депутатларни янада фаолроқ ишлашга даъват этади. Бусиз мамлакат тараққиётини янги даражага кўтариш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринни эгаллаш амри маҳол. Шунинг учун биз фаоллар билан биргаликда мазкур Мурожаатномада қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқамиз. Унинг ҳар бир бандига партиядошларимиз амалга оширадиган энг долзарб масалалар киритилади. Шунингдек, белгиланган тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш, мониторингини олиб бориш йўлга қўйилади. Ўйлаймизки, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қўйилган вазифаларни бажариш мамлакат тараққиётида янада ёрқин саҳифалар очади. Аммо бунинг учун барчамиз, ҳар бир ватандошимиз бутун куч-ғайратимизни, билим ва салоҳиятимизни сафарбар этишимиз лозим. Шундагина ҳаётимиздаги янгиланишлар бардавом бўлади. Исроил ЖЎРАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси, “Шуҳрат” медали соҳиби ...

Батафсил
News

Янги йил арафасида

Саноқли кунлардан сўнг барчамиз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган, ажойиб ва эътирофга арзийдиган воқеаларга бой бўлган 2018 йил билан хайрлашиб, янги йилни кутиб оламиз. Жойларда шу муносабат билан қизиқарли тадбирлар, тантанали маросимлар бўлиб ўтмоқда. Наманган шаҳрида ҳам Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоллари иштирокида шундай тадбир ўтказилди. Унда партиямиз фаоллари, фахрийлар, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларининг депутатлари иштирок этдилар. Албатта, “Олмос” тантаналар мажмуасида ташкил этилган маросим қатнашчилари биринчи навбатда мана шу қутлуғ кунларга соғ-саломат етиб келганликлари билан бир-бирларини табрикладилар. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага алоҳида файз киритди. Турли викторина ва ўйинлар ҳам ҳамманинг эътиборини тортди. Қисқаси, яхши кайфият ва хурсандчилик тўпланганларга ҳамроҳ бўлди. Сўзга чиққан партия вилоят кенгашининг раиси Исроил Жўраев, кенгаш матбуот хизмати котиби Нурбек Абдуллаев, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи раҳбари Олимхон Мақсудов, халқ депутатлари Чортоқ туман кенгаши депутати Саидолим Абдураҳмонов, Чуст туман партия кенгаши раиси Содиқжон Аҳмедов, “Аёллар қаноти” фаоли Ёрқиной Ҳожиматова ва бошқалар ўзларининг эзгу тилакларини изҳор этдилар. Бир пиёла чой устидаги суҳбатда якунланаётган йилда амалга оширилган ишлар яна бир бор таҳлил этилди. Шу билан бирга 2019 – сайловлар йилида амалга оширилиши лозим бўлган энг долзарб масалалар муҳокама қилинди. Баҳодир Болтабоев “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари: – Бугунги тадбиримиз самимий ва дўстона вазиятда, ишчанлик руҳида ўтди. Албатта, яхши ва самарали меҳнат қилган партиядошларимиз фаолияти алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам батафсил таҳлил этилди. Мисол учун, ҳозирча ҳамма ерда ҳам бошланғич ташкилотларининг фаол ишлашига эришганимиз йўқ. Партия лойиҳалари бўйича ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини янада ошириш талаб этилади. Бу йил оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик соҳасида бирмунча силжишга эришилди. Аммо ҳали фойдаланилмаган кўплаб имкониятлар борки, уларни ҳаракатга келтириш сайловлар йилида муҳим аҳамият касб этади. Аъзолик бадаллари тўплаш режалари орттириб бажарилди, бироқ айни вақтда бунга кўпроқ ҳисса қўшиши мумкин бўлган туман кенгашлари ва БПТлар йўқ эмаслигини тан олиш зарур. Тадбирда бир қатор номинациялар бўйича юқори натижаларга эришган сафдошларимизга махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 2018 йил якуни бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Олимхон Мақсудов “Энг яхши депутат”, Уйчи туман партия кенгаши раиси Фарида Отахонова “Энг яхши кенгаш раиси”, “Адолат” СДП Чуст туман кенгаши ижрочи котиби Беҳзод Сиддиқов “Энг интизомли ижрочи котиб”, вилоят партия кенгаши иш юритувчиси Акбаржон Мансуров “Энг жонкуяр ходим” сифатида мукофотларга муносиб кўрилдилар. Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли ...

Батафсил
News

Тиббиётдаги партиядошларимиз фаолиятидан

  Норин туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бошқа йўналишлар қатори тез тиббий ёрдам хизмати сифат ва савиясини ҳамда моддий техника базасини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари ҳам ибрат кўрсатмоқдалар. Жамоада “Адолат” СДП аъзолари кўпчиликни ташкил этади. Улар ҳамкасбларига барча жабҳада намуна бўлмоқдалар. – Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани тараққий эттиришга, аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини тўла ва беками-кўст қондиришни кўзда тутган қатор Фармон ва қарорлар қабул қилингани ҳаммамизни ўз вазифамизга жиддий масъулият билан қарашга даъват этмоқда, — дейди бирлашма “Тез ёрдам” бўлими бошлиғи, партиядошимиз Муҳиддин Дадабоев. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам шулар жумласидандир. Уларда аҳолига давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда сифатли ва ўз вақтида тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш масаласи кун тартибига қўйилган. Суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, бугунги кунда бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Қишлоқ аҳолисига намунали тиббий тез ёрдам кўрсатишни мақсад қилган 220 кишилик жамоа ҳам ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш учун астойдил меҳнат қилмоқда. Шу йилнинг ўтган даври натижаларини таҳлил этсак, кунига “103”га ўртача 130 тадан чақириқ бўлганлигини кўрамиз. Бундан ташқари, йўл-йўлакай хизмат кўрсатишни ва бевосита мурожаат қилувчилар сони эса 200 дан ошади. Албатта, бунинг учун “тез ёрдам” бўлимида зврур моддий-техник негиз яратилган. Бўлимнинг ўзидан ташқари туман ҳудудида саккизта шохобча ҳам фаолият олиб боради. Улар зарур миқдорда бино, автотранспорт, алоқа воситалари ва дори-дармонлар билан таъминланган. Жами 12 та машина мавжуд. Бу имкониятлар аҳолига кечаю кундуз хизмат кўрсатиш учун шарт-шароит яратади. Жамоада кўп йилдан бери ишлаб, аҳоли эътиборига тушган шифокорлар кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, врачлардан Юлдузхон Худойбердиева, Фотима Рустамова, Насиба Султонова, Турсунбой Тошхонов, катта ҳамшира Нилуфар Ашурова, механик Нупмуҳаммад Маҳкамов, ҳайдовчилардан Муҳаммаджон Ўлмасов, Усмонжон Сотиволдиев, Адҳамжон Нуриддинов бўлимдаги барча ходимларга намуна. Улар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажарадилар, одамлар саломатлигини сақлаш борасида масъул эканликларини ҳеч қачон унутмайдилар. Ҳар бир ишнинг муваффақиятини биринчи навбатда одамларнинг ўз касбига муносабати ҳал этади. Шунинг учун биз ҳар бир касб бўйича илғорлар тажрибасини оммалаштириш йўлидан бормоқдамиз. Натижа кутилганидан ҳам яхши бўлмоқда. Ўтган йили малакали мутахассисларнинг билим ва тажрибасини бойитиш, фаол ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилган республика кўрик-танловида ҳам катта ютуққа эришилди. Жамоа “Энг намунали тез тиббий ёрдам станцияси” номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва бош соврин – “Дамас” автоамбуланси билан тақдирланди. Бу ютуқ барчани янги марраларга руҳлантирмоқда. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини тўхтовсиз ошириб бориш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Биқинига “103” рақами ёзилган тез ёрдам автомобилларини нафақат туман марказида, балки олис қишлоқ йўлларида ҳам тез-тез учратиш мумкин. Уларни кўрганда саломатлик посбонлари ёрдамга муҳтож беморларнинг дардини енгиллатиш учун елиб бормоқдалар, деб беихтиёр ўйлайсиз. Ҳа, жамоа куну тун халққа сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тинмай меҳнат қилаверади. Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши фаоли ...

Батафсил
News

Наманганда Янги йил шукуҳи

Тақвим варақлашнинг ўзига яраша гашти бор. Ортга қараб юрсангиз жиндай маъюс тортасиз – ўтган лаҳзалар қайтиб келмаслигини сезасиз, бахтли дамларни мириқиб эслайсиз. Келажакка боқсангиз, дилингизга умид ва ишонч қўнади – режалаштирган ишларингиз амалга ошишини ўйлаб қувонасиз. Декабрнинг учинчи ўн кунлиги бошланиб, ҳамма ерда Янги 2019 йилни кутиб олишга тараддуд кўрилаётган шу кунларда албатта, кўнглингиздан юқоридаги каби хаёллар ўтади. Гуллар шаҳри – Наманган аҳолиси ва меҳмонлари ҳам шу кунларда байрамга қизғин тайёргарлик кўрилаётганлигига гувоҳ бўлишлари мумкин. Марказий кўчалар ва хиёбонларда ўрнатилган ҳамда чиройли безатилган “ўрмон маликалари” нафақат болакайлар, балки ҳар бир кишининг қалбида завқ-шавқ уйғотади. Оқшом тушиши билан чор атроф электр чироқлари ёғдусидан янада мунаввар бўлади. Ранго-ранг безаклар ҳар бир кишини гўзалликнинг бетакрор оламига етаклаётгандай. Энг катта – бўйи 35 метрлик сарвқомат арча Бобур номли маданият ва истироҳат боғининг бош майдонига ўрнатилган. Анъанага кўра Янги йилни кутиб олишга бағишланган байрам тадбирларининг асосий қисми худди шу ерда ўтади. Арча остида намойиш этиладиган томошаларга Навоий номли вилоят театрининг санъаткорлари қатори шаҳардаги кўпдан-кўп бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг аъзолари ҳам пухта ҳозирлик кўрмоқдалар. Улар дилтортар куй ва қўшиқларни ижро этадилар. Болалар учун алоҳида дастурлар тайёрланган – уларда севимли эртак қаҳрамонлари гавдалантирилади. Албатта, Қорбобо ва Қорқиз, Ялмоғиз кампир ҳам ҳар куни томошаларда қатнашмай қўймайдилар. Маълумки, Янги йил – оилавий байрам. Уни аксарият инсонлар уйда – тўкин дастурхон атрофида кутиб оладилар. Шуни ҳисобга олган ҳолда вилоят марказидаги бозорлар ҳудудида, аҳоли гавжум жойларда озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларнинг савдо ярмаркалари ишлаб турибди. Улардаги нархлар бирмунча арзонлиги, сифат эса юқорилиги диққатга сазовордир. Шу ўринда байрамга бағишланган тадбирлар аллақачон бошланганлиги, улар маданий ҳаётда ўзига хос ўрин эгаллаётганлигини қайд этиш лозим. Куни кеча вилоят мусиқали драма ва комедия театрида “Мақом кечаси” ташкил этилди. “Мирзадавлат”, “Баёт”; “Мустаҳзоди наво” туркумидан, Алишер Навоий, Нодирабегим, Фурқат, Туроб Тўла, Ҳамид Олимжон, Чустий ғазаллари билан айтиладиган ў мумтоз мусиқий асарлар мухлислар олқишига сазовор бўлди. Энг яхши ижрочилар вилоят маданият бошқармаси, вилоят мусиқали драма ва комедия театрининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.  Нодира номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг 100 йиллиги ҳам байрам арафасига тўғри келди. Шу муносабат билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ҳозир мазкур зиё маскани 5 миллион 205 минглик китоб фондига ҳамда катта электрон ресурслар жамғармасига эгалиги, рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 1 миллион 50 мингдан зиёдлиги қайд этилди. Байрам яқинлашаётган айни дамларда “Адолат” СДП вилоят кенгашида ҳам иш қизғин. Якунланаётган йил натижалари барча соҳаларда сарҳисоб қилиниб, янги режалар белгиланмоқда. Йўл қўйилган айрим камчиликларга барҳам бериш, фойдаланилмаган имкониятларни ишга солиш чоралари ҳам кўрилади. Исроил Жўраев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашининг раиси: – Сафдошларимиз дастлабки ҳисоб-китобларга кўра барча асосий кўрсаткичлар бўйича йилни яхши якунламоқдалар. Биттагина рақамни айтиб ўтай. Январь-декабрь ойлари мобайнида партияга етти мингга яқин киши қабул қилинди. Бу, бултурги натижадан анча яхшидир. Сайловлар йилида эса янада юқори марраларни эгаллаш ниятидамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бутун мамлакатдаги партиямиз аъзоларини Янги йил билан қутлаб, энг яхши тилакларимизни йўллаймиз. Нурбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот котиби ...

Батафсил
News

Жиноятчиликка қарши курашиш партия фаоллари эътиборида

Тўрақўрғон — Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, ҳар соҳада ўзига яраша мавқега эга бўлган туманларидан бири ҳисобланади. Айниқса, кейинги йилларда бу ерда кўплаб ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги пайтда туманнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтирадиган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги ҳам диққатга сазовордир. Бу лойиҳалар орасида 900 мегаватт қувватга эга бўладиган иссиқлик электр станцияси ҳам бор. Яқинда яна бир муҳим объект — “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди. Қишлоқларни обод этиш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимини топишда давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда жамоат ташкилотлари ҳам фаол иш олиб бормоқда. Улар орасида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг туман ташкилоти ҳам бор. Бугунги кунда тумандаги партиядошларимиз сони 2100 кишидан ортди. Туман партия кенгаши тарикибида 35 та БПТ иш олиб бормоқда. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Муқаддас Ахматованинг айтишича, кейинги пайтда депутатлар фаолиятини кучайтиришга доир бир қатор чора-тадбирлар кўрилди. Партия депутатлари туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиб чиқди. Бунда депутатлардан Муяссар Икромова, Сафибулло Ғаффоров ва Эркин Эргашев фаоллик кўрсатди. Вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Болтабоев бошчилигидаги мутахассислар мазкур ўрганишни ташкил этишда ҳам услубий, ҳам амалий ёрдам беришди. Шу ўринда улар Уйчи, Учқўрғон ва Норин туманларидаги депутатларимизга ҳам маҳаллий Кенгаш сессиялари ва доимий комиссияларга масала тайёрлашда қатнашиб, бирмунча тажриба тўплаганини айтиб ўтиш жоиз. — Депутатларимиз жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси масаласида ўрганиш ўтказганининг сабаблари бор, албатта, — дейди депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ахматова. — Бу мавзу сайловчилар билан мулоқотлар натижасида юзага келди. Депутатларимиз ва фаолларимиз жойларда аҳоли билан учрашганида бу ҳақда кўплаб фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Биз фикр ва таклифларни умумлаштириб, ушбу масалани ўрганиш керак, деган хулосага келдик. Мазкур жараёнга ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам жалб этилди. Депутатлик гуруҳи аъзоси Эркин Эргашев мутахассислигига кўра ҳуқуқшунос эканлиги ҳам ўрганишларга ижобий таъсир қилди. У ҳозирда мутахассислиги бўйича иш олиб боради. Шу билан бирга, коллежда ўқувчиларга сабоқ беради. Бир неча кун давомида депутатлар масалани олдиндан пухта тузилган режа асосида ўрганиб чиқдилар ва натижаларни таҳлил қилдилар. Зарур хулосалар чиқарилди ва аҳволни яхшилаш учун тавсиялар ишлаб чиқилди. Маълум бўлишича, шу йилнинг ўн бир ойи мобайнида туман ҳудудида ҳокимлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар олиб борган профилактик тадбирларга қарамай 170 та жиноят содир этилган. Айрим турдаги жиноятлар камайганига қарамай, умумий ҳолат хотиржамликка берилишга асос бўла олмайди. Хусусан, ёшлар ва вояга етмаганларнинг жиноятга қўл уриш ҳолатлари барҳам топганича йўқ. 18-30 ёш оралиғидаги фуқаролар томонидан 54 та жиноят содир этилгани ташвишлидир. Уларнинг аксарияти фирибгарлик, ўғирлик, йўл-транспорт ҳодисаларидир. Афсуски, хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Ўтган ўн бир ой ичида 16 та ўғирлик, фирибгарлик, ўзлаштириш каби жиноятлар аниқланганлиги қайд этилганки, бу борада тарғибот-ташвиқот ва профилактика тадбирларини кескин кучайтириш талаб этилади. Ўрганишлар давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Айниқса, аҳоли истиқомат жойларида ўтказиладиган тадбирларга маҳаллий Кенгаш депутатларини таклиф этиб туриш фойдадан холи эмас. Прокуратура, судлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда тарғибот ишларини олиб бориш ҳам яхши самара беради. Депутатлик гуруҳи ўрганишларига доир натижа ва хулосалар халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тарғибот ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди. Муҳокамада депутатлар билан биргаликда ҳуқуқ-тартибот органлари ва қатор жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳам иштирок этдилар. Қайд қилинган ҳар бир ҳолат, далил ҳамда рақамлар атрофлича таҳлил қилинди. Депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ахматова, туман маъмурий суди раиси Э.Абдуллаев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари У.Нишонов ва бошқалар масалага доир зарур таклиф-мулоҳазалар билдиришди. Айни пайтда ўртага ташланган таклифларни қайта ишлаб, мазкур масалани маҳаллий Кенгаш сессиясига тақдим этишга қарор қилинди. Демак, тўрақўрғонлик депутатлар “Адолат” СДПдан сайланган ҳамкасблари тайёрлаган ва туман ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган масалани муҳокама қиладилар. Қабул қилинадиган қарор ва унда белгиланган топшириқлар ижроси ҳудудда жиноятчиликни камайтириш, туманнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга, инсонлар ҳаёти янада яхшиланишига ҳисса қўшади, албатта. Нурбек АБДУЛЛАЕВ, Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби   ...

Батафсил
News

Аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш – диққат марказида

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, оилаларнинг барқарорлигини таъминлаш, айниқса, оналар ва болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳамиша эътиборда бўлиб келган. Чунки бусиз ҳаётимизни янада фаровон қилиш, юртимиз ривожи, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини ошириб бўлмайди. Соғлом авлод давомчиси бўлган аёлларни жамиятда муносиб мавқега эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидандир. Шунинг учун уларни ижтимоий ҳимоялаш, унумли меҳнат қилишлари ва уй-рўзғор ишларини, бола тарбиясини ўзаро уйғунликда олиб бориш учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Наманган вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида ташкил этган давра суҳбатида ана шулар ҳақида фикр юритилди. Тадбирда партия фаоллари, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ва Наманган шаҳар бўлими ходимлари, юридик коллежи ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирни қисқача кириш сўзи билан очган Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши бош мутахассиси Ёрқиной Ҳожиматова хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мавқеини янада юксалтириш, улар учун қулай меҳнат шароитини яратиш, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш юзасидан Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ изчил иш олиб борилганлигини қайд этди. Айни вақтда бунинг учун мустаҳкам хусусий негиз яратилганлиги ҳам айтиб ўтилди. Шу соҳадаги мавжуд қонунларнинг жойлардаги ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Маҳаллий партия ташкилотлари ўтказаётган тадбирларда эса қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта никоҳларнинг олдини олиш масалалри ҳам кўтарилмоқда. Мўътабар Мақсудова, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи: – Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганига ўн ойдан ошди. Ҳозир тизимда вилоят бўйича 27 мутахассис фаолият кўрсатмоқда. Биз фаолиятни давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб боришни режалаштирганмиз. Бугунги тадбир ҳам мазкур йўналишда муҳим қадам бўлди, деб ўйлайман. Дарвоқе, шу йил 3 майда Наманганга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев марказнинг вилоят бошқармаси фаолияти билан танишиб, қатор долзарб вазифаларни белгилаб берди. Яқинда Тўрақўрғон туманида “соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояси асосида кенг миқёсли тадбир ўтказилди. 68 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги низоли, ночор, ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг аниқ рўйхати шакллантирилди. Бу жараёнда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳам катта ёрдам кўрсатдилар. Билдирилган таклиф-мулоҳазалар, муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Эндиги вазифа ана шундай тадбирларни бошқа туманларда ҳам ташкил этишдан иборат. Мана шундай йўл билан вилоятдаги 633 мингга яқин оиланинг турмуши фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилади. Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси етакчи мутахассиси Шаҳзода Абдуллаева, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси мутахассислари Муҳаммаджон Дадамирзаев ва Ўғилой Рахматуллаева ҳам кун тартибига қўйилган мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳозалари билан ўртоқлашишди. Иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар ҳам қайтарилди. Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли ...

Батафсил

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!