Раҳбарият

ХАИТОВ АКТАМ АХМАДОВИЧ

Наримон Мажитович Умаров

Ўзбекистон Адолат СДП Сиёсий Кенгаши раиси

Ўзбекистон Адолат СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Наримон Мажитович Умаров 1952 йилда Тошкент шаҳридатуғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1974 йилдаТошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис гидрогеолог. Геология минералогия фанлариномзоди. Меҳнат фаолиятини 1974 йилда Гидроингео илмий текшириш институтида катта техник ходим лавозимида нбошлаб, илмийишлар бўйича директор муовини лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. У суғорилаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, Оролденгизи қуриши билан боғлиқ гидрогеологик прогнозларни ишлабчиқиш, ер ости сувларидан иқтисодиётда оқилона фойдаланиш йўналишларида тадқиқотлар олиб борди. 1997-2009 йилларда Табиатни муҳофаза қилишда влат қўмитаси ҳузуридаги Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб, атроф табиий муҳит ҳолатини мониторинг қилишда ягона давлат тизиминии шлаб чиқиш бўйича ишларни бошқарган. 2009-2013 йилларда Табиатни муҳофаза қилишда влат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита иштир окэтган. 2009 йилдан Экосан экология ва саломатлик халқаро хайрия жамғармасининг бошқарувираиси, 2013 йилдан Ўзбекистон Адолат СДП Сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланган. Эгаллаб турган лавозимида давлат ҳокимияти вакиллик органларида Адолат СДП депутатлик гуруҳларининг фаолиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошир ишда иштирок этиб келмоқда. 2014 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди, 2015 йилдан Олий Мажлис Қонунчиликпалатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Адолат СДП фракцияси раҳбари сифатида фаолият кўрсатмоқда. 2012 йилда Наримон Умаров Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган. Оилали. Учнафар фарзанднинг отаси.

ЯКУБОВ БАХТИЁР СУЛТОННАЗИРОВИЧ

Рахмонов Абдукамол Шодиевич

Ўзбекистон Адолат СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари

Ўзбек. Маълумоти олий. 1986 йилда Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультети кечки бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Махсус унвонлари: иккинчи малака даражали судья; биринчи даражали адлия маслаҳатчиси. Меҳнат фаолияти: 1977-1986 йилларда дурадгор-ишчи, Самарқанд вилоят Китобхонлар кўнгилли жамияти Китоб таъмирлаш устахонаси мудири, Темирйўл тумани бўйича масъул котиби, Қизил Яримой жамияти Сиёб тумани қўмитаси раиси бўлиб ишлаган ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1975-1986 йилларда жамоатчилик асосида ёшлар ташкилотига етакчилик қилган. 1986-2003 йилларда Гўзалкент тумани прокурори ёрдамчиси, Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси, Пастдарғом туман прокуратураси терговчиси, Самарқанд вилояти прокуратураси тергов бошқармаси прокурори, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, Нарпай туман судининг раиси, Самарқанд вилояти суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси лавозимларида фаолият юритган. 2003-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси бўлган. 2012 йилдан Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, 4 та бадиий, 15 та илмий-публицистик адабиёт, 300 дан ортиқ бадиий ва илмий-публицистик мақолалар муаллифи. Шунингдек, 20 дан ортиқ китоблар муҳаррири. Оилали. Тўрт нафар фарзанднинг отаси