27 ноябрь – бугун ҳар қандай харидлардан воз кечармидингиз?

27.11.2020 12:11:13

Дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатларида 27 ноябрь – Харидлардан воз кечиш халқаро куни сифатида нишонланади.

Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг атиги 20 фоизи ривожланган мамлакатларда истиқомат қилади, бироқ улар сайёрамиздаги табиий ресурсларнинг 80 фоизидан фойдаланади. Ер юзидаги табиий бойликларнинг бу тарздаги адолатсиз тақсимоти атроф-муҳитга ҳам жиддий зиён етказмоқда.

1992 йилда америкалик журналист Калле Ласн аҳолини ортиқча харид, исрофгарчиликдан чеклаш мақсадида ушбу санани нишонлаш таклифини илгари сурган. 2001 йилга келибгина бу акция дунё миқёсида кенг тус олган.

Акция шартига кўра, ер юзида тинчлик ва тенгликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида бир кун ҳар қандай харидлардан воз кечиш талаб қилинади.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+