Амалдорларнинг қонунга хилоф ҳужжатлари ва ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида етказилган зарар кимнинг ҳисобидан қопланади?

28.01.2020 12:01:55

Айни пайтга қадар амалдаги қонунчилигимизга кўра бундай зарар қопланадиган манбалар қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри кўрсатилмаган эди. Бундай вазият умуман компенсация механизмининг меъёрдаги ишини савол остига қўйиб, бизнес ва жамият манфаатларига жавоб бермас эди.

Фуқаролик кодексининг 15-моддасига киритилган тузатишлар натижасида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қоплаб берилади.

Ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш, нормаларнинг тўғридан-тўғри таъсир кучига эга бўлиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини тўғрилаш учун Конституциявий суд ўзининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиб, Парламентга тегишли тузатишларни киритди.

Натижада  зарар давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди. Агар орган тугатилган бўлса ёки унинг маблағлари етарли бўлмаса ёхуд унда бюджетдан ташқари маблағлар мавжуд бўлмаса, Давлат бюджети қоплаш манбаси бўлади.

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган, тузатишлар 23.01.2020 йилдан кучга кирди.

Манба: norma.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+