Халқаро парламент конференцияси парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш имконини яратади

27.11.2020 12:11:18

Бугун жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг янги тарихидаги тинчликсевар ташқи сиёсати ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва очиқлик тамойиллари асосида изчил амалга оширилаётганини эътироф этмоқда. Албатта, халқаро алоқаларни кучайтириш ва мустаҳкамлашда хорижий давлатлар билан парламентлараро ҳамкорлик ҳам мазмунан бойиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунига бағишланган «Қозоғистонда парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланишида Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг роли» мавзусидаги халқаро парламент конференциясида иштирок этди.

Конференцияда Қозоғистон парламенти аъзолари, Европа, Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари, халқаро ташкилотлар ва эксперт доиралари вакиллари иштирок этдилар.

«Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунига бағишланган Халқаро парламент конференцияси парламентлараро алоқалар, уларни ривожлантириш, ўзаро кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек янги алоқаларни ўрнатиш бўйича фикр алмашиш учун фойдали майдонга айланди», ­ деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Қонунчилик палатаси Спикери тадбир давомида Ўзбекистонда бугунг кунда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида ҳам батафсил гапириб берди.

«Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари ўзаро дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки халқни бир-бирига янада яқинлаштиришга хизмат қилади. Парламентлараро ҳамкорлигимиз эса ушбу эзгу интилишларни муваффақиятли амалга оширишда, хусусан, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликка янги суръат бахш этишга хизмат қилади», ­ деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Халқаро конференцияда томонлар икки давлат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+