Иш ҳақи кечикяптими ёки тўлиқ тўланмаяптими – хабар беринг

19.02.2020 12:02:44

Адлия вазирлиги февраль ойида республика бўйлаб ходимларнинг ойлик иш ҳақи юзасидан мурожаатларини онлайн-қабул қилишни бошлайди.

Масалан, ўзингизга тегишли бўлган суммани ўз вақтида ололмаётган бўлсангиз ёки пулларингиздан сизнинг розилигингизсиз ушлаб қолинаётган бўлса, электрон шаклда шикоят беришингиз мумкин.

Ҳаволадан ўтиб, ушбу акцияда иштирок этишингиз мумкин. Фамилиянгиз, исмингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда, электрон шаклдаги мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун: меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, бироқ белгиланган МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Иш ҳақи ҳар ярим ойда берилади (аниқ муддатлар жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатларда кўрсатилади). Иш ҳақидан ушлаб қолишлар ходимнинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарори билан амалга оширилади, МКнинг 164-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, меҳнат соҳасида ҳуқуқларингиз камситилган деб ҳисобласангиз, қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари – (+998) 71 200-06-00;
  • прокуратура органлари – 1007;
  • адлия органлари – 1008;
  • суд органлари – (+998) 71 239-02-74;

касаба уюшмалари – (+998) 71 252-21-18.


Манба: Norma.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+