Олий суд раиси Россия Тергов қўмитаси томонидан мукофотланди

13.03.2020 11:03:40

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козим Комилов Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Хизматлари учун” медали билан тақдирланди. Медални тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин топширди. 

Олий суд раиси ва Тергов қўмитаси раиси ўртасида ўтган учрашувда меҳмонларга Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилган.

Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади суд ҳокимиятининг мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Эслатма:  Ўзбекистон "Адолат" СДП ҳам Сайловолди дастурида бугунги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, ИИВ ва ДХХ тергов органларидаги тергов бўлимларини бирлаштириб Ягона тергов қўмитасини тузиш таклифини илгари сурган эди.

Манба: qalampir.uz

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+