Ўқувчилар мактабдаёқ IT мутахассиси бўлиши мумкин, энди 5-синфдан дастурлаш ўргатилади (+видео)

27.11.2020 12:11:08

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан “Миллий ўқув дастури” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Дарсликларни яратишда иштирок этадиган муаллиф ва экспертлар гуруҳи шакллантирилди.

Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва тажриба-синовдан ўтказиш, босқичма-босқич амалиётга жорий этиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида юқори салоҳиятли олимлар, илғор тажрибали амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва халқаро экспертлар билан тизимли ишлаш ташкил этилди.

Амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини илғор хорижий давлатлар билан қиёслаш орқали ўрганиб чиқилаяпти. Илғор тажрибалардан келиб чиққан ҳолда Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқишда Сингапур, Корея Республикаси, АҚШ ва Япония каби давлатлар тажрибаларидан ташқари умумэътироф этилган ҳалқаро баҳолаш дастурлари талаблари ва методологияси инобатга олинмоқда.

Бу йил мазкур лойиҳа доирасида Информатика фанидан 5-8-9-синфлар учун янги дарсликлар нашр этилди. Янги дарсликда қандай ўзгаришлар бўлди?

Ушбу дарсликлардаги ўзгаришлар, янгиликлар юзасидан педагогика фанлари номзоди Дадажон САЙФУРОВ билан суҳбатлашдик.

Мутахассис:

– Информатика фани дарслигида қандай ўзгаришлар бўлди?

– Қайси хорижий тажрибалардан фойдаланилди?

– 5-синф ўқувчилари нега дастурлашни ўрганиши керак?

– Замонавий дарсликларни кимлар ўта олади?

– Дарсликдаги QR кодлардан қандай фойдаланилади?

– Ўқитувчи дарс беришга тайёр бўлмаса, у билимини қандай оширади?

каби саволларга жавоб берди. IT соҳасига қизиққан ёшлар мактабданоқ айни билимларга эга бўлиб чиқиши мумкин. Шу билан бирга улар шу соҳада пул топиш, ундан фойдаланишни ҳам ўрганади.

Қандай қилиб?

Бунинг иложи борми?

Суҳбатни видеода тўлиқ томоша қилиб, айни саволларга ҳам жавоб топасиз.

 

Барно Мелиқулова, Ёқубжон Мелибоев (видео), ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+