Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини таклиф қилди

30.01.2021 12:01:22

Шавкат Мирзиёев иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларнинг ташаббус ва интилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилди. У бу ҳақда 27 январь куни видеоселектор йиғилишида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Президентнинг фикрича, лойиҳа доирасида шаҳар ва қишлоқлардаги ташаббускор ёшларнинг иқтисодиёт, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари каби соҳалардаги ғояларини рўёбга чиқариш учун шароит яратилади.

Шавкат Мирзиёев ҳар бир вилоятдан 100 тадан ғоя келиб тушиши кераклигини айтди — Ўзбекистон бўйича жами 1400 та ғоя бўлади.

Давлат раҳбари ҳеч бўлмаганда 100 тадан 10 та ғоя иқтисодий жиҳатдан бой бўлишини, улар албатта мамлакат иқтисодиётига тадбиқ этилишини таъкидлади.

Президент бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ва вилоят ҳокимларига бир ой муддатда қобилиятли ёшларни аниқлаш, уларнинг илғор ғояларини қўллаб-қувватлашга қаратилган тизим яратиш бўйича топшириқ берди.

 

Манба: Газета.уз

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+