Вилоят ҳокими талабаларнинг инновацион лойиҳалари билан танишди

27.11.2020 12:11:38

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт ҳамда Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтлари талабалари билан учрашди.

Андижон давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари, битирувчи талабалари иштирокидаги учрашувда вилоят ҳокими мамлалакатимизда ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади. 

Шунингдек,  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятни юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалалари ҳам юксак эътибор даражасида эканлигини айтиб ўтди.  

Бакалавр ва магистратура йўналишларида 30 га яқин тиббий ихтисослик бўйича 5 минг нафардан зиёд йигит-қиз таҳсил олаётган мазкур институтни жорий ўқув йилида бир минг нафарга яқин  талаба ва магистр тамомлайди.

Учрашувда Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 6 ноябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида кўрилган масала яъни чекка ҳудудларда шифокорларга бўлган эҳтиёжни қондириш ҳақида сўз юритилди. 

Хусусан, чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига ишга жойлашадиган шифокорларга имтиёзлар бериш, жумладан, уларга ипотека асосида уйлар ажратиш, ижарада яшашни истаган шифокорларга ижара пулларини тўлаб бериш ёки 30 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий рағбат бериш хусусида фикрлар айтилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими шу йил февраль ойида институтда бўлиб ўтган учрашувда талабалар томонидан билдирилган қатор таклифлар ижроси бўйича ҳам суҳбатлар ўтказди.

Андижон Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида талабалар билан бўлиб ўтган учрашув вилоят ҳокими талаба ёшлар томонидан тақдим этилган янги инновацион лойиҳалар билан танишди.

Шундан сўнг очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли қатор долзарб масалалар хусусида сўз юритилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслар, мавжуд муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига мурожаат қилди.

Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, З.УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+