Вакансия

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари аппаратларидаги қуйидаги бўш лавозимларга танлов эълон қилади
(2017 йил 1 июль ҳолатига):

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати:

— Котибият мудири;

— Ички назорат тафтиш сектори мудири;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши:

— Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бош мутахассиси;

— Элликқалъа туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши:

— Олинкўл туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши:

— Когон туман Кенгаши раиси;

— Олот туман Кенгаши раиси;

— Шофиркон туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши:

— Вилоят Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши:

— Вилоят Кенгаши раиси;

— Наманган шаҳар Кенгаши раиси;

— Учқўрғон туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши:

— Оқолтин туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши:

— Вилоят Кенгаши бош мутахассиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши:

— Тошкент шаҳар Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши:

— Тошлоқ туман Кенгаши раиси;

— Олтиариқ туман Кенгаши раиси;

— Сўҳ туман Кенгаши раиси;

— Риштон туман Кенгаши раиси (тўлдирилди);

— Бағдод туман Кенгаши раиси;

— Фурқат туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши:

— Қўшкўпир туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши:

— Вилоят Кенгаши раиси;

— Каттақўрғон туман Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

— Вилоят Кенгаши раисининг мавкуравий ишлар бўйича ўринбосари;

— Вилоят Кенгаши раисининг ташкилий-партиявий ишлар бўйича ўринбосари;

— Вилоят Кенгаши матбуот котиби;

— Жиззах шаҳри Кенгаши раиси;

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши

— Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари;

— Қибрай тумани Кенгаши раиси;

— Бўстонлиқ тумани Кенгаши раиси;

— Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси;

Номзодлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

— бошқа сиёсий партияга аъзо бўлмаслиги (туман ва шаҳар Кенгаши раиси лавозимига тавсия этиладиган ходимлар учун Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзолик мажбурийдир);

— туман ва шаҳар Кенгаши раиси лавозимига тавсия этилаётган номзодлар маълумоти олий, мутахассислиги бўйича маълумот ва камида уч йил иш стажига эга бўлиши, мамлакатдаги иқтисодий, ижтимоий ва демократик ислоҳотларнинг асосий устуворликларини, сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик меъёрларини яхши билиши ҳамда ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятига, жамоада ишлаш, ахборот-таҳлилий фаолият юритиш, омма олдида чиқиш кўникмаларига эга бўлиши;

— электрон ҳужжат алмашиш тизимида ишлаш асосларини билиш, персонал компьютерда ишлаш, интернет тармоғи, локал ва корпоратив тармоқлардан фойдалана олиши;

— маданий ва маънавий етук бўлиши;

Етакчилик қобилиятига эга, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишга интиладиган, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича пухта билимга эга олий ўқув юртлари битирувчилари бўлган ёш кадрларга қўшимча афзалликлар берилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

— ариза;

— маълумотнома (расми билан белгиланган тартибда тўлдирилган бўлиши лозим);

— сўровнома (ўз қўли билан тўлдирилиши лозим);

— охирги иш жойидан тавсифнома;

— таржимаи ҳоли;

— 3х4 см ўлчамдаги 4 дона рангли расм;

— номзод тўғрисида фикрнома (уч кишидан);

— маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;

— меҳнат дафтарчасидан нусха;

 — малака оширган курслар бўйича сертификат ёки маълумотнома;

— паспорт нусхаси (яшаш жойи кўрсатилган варағи билан).

Ҳужжатлар қабул қилиш жойи:

100034, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Шарқ Тонги кўчаси, 23-уй.

Алоқа учун телефонлар: (0371) 288-42-01, 288-46-64(104).

e-mail: info@adolat.uz, kadr@adolat.uz

Интернет-сайт: www.adolat.uz

Шарҳлар ёпилган.