“Адолат” СДП фаол ёшларининг ўқитувчи ва мураббийларга байрам табриги

01.10.2020 23:10:22

Узоқ тарихга ега ҳаётимиз шиддат билан давом етар екан, Устоз ва Мураббий тушунчалари ҳали ҳамон ўз қадрини, ўз мақомини йўқотмади. Сабаби бу инсонлар захматли ва машаққатли, аммо шарафли касблари орқали миллионлаб қалбларга илм-у зиё нурларини бахш етади, чексиз тафаккур уммони томон етаклайди. Ҳар бир ёшни бугунги кунига шукроналикка ўргатиб, келажакка ишонч уйғотадиган, ҳаётнинг синовли кунларида ўзининг бебаҳо насиҳатларини аямайдиган устозларнинг меҳнатини ҳеч қандай бойлик билан адо етиб бўлмайди. Зеро, халқимизда илм ўрганмоқ игна билан қудуқ қазишга қиёсланади.

Бугун дунёда, жумладан, юртимизда қайсики соҳа ривож топган бўлса, билишимиз лозимки, бу соҳа замирида малакали устоз ва мураббийларнинг залворли меҳнати бор. Бугунги қайсики ватандошимизнинг илм-у заковатини дунё еътироф етаётган бўлса, демак, бу еътирофнинг ҳам сабабчиси ҳам айнан устозлардир. Демак, фаровон келажагимизга масъул инсонлар ҳам Сизларсиз — қадрли устозлар!

 

Ҳурматли устозлар, азиз мураббийлар!

Сизларни бугунги қутлуғ айёмингиз билан чин қалбдан муборакбод етиб, заҳматли ва шарафли касбингизга сўнмас шижоат ва мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. Жамиятимиз учун керакли бўлган юксак тафаккурли, ҳар соҳада илғор кадрларни тарбиялашингизга омад ва зафарлар ёр бўлсин. Сизлар ҳамиша бизнинг еътибор ва еътирофимиздасиз, азиз устозлар!

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+