“Адолатчилар” муносиб номзодни топдилар

03.10.2020 21:10:40

Бугунги кунда давлатимиз равнақ топишида келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг ўрни муҳим. Иқтидорли йигит-қизларни излаб топиш ва улар учун шароитлар яратиш муҳимлиги кўп бор такрорланмоқда. Бу борада “Адолат ” социал демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.  Жумладан, “Ёшлар қаноти” Кенгашининг ташкил қилиниши бунга мисол бўла олади.

Яқинда партия фаоллари булоқбошилик “адолатчилар” билан учрашдилар. Ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари, уюшмаган ёшлар билан “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда туман Ёшлар қаноти раислигига ёш, иқтидорли ва изланувчан тадбиркор  Отабек Юлдашев номзоди тасдиқланди.

 Отабек Юлдашев, Ўзбекистон “Адолат” СДП Булоқбоши туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси:

-  Ёш тадбиркор сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Халқимнинг менга билдирилган юксак ишончини оқлашга астойдил хизмат қилишни бурчим деб биламан. Ҳар ишда саботли ва адолатли бўлишга ҳаракат қиламан.

Ишонч, салоҳият, изланиш келажак пойдеворидир Зеро, иқтидорли йигит-қизлар талайгина. Отабек ана шундай ёшлардан. Биз унга ишонамиз!

Нилуфар ЙЎЛДОШЕВА,

Адолат СДП фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+