Депутатларимиз “Ёшлар парламенти” аъзолигига сайланди

11.07.2020 14:07:47

Куни кеча Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўнинчи сессиясида Олий Мажлис Сенати ҳузурида ташкил этилаётган Ёшлар парламенти аъзолигига номзод тақдим этиш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра Ўзбекситон “Адолат” СДПдан маҳаллий кенгашларига сайланган икки нафар ёш депутатимиз Носирова Махлиё Осраревна, Сафаров Илёс Ихтиёровичларнинг Ёшлар Парламенти аъзолигига номзоди тасдиқланди.

Маълумки,  Ёшлар парламенти аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги турли йўналишларда фаолият олиб бораётган ташаббускор, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқараш ва чуқур билим ҳамда лидерлик салоҳиятига эга 18 – 30 ёш  бўлган фуқаролар орасидан гендер тенглик таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳам жалб қилган ҳолда жами 100 нафар этиб шакллантирилади.

Ёшлар парламенти ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини парламент минбарига олиб чиқиш, қонун ижодкорлигида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, бўлғуси Сенат аъзолари ҳамда сиёсатчиларни тайёрлаш, ёшларни улкан мақсад ва аниқ лойиҳаларга йўналтириб бориш каби вазифаларни бажаради.

Биз шундай масъулиятли вазифаларни бажаришда сафдошларимизга куч-қувват тилаб қоламиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+