Форум таассуротлари: Ёшлар учун имконият майдони

04.09.2019 16:09:38

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан ташкил этилган  “Истеъдодли ёшлар” Форуми барча иқтидорлилар учун имконият майдони бўлди. Унда юздан ортиқ турли ҳудудий Кенгашлардан иқтидорли ёшлар иштирок этиб, ўзларининг ижодий изланишлари билан ўрнак бўлишди. Албатта, мен ҳам Бухоро вилоятининг вакили сифатида қатнашар эканман, ушбу форум ижодий имкониятларим ва изланишларимни янада кенгроқ намоён этишимда хизмат қилди.

Айниқса, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида Спикер ўринбосари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати раиси Наримон Умаров билан бўлиб ўтган учрашув мен сингари барча ёшларнинг сиёсий қарашларини шакллантириш баробарида, ўзига бўлган ишончини оширди. Сиёсий фаоллигимизни ривожлантирди.

Форум давомида ташкил этилган ҳар бир тадбир, учрашувлар бизнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишимизни таъминлади, десам муболаға бўлмайди. Унда ўзимизнинг эркин фикримиз, ғояларимизу, таклифларимизни билдиришимиз баробарида жамиятда етакчи мутахассис бўлиб шаклланишимизда туртки берди. Барча Ўзбекистон ёшларини бир ёқадан бош чиқариб, бирлаштириб, тинчлик ва тараққиёт йўлида фаолият олиб боришимизда кўмакдош бўлди.

Оқила КАМОЛОВА,

Когон туман “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+