Хоразмда ёшлар партия томонидан қўллаб-қувватланмоқда

22.02.2021 13:02:10

Аввал хабар берганимиздек,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан партиямиз фаоллар, депутатлар ҳамда партия фахрийларини, шунингдек партиямиз фаолиятини  кенг омма орасида ривожи учун яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётган қатор ташкилот вакилларини маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида  “Адолат” кўкрак ва эсдалик нишонлари, ташаккурнома ҳамда диплом, фаҳрий ёрлиқларнинг тақдим этилиши, партиянинг халқ орасидаги обрў-эътиборини янада юксалиб боришида ҳизмат қилаётгани билан қувонарли бўлмоқда.

Урганч давлат университети конференция залида  партиямизнинг 26 йиллиги муносабати билан ҳамда  “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Иқтидорли ёшлар партия нигоҳида”  мавзусидаги тадбир ҳам ана шу мақсадларни қамраб олди.

Тадбирга партия фаоллари, фахрийлари, депутатлар, жангчи-фахрийлар ҳамда мазкур олийгоҳнинг ўқитувчи ва талабалари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир даставвалида иштирокчилар томонидан  партиямиз томонидан олиб борилаётган халқчил ва устувор ғояларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин тутаётгани тўғрисида эътироф этилди. 

Шундан сўнг, бир гуруҳ иқтидорли ёшлар рағбатлантирилди. Урганч давлат университети талабаси, ёш адолатчи Азамат Мадиримов  “Партия ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун” эсдалик нишони билан тақдирланди.

Азамат Мадиримов, ёш адолатчи:

Бугун қувончим чексиз. Партияга бўлган меҳримни сўз билан таърифлай олмайман. Партияга аъзо бўлганимдан бери бирин-кетин ютуқларга эришмоқдаман. Партия стипендияси, “Адолат белбоғи” ва  ташаккурномалар. Партиямнинг машаққатли фаолиятини ҳамда халқ орасидаги нуфузи ошиб бораётганини  2020 йил декабрь ойида бўлиб ўтган сайловларда гувоҳи бўлдим ва партиямга меҳрим янада ошди. Бу эътибор мени янада шижоатли, партиям учун бор-куч-ғайратимни сафарбар этишга кучлироқ ундади. 

Тадбир сўнгида савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар қизғин тус олди.

Иштирокчилар қизиққан саволларига партия фаоллари томонидан батафсил жавоблар олишди.

Воҳамизда бу каби тадбир, учрашувлар қизғин паллада.

 

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                         Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+