Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий бўғини

22.02.2021 18:02:43

Бугун Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида ушбу учрашувда биринчи марта иштирок этаётганлиги тарихий аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилганлиги юртимизнинг ривожланган давлатлар қаторида бўлиши учун  муҳим бир қадамдир.

Ўзбекистонда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий бўғинини ташкил этади.

Диёримизда барча соҳаларда ислоҳотларнинг  “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилиши инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосини ташкил этади.

Мамлакатимизда Гендер сиёсати масалалари борасида ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида хотин-қизларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда уларга катта имкониятлар яратилмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форуми ўтказилиши аёлларга бўлган юксак эътибор намунасидир.

Шунингдек, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонун кучга кирганлиги мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият эканлиги ўз исботини топди.

Президентимиз томонидан мконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузишни таклиф этганликлари олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон манфаатларига қаратилганлигидан далолатдир.

Булардан ташқари мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, 2021 йилда, яъни Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йилида Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиниши инсон манфаатларини ҳимоя қилишнинг яна бир кўринишидир.

 

                                                                                                              Достон Зокиров

                                                                                     Партия Жиззах вилоят Кенгаши

                                                                                                 Матбуот хизмати котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+