“Ёшлар-мамлакат тараққиётининг кўзгусидир”

22.02.2021 18:02:54

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Хусусан, ёшларни ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ёшларимизнинг жаҳон миқёсида эришаётган ютуқларида кўриниб турибди.

Шу муносабат билан жорий йил Ўзбекистонда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилинди. Ёшларимизнинг юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётганлиги мамлакат тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир.

            Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказилиши, Ўзбекистон томонидан  БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида  Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этилиши, шунингдек, Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритилиши ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг яққол намойишидир.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида мамлакатимизда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича катта ишлар амалга оширилганлиги ислоҳотларимиздаги энг асосий ютуқларимиздан бири бўлди.

Шунингдек, 2021 йилда, яъни Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йилида Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонунни қабул қилиниши ҳам ёшларимизнинг дунё миқёсидаги ўрнини яна бир поғонага кўтарилишида муҳим аҳамиятга эгадир.

Президентимиз томонидан “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказилишини таклиф этилиши ёшларга бўлган юксак эътиборнинг яна бир намунасидир.

                                                                      

                                                                                                       Дилмурод Худойшукуров

                                                                                   Жиззах вилояти партия ташкилотининг

 “Ёшлар қаноти Кенгаши” раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+