“Ёшлар қаноти” – ёш спортчиларга қанот

27.08.2020 11:08:12

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан "Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ўсмирлар ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди. Қувасой футбол ассоциацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вилоят бошқармси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қувасой шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”  билан ҳамкорликда ташкил этилган  мусобақада 9  ёшдан 12 ёшгача ўсмирлардан таркиб топган жамоалар ўзаро куч синашдилар. 

-Мусобақада нафақат шаҳримиз ўсмирлари, балки қўшни Фарғона  тумани маҳаллаларидан ҳам қатнашган иштирокчилар ўз чаққонлигини намойиш этишди, – дейди “Ёшлар қаноти” раиси Бобуршоҳ Мирзаев.–  Беллашув муросасиз ва адолатли бўлди. Натижага асосан 9, 11 ёшлилар жамоалари  ғалаба қозонди ҳамда вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилояти Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+