Зарбдорлик ёшлар муносиб етакчига овоз беришди

04.10.2020 10:10:23

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зарбдор туман Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Дастлаб, конференцияда   партиянинг Зарбдор туман Кенгаши раиси Д.Очилова сўз олиб, ёшларнинг кучли ижтимоий таъминоти, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, иқтисодий имкониятларини кенгайтириш давлатимиз кун тартибида турган муҳим вазифалардан бири эканлигини, мамлакатимиз ёшларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бандлик, таълим имкониятларини яхшилаш, салоҳиятини юзага чиқариши учун шарт-шароит яратиш партиямиз олдида турган долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Конференцияда партия туман Кенгаши "Ёшлар қаноти" фалиятининг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилиб, келгусида "Ёшлар қаноти"нинг самарадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан режалаштирилган вазифалари муҳокама қилинди

Тадбир якунида “Ёшлар қаноти” Кенгаши таркиби тасдиқланиб, вилоят Кенгаши конференциясига делегатлар сайланди ҳамда ёшлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Кенгаш аъзолари ва партия фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

 

Шарофат ХАСАНОВА,

“Адолат” СДП Жиззах

вилоят Кенгаши мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+