“Бир адолатчи –юз аёлга ҳимоячи” ажримларнинг олдини олмоқда

04.05.2021 17:05:57

Ўзбекистон Адолат СДП Хива туман Кенгаши фаоллари ҳамда Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати М.Болтаев билан биргаликда партиянинг "Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи" лойиҳаси доирасида тумандаги  “Шўр кўл” маҳалласида яшовчи  "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари” рўйхатида турган  аёлларнинг  ҳолидан хабар олиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.    

Ўрганиш жараёнида, Нодира Саидова   жигар циррози ташхиси қўйилганлиги сабаб  даволанишида амалий ёрдам сўраб, Салима Солаева  қандли диабед касаллигига чалинганлиги сабаб шифокорлар уйига келиб тиббий кўрикдан ўтказишларини сўраб мурожаат қилдилар. 

Мурожаатлар юзасидан Туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови жўнатилди ва беморларга тиббий муолажалар кўрсатилди.

Шунингдек, шу маҳаллада жойлашган “Гулдаста” кўчаси 36 уйда яшовчи Муяссар Худайназарованинг ўғли ва келинининг    ажрашиш арафасига келиб қолганини эшитган партия фаоллари улар билан дилдан суҳбатлашишди. Оила- муқаддас даргоҳ экани ва уни кўз қарочиғидай асраш ҳамда фарзандлар келажаги хақида ўйлаш ота-оналарнинг энг муҳим вазифаси экани, шу боис оилани сақлаб қолиш муқаддас бурч экани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши, аёлларимизни йиллар бўйи қийнаб келаётган кўплаб муаммоларнинг ечимини топишда дастуриламал вазифасини ўтаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

 

                                                                                                     Шукурой МАДАМИНОВА,

                                                                                                       Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                       Хива туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+