Оналарга эҳтиром кўрсатилди

19.05.2021 15:05:03

Айни кунларда Фарғона вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида “Оналарга эҳтиром” номли фестивал ўтказилиб келинмоқда. Унинг доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловларнинг қуйи босқичлари кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда. Хусусан, бизнинг Сўх туманимиздаги 30-сонли мусиқа болалар мактабида ҳам ушбу фестивал жуда ҳам ўзгача руҳда бўлиб ўтди.  

Фестивални дастлаб, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Амирали Сафаров очиб берди. Туман ҳокимлиги маънавият ва маърифат бўлими ва бошқа мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказиилган ушбу фестивал жуда кўтаринки руҳда ташкил этилди. Мактаб ўқувчилари томонидан оналарни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш ва уларни мадҳ этиш мақсадида бир-биридан ажойиб чиқишлар, куй-қўшиқлар ва рақслар намойиш этилди. Онажонларимизнинг юз-кўзларидан таралаётган самимий табассум фестивалнинг ҳаққиқий кўтаринки кайфиятда ўтишига сабаб бўлди десак ҳеч адашмаймиз.

-Оналари эъзозда бўлган, юрти тинчлигидан кўнгли тўлган, фарзандлари камолини кўриб осойишта яшаётган бахтли оналардан бириман десам ҳеч муболаға бўлмайди. Бугунги кўрсатилган эҳтиромдан бошимиз осмон қадар юксалди, кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди. Фестивал ташкилотчиларига барча оналар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди “Энг яҳши ўқитувчилар сулоласи онаси” номинацияси ғолиби Султонова Эркиной опа.  

Шунингдек, 26 та номинация бўйича ғолиблар тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари ва гулдасталар тақдим этилди.

Амирали САФАРОВ,

 Халқ депутатлари Сўх туман

Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+