Халқини қадрлашга қаратилган Мурожаатнома

22.12.2022 16:12:08

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси барчамизда катта қизиқиш уйғотди. Унинг кўлами ва кўзланган мақсадларига кўра узоқ муддатга мўлжалланган дастур билан қиёслаш мумкин. Унинг ҳаётда татбиқ этилиши эса Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадал суръатда давом этттириш учун имконият беради.

Мурожаатноманинг биз учун аҳамиятли жиҳатларидан бири, қатор долзарб масалалар қаторида депутатларга берилган катта ваколат ва имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилганидир. Айтиш жоизки, сўнгги йилларда кўп ваколатлар Олий Мажлисга ўтказилди, уларни янада кенгайтириш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шунингдек, маҳаллий кенгаш депутатларига ҳам жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланган ҳолда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, қонун ва қонуности ҳужжатлари ижросини назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг навбатдаги йилида инсонга эътибор ва сифатли таълим масалалари энг устивор вазифаларимиздан бирига айланиши, ҳаётга жорий этилаётган барча ислоҳотларнинг марказида Инсон қадри турганлигини кўрсатиб, унинг манфаатлари энг олий мезон деб қаралмоқда. Шу маънода “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да мазкур қадриятлар маъно ва мазмун жиҳатдан узвий давом эттирилади, маъно ва мазмунан янада бойитилади.

Президентимиз ўз мурожаатида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, деб таъкидлаб ўтди. Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги барчани бирдек қувонтирди. Жорий йилда тажриба тариқасида бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши, бу борада Финландия таждрибасини амалиётга жорий этиш, келгуси йилда янада кенг тадбиқ этилади. Ота-оналар томонидан кутилган яна бир жиҳат 2023 йилдан бошлаб вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида бепул овқатланиш жорий этилиши, барча ислоҳотлар ва чора-тадбирлар инсон қадри учун амалга оширилаётганига яна бир яққол далилдир. Келаси ўқув йилидан ушбу амалиёт вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади ва бунинг учун 2,3 триллион сўм ажратилади” деган фикрлари барчани бирдек руҳлантирди. Шу боис эндиликда ҳар биримиздан ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлиши учун ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимиз талаб этилади. Бунда боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этиш зарур. Чунки бугун нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Шу сабабли ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, таълим дастурлари ва ўқитиш услубларини халқаро стандартларга яқинлаштириш ҳам ҳар биримизнинг кун тартибидаги асосий вазифамиз бўлиб қолади. Биз — халқ вакиллари Президентимизнинг Мурожаатномасида келтирилган вазифаларнинг барчасини амалга оширишга, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этишга тайёрмиз. Белгиланган вазифалар, йўналишлар ҳамда топшириқларни амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Дониёр Юсупов,

Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгаши депутати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+