"Адолат"дан миннатдормиз

07.05.2024 15:05:23

Ўзбекистон "Адолат" СДП Фарғона вилоят Кенгашига Нилуфархон Жалиловадан келган мактубни ўқиб, депутатимиздан фахрлангимиз келди:

"Мен Ўзбекистон тумани "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини Ўрикзор кўчасида истиқомат қиламан. Мен Муттархон Ҳомидовадек адолатпарвар депутатлар борлигидан қувониб, "Адолат" партиясига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Март ойида қизим Наргизахон қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Туман касалхонасида шифокорлар томонидан қизимда жарроҳлик амалиётини ўтказишди. 5 кунда уйимизга жавоб бериб юборишди. Афсуски, соғайиб кетиш ўрнига қизимни аҳволи кундан-кун ёмон бўлаётгани бизни ташвишга сола бошлади. Жигаргўшамдан айрилиб қоламанми, деган хаёллардан кўзимизга дунё қоронғи бўлиб кетди. Қизим дард билан олишиб ётган чоғида хонадонимизга депутатимиз Муаттар опа кириб келдилар. Фарзандимни аҳволини кўрдилару, ҳовлига чиқиб, кимларгадир қўнғироқ қилганларини эшитдим. Бир зумда бутун тиббиёт бирлашмасини оёққа турғазибдилар. Қизимни "Тез ёрдам" машинасида касалхонада олиб кетишди.

Ўша куни қизим яна жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Аввалги операцияни амалга оширган шифокорнинг эътиборсизлиги туфайли қизимни ёш умри завол бўлишига оз қолган экан. Болам то соғайиб кетгунга қадар Муаттар опа доимий назорат қилиб турдилар. Жарроҳлик амалиёти ҳам, дори-дармонларимиз ҳам беминнат бўлди.

- Ҳаёт ширин. Инсон танасидаги оғриқларсиз мовий осмонга боқиши, чуқур-чуқур тоза ҳаводан нафас олиши ҳам бахтлигини англаб етдим, -деди қизим Наргизахон ҳар куни шукрона билан.

Ҳозир қизим ўзи таҳсил олаётган мактабида ўқишни давом эттиряпти. Мақсади шифокор бўлиш. Адолатни қарор топишида, қизалоғимни саломатлигимни тиклашга катта ёрдам берган Муаттар опа Ҳомидовага ва "Адолат" партиясига миннатдорчилик билдираман". 



Нилуфархон Жалилова

Ўзбекистон тумани
Янги ҳаёт кўчаси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+