Фестивалда "Адолатчи"лар ҳам фаол иштирок этдилар

29.04.2024 12:04:13

Китоб ўзининг мўъжизавий хусусияти билан инсонлар қалбига яхшилик уруғларини соча олади. Республика миқёсида бўлиб ўтаётган IV Республика китобхонлик фестивали бу йил ҳам миллионлаб ёшларни маънавиятнинг поклик ва бирдамлик ва зукколик ғоялари остида бирлаштирди, десак муболаға бўлмайди.
Фарғона вилоятининг Қува тумани марказидаги Аҳмад ал-Фарғоний номидаги мажмуа ҳам тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида таълим олаётган китобсевар ёшлар билан гавжум бўлди. Ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир дурдоналари ва уларнинг муаллифлари бўлган шоир ва ёзувчилар ҳақидаги мушоҳада ва мулоқотлар ёшларни қалбан бирлаштирди.


Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қува туман Кенгаши раиси Шоҳиста Мамажонова бошчилигидаги партия фаоллари ва депутатлар ҳам мазкур мактаблардаги бошланғич партия аъзолари бўлган устозлар ва улар таълим бераётган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаб, энг фаол ёшларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларни топширдилар.

Китобхонлик фестивалидаги самимий мулоқотлар партия сафларига янги шижоатли ёш педагогларни жалб этиш учун замин яратди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+