Фуқаролар саломатлигини сақлаш партиянинг бош мақсади

29.04.2024 10:04:18

Наманган вилоят онкология марказида ўтказилган давра суҳбатида мамлакатимизда онкологик касалликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.
Дастлаб «Адолат» СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова партия нашри «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг 10-апрелдаги 15-сонида ёритилган «Инсон қадри улуғланаётган юртда фуқаролар саломатлигини сақлаш бош мақсад» номли мақолада илгари сурилган фикр-мулоҳазалар, таҳлиллар билан таништириб ўтди.

— Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг бош мақсадларидан биридир,-дея таъкидлади Ёрқиной Ҳожиматова.-Партиямизнинг сайловолди дастурида «Аҳоли саломатлиги — улкан бойлик ва жамиятнинг барқарор ривожланиши гаровидир!» дея таъкидланган. Биз аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини қайта шакллантиришни давом эттириш тарафдоримиз.
Шундан сўнг сўзга чиққан вилоят онкология маркази раҳбари Анваржон Эшонов шифохонада беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳақида атрофлича таништириб ўтди.
Давра суҳбати ниҳоясида марказ раҳбари Анваржон Эшонов ва кичик тиббиёт ходими Лайло Мавлонова «Адолат» социал-демократик партияси сафига қабул қилинишини сўраб, ариза билан мурожаат қилишди. Уларга шу ернинг ўзида аъзолик билетлари топширилди.

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+