Ҳар бир инсоннинг қонуний ҳуқуқлари кафолати -олий қадриятдир

30.04.2024 14:04:08

Ўзбекистон Республикаси бош қомуснинг 13 моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.» деб қатъий белгилаб қўйилган.

Мамлакат конституцияси ва унинг асосида яратилган қонун ва меъёрий ҳужжатларни билиш ва унга амал қилиш инсонни комиллигидан далолатдир. Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Фурқат тумани Кенгаши томонидан тумандаги «Навбаҳор» МФЙ ҳудудида жойлашган туман ахборот — кутубхона марказида «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш — демократик жамият пойдевори» партия лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкилланди.

Унда марказ ходимлари ва китобхонлар, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фурқат тумани Кенгаши раиси Нодиржон Олимов жорий йилда мамлакатимизда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган депутатлар сайлови жараёнидаги янгиликлар, ва уларнинг аҳамияти ва партиянинг дастурий мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Ҳамиша «Адолат» партияси халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиёти учун янги ғоя ва ташаббусларни илгари сурар экан, партиянинг янги сайловолди дастури учун давра суҳбати иштирокчиларининг янги таклиф ва ташаббусларини ҳам ўрганди. Иштирокчилар томонидан оилавий ажримларни олдини олиш, янги бунёд этилаётган уй-жойларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини ишончли таъминлашда қурувчиларнинг жавобгарлигини бино фойдаланишга топширилгунга қадар эмас, ўн ҳатто, юз йиллаб сақланиб қолиши уларнинг масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши ҳақида ўнлаб таклиф ва истакларини билдирдилар.

Давра суҳбати якунида мамлакатимизда бўлиб ўтаётган «Китобхон ойлиги»да фаол иштирок етган, марказнинг тажрибали мутахассиси, партия фаоли Дилоромхон Исомиддиновага партиянинг туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+